Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003 05.07.1993 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003
Ҳужжат 21.05.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш «Ўзавтойўл» давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш, сақлашни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, республика йўл тармоқларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида «Ўзавтойўл» концерни таркибида мустақил молия-кредит давлат муассасаси — Республика йўл жамғармаси, автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларида эса — тегишли равишда вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш учун маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўл жамғармалари қуйидаги манбалардан шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоа ва давлат хўжаликлари, коорпоративлар, транспорт, қурилиш, кичик саноат, қўшма корхоналар ва бошқа ташкилотларнинг жорий йилда маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмидан, тайёрлов, савдо корхоналари ва ташкилотларининг, таъминот сотиш ташкилотларининг, тижорат банклари ва улар бўлимларининг жорий йилдаги ҳақиқий обороти (даромади)нинг бир фоизи миқдорида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатишга ва уларни сақлаш харажатларига ажратадиган маблағларидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортига эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспортидан ва автотранспорт воситаларидан фойдаланишдан олган даромадларнинг икки фоизи миқдоридаги ажратмаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил автомашиналарни сотиш қийматининг 5 фоизи ҳамда юк автомобилларни ва автобусларни сотиш қийматининг 10 фоизи миқдорида сотиб олинган автотранспорт воситаларининг қийматидан олинадиган йиғимларидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий суммасининг 50 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг даромадларидан ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун олинадиган тўловлардан (у жорий этилгандан кейин белгиланган тартибда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушумларнинг бошқа манбалари — лотереялар, заёмлар ва хайрия бадаллари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) йўл жамғармалари маблағлари Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги банк муассасаларида: Республика жамғармаси маблағлари — «Ўзавтойўл» концерни счётида, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари автомобиль йўллари ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларининг ва туман бошқармаларининг счётларида сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йўл жамғармалари маблағлари республика давлат бюджетининг, бошқа жамғармаларнинг таркибига кирмайди ва мусодара қилиниши мумкин эмас, шунингдек уларга солиқ солинмайди. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар кейинги йилларга ўтказилади ва улар мақсад бўйича сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар, концернлар ва идораларга, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, хўжалик ташкилотларига Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш улардан фойдаланиш тўғрисида Низомга мувофиқ барча корхоналар томонидан тегишли йиғимлар, ажратмалар ўтказилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзавтойўл» концернига Республика йўл жамғармаси маблағларини тасарруф этиш, ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларига ва туман автомобиль йўллари бошқармаларига вилоят ва маҳаллий йўл жамғармаларни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман автомобиль йўллари бошқармаларига, давлат ҳудудий акционерлик бирлашмаларига, «Ўзавтойўл» концернига, муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича маблағларни йўл жамғармаларига шак-шубҳасиз ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати органларига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар тўланганлиги тўғрисидаги квитанциясиз транспорт воситаларини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказмаслик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларига «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарорга зид бўлган идоравий норматив ҳужжатларни (йўриқномалар, қоидалар, буйруқларни) қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 5 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, йўл ишларини (умумий фойдaлaнишдaги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш) маблағ билан таъминлаш йўл жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармаси маблағлари йўл органлари томонидан автомобиль йўлларининг аҳамиятига бoғлиқ равишда республика, вилоят ва туман йўл жaмғapмaлapигa ўтказилади ва уларга солиқлар солинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика йўл жамғармаси маблағлари республика йўл хўжалигини ривожлантириш давлат дастурини ва фан техника тараққиётини, ходимлар малакасини оширишни, йўл хўжалигини оширишни мaблaғ билан таъминлашга сарфланади. Республика йўл жaмғapмacидaн умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоқларининг ривожланиш даражасини тенглаштириш ва табиий офатларни бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ва вилоятларга субвенция ва дотациялар ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ва туман йўл жамғармалари маблағлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни маблағ билан таъминлашга сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Йўл жамғармалари маблағлари мусодара қилиниши ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлаш билан бoғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун сарфланиши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар захира жамғармасига ўтказилади ва улар келгуси даврда мақсадга мувофиқ сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар йўл жамғармаларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан ажратиладиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортидан олинадиган даромадларнинг икки фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотларнинг мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий миқдорининг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзвтайўл» концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари даромадларидан ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар (у жорий этилгандан кейин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл жамғармаларига ихтиёрий бадаллар, республика бюджетидан ажратмалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағ ажратилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика йўл жамғармасига қуйидагилар ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» концернининг Тошкент шаҳри бўйича корхона ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушиши керак бўлган мaблaғлap умумий миқдорининг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун олинадиган тўлов тушумлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида тўланадиган қуйидаги ажратмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, саноат, транспорт, қўшма корхоналарнинг ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, кооператив, тайёрлов корхоналари ва ташкилотларининг, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари, улгуржи савдо ташкилотлари, таъминот-сотиш ташкилотлари, тижорат банклари ва улар бўлинмаларининг 1 фоизли ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорт ва авиатранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича олган даромадларнинг 2 фоизи миқдоридаги ажратмалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят ва туман йўл жамғармаларга тегишли ҳудуддаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, қурилиш, саноат, кичик, транспорт, қўшма корхоналар ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, кооперативларнинг — жорий йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажмидан, тайёрлов савдо корхоналари ва ташкилотларининг, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари ва улгуржи-савдо, таъминот-сотиш ташкилотлари, тижорат банклари ва улар бўлинмаларининг ҳақиқий оборотдан (йиллик даромаддан) бир фоиз миқдоридаги ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспортга эга бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларининг икки фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» концернининг туман, вилоят ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олиш маблағларидан 50 фоизли ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзвтойўл» концернининг хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган солиқлар ўрнига даромадларидан ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғмалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Йиғимлар ва ажратмаларни тури ҳисоблаш ва уларнинг ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчиларга юклатилади, улар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғим ва тўловларнинг мазкур Низом билан белгиланган тартибда ва муддатларда тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратмаларнинг турини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланган йиғимлар ва ажратмалар ҳисобини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларининг ходимларини, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни вакилларини ажратмалар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини текшириш учун йўл жамғapмacигa киритиш ва уларнинг талабларига кўра бу йиғимлар ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи жойлашган жой бўйича йўл органларига йиғимлар ва aжратмаларнинг суммалари тўғpиcидaги ҳисоб-китобларни «Ўзавтойўл» концерни томонидан белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси билан келишилган муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга мувофиқ йўл жамғармасига мaблағ тўплаш билан шуғулланувчи органларга банк реквизитларини маълум қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Йўл жамғармасига маблағ тўплашни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автомобиль йўллари, ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғимлар ва ажратмалар тушиши керак бўлган банк реквизитлари ва счётларнинг номерларини хат ёки оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғим ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ва тўлаш муддатлари бўйича ўзгаришлар тўғрисида йиғим ва ажратмалар тўловчиларни хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғимлар ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл жaмғармаларига тушувчи йиғимлар, ажратмалар ва бошқа маблағларнинг ҳисобини юритишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Йиғимлар ва ажратмаларни белгиланган муддатларда йўл жамғармасига тўлашдан бош тортилган ҳолларда бу мaблaғлap автомобиль йўллари ҳудудий давлатга акционерлик бирлашмалари ёки туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни томонидан шак-шубҳасиз ундириб олинади. Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Йиғим ва ажратмаларни тўловчилар билан автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари ўртасида пайдо бўладиган низолар хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Йиғимлар ва ажратмаларни валюта ўрнига сўмларда тўлаш Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан белгиланадиган чет эл валютасининг амалдаги курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Йўл жамғармасига маблағлар ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Йўл жамғармаларига маблағлар ажратиш суммаси, кейинчалик бухгалтерия ва статистика маълумотлари бўйича ўсиб борувчи якун билан ҳақиқатда бажарилган ҳажм юзасидан йилнинг хар чорагида қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда, режалаштирилаётган йил учун назарда тутилган маҳсулотлар ишлаб чиқиш бажарилган ишлар, хизматлар ва оборот ҳажмига, даромадга нисбатан ҳисоблаб чиқиш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режали тўловлар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари счётларига ҳар ойининг 15-кунидан кечикмай йил чораги суммасининг учдан бир миқдори ҳажмида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратмалар суммасини ҳақиқатда бажарилган ҳажмларга нисбатан қайта ҳисоблаб чиқиш натижасида аниқланган қўшимча тўлов ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар бўлган муддатда тўланади. Ортиқча тўланган сумма тўловчига қайтарилади ёки навбатдаги тўловлар ўрнига ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлаш, субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхоналар ва ташкилотларнинг юридик шахс ҳисобланмаган, аммо мустақил ҳисоб-китоб счётига эга бўлган таркибий бўлинмалари пул мaблaғлapини ўзлари жойлашган жойдаги ҳудудий йўл жaмғapмacигa ўтказадилар бундай бўлинмаларнинг банк муассасаларида счётлари мавжуд бўлмаган тақдирда пул маблағлари ўтказишни уларнинг юқори ташкилотлари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналари ҳамда ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган ташкилотлар, мулкчилик шаклидан ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганликларидан қатъи назар, ажратмаларни 14-бандда кўрсатилган муддатларда сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йиғим ва ажратмаларни тўловчиларнинг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда улар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг, туман бошқармаларининг розилиги билан ажратмаларни ишлар ҳажмини бажариш, бинокорлик материаллари, конструкциялар, деталлар, машина ва механика жисмларни, уларни маҳсулотлар (ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритган ҳолда, эквивалент қиймати бўйича тайёрлаш ва етказиб бериш билан алмаштиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар корхоналар ва хўжалик ташкилотлари томонидан йўл жамғармаларига маблағ ажратишдан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар, томоша корхоналари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни амалга оширувчи йўл хўжалиги ташкилотлари