09.06.2026 йилдаги ПФ-108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРМОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни (кейинги ўринларда — эскирган боғлар) янгилаш, саноат усулидаги интенсив боғ ва токзорларни (кейинги ўринларда — саноатлашган боғлар) барпо этиш орқали қўшимча қийматли маҳсулотлар яратиш, саноатлашган боғларни оқилона ва аниқ ҳисоб-китоблар асосида жойлаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб 2026 — 2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этиш параметрлари ва механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2026 — 2028 йилларда саноатлашган боғларни барпо этиш тадбирларига бириктирилган масъуллар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2026 — 2028 йилларда саноатлашган боғларни барпо этиш режа-графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 июлдан бошлаб 5 гектар ва ундан ортиқ ер участкаларида эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этиш тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари бўйича ва уларнинг таклифлари асосида 15 кунгача бўлган муддатда беғараз асосда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан (кейинги ўринларда — Агентлик) ишлаб чиқиладиган техник шартлар ёки техник-иқтисодий асосга (кейинги ўринларда — боғ яратишга доир ҳужжатлар) мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентлик, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мониторинги 3-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) боғ яратишга доир ҳужжатларда белгиланган чора-тадбирларни бажариш натижасида саноатлашган боғларни яратишдан кўзланган мақсадга эришилмаганда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди ва улар томонидан қилинган харажатлар Агентлик томонидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) эскирган боғларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида саноатлашган боғлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар турига ўтказиш тўғрисида хулосани (кейинги ўринларда — хулоса) қабул қилиш ваколати Агентликка ҳам берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентлик томонидан хулоса берилган санадан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 12 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3 бараварга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 24 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонларда сув олиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонларидаги эскирган боғларни янгилаш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этишни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2026 йил 1 июлдан бошлаб боғ яратишга доир ҳужжатлар асосида эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этишни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тижорат банклари орқали 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада ҳар бир гектарга 120 миллион сўмгача миқдорда кредитлар. Бунда кредит таъминоти сифатида қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) бозор баҳоси қийматида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи. Бунда ижара шартномаси шартларида гаровга қўйишга тақиқ мавжуд бўлмаса, ижарачи (ер эгаси)га ижара ҳуқуқини ҳокимлик ва бошқа давлат идоралари билан келишмасдан гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қарз олувчи томонидан ликвидли мол-мулк, кредитни қайтармаслик хатарларидан суғурта полиси ва бошқа турдаги гаров таъминоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кредитлар бўйича тегишли йилдаги тўловларни тегишли йилнинг 31 декабрига қадар қайтарган тадбиркорлик субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоизлик пункти Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан компенсация қилиш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) халқаро молия институтларидан мева-сабзавотчилик соҳаси учун жалб қилинган ресурслар ҳисобидан очилган кредит линияларидан тадбиркорлик субъектларига миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича йиллик ставка 14 фоиз (шундан, банк маржаси 4 фоиз) этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) хорижий давлатлардан «in-vitro» усулида етиштирилган ва сертификатга эга мевали кўчатларни импорт қилиш учун тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари орқали 18 ойгача муддатга миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз), ҳар бир мевали кўчат учун 5 АҚШ долларигача эквивалентида кредитлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кредит, шунингдек, 2025 йил 1 сентябрдан кейин тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағи ёки бошқа маблағлар ҳисобидан барпо этилган саноатлашган боғларни парваришлаш харажатларини қоплашга бошланғич уч йил давомида ҳар йил якунида Агентликнинг хулосаси асосида ҳар бир гектар учун 5 миллион сўм миқдорида Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан субсидия берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2027 йилдан бошлаб «Uzagrostar xolding» компанияси муассислигидаги ихтисослашган компаниялар (кейинги ўринларда — ихтисослашган компаниялар) томонидан юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали тадбиркорлик субъектлари билан саноатлашган интенсив боғ яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ихтисослашган компаниялар тадбиркорлик субъектининг устав капиталида лойиҳа миқдорининг 50 фоизигача бўлган миқдорда мевали кўчатлар ёки лойиҳа доирасида фойдаланиладиган асосий воситалар кўринишида улушдор бўлиб иштирок этади, қолган қисмида