Ҳужжат кучини йўқотган 13.07.2024 14.08.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 475
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Концептуал асоси, 14.08.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 475
Кучга кириш санаси
14.08.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 13.07.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

Вазирнинг ўринбосари

Э.Ф.Гадоев

26.07.1998 й.

17-07/86-сон

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПТУАЛ АСОС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда 475-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур концептуал асос Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 131-сонли «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3530, 12.07.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концептуал асосларнинг мақсади ва мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш асосини ташкил этувчи тушунчаларни белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур концепциянинг мақсади қуйидагиларга ёрдам беришдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини тартибга солувчи давлат органи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини (кейинги ўринларда БҲМС) ривожлантириш ва уларни қайта кўриб чиқишда;
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Молиявий ҳисоботни тайёрловчи шахсларга — БҲМС дан фойдаланишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Аудиторларга — молиявий ҳисоботларни БҲМС мос келиши бўйича хулосаларни тайёрлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга — молиявий ҳисоботдаги маълумотларни таҳлил қилишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Концептуал асос БҲМС ҳисобланмайди ва унинг таърифлари бирон-бир низоли масалани баҳолаш ёки тушунтириш учун ишлатилмайди. Мазкур концептуал асосдаги мавжуд қоидалар бухгалтерия ҳисобининг алоҳида бир стандартини рад этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айрим ҳолларда, агар концептуал асос ва БҲМС ўртасида зиддиятлар мавжуд бўлса, БҲМСнинг талаблари концептуал асос талабларидан устун келади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги БҲМСни ишлаб чиқишда мазкур концептуал асосни қўллайди ва ана шу зиддиятларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Концептуал асос бухгалтерия ҳисоби стандартларининг амалий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концептуал асосларнинг амал қилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар мазкур концептуал асосларнинг асосий жиҳатларидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Молиявий ҳисоботнинг мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот принциплари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Молиявий ҳисоботларнинг элементларини таърифлаш, тан олиш ва ўлчаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Концептуал асос молиявий ҳисоботга, шу жумладан консолидациялашган молиявий ҳисоботга алоқадордир. Молиявий ҳисобот кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабини қаноатлантириш учун тузилади ва даврий равишда тақдим этилади. Кўпчилик фойдаланувчилар учун молиявий ахборотнинг асосий манбаси молиявий ҳисобот ҳисобланади. Айрим фойдаланувчилар, тегишли ваколатлар бўлганда, молиявий ҳисоботда мавжуд бўлган ахборотга қўшимча ахборотни талаб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми ҳисобланади ва БҲМС билан белгиланади. Молиявий ҳисобот ана шу ҳисоботларга асосланган ёки улар билан боғлиқ бўлган изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни ҳам ўз ичига олади. Бундай ахборот саноат ва жуғрофий ҳудудларнинг фаолият турлари тўғрисидаги молиявий ахборотни акс эттириши ва нархлар ўзгаришининг молиявий натижаларга таъсирини тушунтириб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Барча хўжалик юритувчи субъектлар* молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишда концептуал асосга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* «Субъект» атамаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида таърифланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга бўлган талаби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қаторига ҳақиқий ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар киради. Молиявий ҳисобот ахборотига бўлган талаб қуйидагиларда вужудга келади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Инвесторларда тақдим этилган инвестициялар билан боғлиқ хатарлар муносабати билан. Акциядорлар ҳам хўжалик субъектининг дивидендларни тўлаш қобилиятини баҳолашга имкон берадиган ва акцияларни сотиб олиш, сақлаш ёки сотиш кераклигини аниқлашга ёрдам берадиган ахборотдан манфаатдордирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Кредитлари ва фоизлари ўз вақтида тўланишини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор кредиторларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.3. Суммалари ўз вақтида тўланишини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа савдо кредиторларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг узлуксиз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган харидорларда, айниқса улар узоқ муддатли битимга эга бўлсалар ёки мазкур хўжалик юритувчи субъектга боғлиқ бўлсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.5. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти барқарорлиги ва рентабеллиги тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган ходимларда. Улар ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларини ва кейинчалик ҳам ёллаш бўйича ишлаш имкониятларини таъминлаш қобилиятига баҳо бериш имконини яратадиган ахборотдан манфаатдордирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.6. Ресурсларнинг тақсимланиши ва бинобарин, субъектларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган давлат бошқаруви органларида. Уларга ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тартибга солиб туриш, солиққа тортиш сиёсатини белгилаш учун ва миллий даромадни ҳамда бошқа статистик маълумотларни аниқлаш учун асос сифатида ахборот керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.7. Жамоатчиликда ҳам, чунки хўжалик юритувчи субъектлар маҳаллий иқтисодиётга кўпгина усуллар билан, шу жумладан аҳолини иш билан таъминлаш ва маҳаллий маҳсулот етказиб берувчиларни қўллаб-қувватлаш билан катта ҳисса қўшиши мумкин. Молиявий ҳисобот жамоатчиликни тараққиёт йўналишлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг фаровонлигини яхшилашда эришилган сўнгги ютуқлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаб, уларга ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари молиявий ҳисоботнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун жавобгардир. Раҳбар ўз талабларини қаноатлантириш мақсадида қўшимча ахборотнинг шакли ва мазмунини белгилаш ҳуқуқига эгадир. Бироқ бундай қўшимча ахборот шаклларини муҳокама қилиш мазкур концептуал асос доирасидан ташқарига чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Молиявий ҳисоботнинг мақсади бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги унинг фаолиятини молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш ҳисобланади. Бироқ молиявий ҳисобот иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдаланувчиларга зарур бўлган барча ахборотни ўз ичига олмайди, чунки ҳисобот асосан аввалги воқеаларнинг натижаларини акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Молиявий ҳисобот қуйидагилар учун ҳам ахборотни ўзида мужассам этган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.1. Инвестиция қарорларини ва кредитлар бериш бўйича қарорларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг келгуси пул оқимини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.3. Хўжалик юритувчи субъектга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан унинг ресурсларини, мажбуриятларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.4. Раҳбар органларнинг ишини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти, молиявий ҳолати ва молиявий ҳолати ўзгаришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қабул қиладиган иқтисодий қарорлар хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишга умид қилишдаги қобилиятини баҳолашни талаб қилади. Бундай қобилият пировард натижада масалан, хўжалик юритувчи субъект ўз ходимлари ва маҳсулот етказиб берувчиларига ҳақ тўлай олиши, фоизларни тўлаб туриши, кредитлар қоплаши ва даромадни (фойдани) тақсимлай олиши мумкинлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини молиявий ҳолатини ва молиявий ҳолатдаги ўзгаришларни акс эттирадиган ахборот билан таъминланса, улар пул маблағларини кўпайтириш қобилиятини яхшироқ баҳолашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши унинг молиявий ҳолатига таъсир ўтказади. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар ҳақидаги ва унинг ана шу ресурсларни қайта ишлаш қобилияти тўғрисидаги ахборотлар хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш учун зарурдир. Молиявий ҳолат ҳақидаги ахборот келгусида кредитларга бўлган талабни аниқлаш учун, шунингдек келгусидаги даромадлар ва пул оқимларини хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларига (пайига) эга бўлганлар ўртасида тақсимлашда, хўжалик юритувчи субъект кейинчалик ўзининг молиявий ҳолатини қанчалик муваффақият билан яхшилай олишини аниқлаш учун ҳам зарурдир. Ликвидлик ва тўловга қобилият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олишини аниқлаш учун зарур. Ликвидлик яқин келажакда ана шу давр ичидаги молиявий мажбуриятларни тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади. Тўлов қобилияти молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, айниқса унинг рентабеллиги тўғрисидаги ахборот иқтисодий ресурслардаги потенциал ўзгаришларни баҳолаш учун талаб этилади. Бундай ахборот келгусида назоратни амалга оширишга имкон беради. Шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақидаги муҳим ахборот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг мавжуд ресурслар базасидан пул маблағлари тўплай олишини прогнозлаш учун зарурдир, бу эса корхона қўшимча ресурсларни жалб қилиши мумкин бўлган самарадорликка баҳо беришни шакллантиришда муҳимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пул оқимлари ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини жалб қилиш қобилиятига баҳо бериш учун зарурдир, бу эса фойдаланувчиларга ҳар хил хўжалик юритувчи субъектларининг пул оқимларини баҳолаш ва таққослаш учун янги усуллар ишлаб чиқишга имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Молиявий ҳисоботлар ўзаро бир-бири билан боғлангандир, чунки улар хўжалик фаолиятига доир бир хил ҳолатларнинг ҳар хил жиҳатларини акс эттиради. Ҳар бир ҳисобот турли хил ахборотларни тақдим этади, битта мақсадга хизмат қилмайди ва фойдаланувчиларнинг муайян талабларини аниқлаш учун зарур бўлган бутун ахборотни бермайди. Масалан, молиявий-хўжалик фаолиятнинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот, агар ундан бухгалтерия баланси ва пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот билан уйғунликда фойдаланилмаса, фаолиятнинг бутун манзарасини акс эттирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Молиявий ҳисобот қўшимча ахборотни — изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни (тушунтириш хати кўринишида) ҳам ўз ичига олади. Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар жадваллар кўринишида ҳам, бошқача шаклида ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида тан олинади ва молиявий ҳисоботларда уларни келиб тушиши ёки юзага келишига қараб (балки пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисобни юритиш деганда шу нарса тушуниладики, хўжалик юритувчи субъектлар иккиёқлама ёзув тизими асосида бухгалтерия операцияларини рўйхатга олишни юритиши керак. Иккиёқлама ёзув шундан иборатки, битта операция бўйича битта сумманинг ўзи бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хўжалик юритувчи субъект узлуксиз ишлайдиган, яъни келажакда ишлашни давом эттирадиган деб ҳисобланади. Унинг ўз фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини анча қисқартириш нияти ҳам, зарурати ҳам йўқ деб тахмин қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик операцияларини, активларни ва пассивларни пулда баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Молиявий ҳисоботларда ахборотларни умумлаштириш мақсадида барча операциялар ва ҳодисалар пулда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ахборотда муҳим хато ёки ғаразлилик бўлмаса ва фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, ишончли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операциялар ёки ҳодисаларнинг ишончлилиги одатда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қарорлар қабул қилишда олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) принципига риоя қилиш активлар ва даромад ошириб баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар эса камайтириб баҳоланмаслиги учун ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазмуннинг шаклдан устунлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агар ҳисоб ҳужжатларидаги ва молиявий ҳисоботдаги ахборот операциялар ва ҳодисаларнинг мазмунини тўғри акс эттирса, бу ахборот фақат унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва иқтисодий реаллигига мувофиқ ҳисобга олиниши ва тақдим этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланган ҳисоб сиёсатидан, мазкур сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Молиявий ҳисоботда келтириладиган ахборотлар ишончли бўлиши учун ғаразлиликдан мустақил бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги ушбу даврда мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни акс эттиришини билдиради. Агар даромадлар ва харажатларнинг айрим турлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг бирор-бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. Бу бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннархи ёки харид қилиш қиймати баҳолашга асос бўлишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартларда назарда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳолаш харид қилиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунарлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Молиявий ҳисоботларда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун очиқ ва тушунарли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳамиятлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Молиявий ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг талабларини қаноатлантириши ва уларга операцион, молиявий ва хўжалик фаолияти ҳодисаларига баҳо беришда ёрдамлашиши учун аҳамиятли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳимлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агар ахборотнинг киритмаслик ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади. Ахборотнинг аҳамиятлилига унинг моҳияти ҳам, шунингдек унинг қиммати (муҳимлиги) ҳам таъсир ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаққоний ва беғараз тасаввур этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларда субъектнинг молиявий ҳолати, операцияларнинг натижалари ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва беғараз тасаввур ҳосил қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугалланганлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изчиллик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутилади. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тенденцияларини аниқлаш учун унинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз вақтидалик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ҳисобот ахборотининг асоссиз кечиктирилганда у ўзининг иқтисодий аҳамиятлилигини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида тақдим этиш учун битимнинг ёки бошқа ҳодисанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади. Бошқа томондан, агар ҳисобот барча жиҳатлар маълум бўлгунича кечиктирилса, энг ишончли ахборот ҳам кам фойда бериши мумкин, чунки фойдаланувчилар олдироқ қарор қабул қилишга мажбур бўлади. Аҳамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг талабларини қандай қилиб яхшироқ қаноатлантиришни ҳал этиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисобот элементлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Молиявий ҳисоботлар молиявий натижаларни ва бошқа хўжалик операцияларини молиявий ҳисоботларнинг элементлари деб аталувчи иқтисодий тавсифларига мувофиқ алоҳида моддаларга гуруҳлаб акс эттиради. Активлар, хусусий капитал ва мажбуриятлар бухгалтерия балансида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементлар ҳисобланади. Даромадлар ва харажатлар фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботда хўжалик юритувчи субъектнинг кўрсаткичларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементлар ҳисобланади. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот фаолият натижалари элементларини ва бухгалтерия баланси элементларидаги ўзгаришларни акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Молиявий ҳолатни аниқлаш билан бевосита боғлиқ элементлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, резервлар, даромадлар ва харажатлар. Улар қуйидаги тарзда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.1. Активлар — субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.2. Мажбуриятлар — шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракат амалга ошириш, масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқалар ёхуд муайян ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилишга ҳақлидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.3. Хусусий капитал — субъектнинг мажбуриятларни чегириб ташлагандан кейинги активларидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.4. Резервлар — келгусида муайян харажатларга йўналтирилиши мумкин бўлган хусусий капиталнинг бир қисмидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.5. Даромадлар — ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайишидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.6. Харажатлар — ҳисобот даврида активларнинг камайиши ёхуд мажбуриятларнинг кўпайишидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.7. Молиявий натижалар — хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган фаолиятининг якуний иқтисодий якунидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Активлар — хўжалик субъектининг қиймат баҳосига эга бўлган моддий, жумладан, пул маблағлари ва дебиторлик қарзлари ва номоддий мулкидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активларда акс эттирилган келгусидаги иқтисодий фойда, хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари оқимига потенциал, бевосита ва билвосита қўшиладиган улушдир. Бу улуш хўжалик юритувчи субъект асосий фаолиятининг бир қисми сифатида юзага келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Хўжалик юритувчи субъектнинг активлари аввалги битимлар ва бошқа ҳодисаларнинг натижасидир. Хўжалик юритувчи субъектлар одатда активларни харид қилиб ёки ишлаб чиқариб уларга эга бўладилар, бироқ, бошқа битимлар ёки ҳодисалар активларни кўпайтиришга имкон беради. Масалан, хўжалик юритувчи субъект ҳукуматдан олган кўчмас мулк. Келгусида кутиладиган