24.06.2026 йилдаги ПҚ-239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига паллиатив тиббий хизматлар кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир касалликларга чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларга оғриқни камайтириш, касаллик белгиларини назорат қилиш ҳамда узлуксиз комплекс тиббий-ижтимоий, психологик ва парвариш ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, паллиатив тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар мазкур қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) паллиатив тиббий ёрдамини кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда аҳоли учун ушбу хизматларнинг қамровини 2030 йилга қадар камида 80 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) паллиатив ёрдамга муҳтож шахслар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) оғир касалликларга чалинган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) паллиатив ёрдам соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) оғир касалликларнинг кечки босқичларида бўлган беморларга уй шароитида тиббий хизмат кўрсатиш механизмларини жорий этиш, стационар тиббиёт муассасалари юкламасини камайтириш ҳамда тиббий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аҳолига паллиатив тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) республикада паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона тизими тиббий ва ижтимоий хизматлар интеграцияси асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) паллиатив тиббий ёрдамга муҳтож шахсларни аниқлаш, хизмат олиш учун йўллаш, ҳисобга олиш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнлари электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мобил паллиатив бригадалар фаолияти йўлга қўйилади ҳамда улар орқали уй шароитида тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) стационар шароитдаги паллиатив тиббий ёрдам ушбу хизматларни кўрсатувчи давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда хоспислар томонидан тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) паллиатив тиббий ёрдамини кўрсатишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) «сифатли тиббий хизматлар» тамойиллари, жумладан, самарадорлик, хавфсизлик, тенглик, интеграция ва ресурслардан оқилона фойдаланиш мезонлари асосида миллий сифат индикаторлари жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ҳудудларда хоспис муассасалари босқичма-босқич ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписини (кейинги ўринларда — Методологик марказ) республикада паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишни методологик бошқариш, бошқа ҳудудларда хоспис ишини ташкил қилишга масъул муассаса этиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 октябрдан бошлаб дастлаб Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими — онкологик касаллиги сабабли паллиатив тиббий ёрдамга муҳтож шахсларга хизмат кўрсатувчи мобил паллиатив бригадаларни ажратилган бюджет маблағлари ва штат бирликлари доирасида ташкил қилиш ва ушбу амалиётни босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Самарқанд вилоятида оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган болалар учун хоспис шаклида паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш марказини (кейинги ўринларда — Болалар учун хоспис маркази) ҳамда ушбу марказда тажриба-синов тариқасида стационар ва мобил паллиатив ёрдам бригадаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Болалар учун хоспис марказига 2030 йил 1 январгача бўлган муддатга ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, шунингдек, объектларни қуриш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, аҳолига мобил паллиатив тиббий хизматлар кўрсатишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2027-2028 йилларда қолган ҳудудларда мобил паллиатив бригадаларни ташкил қилиш режа-графиги, паллиатив ёрдамга муҳтожликни аниқлаш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) паллиатив ёрдамга муҳтож шахслар ҳисобини юритиш, ушбу ёрдамни кўрсатиш хизматларига йўналтириш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари электрон ахборот тизимида юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мобил паллиатив бригадалар томонидан паллиатив ва хоспис ёрдамига муҳтож шахслар яшаш манзилларида беморнинг ҳолати баҳоланади ҳамда индивидуал режа асосида ёрдам кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) беморнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклидаги дори воситалари билан реимбурсация дастури асосида таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга кучли таъсир қилувчи дори воситалари яшаш жойига етказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) паллиатив ёрдамга муҳтож электрон ахборот тизимида қайд этилган беморларга тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан қўшимча тиббий текширув ва кўрикларсиз ногиронлик белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Агентлик томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) уй шароитида паллиатив ёрдамга муҳтож шахслар ётоқ ҳолатдаги функционал каравот ва махсус матраслар билан ваучер тизими асосида таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) маҳалла даражасида паллиатив ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйишда ваучер асосида паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларни уй шароитида қараб туриш ва парвариш хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) паллиатив ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этиладиган ҳудудлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади. Бунда мобил паллиатив ва хоспис ёрдами кўрсатиладиган касалликлар турларини ҳам босқичма-босқич кенгайтириб бориш инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Методологик марказ юридик шахс мақомига эга бўлган тиббиёт муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Методологик марказда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларнинг оила аъзолари учун Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) паллиатив ёрдамга муҳтож шахслар ва уларнинг яқинлари учун «Паллиатив парвариш қоидалари» махсус ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2027 йил 1 январдан бошлаб Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати ҳудудлараро хосписларда йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) паллиатив ёрдам доирасида кўрсатиладиган тиббий хизматлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ мазкур Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Болалар учун хоспис маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган болаларга стационар ва мобил шаклларда паллиатив ёрдам кўрсатувчи Агентлик ҳузуридаги алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2026 йил 1 июлдан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Болалар учун хоспис марказида тиббий фаолиятни методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда назорат қилиш, тиббиёт ходимларининг тоифасини белгилаш ва малакасини ошириш, гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар сақланиши устидан назорат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бунда Болалар учун хоспис марказининг бош врачи бир вақтнинг ўзида Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг паллиатив ёрдам бўйича ўринбосари ҳисобланади ҳамда соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Болалар учун хоспис маркази қўшимча молиявий кўмак ва хоспис хизмати бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳомийлик ва хайрия маблағларини жамғарадиган нодавлат нотижорат ташкилотини таъсис этиши ҳамда унга Агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижтимоий буюртмалар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) нодавлат тиббиёт ташкилотларига паллиатив ёрдамни кўрсатишга рухсат этилади. Бунда улар томонидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тиббий хизматлар хариди бўйича ўрнатилган тартибда шартнома тузилади ва кўрсатилган тиббий хизматга кўра молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) паллиатив ёрдамга муҳтож шахс яшаш манзилидан қатъи назар, паллиатив ёрдам учун ажратилган шифо ўринга экстерриториал тамойили асосида бепул жойлаштирилади ҳамда унга кўрсатилган хизматлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) катталар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида бир нафардан паллиатив ёрдам шифокори лавозими учун қўшимча штат бирликлари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб беморларга паллиатив ёрдамни кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маошларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда марказий шифохоналарнинг онколог шифокори ва ўрта тиббиёт ходими, катталар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг паллиатив ёрдам шифокори ҳамда хоспис муассасаларининг шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)га эришганлиги учун лавозим маошининг 100 фоизигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) паллиатив ёрдам бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курснинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун курс якуни бўйича бериладиган сертификатга мувофиқ ойлик лавозим маошининг 50 фоизи. Бунда курс якунлангандан уч ой муддатдан сўнг иш жойида бориб баҳоланганда курсда ўргатилган паллиатив ёрдам тамойилларини амалиётга тўлиқ жорий этган мутахассисларга ушбу устама миқдори 100 фоизга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасаларида Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, Агентлик тизими муассасаларида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хоспис муассасалари ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Аҳолига паллиатив тиббий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Паллиатив тиббий ёрдам кўрсатувчи ташкилотларни ташкил этиш режаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишни ривожлантиришда «Сифатли тиббий хизматлар» индикаторлари 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «E-palliative» ахборот тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизимлари (базалари) рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) паллиатив тиббий ёрдам кўрсатувчи бино-иншоотлар ҳамда уларни жиҳозлашга бўлган талаблар, шунингдек, мобил паллиатив бригадалар учун зарур тиббий жиҳозлар рўйхатини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда паллиатив ва хоспис ёрдамига муҳтож шахсларни идентификация қилиш, ҳисобини юритиш, хизматларга йўналтириш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини, хизмат