27.07.2026 йилдаги ПҚ-279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида юқори ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги мавжуд захира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда туристик салоҳиятни рўёбга чиқариш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 11,7 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,5 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 19 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 17,3 фоизга ўсишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йилда 9 миллиард АҚШ доллари, 2027 йил якунига қадар 10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тарихий, маданий ва кўнгилочар объектларни ташкил этиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳрининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ва унинг таркиби бўйича прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлигига пойтахтни ривожлантириш билан боғлиқ стратегия ва дастурларни ҳамда уларнинг «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш ва натижаларини тақдим этиб бориш мақсадида халқаро консалтинг компаниялари ҳамда экспертларни «таклиф сўрови» орқали Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2031 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрида, эксперимент тариқасида, қуйидаги тартиб жорий қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) барча туманларни махсус иқтисодий ва саноат зоналари билан боғлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва янги лойиҳаларни кўпайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ҳар бир туманга лойиҳаларни жойлаштириш учун махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан ер майдонлари бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Тошкент шаҳрининг бошқа туманида юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектининг барча ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа тижорат фаолияти махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида амалга оширилган тақдирда, ушбу тадбиркорлик субъектига махсус иқтисодий ва саноат зоналари иштирокчиси мақоми берилади ҳамда унга ушбу мақом билан боғлиқ барча имтиёзлар ва преференциялар қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Тошкент инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) ҳамда махсус иқтисодий зоналар ва саноат зоналари дирекциялари томонидан «таклиф сўрови» орқали лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, ер участкалари ва давлат кўчмас мулк объектлари қурилиш учун рухсат берувчи ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда тайёр бизнес (кейинги ўринларда — тайёр бизнес) шаклида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) лойиҳа ҳужжатини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар тайёр бизнеснинг бошланғич нархига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ушбу харажатлар электрон онлайн аукцион савдолари натижасида тушган маблағлар ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ер участкалари ва муниципал кўчмас мулк объектлари тўғридан-тўғри Компанияга унинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилиши мумкин. Бунда Компанияга муниципал кўчмас мулк объектлари йўқ қилиш (утилизация қилиш) қийматида ва ер участкалари ижара ҳуқуқининг қийматига ер солиғи ставкасига камайтирувчи коэффициентларнинг энг юқори миқдорини қўллаш орқали аниқланадиган қийматда берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Компанияга унинг устав капиталига берилган ер участкалари ва муниципал кўчмас мулк объектлари негизида Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан тайёр объектларни қуриб ёки реконструкция қилиб, электрон онлайн аукцион савдоларида сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасидан олинган маблағлар объектларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) бир ер участкаси ёки давлат кўчмас мулк объекти негизида икки ёки ундан ортиқ тайёр бизнес шаклидаги лойиҳалар тайёрланиб, улар электрон онлайн аукцион савдоларга чиқарилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) давлат кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларига тайёр бизнес шаклида расмийлаштирилган қурилишга рухсат берувчи барча ҳужжатлар электрон онлайн аукцион савдолари натижалари бўйича аукцион ғолибига расмийлаштирилган ҳисобланади ва аукцион ғолибидан ушбу ҳужжатларни олиш билан боғлиқ тўлов ундирилмайди. Бунда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми бўйича тўловлар (кейинги ўринларда — инфратузилма тўловлари) юзасидан шартнома аукцион натижаларига асосан Компания ва аукцион ғолиби ўртасида имзоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) реновация лойиҳасини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш, реновация ҳудудидаги мулкдорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Компания томонидан реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация ва ижара сифатида тақдим этиладиган «квартиралар банки» шакллантирилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «квартиралар банки»ни шакллантириш учун турар ва нотурар жойлар «таклиф сўрови» орқали харид қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация ҳисобига ва ижарага бериш ҳамда бошқача тарзда тасарруф қилиш тартиби Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Компанияга «квартиралар банки»ни шакллантиришда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) инвестор ва Компания билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этилган тадбиркорлик субъектларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилишдан олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилади, бундан инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи омиллар мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари соддалаштирилган тартибда электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилинганда, аукцион натижалари бўйича баённома давлат-хусусий шериклик битимини ваколатли органдан рўйхатдан ўтказишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари ҳамда «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан 2-иловадаги бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонларида 3-иловага мувофиқ механизм асосида кўп қаватли саноат объектлари барпо этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) барпо этиладиган кўп қаватли саноат объектларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида лойиҳа қийматидан қатъи назар тадбиркорлик субъектларига майдони 1 000 метр квадратгача бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг бир қисмини харид қилиш учун Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали 7 йил муддатга, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кўп қаватли саноат объектлари ҳудудида дуал таълим тизими жорий этилади, коворкинг, бизнес, маркетинг ва тадқиқот марказлари, замонавий меҳмонхоналар, ётоқхона, лаборатория, омборхона ва ёрдамчи мажмуалар, умумий овқатланиш мажмуалари барпо этилади ҳамда божхона, солиқ, сертификат ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашувчи ҳамда бухгалтерия ва аудит хизматларини кўрсатувчи марказ ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига асосан саноат соҳаси инфратузилма тўловидан озод қилинганлигини ҳисобга олиб, мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ кўп қаватли саноат объектлари ҳудудида қуриладиган, ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган объектларни барпо этишда тадбиркорлик субъектлари инфратузилма тўловидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тошкент шаҳри инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўн беш минутлик шаҳар» замонавий урбанистик концепциясини амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 10 миллиард сўм маблағ ҳисобидан Тошкент шаҳар давлат ўрмон хўжалигига