Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ЕР УЧАСТКАСИНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ ГАРОВГА ОЛГАН ҲОЛДА КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 апрелда 1345-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 348-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1345-5, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сонли «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида» Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисида низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 1 март,
564-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 204-модда; 2010 й., 24-25-сон,207-модда; 2012 й., 25-сон, 286-модда)