тадбиркорлик субъекти ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ва лойиҳа доирасида фойдаланиладиган бошқа мол-мулк билан иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбиркорлик субъекти киритаётган улушининг 150 фоизи миқдорида кўчмас мулк ёки банк кафолати кўринишида гаров таъминоти тақдим этилгандан сўнг улуш киритилиши амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ихтисослашган компаниялар томонидан киритилган улуш қайта баҳоланмаган ҳолда 7 йил давомида тадбиркорлик субъектига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилинади ва ушбу улуш тўлиқ сотиб олингандан кейин гаров тадбиркорлик субъектига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ихтисослашган компаниялар томонидан Агентликнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган, камида икки йил фаолият юритган ва йиллик даромади беш миллиард сўмдан кам бўлмаган, ижобий кредит тарихига эга, кредит ҳамда солиқ тўловларидан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектлари устав капиталига улуш киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жорий йилдан бошлаб мазкур Фармонга мувофиқ ресурслар ҳисобидан тижорат банклари томонидан саноатлашган боғларда ишлатиладиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари, мевали кўчатлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш (шу жумладан, уларни жорий этиш ёки экиш хизматлари) учун исломий молия операцияларини (товарни насияга сотиш каби) кўрсатиш йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2026 йил 1 августдан бошлаб замонавий сув тежовчи технологиялар жорий қилинган саноатлашган боғларда бурғиланган қудуқлардан олинган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси беш йил муддатга 1 сўм миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармоннинг 9-бандидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, боғ яратишга доир ҳужжатлар асосида саноатлашган боғ барпо қиладиган тадбиркорлик субъектларига 5-иловага мувофиқ молиявий қўллаб-қувватлаш пакети тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур Фармоннинг 6-банди «а» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган кредитларни молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртмасига асосан 7 йил муддатда қайтариш шарти билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 2026 йилда — республика бюджетининг 2026 йил I чораги якуни бўйича даромадларнинг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 300 миллиард сўм ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2027 йилдан бошлаб — республика бюджетида ҳар йили 500 миллиард сўм ажратишни режалаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур Фармоннинг 6-банди «б» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган компенсация ва субсидияларни молиялаштириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) республика бюджетининг 2026 йил I чораги якуни бўйича даромадларнинг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни Аграр соҳада тўловлар агентлигининг талабномасига биноан ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2027 йилдан бошлаб ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, зарур маблағларни республика бюджетида кўзда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур Фармоннинг 8-бандида назарда тутилган исломий молия операциялари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) тижорат банкларининг буюртмасига асосан 7 йил муддатда қайтариш шарти билан республика бюджетининг 2026 йилда Агентликка ажратилиши режалаштирилган бюджет ссудасини мақбуллаштириш ҳисобига 100 миллиард сўм ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2027 йилдан бошлаб ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, зарур маблағларни республика бюджетида кўзда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Агентлик томонидан республика ҳудудида саноатлашган боғлар яратиш лойиҳаларини молиялаштириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) республика бюджетининг 2026 йил I чораги якуни бўйича даромадларнинг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2027 йилдан бошлаб — республика бюджетида ҳар йили 150 миллиард сўм ажратишни режалаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик ва Савдо-саноат палатасининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган қуйидаги маблағларнинг сўндириш муддатини 2028 йил 1 июлга қадар узайтириш ва узайтирилган муддат давомида ушбу қарздорлик суммаларига фоиз, пеня ва бошқа жарималар ҳисобламаслик тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган бюджет ссудаси бўйича 333,8 млрд сўм миқдоридаги қарздорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан ажратилган 9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликларни (асосий, ҳисобланган фоиз ва пенялар). Бунда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга ажратилган 9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни қайтариш муддати мутаносиб равишда узайтирилсин ҳамда узайтирилган муддат давомида мазкур маблағлар бўйича фоиз, пеня ва бошқа жарималар ҳисобланмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг 13-бандида назарда тутилган қарздорликлар бўйича тегишли шартномаларга ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари Саноатлашган интенсив боғ ва узумзорларни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари (кейинги ўринда — лойиҳа офислари) этиб қайта номлансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) лойиҳа офислари фаолияти алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилган штат бирликлари ҳисобидан лойиҳа офисларига қўшимча 4 тадан штат бирликлари ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари лойиҳа офислари билан биргаликда тегишли ҳудудда эскирган боғларни янгилашга, саноатлашган боғларни барпо этиш ишларини тизимли равишда ташкил этишга, боғ ва токзорлар бўйича статистик маълумотлар сифатли шакллантирилишига масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги «Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-95-сон Фармони билан туман фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари «Soliq servis» АЖ тасарруфига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 июлдан бошлаб Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларининг агроном штат бирликлари Агентликнинг туман (шаҳар) лойиҳа офисларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентлик янги ўтказилаётган агроном штат бирликларининг вакант ўринларини малакали агрономлар билан тўлдириш, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда агрономлар малакасини ошириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тегишли ҳудудда эскирган боғларни аниқлаш, уларнинг эгаларига боғларни янгилаш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича сифатли маслаҳат хизматларини кўрсатиш лойиҳа офислари ҳамда уларга ўтказилган агрономларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 августдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Агентлик янги мевали кўчат навларини (клонларни) сотишга ихтисослаштирилган хорижий селекция марказлари билан музокаралар ўтказиш, Ўзбекистон эҳтиёжи учун зарур мевали кўчат навларини танлаш ҳамда ташаббускорлар билан мевали дарахтлар кўчатларини олиб келишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси олиб келиниши режалаштирилган янги мевали кўчат навларини (клонларни) импорт қилиш масаласида хорижий давлатлар миллий карантин ташкилотлари билан музокаралар олиб боради ва импорт фитосанитария талабларига мувофиқлигини назоратдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентлик манфаатдор ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда халқаро тажриба асосида республикада мавжуд «in-vitro» лабораториялари ва кўчатхоналари имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг сонини кўпайтиришга доир шароитлар (субсидиялаш ва рағбатлантириш механизмларини) яратиш чораларини кўриб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ой муддатда (2027 йилдан бошлаб ҳар йили 1 февралга қадар) туманлар кесимида тегишли ҳудудга мос кўчат навлари ва уларнинг техник параметрлари тўғрисидаги тавсиявий характерга эга маълумотларни Агентлик ва туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари, Агропортал ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Uzagrostar xolding» компанияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) саноатлашган боғлар, шу жумладан, уларда жорий қилинган замонавий сув тежовчи технологиялар ва бурғиланган қудуқлар тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасига тўлиқ киритиш ва улар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) сунъий интеллект асосида ҳосилдорликни прогнозлаш, касаллик ва зараркунандаларни эрта аниқлаш, агротехник тадбирларни режалаштириш, сув харитасини ишлаб чиқиш ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари орқали «ақлли боғ ва токзор» технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда мазкур Фармоннинг 6-банди «в» кичик бандида назарда тутилган ўзгаришлардан келиб чиқиб, лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) халқаро молия институтлари иштирокида мева-сабзавотчилик соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида жалб қилинган консультантлар билан биргаликда боғ ва токзорларда маҳсулот етиштириш, ҳосилни йиғиш ва ҳосилдан кейинги жараёнларда нобудгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар мажмуидан иборат қўлланмалар ишлаб чиқсин ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари орасида доимий равишда тарғибот қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармоннинг 6-банди «б» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган компенсация ва субсидияларни ажратиш тартибларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда саноатлашган боғларни парваришлаш харажатларини қоплашга тақдим қилинадиган субсидияни ажратиш учун асос бўладиган Агентлик томонидан хулоса бериш мезонлари, ижобий ва салбий хулоса бериш ҳолатлари аниқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Фармонга 1-иловага мувофиқ масъуллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) режа-графикка асосан саноатлашган боғларни барпо этиш лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга шахсан жавобгар этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар ой саноатлашган боғларни барпо этиш бўйича лойиҳа ташаббускорлари билан учрашувлар ўтказсин, юзага келаётган масалаларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бош прокуратура (Тўхтабоев) мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши, жумладан, лойиҳа ташаббускорларига қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши ва саноатлашган боғларни барпо этиш ишлари белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-108-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2026 — 2028 йилларда саноатлашган боғларни барпо этиш тадбирларига бириктирилган масъуллар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Барпо этиладиган саноатлашган интенсив боғлар