ажратиладиган ер майдонларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) замонавий-интенсив кўчатхона барпо этиш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) яшил белбоғ ва яшил боғлар барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) жорий йил куз мавсумидан бошлаб Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш пунктларидан 15 дақиқалик пиёда масофада, шу жумладан, устувор равишда кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер участкаларида намунавий тарзда кичик яшил боғлар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер участкаларида барпо этилган яшил боғларнинг кўп квартирали уйларнинг мулкдорларига ва бошқарувчиларига шартнома асосида бириктирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) аҳолининг барпо этилган яшил боғлардан унумли фойдаланишини ташкил этиш мақсадида кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари ва бошқарувчилари томонидан шартнома шартларига мувофиқ яшил боғларни сақлаш, парвариш қилиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларининг амалга оширилиши устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этишга кўп квартирали уйларнинг бошқарувчиларини ҳамда турар ва нотурар жой мулкдорларини жалб қилиш мақсадида жамоатчиликка лойиҳанинг мазмун-моҳиятини дарахт экиш мавсумига қадар доимий равишда тарғиб қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудуддаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) давлат кўчмас мулк объектлари Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Компания устав капиталига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг улушини ошириш ҳисобига йўқ қилиш (утилизация қилиш) қийматида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари қарорига асосан уларга тегишли кўчмас мулк объектлари мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан аниқланадиган қийматда Компанияга сотиб олиш тўловларини уч йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) реновация лойиҳаси доирасида Компанияга инвесторлар ва пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан объектларни қуриб ёки реконструкция қилиб электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишга рухсат берилади. Бунда реновация ҳудудидаги тайёр бизнес шаклидаги лойиҳани қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳрида сув ресурсларини замонавий ёндашув асосида бошқариш, сув балансини юритиш ва улардан самарали, шу жумладан, қайта фойдаланиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклида Сув ресурсларини бошқариш маркази ташкил этилсин ва унга 4-иловага мувофиқ вазифалар юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2031 йилга қадар, шу жумладан, хорижий инвесторни жалб этган ҳолда «Тошкент шаҳрида ёпиқ дренаж тизими ва янги каналларни қуриш, канал ва коллекторларни таъмирлаш, яшил ҳудудларни суғориш учун ёмғир сувини йиғадиган иншоотлар барпо қилиш» лойиҳасини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси қурилиш ишлари бўйича буюртмачи этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағлар хорижий инвестор томонидан жалб этилишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида хўжалик жамияти бошқарув органларининг қарорлари асосида оммавий савдоларга чиқариладиган бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг шохобчалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мазкур қарорга 5-иловада келтирилган объектларни савдога чиқаришда Компанияни буюртмачи сифатида белгилаш ҳамда савдоларни қуйидаги механизмлар асосида амалга ошириш бўйича таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бозор ва савдо комплекслари тегишли хўжалик жамияти бошқарув органларининг қарорларига мувофиқ Компания билан тузиладиган топшириқ шартномасига асосан Компания томонидан тайёр бизнес шаклида ишлаб чиқилган лойиҳа асосида савдоларга чиқарилади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) бозор ва савдо комплекслари бўйича мастер режани ишлаб чиқиш Компания томонидан Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бозор ва савдо комплексларини сотишдан тушган маблағларнинг 1 фоизи ҳамда савдога чиқариш харажатлари Компанияга ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бозор ва савдо комплексларини савдога чиқаришда улар ўрнида замонавий экобозор, савдо ва хизмат кўрсатиш, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш шарти белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бозор ва савдо комплекслари бинолари мазкур қарорнинг 4-банди «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган механизм асосида уларнинг устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Компанияга ўтказилиб, улар негизида лойиҳалар амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, хусусий секторни жалб этиш орқали давлатга қарашли ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланиш, уларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш ва даромадларини ошириш мақсадида ижтимоий соҳа объектларини давлат тасарруфидан чиқармаган ҳолда улардан қуйидаги механизмлар орқали хусусий сектор томонидан фойдаланилишига рухсат этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ижтимоий соҳа объектларидаги бўш турган бино ва иншоотларни 5 йилгача ушбу соҳада фойдаланиш учун ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ижтимоий соҳа объектларига туташ бўш турган ер участкалари негизида ушбу соҳада фойдаланиладиган объектларни барпо этган ҳолда объектни давлатга топшириб, улардан 10 йилгача текин фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Туризм соҳасидаги чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тошкент шаҳрида 2030 йилга қадар гастрономик ва туризм, сояли сайр ва туну кун ишлайдиган кўчаларни ташкил этишнинг асосий кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳрида 2026 йилда аҳоли гавжум, гастрономик, туризм ҳамда соҳил бўйидаги кўчаларда лойиҳаларни амалга оширишга 2026 йилда Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлардан иқтисод қилинган қисми ҳисобидан 175 миллиард сўм маблағ ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг шаҳар марказий ва туризм кўчалари, хиёбонлар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюрадиган объектлар атрофида замонавий лойиҳалар асосида 2026 йилда 100 та санитария-гигиена шохобчасини соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш учун ер участкалари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар асосида соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан электрон онлайн аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари қурадиган янги санитария-гигиена шохобчалари марказлашган ичимлик ва оқова сув тармоқларига белгиланган тартибда улаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Туризм қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ҳар ойда туристларни жалб қилиш мумкин бўлган камида 30 та объект тўғрисидаги маълумот, расм ва видеоларнинг халқаро хариталарга киритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тошкент шаҳар ҳокимлигига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг онлайн харитасига шаҳар инфратузилмаси, қурилиш, ижтимоий ҳамда бошқа объектларга оид маълумотларни шакллантириб, 3D шаклида жойлаштириш мақсадида мобил хариталаш (mapping) ва лазерли сканерлаш мажмуаси билан жиҳозланган махсус автомобиль ва SLAM асосидаги 3D сканерлаш қурилмаларини «таклиф сўрови» орқали харид қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Олмазор туманида жойлашган Ёшлар маркази биносида ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш йўналишларида Ёшлар креатив паркини ташкил этсин. Бунда Ёшлар креатив паркида ишлаб чиқилган лойиҳалар ва ташаббусларга IT-парк ҳамда креатив паркларга берилган имтиёз ва преференциялар қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) лойиҳани ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг «Yoshlar ventures» венчур жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда туман «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) китоблар савдосини ташкил этиш учун тақдим этиладиган муниципал мулк ҳисобланган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан китоблар савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тўғридан-тўғри берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Тошкент китоб тижорат» уюшмасига аъзо бўлган китоблар савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, йирик савдо марказларида, шоҳ кўчаларда енгил конструкцияли китоб дўконларини ўрнатиш, «Book cafe»ларни ташкил қилиш, пойтахтда барпо этилаётган 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган сайилгоҳларда «китоб кўчаси» фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) майдони 5 минг метр квадратдан ортиқ савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этишнинг мажбурий тартиби жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) йилига камида 3 минг нафар фуқарони дуал таълим асосида текин ўқитаётган саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, Касбий таълим агентлиги билан келишган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) техникум ва бошқа давлат мулки объектларининг бино ва иншоотлари уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан 10 йил муддатгача текин фойдаланиш ҳуқуқи билан берилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 1 500 метр квадратгача бўлган бўш ер майдонларида бино ва иншоот барпо этиш, уни давлатга топшириш ҳамда кейинчалик ундан 15 йил муддатгача текин фойдаланиш шарти билан лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Давлат мулки ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасига ажратилган, ҳозирда фойдаланилмаётган Тошкент вилояти Зангиота тумани Чиғатой-Оқтепа қишлоғида жойлашган 50 гектар бўш ер участкаси негизида қуйидагиларни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини (кейинги ўринларда — ДХШ лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) томчилатиб суғориш тизимлари билан жиҳозланган кўчат етиштириш бўйича питомник ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) лойиҳани амалга оширишда Тошкент шаҳар ҳокимлигини давлат шериги этиб белгилаш ва хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хусусий шерикка ер участкасини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига (25 йилгача бўлган даврга) фойдаланиш мақсадини сақлаган ҳолда мақсадли фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда қуйидагилар инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хусусий шерик томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоригача инвестиция киритиш, ҳар йили камида 5 минг дона манзарали дарахт ва 35 миллион дона бута кўчатларини етиштириш ва етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ДХШ лойиҳаси доирасида замонавий ландшафт, флористика ва декоратив ҳовузлар дизайни бўйича «шоурум»лар ташкил этиш, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш, маҳорат дарслари, тажриба алмашиш ва ўқув тренингларини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ер участкасида фақат питомник барпо этиш билан боғлиқ бино ва иншоотлар қурилишига рухсат бериш, шунингдек, ДХШ лойиҳаси якунлангач, барча бино ва иншоотлар демонтаж қилиниб, ер участкасини кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лойиҳани амалга оширишдан воз кечган тақдирда, мазкур ДХШ лойиҳасини соддалаштирилган тартибда тўғридан-тўғри бошқа хусусий шерик билан амалга ошириш, бунда янги хусусий шерик аввалги шартлар асосида барча мажбуриятларни тўлиқ қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат шеригининг улушини ер участкасига ижара ҳуқуқининг ер солиғи қиймати асосида ҳисобланадиган қийматда белгилаш, бунда баҳолаш тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) ДХШ лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тузилмалари, шунингдек, давлат шериги билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилиши, шу жумладан, хусусий шерик томонидан етиштирилган маҳсулотни давлат шеригига фойда тақсимоти доирасида сотиш имкониятини бериш, бунда давлат шеригига бериладиган маҳсулотнинг нархи аниқланган ўртача бозор нархидан камида 10 фоиз арзон қийматда берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) ДХШ лойиҳаси амал қилиш даврида заруратга кўра Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг сўровига асосан қабристон ташкил этиш учун талаб этиладиган ер участкаси қайтарилиши мумкин. Бунда ДХШ лойиҳаси бўйича битим муддати тугагандан сўнг ер участкаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига қабристон ташкил этиш мақсадида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 7-иловага мувофиқ давлат мулки объектларини (кейинги ўринларда — Объектлар) баҳоланган қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш ҳамда уларни сотишдан тушган маблағларни савдога чиқариш харажатларини чегирган ҳолда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Мирзо Улуғбек тумани «Бешкапа» МФЙ Буюк Ипак йўли кўчаси ҳудудидаги бўш турган 10 гектар ер участкасида мазкур қарорга 7а-иловадаги ташкилотларга маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотларни қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур қарорга 7а-иловадаги ташкилотлар учун маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотлар қурилишида буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорга 7а-иловадаги ташкилотлар учун қуриладиган маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотлар бўйича янгиланган мастер режа ишлаб чиқилишини ҳамда у асосида Тошкент шаҳрининг бош режасига ўзгартиришлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маъмурий бинолар қуриш бўйича тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар қисқа муддатда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишда замонавий кемпинг мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПФ-202-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги 5 та йўл-патруль хизмати масканларининг Тошкент вилояти ҳудудига кўчирилиши, замонавий кемпинг мажмуалари ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Компания замонавий кемпинг мажмуаларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш учун масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кемпинг мажмуаларини барпо этиш учун мўлжалланган ер участкалари инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Компаниянинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлари электрон онлайн аукцион савдоси ғолиби томонидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Энергетика вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳри ҳудудидан кемпинг мажмуаларига олиб борувчи йўллар ва уларга туташ ҳудудлардаги коммуникация ва алоқа тармоқларини хатловдан ўтказсин ва кўчирилиши лозим бўлган тармоқлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Маҳаллий ҳокимликлар молиявий имкониятларини кенгайтириш орқали уларнинг мустақиллигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликларининг йил давомида амалга ошириладиган харажатлари ва уларни молиялаштириш манбаларини бизнес-режа асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Белгилансинки, Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимларининг бизнес-режалари тегишли Халқ депутатлари кенгашида ҳар йили 1 мартга қадар ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартибини ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этиш муддатини 2031 йил 1 январга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-279-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ва унинг таркиби бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Йўналиш