битимлар ва бошқа воқеалар ўзидан ўзи активларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Хўжалик юритувчи субъект активларидан мулкни бошқариш, товар-моддий захиралар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатилиши учун фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Активларда акс эттирилган келгусидаги иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳар хил йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Масалан, активдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42.1. Товар-моддий захиралар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда алоҳида ёки бошқа активлар билан биргаликда фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42.2. Бошқа активларга алмаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42.3. Мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг эгалари ўртасида тақсимланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Активлар бинолар, иншоотлар ва ускуналар сингари физик шаклга эга. Бироқ, физик шакл активнинг мавжуд бўлиши учун зарур эмас. Масалан, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари актив ҳисобланади, агар хўжалик юритувчи субъект келгусида улардан фойдаланишдан иқтисодий наф олишни кутаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Активлар, масалан, дебиторлик қарзлари ва мулк юридик ҳуқуқлар, шу жумладан эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ. Актив мавжудлигини аниқлашда, эгалик ҳуқуқи асосий ҳисобланмайди. Масалан, ижарага олинадиган мулк актив ҳисобланади, агар хўжалик юритувчи субъект ана шу мулкдан олиниши керак бўлган фойдани назорат қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Харажатларни амалга ошириш билан активларни ҳосил қилиш ўртасида узвий алоқа мавжуд, аммо бу жараёнлар ҳамма вақт ҳам вақти бўйича тўғри келмайди. Хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган харажатлар келгуси иқтисодий фойда изланганидан далолат беради, лекин активлар олинганини узил-кесил тасдиқламайди. Бинобарин, харажатларнинг мавжуд эмаслиги объектни актив деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектга текинга берилган объектлар активларни таърифлашга мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мажбуриятнинг асосий тавсифи бўлиб хўжалик юритувчи субъект бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдида жорий масъулиятли эканлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар уставнинг ёки шартноманинг талаблари натижаси сифатида кучга кириши мумкин. Масалан, олинган товар-моддий захиралар ва хизматлар учун тўланадиган суммалар. Мажбуриятлар одатий тадбиркорлик иши жараёнида, яхши муносабатларни сақлаб туриш ёки холисона тарзда иш кўришда ҳам юзага келади. Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект кафолат муддати тугаганидан сўнг ўз маҳсулотидаги камчиликларни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилса, шу бўйича қилинган харажатлар ҳам мажбуриятлар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ҳозирги мажбурият билан келгуси мажбурият ўртасида чегара бўлиши керак. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг келгусида активларни сотиб олиш ҳақида қабул қилган қарори мажбурият пайдо бўлишига сабаб бўлмайди. Мажбурият одатда актив олинганда ёки хўжалик юритувчи субъект активни сотиб олиш тўғрисида битимга киришгандагина пайдо бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Тегишли мажбуриятни бажариш одатда бошқа тарафнинг эътирозларини қаноатлантириш учун иқтисодий фойдани ифодаловчи хўжалик юритувчи субъект ресурсларини ўзига жалб этади. Мажбуриятларнинг бажарилиши ҳар хил усулларда (қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади:
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48.1. Ҳақ тўлаш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48.2. Бошқа активларни бериш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48.3. Хизматларни кўрсатиш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48.4. Ушбу мажбуриятни бошқаси билан алмаштириш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48.5. Мажбуриятларни акцияларга алмаштириш орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурият, кредитор ўз ҳуқуқларидан бош тортган ҳолларда ёки кредитор ана шу ҳуқуқларидан маҳрум бўлганида, бажарилган деб ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Мажбуриятлар аввалги битимлар ёки ўтган ҳодисаларнинг натижаси ҳисобланади. Масалан, товар-моддий захираларни харид қилиш ва хизматларни олиш билан тўланиши керак бўлган (агар улар илгари ёки етказиб берилганда тўланмаган бўлса) счётлар ҳам олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий капитал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Хусусий капитал устав, қўшилган, резерв капиталидан ва тақсимланмаган