Масъуллар

Масъуллар билан ҳамкорликда ишни ташкил қилишга кўмаклашувчилар

Жами

(гектар)

Эски боғларни саноатлашган интенсив боғларга айлантириш

Янги саноатлашган интенсив боғлар барпо этиш

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

3 324

524

2 800

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

2.

Андижон вилояти

11 145

6 220

4 925

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

3.

Бухоро вилояти

9 711

4 679

5 032

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

«Микрокредитбанк» АТБ

4.

Жиззах вилояти

18 307

8 963

9 344

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(У. Мустафоев)

«Агробанк» АТБ

5.

Қашқадарё вилояти

12 016

5 000

7 016

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

АТ «Алоқабанк»

6.

Навоий вилояти

6 302

3 604

2 698

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов)

«Туронбанк» АТБ

7.

Наманган вилояти

19 283

15 697

3 586

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

«Асакабанк» АЖ

8.

Самарқанд вилояти

13 540

7 565

5 975

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(А. Бобоев)

«Ўзмиллийбанк» АЖ

9.

Сурхондарё вилояти

14 436

5 500

8 936

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов)

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

10.

Сирдарё вилояти

5 485

4 485

1 000

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

«Агробанк» АТБ

11.

Тошкент вилояти

18 126

9 405

8 721

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

АТ «Халқ банки»

12.

Фарғона вилояти

37 080

20 220

16 860

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

13.

Хоразм вилояти

3 373

3 373

Хоразм вилояти

(Ж. Рахимов)

«Асакабанк» АЖ

Жами

172 127

95 234

76 893

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада 2026 — 2028 йилларда саноатлашган интенсив боғларни яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ГРАФИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

гектар

Т/р

Ҳудудлар номи

Яратиладиган саноатлашган интенсив боғлар

йиллар бўйича:

2026 йил

2027 йил

2028 йил

Жами

Эски боғларни саноатлашган интенсив боғларга айлантириш

Янги саноатлашган интенсив боғлар ташкил қилиш

Жами

Эски боғларни саноатлашган интенсив боғларга айлантириш**

ер участкаларини ўзлаштириш ва аукцион савдоларига чиқариш ҳисобига*

пахта ва ғалла жойлаштириладиган майдонларни қисқартириш ҳисобига

ер участкаларини ўзлаштириш ва аукцион савдоларига чиқариш ҳисобига*

пахта ва ғалла жойлаштириладиган майдонларни қисқартириш ҳисобига

ер участкаларини ўзлаштириш ва аукцион савдоларига чиқариш ҳисобига

пахта ва ғалла жойлаштириладиган майдонларни қисқартириш ҳисобига

ер участкаларини ўзлаштириш ва аукцион савдоларига чиқариш ҳисобига

пахта ва ғалла жойлаштириладиган майдонларни қисқартириш ҳисобига

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

3 324

524

1 100

1 700

1 520

60

1 100

360

800

160

640

1 004

304

700

2.

Андижон вилояти

11 145

6 220

3 925

1 000

2 562

1 562

1 000

3 936

1 654

1 282

1 000

4 647

3 004

1 643

3.

Бухоро вилояти

9 711

4 679

4 032

1 000

2 326

1 826

500

2 615

647

1 468

500

4 770

2 206

2 064

500

4.

Жиззах вилояти

18 307

8 963

8 344

1 000

4 650

4 200

450

7 012

3 236

3 276

500

6 645

1 527

4 618

500

5.

Қашқадарё вилояти

12 016

5 000

6 016

1 000

2 895

1 800

1 070

25

3 166

1 385

1 366

415

5 955

1 815

3 580

560

6.

Навоий вилояти

6 302

3 604

1 698

1 000

1 528

1 150

378

1 747

547

700

500

3 027

1 907

620

500

7.

Наманган вилояти

19 283

15 697

2 722

864

1 318

1 054

264

8 121

7 065

824

232

9 845

7 579

1 898

368

8.

Самарқанд вилояти

13 540

7 565

4 775

1 200

4 000

2 800

1 200

4 190

2 382

1 108

700

5 350

2 383

2 467

500

9.

Сурхондарё вилояти

14 436

5 500

8 265

671

3 052

2 872

180

4 258

2 128

1 809

321

7 126

500

6 276

350

10.

Сирдарё вилояти

5 485

4 485

1 000

1 000

1 000

2 403

1 903

500

2 081

1 581

500

11.

Тошкент вилояти

18 126

9 405

7 721

1 000

3 000

2 158

504

338

6 670

2 712

3 796

162

8 456

4 535

3 421

500

12.

