Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТУЗАТИШ ВА САҚЛАШНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 1993 йил 5 июлдаги 334-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Моддий-техника ресурслари нархларининг анча ошиб бораётганлиги ҳамда республика йўл хўжалиги ходимларининг тариф ставкалари ва лавозим маошларининг ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
белгилаб қўйилсинки, 1992 йилнинг 1 октябридан бошлаб умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашга маблағлар қуйидаги ажратмалар ҳисобига амалга оширилади:
жамоа ва давлат хўжаликлари, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналарнинг, хўжалик ташкилотлари, кооперативлар ва кичик корхоналарнинг жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш амалдаги ҳажмидан бир фоиз миқдорида;
тайёрлов, савдо корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан, «Ўзбексавдо» уюшмасининг умумий овқатланиш ва улгуржи ташкилотларининг таъминот-сотиш ташкилотларининг жорий йилдаги — амалдаги оборотидан 0,1 фоиз миқдорида.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 31 октябрь,
504-сон