Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СКАНДИНАВИЯ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Скандинавия мамлакатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Скандинавия мамлакатлари билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тадбирлар режасига иловага* мувофиқ розилик берилсин.
* Илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбирларнинг режада белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий база яратиш, шунингдек олий даражадаги ташрифларни ташкил этиш мақсадида 1999 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси эксперт гуруҳини Скандинавия мамлакатларига юборсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 23 ноябрь,
484-сон