Фарғона вилояти

37 080

20 220

6 000

10 860

14 174

8 384

1 750

4 040

12 321

6 411

2 180

3 730

10 585

5 425

2 070

3 090

13.

Хоразм вилояти

3 373

3 373

791

791

1 062

1 062

1 520

1 520

Жами

172 127

95 234

54 598

22 295

42 816

29 657

8 132

5 027

58 300

31 292

17 808

9 200

71 011

34 285

28 658

8 068

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига 2-иловасига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига 1-иловасида белгиланган ер участкалари инобатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг натижасида 2027 йил 1 декабрь ҳолатидаги эскирган боғ деб топилган ер майдонлари асосида параметрларга аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларининг туманлар (шаҳарлар), ҳудудлар ва контурлар кесимидаги майдони ўлчами Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимидаги ер участкаларининг майдони ўлчамига Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мониторингини амалга ошириш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Агентлик

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига тасдиқланган боғ яратишга доир ҳужжатларни рақамли кўринишда тақдим этади.

Ҳар ойнинг якунига қадар

2-босқич

Агентлик

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига ҳудудлардаги эскирган боғлар тўғрисидаги маълумотларни контурлар кесимида рақамли кўринишда тақдим этади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

(2026 йилда 15 июлга қадар)

3-босқич*

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Эскирган боғлар ва янги барпо этилаётган саноатлашган боғлар бўйича амалга ошириладиган аэрокосмик мониторинг натижаларидан фойдаланиш учун Агентлик ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига «Space Gov Monitoring» марказлашган ягона платформасидан фойдаланиш имкониятини яратади.

2026 йил 1 сентябрга қадар

4-босқич*

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Аэрокосмик мониторинг орқали янги саноатлашган боғларни яратиш бўйича ишлар амалга оширилганлигини аниқлайди ва SGM платформасига юклайди.

Ҳар йили апрель — октябрь ойларида

(2026 йилда 1 октябрга қадар)

5-босқич*

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Аэрокосмик мониторинг орқали эскирган боғларни янги барпо этилаётган саноатлашган боғларга ўзгартириш бўйича ишлар амалга оширилганлигини аниқлайди ва SGM платформасига юклайди.

Ҳар йил якунига қадар

6-босқич

Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги лойиҳа офислари ходимлари

Эскирган боғлар ва янги барпо этилаётган саноатлашган боғлар бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда натижалари юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар ва фотосуратларни SGM платформасига юклаб боради.

Техник топшириқларда белгиланган босқичлар якунланган кундан ўн иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур иловадаги тадбирлар Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонларидаги мевали боғларни янгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Агентлик)

Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларининг мевали кўчатларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, маҳалла банкири, «Uzagrostar xolding» компанияси муассислигидаги ихтисослашган компанияларга (ихтисослашган компаниялар) маълумотларни етказади.

Ҳар йили январь ва октябрь ойларида

2-босқич

Маҳалла банкири, ихтисослашган компаниялар (ваколат доирасида)

Қуйидагиларни ажратади:

20 — 30 дона кўчат (50 донагача) ёки 2 миллион сўмгача қарз ёки лизинг;

эскирган боғларни янгилаш учун 18 фоиз ставкада 150 миллион сўмгача кредитлар.

Ҳар йили февраль ва ноябрь ойларидан бошлаб

3-босқич

Ихтисослашган компаниялар,

маҳалла банкири

Мевали кўчатга талаб асосида аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларига кўчатларни етказиб беради.

Бунда кўчатлар улар етказиб берилган МФЙларда экилишини таъминлайди.

Ҳар йили февраль ва ноябрь ойларидан бошлаб

4-босқич

Агентлик

Ҳар бир хонадон ва деҳқон хўжалигида экилган мевали кўчатларни QR-код орқали рўйхатга олади.

Экиш якунлангандан кейин

5-босқич

Агентлик,

ихтисослашган компаниялар,

маҳалла банкири

Мевали кўчатлар экилишидан бошлаб улар ҳосилга киргунча йилда 2 маротаба мониторинг қилиб боради.

Ҳар йили май ва декабрь ойларида

6-босқич

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш

Ихтисослашган компаниялар ва маҳалла банкирига экилган мевали кўчатлар бўйича KPI белгилайди.