фойдадан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда устав, қўшилган, резерв капитали аналитик кесимда ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Бухгалтерия балансидаги хусусий капиталнинг миқдори активлар ва мажбуриятлар қийматини баҳолашга боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Хўжалик юритувчи субъектни ва кредиторларни зарарларнинг оқибатларидан қўшимча ҳимоя қилишни таъминлаш учун резевларни ташкил этиш зарур. Резервларни шаклланиши ва миқдори ҳақидаги ахборот қарорлар қабул қилишда фойдаланувчилар учун аҳамиятли ҳисобланади. Резервларни ташкил этиш қонунчилик ҳужжатларида ёки хўжалик юритувчи субъектнинг уставида (солиқ қонунчилик ҳужжатларини бузмаган ҳолда) назарда тутилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ялпи даромад хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинган даромадларини ўз ичига олади. Асосий фаолиятдан даромад маҳсулот, ишлар, хизматлар, товар-моддий захиралар, бошқа активларни реализациясидан, шунингдек мукофотлар, фоизлар ва дивидендлар, гонорарлар ва хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятига келиб чиқиб рента кўринишида олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Хўжалик юритувчи субъект асосий бўлмаган фаолият натижасида оладиган даромадлар даромадни аниқлашга мос келадиган моддаларни ўз ичига олади ва концептуал асоснинг алоҳида таркибий элементи деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Асосий бўлмаган фаолият натижасида юзага келадиган даромадларга мисол бўлиб биржада айланадиган қимматли қоғозларни қайта баҳолаш ва бошқалар хизмат қилиши мумкин. Бундай даромадлар, агар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинса, алоҳида кўрсатилади, чунки иқтисодий қарорларни қабул қилишда улар ҳақидаги ахборот фойдали бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Солиққа тортиладиган даромад (зарар) — солиқ қонунчилигига мувофиқ аниқланадиган ҳисобот давридаги даромад (зарар) суммасидир.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Харажатлар атамаси мулкни бошқариш, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва зарарлар билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олади. Улар одатда пул маблағлари, моддий захиралар, иншоотлар, ускуналар ва бошқалар сингари активларнинг чиқиши ёки улардан фойдаланилиши шаклида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Зарарлар иқтисодий фойданинг камайганлигини билдиради ва ўз табиатига кўра бошқа харажатлардан фарқ қилмайди ва концептуал асоснинг алоҳида элементи сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Зарарлар бошқа активларни сотишда ёки табиий офатлар натижасида юзага келиши мумкин. Бундай зарарлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиладиган бўлса, улар ҳақидаги ахборот иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдали бўлиши мумкин ва шунинг учун ҳам улар алоҳида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида фаолият турларини чегаралаш йўли билан кўрсатилиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида ва фаолият жараёнидаги фавқулодда ҳолатларда юзага келадиган даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара умумий қабул қилинган амалиёт ҳисобланади. Бундай чегаралаш хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини кўпайтириш қобилиятига баҳо беришда аҳамиятли бўлган моддаларнинг манбалари асосида ўтказилади. Моддаларни чегаралашда хўжалик юритувчи субъектнинг табиати ва унинг фаолияти билан ҳисоблашиш керак. Битта хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти натижасида пайдо бўладиган моддалар бошқа субъектга нисбатан фавқулодда бўладиган моддалар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара ҳамда уларнинг ҳар хил комбинациялари ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг ишлари натижаларини кўрсатиш имкониятини беради. Бундай бўлимлар ҳар хил моддаларни ўз ичига олади. Масалан, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот солиққа тортилгунгача ва ундан кейинги молиявий-хўжалик фаолиятидан даромадни кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Хусусий капиталга эгаларининг улушлари даромад ҳисобланмайди; хусусий капиталнинг эгалари ўртасида тақсимланиши харажат ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадлар ва харажатларни таърифи уларнинг асосий фарқ қилувчи жиҳатларини ёритиб беради, лекин уларни молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тан олишдан олдин жавоб бериши лозим бўлган мезонларни аниқлаштирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботларнинг элементларини акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Акс эттириш — бухгалтерия баланси ёки молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботга элементлар таърифига жавоб берувчи ва уларда акс эттирилиши лозим бўлган