2026 йил

(режа)

2027 йил

(режа)

Ҳажми

млрд сўм

Ўсиш суръати

фоиз

Ҳажми

млрд сўм

Ўсиш суръати

фоиз

Ялпи ҳудудий маҳсулот

441 560

111,7

512 812,7

108,3

Шундан:

Саноат

242 808

108,5

278 440,6

106,1

Қурилиш ишлари

111 518,7

117,3

132 315,1

108,3

Хизматлар (шу жумладан, савдо)

499 408

119

590 758,1

16,1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари ҳамда «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан кўп қаватли саноат объектлари барпо этилиши режалаштирилган бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объект номи

Манзили

Балансда сақловчи

Ер майдони

(гектар)

Бино-иншоот майдони

2)

Жами:

37,7

59 216

1.

«Тошнефтгазқурилиш» АЖнинг бино ва иншоотлари*

Чилонзор тумани, Тирсакобод маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 1-уй

«Тошнефтгазқурилиш» АЖ

2,4

9 430

2.

Бино ва иншоотлар*

Чилонзор тумани, Тирсакобод маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 27-уй

«Тошметроқурилиш» МЧЖ

3,2

9 028

3.

Геология-қидирув ускуналарини таъмирлаш цехи

Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 110-уй

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1,3

2 081

4.

Омборхона

Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 110-уй

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1,4

4 795

5.