кўрсатишда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ҳисобини юритиш имконини берувчи электрон ахборот тизимини амалиётга жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги билан биргаликда паллиатив ёрдамга муҳтожларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклидаги дори воситаларини буюриш, яшаш жойига етказиб бериш, сақлаш, реализация қилиш, бериш, ҳисобга олиш ва йўқ қилиш, фойдаланиш назоратини олиб бориш тартиби тасдиқланишини ва жараёнларнинг электрон ахборот тизимида юритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Агентлик билан биргаликда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан мобил паллиатив бригадалар, шунингдек, паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи мутахассисларни Методологик марказда махсус ўқув дастури асосида тайёрлашни бошласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларнинг маънавий ва руҳий ҳолатини қўллаб-қувватлаш мақсадида муассасаларда диний соҳада билим ва малакага эга ходимлар ташрифини ташкил этиш, улар томонидан бемор ва унинг оила аъзоларига инсонпарварлик, маънавий таълимот ва руҳий тасаллига оид хизматлар кўрсатиш режасини тасдиқласин ҳамда ижросини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Методологик марказнинг ташкилий тузилмаси, низоми ва вазифаларини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Агентлик билан биргаликда паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишда мобил паллиатив бригадаларни ташкил қилиш, муҳтожликни аниқлаш, беморлар, шу жумладан, бемор болаларни уйда парвариш қилиш, паллиатив тиббий ёрдамини кўрсатиш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан биргаликда паллиатив ёрдам доирасида кўрсатиладиган тиббий хизматларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилиш орқали молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсин ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки, аҳолига паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, беморлар реестрини юритиш мақсадида электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил учун Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидагилар масъул ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Соғлиқни сақлаш вазирлиги — буюртмачи, тизим функционаллиги ва методологик раҳбарлик қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Агентлик — ижтимоий хизмат ва ёрдамларни, шунингдек, ваучер асосида хизмат кўрсатиш механизмлари билан интеграция қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Рақамли технологиялар вазирлиги — ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, интеграция ва эксплуатация қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда паллиатив тиббий ёрдам бўйича махсус ўқув курсини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари фаолиятини иш жойида бориб ўрганиш орқали курсда ўргатилган паллиатив ёрдам тамойилларини амалиётга тўлиқ жорий этилганлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2026 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) нодавлат тиббиёт ташкилотларида паллиатив тиббий ёрдамни ташкил этишга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишда нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар харидини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали амалга ошириш тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 2026 йил 1 августдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида қуйидаги мақсадлар учун хосписларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари очилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар, чет эл давлатлари ажратадиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) фандрайзинг механизмлари орқали келиб тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда белгилаб қўйилсинки, ушбу маблағлар беморларга паллиатив парвариш хизматларини ташкил қилиш, хосписда бемор эҳтиёжига мос шарт-шароитларни яратиш, мобил паллиатив ёрдам бригадаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хоспис инфратузилмасини сақлаш ва таъмирлаш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, шу жумладан, хоспис ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2027 йил 1 январга қадар хоспислар, шунингдек, мобил паллиатив бригадалар ташкил этиладиган туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда автотранспорт воситалари мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2028 йил якунига қадар хатлов натижасига кўра ҳамда фаолияти йўлга қўйилган мобил паллиатив бригадаларни автотранспорт воситаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йилда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида мобил паллиатив бригадаларни ташкил қилиш ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни республика бюджети параметрларида хосписларни ташкил этиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2027 йилдан бошлаб мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун ҳар йили зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-239-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-239-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига паллиатив тиббий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштириш юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари ва шакли

Муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

Паллиатив ёрдамни кўрсатишда мобил паллиатив бригадаларни ташкил қилиш, муҳтожликни аниқлаш, беморларни уйда парвариш қилиш, паллиатив ёрдамни кўрсатиш тартибини белгилаш.

1. Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Тартиб лойиҳасини келишиш ва тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2.

Хоспислар фаолиятини такомиллаштириш.

1. Халқаро тажриба асосида хосписларнинг намунавий низоми ва намунавий штат бирликларини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда хосписларда ижтимоий ходим, психолог ҳамда ҳар бир клиник бўлим учун бўлим мудири ва катта ҳамшира лавозимини қўшимча киритиш назарда тутилади.

2. Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписининг низоми ва штат бирликларини тасдиқлаш.

2026 йил август

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3.

Катталар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг штат бирликларини қайта кўриб чиқиш.

Катталар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг намунавий штат бирликларини қайта тасдиқлаш.

Бунда ушбу муассасаларнинг ҳар бирида паллиатив ёрдам шифокори лавозими учун қўшимча 1 та штат бирлиги, жами 28 та штат бирлигини ажратиш назарда тутилади.

2027 йил январь

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Паллиатив ёрдам кўрсатувчи ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) тартибини жорий этиш.

1. Паллиатив ёрдам кўрсатувчи ходимлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI)га эришганлиги учун лавозим маошининг 100 фоизигача ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланишини жорий этиш.

2026 йил сентябрь

Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари,

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

5.

Паллиатив ёрдам кўрсатишга бўлган талабларни белгилаш.

1. Хоспислар хоналарининг сони ва майдони, жиҳозланадиган тиббий ускуналар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Мобил бригадалар учун зарур тиббий жиҳозлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3. Нодавлат тиббиёт ташкилотларида паллиатив ёрдамни ташкил этишга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

6.

Паллиатив ёрдамга муҳтож бўлган беморлар учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклидаги дори воситалардан фойдаланиш устидан назоратни ўрнатиш.

1. Паллиатив ёрдамга муҳтожларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклидаги дори воситаларни буюриш, яшаш жойига етказиб бериш, сақлаш, реализация қилиш, бериш, ҳисобга олиш ва йўқ қилиш, фойдаланиш назоратини олиб бориш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

2. Паллиатив ёрдам амалиётида фойдаланиладиган дори воситалари рўйхатига паллиатив ёрдам хизмати эҳтиёжларидан келиб чиқиб, паллиатив ёрдам соҳасидаги дори воситаларини, шу жумладан, ноинъекцион шаклдаги дори воситаларини ва даволаш стандартларини ҳамда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш киритиш.

2027 йил январь

7.

Паллиатив ёрдамга муҳтожларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклидаги дори воситалар билан таъминлаш.

Паллиатив ёрдамга муҳтожларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклидаги дори воситалар билан таъминлашда харид қилиш, етказиб бериш ва реализация қилиш жараёнларига кенг бозор механизмларини жорий қилиш.

2026 йил декабрь

-

Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

8.

E-Palliative ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

1. Паллиатив ёрдамга муҳтожларни идентификация қилиш, ҳисобини юритиш, хизматларга йўналтириш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини, хизмат кўрсатишда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ҳисобини юритиш имконини берувчи E-Palliative ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2. Ахборот тизимини DMED Ягона тиббий АТ ҳамда «Cancer-registr» ахборот модули билан интеграция қилиш.

2026 йил октябрь

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грант маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

(2,2 млрд сўм)

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

9.

Мобил бригадалар, шунингдек, паллиатив ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи мутахассисларни махсус ўқув курсида қайта тайёрлаш.

1. Қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ҳамда қайта ўқитиш графигини ишлаб чиқиш.

2. Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписда махсус ўқув дастури асосида мутахассисларни қайта тайёрлашни бошлаш.

2026 йил сентябрь

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3. Махсус ўқув курсини тугатган тиббиёт ходимлари фаолиятини ўрганиш ва паллиатив ёрдам тамойилларини амалиётга жорий этилганлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил ноябрь

10.

Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилган паллиатив ёрдам учун сарфланган маблағларнинг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш.

1. Амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган паллиатив ёрдамнинг базавий нархларини тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан ўрнатилган тартибда шартнома тузган давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг хизматларини молиялаштириш.

2026 йил декабрь

11.

Паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатиш учун уларнинг яқинларини ўргатиш бўйича махсус ўқув қўлланма, видеороликлар ва тарқатма материалларни жамоатчиликка етказиш.

1. Паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатиш учун уларнинг яқинларини ўргатиш бўйича махсус ўқув қўлланма, видеороликлар ва тарқатма материалларни ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган махсус ўқув қўлланма, видеороликлар ва тарқатма материалларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ҳамда паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларнинг яқин қариндошларига етказиш чораларини кўриш.

2026 йил октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

12.

Уй шароитида паллиатив ёрдамни оладиган муҳтож шахсларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Уй шароитида паллиатив ёрдамни оладиган муҳтож шахсларни функционал каравот ва махсус матраслар билан ваучер тизими асосида белгиланган тартибда таъминлашни йўлга қўйиш.

2026 йил октябрь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

13.

Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган болалар учун хоспис шаклида паллиатив ёрдам кўрсатиш марказини ташкил этиш.

1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган болалар учун паллиатив ёрдам кўрсатиш мақсадида Болалар учун хоспис марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш. Бунда:

Марказ Самарқанд вилояти Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида ташкил этилади;

Марказ гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни лицензия асосида сақлаш, реализация қилиш, бериш ва йўқ қилиш фаолиятини амалга оширади;

Марказ томонидан паллиатив ёрдам стационар ва мобил шаклларда кўрсатилади;

2026 йил июль

Давлат бюджети маблағлари,

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказнинг вақтинчалик низоми тасдиқланади;

Марказ учун махсус жиҳозланган автомобиллар харид қилинади;

Марказга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклдаги дори воситаларини лицензия асосида буюриш, яшаш жойига етказиб бериш, сақлаш, реализация қилиш, бериш, ҳисобга олиш ва йўқ қилишга рухсат берилади;

халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда хорижий давлатлар хоспислари фаолиятини бориб ўрганиш орқали Марказ ходимларининг малакаси оширилади ва ўқитилади.

2026-2027 йиллар

2. Марказнинг штат бирликларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

2026 йил июль

3. Самарқанд вилояти Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида Марказ фаолиятини ташкил этиш учун янги бино қуриш ва жиҳозлаш.

Бунда буюртмачи сифатида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» ДУКга бош лойиҳачи ва бош пудратчини давлат харидларининг «таклиф сўрови» тартиб-таомили орқали танлашга рухсат берилади.

2026 йил октябрь

14.

Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписга туташ ҳудудда беморлар учун кўнгилочар сайилгоҳ ва боғ ташкил қилиш.

1. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Маърифат» маҳалла фуқаролар йиғини, Қорамурт кўчасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан қурилаётган Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани шакллантириш мақсадида 2,5 гектар ер майдонини амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўриш.

2. Тошкент шаҳар ҳудудлараро хоспис фаолиятини самарали ташкил этиш, унга туташ ҳудуддан мақсадли фойдаланиш ҳамда зарур инфратузилмани шакллантириш чораларини кўриш.

2026 йил август

-

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Халқаро тажриба асосида «Паллиатив парвариш қоидалари» ўқув амалий курслари бўйича мобил паллиатив бригада ҳамда хоспис ходимларини тайёрлаш.

1. «Паллиатив парвариш қоидалари» бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2026 йил август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиалларида ҳамда хосписларда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда мобил паллиатив бригада ҳамда хоспис ходимларининг малакасини ошириш.

2026 йил декабрь

16.

Паллиатив хизмат кўламини кенгайтириш.

Давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида паллиатив хизматларни йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-239-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паллиатив тиббий ёрдам кўрсатувчи ташкилотларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хоспис ташкил этиладиган ҳудуд

Хизмат кўрсатиладиган ҳудуд

Қуввати

(ўринлар сони)

Ташкил этиш тури

Ташкил этиш даври

1.

Самарқанд вилояти (болалар учун)

Самарқанд вилояти

20

янгидан ташкил этиш

2026

2.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

50

янгидан ташкил этиш

2027

3.

Фарғона вилояти

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

50

янгидан ташкил этиш

2026-2027

4.

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси

30

янги бино ва иншоотлар қуриш

2027

5.