моддаларнинг киритиш жараёнидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акс эттириш жараёни модданинг баёнини ҳам, унинг пулдаги ифодасини ҳам, шунингдек у ушбу модданинг бухгалтерия балансига ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга киритилишини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Модданинг мезонга мувофиқлигини аниқлаш учун ва акс эттириш учун уни таснифлашда аҳамиятлилик ва қиёсийлик принципларига эътиборни қаратиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элементлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъриф ва мезонларга жавоб берадиган модда алоҳида жиҳатни акс эттиришини англатади. Масалан, активнинг акс эттирилиши ўз-ўзидан даромад ёки мажбуриятнинг бошқа элементини акс эттиришни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активни акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ушбу активдан фойдаланиш натижасида хўжалик юритувчи субъектга келгуси иқтисодий фойда тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганида ушбу актив бухгалтерия балансида акс эттирилади ва актив аниқ ифодаланадиган чиқимлар ёки қийматни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятларни акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Мажбуриятлар ўзида иқтисодий фойдани ифодаловчи ресурслар чиқими эҳтимоли мавжуд бўлганида бухгалтерия балансида тан олинади, шунингдек улар мажбуриятларни қабул қилиш натижаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадни акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайиши билан боғлиқ келгуси иқтисодий фойданинг ўлчанган кўпайиши пайдо бўлганда, даромад молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бу эса даромадни акс эттириш активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келишини англатади (масалан, товарлар ва хизматларни сотишда юзага келадиган активлардаги соф кўпайиш ёки кредитор қарздан воз кечиши натижасида мажбуриятларнинг камайиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатларни акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Харажат активларнинг камайиши ва мажбуриятларнинг кўпайиши билан боғлиқ келгуси иқтисодий фондининг ўлчанган камайиши пайдо бўлганда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади ва бу ишончли тарзда аниқланиши мумкин. Бу эса харажатларни акс эттириш мажбуриятлардаги кўпайиш ёки активларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келишини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботлардаги элементларни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Баҳолаш — активлар ва мажбуриятлар тан олинадиган ва молиявий ҳисоботларда қайд этиладиган пул ўлчовининг усулидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70.1. Бошланғич қиймат. Активлар харид қилиш вақтида эришилган томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланган жорий қиймати бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар мажбуриятни бажаргунга қадар тўланадиган пул маблағлари суммаси бўйича мажбуриятларга алмашиб олинган маблағлар суммасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70.2. Жорий қиймат. Активлар ана шу ёки шунга ўхшаш актив эндигина харид қилинган бўлгандаги ҳолатда тўланиши керак бўлган пул маблағлари суммаси бўйича ҳисоботда акс эттирилади. Мажбуриятлар мажбуриятни тўлаш учун талаб этиладиган пул маблағларининг дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70.3. Сотиш қиймати. Активлар сотишдан олиниши мумкин бўлган пул маблағлари суммаси бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар уларни тўлаш қиймати бўйича акс эттирилади, бундай қиймат эса мажбуриятларни тўлаш учун талаб этиладиган пул маблағларининг дисконтланмаган суммасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70.4. Дисконтланган қиймат. Активлар хўжалик юритувчи субъектнинг нормал фаолияти давомида активларни кўпайтириши лозим бўлган келгуси пул маблағлари тушумининг дисконтланган қиймати бўлган жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар келгусида ўтказиладиган пул маблағларининг дисконтланган қийматидан иборат бўлган, хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида мажбуриятларни тўлаш учун фойдаланилиши мумкин бўлган жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70.5. Баланс қиймати — ҳисобот санасида бухгалтерия балансида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш қийматидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларни тайёрлашда бошланғич қийматни баҳолаш учун асос қилиб оладилар. Ундан одатда баҳолашнинг бошқа асосий тушунчалари билан биргаликда фойдаланилади.
(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 5 сентябрдаги 65-сон (рўйхат рақами 475-1, 2016 йил 9 сентябрь) буйруғи билан киритилган ўзгартиришлар билан. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)