Юнусобод кичик саноат зонасининг бир қисми

Юнусобод тумани, «Янги тарнов» МФЙ, Боғишамол кўчаси, 160-уй

«Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» ДМ

16,4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туман ҳокимликлари тасарруфидаги ер участкалари ҳамда бино ва иншоотлар негизида кўп қаватли саноат объектларини қуриш Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ушбу рўйхатга қўшиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси томонидан объектни баҳоланган қийматда уч йил муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш масаласи жамиятнинг бошқарув органлари қарори асосида амалга оширилади ва кейинчалик кўп қаватли саноат объекти қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари ҳамда «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари негизида кўп қаватли саноат объектларини барпо этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕХАНИЗМЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. «Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан кўп қаватли саноат объектларини барпо этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Дирекция томонидан тайёрланган Кўп қаватли саноат объектини барпо этиш концепциясини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дирекция ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ер участкалари негизида концепция асосида лойиҳани амалга ошириш ҳудудлари чегараларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Дирекция ёки ташаббускор инвесторни жалб қилиш орқали ташкил этиладиган жамият томонидан лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги бино ва иншоотларни босқичма-босқич қуриш (бузиш, реконструкция қилиш, қайта таъмирлаш ва таъмирлаш) ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дирекция кўп қаватли саноат объектлари ҳудудида жойлаштириладиган тадбиркорлар билан умумий мулкни сақлаш шартномасини тузади, бунда ушбу хизматлар учун тўловлар Дирекцияга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дирекцияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) лойиҳани инвесторларнинг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш учун уларни электрон онлайн аукцион савдолари орқали жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўзи томонидан қуриладиган кўп қаватли саноат объектларини тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, мустақил равишда тўғридан-тўғри сотиш, шу жумладан, қурилиш якунлангунга қадар инвестиция шартномаларини тузиш. Бунда олди-сотди шартномаси кадастр ҳужжатларини тадбиркорларга мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштиришга асос бўлади ва ундан келиб тушган маблағлар Дирекцияга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дирекция ва ташаббускор инвестор иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги ташкилот (кейинги ўринларда — Ташкилот) ташкил этилганда унинг устав капиталидаги Дирекциянинг улуши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан лойиҳа ҳудудидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг баҳоланган қиймати (бино ва иншоотлар ҳамда уларни бузиш харажатларини чегирган ҳолда) ҳисобига шакллантирилади ҳамда мазкур мулкий мажмуа Ташкилотга қайта расмийлаштирилади. Бунда Дирекциянинг улуши 50 фоиздан кам бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дирекция томонидан мулкий мажмуани сотиш ва (ёки) ижарага бериш ёхуд лойиҳани амалга оширишдан, жумладан, Дирекция томонидан ўз улушини Ташкилотга сотишдан тушган маблағлар (савдоларга чиқариш, сотиш ҳамда Дирекция ва/ёки ташаббускор инвестор билан тузилган инвестиция шартларида назарда тутилган даромадлар ва харажатлар чегириб қолинган ҳолда) тўлиқ ҳажмда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва унинг ҳисоби алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Барпо этиладиган бино ва иншоотларнинг тегишли майдони Дирекция томонидан биринчи навбатда ўз ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри сотиб олиш учун таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектлари экологик талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш соҳаси, асбоб-ускуналар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда саноат мақсадларида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва логистика мажмуаларига тегишли ижара ёки олди-сотди шартномаси асосида кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан кўп қаватли саноат объектларини барпо этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошкент инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан тайёрланган кўп қаватли саноат объектини ташкил этиш концепциясини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Компания ўзининг баланс қийматида устав фондига берилган тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ер участкалари негизида концепция асосида лойиҳани амалга ошириш ҳудудлари чегараларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компания:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бино ва иншоотларни қуриш учун бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларида ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини амалга оширувчи ташаббускор инвесторларни электрон онлайн аукцион савдолари натижасига кўра жалб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кўп қаватли саноат объектлари ҳудудини ривожлантириш лойиҳасида Компания бино ва иншоотлар ҳамда ер участкалари ва зарур ҳолларда маблағлар, инвестор эса қурилиш ишларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар билан қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компания ва инвестор иштирокида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги ташкилот устав капиталидаги Компания улуши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан кўп қаватли саноат объектлари ҳудудидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқининг баҳоланган қиймати (бино ва иншоотлар ҳамда уларни бузиш харажатларини чегирган ҳолда) ҳисобига шакллантирилади ҳамда ушбу ер участкаси мазкур ташкилотга расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Барпо этиладиган бино ва иншоотларнинг тегишли майдони Компания, Дирекция ва инвестор томонидан биринчи навбатда Дирекция ҳудудида жойлашган тадбиркорларга тўғридан-тўғри сотиб олиш ёки узоқ муддатли ижарага таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Сув ресурсларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳрида мавжуд сув ресурсларини комплекс ҳисобга олиш, мониторинг қилиш ва ягона сув балансини шакллантириш ва юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳрида ер усти ва ер ости сувлари, ичимлик, техник, оқова ҳамда ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш бўйича ягона сиёсатни амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳрида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни тежаш ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳрида тозаланган оқова сувлар, ёмғир сувлари ва бошқа муқобил сув манбаларидан қайта фойдаланиш тизимини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва сув чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳрида сув ресурсларини бошқариш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда рақамли бошқарув ва геоахборот тизимларини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳрида сув ресурсларига оид маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва ягона электрон маълумотлар базасини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳрида иқлим ўзгариши таъсирида сув ресурсларини бошқариш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳридаги сув соҳасидаги давлат органлари, коммунал ташкилотлар, тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳрида халқаро молия институтлари ва донорлар иштирокида ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сув соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий савдоларга чиқариладиган бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг шохобчалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Бозор ва савдо комплекслари, уларнинг шохобчалари номи

Манзили

Ер майдони

(га)

Бино-иншоот майдони

(кв. метр)

1.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖ

М. Улуғбек тумани, Гулсанам ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмаси

1,68

9 354

2.

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ

Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 156А-уй

12,2

137 911

3.

«Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ

Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси, 12-уй

2,0

12 815

4.

«Сергели деҳқон бозори» АЖ

Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 6-уй

2,7

5 868

5.

«Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ

Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 3а-уй

23,7

60 691

6.

«Паркент универсал савдо комплекси» АЖ

Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 74-уй

2,7

2 674

7.

«Янгиобод ихтисослашган бозор» МЧЖ

Яшнобод тумани, Толариқ кўчаси, 1-уй

15,1

88 647

8.

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ

Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 1-уй

5,4

24 061

9.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖ

Олмазор тумани, Қора Қамиш-1 даҳаси, 21-уй

0,8

2 633

10.

«Фарҳод деҳқон бозори» АЖ

Учтепа тумани, «Гузар» МФЙ, Г9А-мавзе

5,4

20 184

11.

«Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ

Учтепа тумани, Ўрикзор мавзеси

9,2

100 685

12.

«Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ

Бектемир тумани, Фарғона йўли кўчаси бозор майдони

4,4

25 303

13.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Бўз» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 37-уй

0,75

1261

14.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Яланғоч» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Яланғоч кўчаси

0,26

1844

15.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Қорасув 2» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Мингбулоқ кўчаси

0,11

443

16.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Авайхон» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Қорасув-6 Семашко кўчаси

0,01

120

17.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Наврўз» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Шукур Бурхонов, 24-уй

0,19

788

18.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Улуғбек» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси

0,05

431

19.

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Ширин» шохобчаси

М. Улуғбек тумани, ТТЗ-2 Аҳиллик кўчаси

0,41

2444

20.

«Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «Аҳмад Дониш» шохобчаси

Юнусобод тумани, 13-мавзе, Аҳмад Дониш кўчаси

0,55

2681

21.

«Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «Ташгрес» шохобчаси

Юнусобод тумани, Ташгрес мавзе, Темур Малик кўчаси, 6-уй

0,01

72

22.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-7» шохобчаси

Сергели тумани, Сергели-7 мавзеси, М. Турсунзода кўчаси

0,02

236

23.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-1» шохобчаси

Сергели тумани, Сергели-1 мавзеси, Қипчоқ кўчаси

0,03

342

24.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-5» шохобчаси

Сергели тумани, Қўйлиқ-5 мавзеси, Янги Қўйлиқ кўчаси

0,08

553

25.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-6» шохобчаси

Сергели тумани, Қўйлиқ-6 мавзеси

0,03

196

26.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қурувчилар» шохобчаси

Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси

0,02

206

27.

«Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Эркин» шохобчаси

Сергели тумани, Чоштепа кўчаси

0,001

19

28.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чиғатой» шохобчаси

Олмазор тумани, Форобий кўчаси

0,09

57

29.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чуқурсой» шохобчаси

Олмазор тумани, Гулсарой кўчаси

0,12

246

30.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Шифокорлар» шохобчаси

Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси

0,39

1196

31.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Хонаки қушлар ва аквариум балиқлари» шохобчаси

Олмазор тумани, Қора Қамиш кўчаси, 1/20-уй

0,74

2999

32.

«Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Ёшлик» шохобчаси

Олмазор тумани, Талабалар кўчаси

0,11

403

33.

«Янгиобод ихтисослашган бозори» МЧЖга қарашли шохобча

Яшнобод тумани, Катта Янгиобод кўчаси, 1-уй

0,05

406

34.

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖга қарашли «Бек-тўпи» автотураргоҳи

Чилонзор тумани, ТХАЙ, «Бек тўпи» савдо комплекси ёнида

0,48

264

35.

«Бешқўрғон савдо» МЧЖ

Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 63-уй

2,16

11 383

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг келишилган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан жамият бошқаруви органларининг тегишли қарорларига кўра Тошкент шаҳрида бошқа деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари)нинг шохобчалари ҳамда уларнинг бўш турган майдонлари мастер режалар ва белгиланадиган шартлар асосида баҳоланган қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат улуши ёки бино ва иншоотлар сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2030 йилга қадар гастрономик ва туризм, сояли сайр ва туну кун ишлайдиган кўчаларни ташкил этишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Туман номи

Ташкил этиладиган кўчалар сони*

Кўча узунлиги

(км)

ЖАМИ:

100

118,4

1.

Бектемир тумани

3

6,5

2.

Мирзо Улуғбек тумани

10

9,7

3.

Миробод тумани

8

6,8

4.

Олмазор тумани

8

7,5

5.

Сергели тумани

10

10,4

6.

Учтепа тумани

6

8,6

7.

Чилонзор тумани

11

15,0

8.

Шайхонтоҳур тумани

8

12,0

9.

Юнусобод тумани

10

6,6

10.

Яккасарой тумани

8

9,5

11.

Янгиҳаёт тумани

10

10,6

12.

Яшнобод тумани

8

15,3

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Барпо этиладиган гастрономик ва туризм, сояли сайр ва туну кун ишлайдиган кўчаларнинг манзилли рўйхати Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган ҳамда эвазига янги маъмурий бино қуриб бериладиган муниципал мулклар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилот номи

Объект номи

Манзили

Ходимлар сони

Махсус техникалар сони

Бино-иншоот майдони

ер

(га)

бино

(кв.м.)

1.

Мирзо Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси

Маъмурий бино

М. Улуғбек тумани, Қорасув бўйи кўчаси ва Ғазалкент кўчаси

537

104

1,42

282

2.

Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси

Маъмурий бино

Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 3А-уй

688

109

0,4

1020

3.

Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси

Маъмурий бино

Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 178-уй

251

0,1

601

4.

«Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси» ДМ

Бўш турган нотурар бино

Чилонзор тумани, «3-Катта Чилонзор» МФЙ, Чилонзор кўчаси, 55а-уй

658

2

0,028

276

5.

«Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси» ДМ

Бўш турган нотурар бино

Яшнобод тумани, «Янгинур» МФЙ, Чилонота кўчаси 22а-уй

568

8

0,63

1 059

6.

Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси

Бўш турган нотурар бино

Миробод тумани, «Оқ уй» МФЙ, Фарғона йўли кўчаси, 554/2-уй

444

21

0,09

564

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур бино ва иншоотлар қуйидаги шартларда савдога чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни унда жойлашган ташкилотлар янги қурилган маъмурий биноларга кўчиб ўтганидан сўнг савдо ғолибларига бўшатиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ғолиби томонидан 1 ой ичида сотиб олиш тўловларининг камида 35 фоизини тўлаб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
7а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотлар қуриб бериладиган ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилот номи

1.

Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси

2.

Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги

3.

Марказий авария диспетчерлик хизмати

4.

Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлашга ихтисослаштирилган бошқарма

5.

М. Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси

6.

Шаҳардаги сунъий иншоотлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқарма

7.

Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлашга ихтисослаштирилган бошқарма

8.

Шаҳардаги марказий кўчалардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқарма

9.

Ободонлаштириш бош бошқармаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Юнусобод туманида робототехника марказини қуриш учун Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудидан 0,22 гектар бўш ер майдонини Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтариш.

Уч ой муддатда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2.

Чилонзор тумани «Лутфий» МФЙ ҳудудидаги 12-сон (Р.М. Глиэр номли маданият уйи) маданият маркази биноси ўрнига 180 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун мазкур объектни оператив бошқарув ҳуқуқи билан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига бериш.