уй-жойлардан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари, Марказий банк муассасалари, давлат суғурта органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо бирлашмалари давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг республика ва маҳаллий бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари (уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотларидан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қуриш, тузатиш ва сақлашга улар томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимларни бу воситаларни сотиб олувчилар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) рўйхатга олингунга қадар, автотранспорт воситаси эгаси ўзгарган ҳолда эса автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш чоғида сотиб олинган енгил автомобиль (автомобиль — пикаплар, енгил фургонлар, тиркама ва яримтиркамалар ҳам шу жумлага киради) нархининг 5 фоизи уларнинг қаерда сотиб олинганлигидан қатъи назар, бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархининг, 10 фоизи миқдорида тўлайдилар, текин берилган ҳолларда эса — қолдиқ баланс қийматдан мана шу ставка бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар суммаси йиғимларни тўловчи корхоналар томонидан маҳсулотлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Автотранспорт воситалари, уларни сотиб олганлик ёки қайта сотганлик йиғими тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат тақдим этилмаса, рўйхатга, қайта рўйхатга олинмайди ва техник назоратдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидагилар йиғимдан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мотоколяскалар ва автомобилларга эга бўлган ҳамда уларни сотиб олувчи барча гуруҳларга тегишли ногиронлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган тармоқдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олувчи фуқаролар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари орқали йўловчилар ташишни амалга оширувчи умумий фойдаланишдаги автотранспорт корхоналари (таксидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, кон ишларида фойдаланиладиган автосамосвалларни сотиб олувчи корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автокорхоналар умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспорти корхоналарига тегишли бўлади. Лицензиялаштириш жорий этилгунга қадар «Ўзавтотранс» корпорацияси ва «Тошшаҳартранскорхона» уюшмасининг йўловчилар ташиш транспорти корхоналари мана шундай корхоналар жумласига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, тузатиш, қайта қуриш ва қуришни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллар ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан ана шу ишларни улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузадиган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Автомобиль транспорти даромадларидан икки фоиз миқдорида маблағ ажратиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиль транспортига эга бўлган корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, автомобиль транспортидан фойдаланиш жараёнида олинадиган даромадларнинг икки фоизи миқдоридаги ажратмани йўл жамғармасига тўлайдилар, улар қайд этиб ўтилган ажратмаларни автомобилда ташиш тарифига киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Автомобиль хўжалигига (автотранспортга) эга бўлган, мустақил балансга ўтказилмаган ҳамда автотранспортдан фойдаланишдан олинадиган даромадларнинг алоҳида ҳисобини юритмайдиган корхоналар ва ташкилотлар икки фоизи ажратма суммасини ташиладиган юк ҳажми ёки йўловчилар сонидан, ташишнинг ўртача масофаси ва тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб, йўл органлари билан келишув бўйича белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз автотранспортини сақлаш харажатларини таннархга ёки муассаса сметаси ҳисобига ўтказиш бу корхоналар ва ташкилотларни қайд этиб ўтилган даромадларни тўлашдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Режали тўловлар, шунингдек, ажратмалар ва қўшимча тўловларни қайта ҳисоблаб чиқиш мазкур Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ёки уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотлар, бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслари ажратмаларни сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қуйидагилар автомобиль транспортидан олинган даромадлардан икки фоизли ажратмалар тўлашдан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, шу жумладан, маҳаллий йўлларни қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи, йўл ташкилотлари билан улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш ишларини бажаришга шартнома (контракт) тузган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. «Ўзавтойўл» концерни корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари даромадларидан маблағ ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ўавтойўл» концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шyғyллaнyвчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари даромадларидан ажратмалар «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган солиқлар ўрнига белгиланган муддатда ва миқдорда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Йўл жамғармасининг бўш маблағлари йўл жамғармасига қўшимча мaблaғ олиш учун мазкур Низомда назарда тутилган фаолият билан боғлиқ тадбиркорликка шу жумладан, йўл хўжалигини ривожлантиришда қатнашувчи корхоналар ва бошқа юридик шахсларнинг харажатлари учун қарз беришга сарфланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Ўзавтойўл» концерни йўл жамғармасининг йиллик бюджетидан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Йўл жaмғapмaси маблағларидан фойдаланиш мазкур Низомга мувофиқ келмай қолган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси уларнинг ғайриқонуний сарфланишини тўхтатиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1959-1965 йилларда Ўзбекистон ССР автомобиль йўллари қурилиши режаси тўғрисида» 1959 йил 5 майдаги 320-сон қарорининг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «СССРда йўл қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида» 1968 йил 5 августдаги 599-0014-сон қарори» юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1968 йил 14 октябрдаги 453-сон қарори 7-бандининг «б» кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1968 й.,7-сон, 56-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1986—1990 йилларда автомобиль йўллари қурилишига мақсадли ажратмалар тўғрисида» 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 17 августдаги 295-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1991 йил 8 январдаги 1-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида 1991 йил 5 ноябрдаги 281-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида» 1992 йил 6 апрелдаги 180-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашни маблағ билан таъминлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 31 октябрдаги 504-сон қарори.