Бухоро вилояти

Бухоро ва Навоий вилоятлари

50

янгидан ташкил этиш

2028

Жами

200

 

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-239-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паллиатив тиббий ёрдам кўрсатишни ривожлантиришда «Сифатли тиббий хизматлар» индикаторлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Баҳолаш индикаторлари

Баҳолаш формуласи

Баҳолаш даврийлиги

Йиллар

2027

2028

2029

2030

Паллиатив ёрдам қамрови

Хизмат олганлар / ҳисобланган эҳтиёж × 100

ҳар йили

≥5%

≥12%

≥65%

≥80%

Бирламчи баҳолашнинг ўз вақтида ўтказилиши

≤72 соатда баҳоланганлар / янги беморлар × 100

ҳар йили

≥20%

≥40%

≥80%

≥90%

Индивидуал парвариш режаси мавжудлиги

Режага эга беморлар / фаол беморлар × 100

ҳар йили

≥35%

≥65%

≥85%

≥95%

Оғриқни стандартлаштирилган шкала бўйича баҳолаш

NRS/VAS/PAINAD бўйича баҳоланганлар / фаол беморлар × 100

ҳар йили

≥40%

≥70%

≥85%

≥95%

Кучли оғриқни назорат қилиш самарадорлиги

72 соатда оғриқ ≥30% камайганлар / оғриғи ≥7 бўлган беморлар × 100

ҳар йили

≥30%

≥55%

≥70%

≥80%

Жами истеъмол қилинган OME (мг)/аҳоли сони

OME мг / аҳоли сони

ҳар йили

≥0.10 mg/capita

≥0.20 mg/capita

≥0.30 mg/capita

≥0.6 mg/capita

Мобил бригадаларнинг уйга ташрифларини амалга ошириш

Амалга оширилган ташрифлар / режалаштирилган ташрифлар × 100

ҳар йили

≥20%

≥50%

≥70%

≥90%

Ҳаётнинг сўнгги 30 кунидаги шошилинч госпитализациялар

Госпитализация қилинганлар / вафот этган беморлар × 100

ҳар йили

базавий баҳолаш

−5%

−15%

−30%

Ижтимоий баҳолаш
ва йўналтириш

Ижтимоий баҳоланган беморлар / фаол беморлар × 100

ҳар йили

≥35%

≥65%

≥80%

≥90%

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ёки ваучер тайинлаш

Ёрдам олганлар / муҳтож деб топилганлар × 100

ҳар йили

≥25%

≥55%

≥70%

≥85%

Оила аъзоларининг парваришдан қониқиши

Ижобий баҳолар улуши × 100

ҳар йили

≥55%

≥70%

≥80%

≥85%

Кадрлар тайёрлаш режаси бажарилиши

Ўқитилган мутахассислар / режа × 100

ҳар йили

≥45%

≥70%

≥85%

≥90%

Фаол паллиатив хизматга эга ҳудудлар улуши

Хоспис ва мобил бригадаси мавжуд ҳудудлар сони

ҳар йили

6

14

14

14

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
OME — Oral Morphine Equivalent (перорал морфин эквиваленти).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
NRS/VAS/PAINAD — оғриқни баҳолаш шкалалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-239-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-palliative» ахборот тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизимлари (базалари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ташкилот номи

Ахборот платформа (база)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

Адлия вазирлиги

ФҲДЁ АТ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Cancer-registr» ахборот модули

DMED Ягона тиббий АТ

Эндокрин патологияли беморларнинг электрон маълумотлар базаси

Неврологик касалликлар ва унинг асоратлари билан оғриган беморларнинг ягона электрон базаси

«Мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар реестри ва сарфлаш материаллари мониторинги» АТ

«NARKO-PSIXUZ» АТ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

«Ягона миллий меҳнат тизими» АТ

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

«MedRefer» АТ ва «MedExpress» АТ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: DMED Ягона тиббий АТ ва «Cancer-registr» ахборот модулига интеграция қилиш жараёни 2026 йил 1 сентябрга қадар якунланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 07/26/239/0631-сон)