Уч ой муддатда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Бектемир тумани Забардаст маҳалласидаги Тошкент вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган 1,36 гектар, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига қарашли 1,37 гектар ва Тошкент вилояти адлия бошқармасига қарашли 1 475 метр квадрат ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни Бектемир тумани ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш.

Бунда мазкур ер майдонларида тажриба-синов тариқасида Бектемир туманининг маъмурий марказини ташкил этиш учун 10 қаватли бино қуришга Бектемир тумани ҳокимлигига рухсат бериш ҳамда тумандаги барча бошқарма ва бўлимларни мазкур бино ва иншоотларга жойлаштириш.

Уч ой муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги

4.

«Тошкентлифтхизмати» МЧЖга қарашли Чилонзор тумани «Бешёғоч» МФЙ Фурқат кўчаси 127-уй манзилидаги умумий майдони 0,16 га бўлган ва фойдаланмай турган бинони давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига бериш.

Икки ой муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

5.

Туристлар оқимини ошириш мақсадида шаҳарнинг тўртта кириш жойида Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон рамзий дарвозаларининг қурилишини ташкил этиш.

2027 йил декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

Маданий мерос агентлиги

6.

Юнусобод тумани Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотларни «дизайн код» асосида таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Бунда маданий мерос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳаларини Маданий мерос агентлиги билан келишиш.

2027 йил якунига қадар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданий мерос агентлиги

7.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида таниқли хорижий санъаткорларни жалб қилган ҳолда пойтахтда фестиваль, концерт-томоша тадбирларини ўтказиб бориш.

Бунда фестиваль ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси, Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланишини ташкил этиш.

2026-2027 йиллар

Маданият вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8.

«Чорсу» бозори ва «Эски Жува» мажмуаси ҳудудларини комплекс реконструкция қилиш концепцияси бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

«Чорсу» бозорининг меъморий-тарихий элементларини сақлаш ва реставрация қилиш, жумладан, барча гумбазлар ҳамда улардаги мозаик панноларни тўлиқ сақлаб қолиш;

архитектуравий ечимларда тарихий қиёфани сақлаш, гумбазли композициянинг силуэти ва доминантларини ўзгаришсиз қолдириш;

реконструкция ишлари давомида гумбазлар ва мозаикаларга зарар етказилишининг олдини олиш бўйича аниқ чораларни белгилаш;

лойиҳада илмий жамоатчилик, архитекторлар, маданий мерос соҳаси вакилларининг таклиф ва хулосаларини инобатга олиш.

2026 йил ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданий мерос агентлиги

9.

2030 йилга қадар барпо этиладиган гастрономик ва туризм, сояли сайр ва туну кун ишлайдиган кўчалар барпо этиш учун талаб этиладиган 1 триллион сўм маблағларни босқичма-босқич Тошкент шаҳар ҳокимлигига ажратиб бориш.

Режа-график асосида

Бош вазир ўринбосари

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

10.

Санитария-гигиена шохобчаларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш, улар ўрнатиладиган жойларни аниқлаш ва ер майдонларини соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш.

Уч ой муддатда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

11.

Инфратузилма билан таъминланган аҳоли гавжум, гастрономик ва туризм кўчалар ҳамда соҳил бўйидаги туну кун фаолият юритадиган кўчаларни давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида бошқарувга бериш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Икки ой муддатда

Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Туризм қўмитаси

12.

Яшнобод тумани Боғбон маҳалласи ҳудудида жойлашган 7,4 гектар ер участкасининг ихтисослашувини ўзгартирган ҳолда соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида томчилатиб суғориш тизимлари билан таъминланган Дарахтшунослик ва манзарали флористика кластерини ташкил этиш. Бунда:

эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, манзарали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш ва реализация қилишни ташкил этиш;

замонавий ландшафт, флористика ва декоратив ҳовузлар дизайнларини намойиш этувчи шоурумларни барпо этиш ҳамда маҳорат дарсларини, тажриба алмашиш ва тренингларни йўлга қўйиш.

2026 йил декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

13.

Тошкент шаҳри ҳудудида ёпиқ дренаж тизимини қуриш, канал ва коллекторларни таъмирлаш, салқин микроклимат яратиш мақсадида янги каналлар барпо қилиш ҳамда дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатиш учун ёмғир сувини йиғадиган иншоот барпо қилиш.

2026-2027 йилларда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

14.

Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — институт) ҳудудида ноёб тут дарахтларини сақлаб қолган ҳолда экобоғ, сокин ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган сайилгоҳ, тематик ва кўп функцияли кўнгилочар масканларни барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш, бунда:

институтнинг тегишли ҳудудини мавжуд бино ва иншоотлар билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига бепул ўтказиб бериш;

институт ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотларни бузиш, янги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларига рухсат бериш;

қуриб битказилган тематик ва кўп функцияли кўнгилочар масканлар ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталари фойдаланишга қабул қилингандан сўнг, уларни тайёр бизнес шаклида ер участкалари билан бирга алоҳида лотларга ажратган ҳолда аукцион савдоларига чиқариш;

ер майдонлари, бино ва иншоотларни сотишдан, ижарага беришдан тушадиган (баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда) маблағларни Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг махсус ҳисобварағида жамлаш ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирлари учун йўналтириш.

2026-2027 йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

15.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан Тошкент давлат ўрмон хўжалигига босқичма-босқич 10 миллиард сўм ажратиш.

2026-2027 йилларда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

16.

Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш бўйича амалий чораларни жадаллаштириш, атмосфера ҳавоси меъёридан ортиқ ифлосланишининг олдини олиш, шунингдек, пойтахт атрофида яшил ҳудудларни кўпайтириш, «яшил белбоғ» ва «яшил боғ» барпо этиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида танланган 310 гектар ер участкаларини Тошкент давлат ўрмон хўжалигига ажратиб бериш.

Бунда ажратиб берилган ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, иккиламчи ижарага бериш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш, экилган дарахтларни ҳар хил мақсадларда кўчириш ҳамда ҳар қандай қурилиш ишларини амалга оширишни тақиқлаш (кўкаламзорлаштириш лойиҳалари доирасидаги тадбирларни амалга ошириш бундан мустасно).

Уч ой муддатда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

17.

Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш пунктларидан 15 дақиқалик пиёда масофада, шу жумладан, устувор равишда кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер майдонларида намунавий тарзда кичик яшил боғлар ташкил қилинадиган ҳудудларни аниқлаб, рўйхатини тасдиқлаш.

Бир ой муддатда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

18.

«Марказий ипподром» АЖнинг мол-мулклари ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Икки ой муддатда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

19.

Тошкент шаҳри аҳолисини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида, республика бюджети маблағлари ҳисобидан «Қодирия» бош сув иншоотига мустақил электр манбаи сифатида янги подстанция қуриш ва юқори кучланишли 9,5 км мустақил электр ҳаво тармоғини тортиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

янги подстанцияни электр энергияси билан таъминлаш учун «Тракторсозлар» подстанциясининг I ва II секцияларига ячейкалар ўрнатиш орқали 110 кВ кучланишли электр ҳаво тармоғини қуриш;

«Қодирия» бош сув иншооти ҳудудида 110/6 кВли икки дона 16 000 кВа қувватли куч трансформаторлар ҳамда комплект тарқатиш қурилмасини ўрнатиш.

Икки ой муддатда

Энергетика вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

20.

Яккасарой тумани Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган «Мовий гумбазлар» хиёбони ҳудудида «Китоб кўчаси»ни 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш тартибида ташкил этиш. Бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга келтирган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда очиқ майдонда турли хил тадбирлар ўтказиш.

2026 йил декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

21.

Чилонзор тумани Боғистон кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ўрнида дуал таълим шаклида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий ва келажак касблари ўргатиладиган «Ёшлар шаҳарчаси»ни ташкил этиш.

«Ёшлар шаҳарчаси»даги давлатга тегишли бино ва иншоотлар, аҳоли ва ёшларни дуал таълимга ўқитиш мажбуриятини олган саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш.

«Ёшлар шаҳарчаси» ҳудудида юксак технологик, саноат-муҳандислик ва хизмат кўрсатиш зоналари, ўқув ҳамда ижод масканлари, кутубхона, замонавий инфратузилмага эга симуляция устахоналари ва илғор амалиёт базалари, шунингдек, «Ёшлар боғи», бизнес офислари, тадбиркорлик зонаси, стартап студиясини ташкил этиш.

«Ёшлар шаҳарчаси»да таҳсил олган аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлашда дуал таълимни ташкил этган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик ўрнатишни асосий йўналишлардан бири сифатида белгилаш.

2026 йил декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

22.

Тошкент шаҳрида Турин политехника университети ёш олимлари ва талабалари томонидан амалга оширилаётган махсус илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш мақсадида Робототехника марказини қуриш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш.

2027 йил август

«Ўзавтосаноат» АЖ,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

23.

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун автобус бекатларида, вокзал, аэропорт, метро станцияларида шаҳар маршрути ва туризм объектлари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб турадиган, мобил телефонига бепул ва осон юклаш имкони бўладиган «онлайн харита» платформасини ишлаб чиқиш ва уни барча хизмат кўрсатиш объектлари билан интеграция қилиш.

2027 йил январь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги «Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-112-сон Фармонининг 3-бандидаги «2027» рақами «2031» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошиси «, Тошкент шаҳри ҳудудлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги «Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-236-сон қарорининг 1-бандидаги «2027» рақами «2031» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги «Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-368-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 11-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг интеллектуал транспорт тизимларини (дастурий таъминотларини) ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялар ҳамда аҳоли сони 3 миллион нафар ва транспорт воситалар сони 1 миллиондан юқори бўлган шаҳарларда транспорт ва йўл инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш тажрибасига эга бўлган компанияларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи дастурий таъминотини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 12-банддаги «Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида яратилаётган интеллектуал транспорт тизимини ишлаб чиқиш» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда интеллектуал транспорт тизимини харид қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 майга қадар интеллектуал транспорт тизимини харид қилиш учун техник топшириқ Марказ томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига тақдим қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2027 йил 1 февралга қадар техник топшириққа мувофиқ интеллектуал транспорт тизими харид қилинишини, фойдаланиш учун функционал буюртмачига топширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2027 йил 1 мартга қадар интеллектуал транспорт тизими дастурий таъминоти (тизимлари билан бирга) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уни қўшимча жиҳозлаган ҳолда Тошкент шаҳри вазиятлар марказининг сервер қувватларига жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) вазирлик, идора ва ташкилотларнинг мазкур қарорга 6-иловага мувофиқ ахборот тизимлари интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 2026 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, жумладан, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш, шунингдек, шаҳарда йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрланишини таъминласин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 9-илова 12 ва 13-позицияларининг «Чора-тадбирлар номи» устунидаги «ишлаб чиқиш» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2026 й., 07/26/279/0795-сон)