Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
БУЙРУҒИ
МОНОПОЛИСТ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ДЕКЛАРАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН НАРХЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 20 майда 1359-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 18 ноябрдаги 98-сонли «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Монополист корхоналар томонидан декларация қилинадиган нархларни қўллаш тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1359-1, 30.11.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 1997 йил 31 мартдаги 165-сон ва «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорларига асосан буюраман:
1. Монополист корхоналар томонидан декларация қилинадиган нархларни қўлланиши тўғрисидаги қоидалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Монополист корхоналар томонидан декларация қилинадиган нархларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги 1999 йил 23 июлдаги 58-сонли хати (1999 йил 3 август, рўйхат рақами 792-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 март,
54-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 241-модда)