Йил якунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғ яратишга доир ҳужжатлар асосида саноатлашган интенсив боғ барпо этадиган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш пакети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қўллаб-қувватлаш тури

Миқдори

I. Имтиёзли кредит ва исломий молия операциялари

1.

Тижорат банклари томонидан эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этиш ишларини молиялаштириш учун 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) кредитлар ажратиш.

Ҳар бир гектарга 120 миллион сўмгача

2.

Тижорат банклари томонидан саноатлашган боғларда ишлатиладиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари, мевали кўчатлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш (шу жумладан, уларни жорий этиш ёки экиш хизматлари) учун исломий молия операцияларини (товарни насияга сотиш) кўрсатиш.

Устама миқдори 50 фоизгача

3.

Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатлардан кўчатларни импорт қилиш учун 18 ойгача муддатга миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) кредитлар ажратиш.

Ҳар бир мевали кўчат учун 5 АҚШ долларигача эквивалентида

II. Субсидиялар

i

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш

4.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш.

БҲМнинг 50 баробари

ii

Эскирган боғларни янгилаш ва янги саноатлашган боғларни яратишга субсидия ажратиш

5.

Эскирган боғларни янгилаш ва янги саноатлашган боғларни яратишга ажратилган имтиёзли кредитлар, тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағи ёки бошқа тижорат кредитлари ҳисобидан барпо этилган саноатлашган боғларни парваришлаш харажатларини қоплашга бошланғич уч йил давомида ҳар бир гектарига субсидия ажратиш.

5 миллион сўм

6.

Эскирган боғларни янгилаш ва янги саноатлашган боғларни яратишга ажратилган имтиёзли кредитларни ўз вақтида қайтарган тадбиркорлик субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш.

Кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоизлик пункти

iii

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш

7.

Янги интенсив боғ ва токзорларда сув тежайдиган технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

8 млн сўм

(гектар)

iv

Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш

8.

Яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги янги интенсив боғ ва узумзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сув ҳавзаларида насос станциясини қуриш ҳамда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ харажатларининг бир қисмини қоплаш.

120 миллион сўмгача

9.

Янги интенсив мевали боғ ва узумзорларда лойиҳа асосида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб субсидия ажратиш.

40 минг сўмдан 250 минг сўмгача

v

Мевали боғ ва токзорларни бир мавсумда суғоришда сарфланадиган электр энергияси сарфининг бир қисмини қоплаш

10.

Мевали боғ ва токзорларни суғоришда сарфланадиган электр энергияси сарфининг бир қисмини қоплаш.

125 kVt/соатдан 500 kVt/соатгача

vi

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш

11.

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмгача

vii

Қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш

12.

Қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш.

Тижорат кредитининг 10 фоиз пунктидан юқори, бироқ 8 фоиз пунктидан ошмаган қисми

13.

Автопилот ускунаси харид қилиш учун ажратилган кредитнинг бир қисмини қоплаш.

Тижорат кредитининг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 8 фоиз пунктидан ошмаган қисми

14.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини харид қилиш ва қуриш мақсадида тижорат банклари томонидан ҳар бир гектар ер майдонига ажратилган кредитларнинг 20 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган қисми учун ҳамда қуёш панеллари учун субсидия ажратиш.

Тижорат кредитининг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 10 фоиз пунктидан ошмаган қисми

viii

Мевали ва ток кўчатлари, лимон кўчатларини харид қилиш ҳамда кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш

15.

Экинбоплик хулосаси мавжуд «in-vitro» шароитида етиштирилган ҳар бир мевали кўчатга субсидия ажратиш.

25 минг сўмгача

16.

Экинбоплик хулосаси мавжуд вегетатив усулда кўпайтирилган ҳар бир мевали кўчатга субсидия ажратиш.

10 минг сўмгача

17.

Экинбоплик хулосаси мавжуд узумнинг данаксиз ва янги нав кўчатларига субсидия ажратиш.

7,5 минг сўмгача

18.

Экинбоплик хулосаси мавжуд маҳаллий ток кўчатларига субсидия ажратиш.

2,5 минг сўмгача

19.

Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатларга ҳар бир сотих учун субсидия ажратиш.

300 минг сўмгача

20.

Кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш (шпалернинг узунлигига қараб).

50 фоизи 70 минг сўмгача

ix

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш

21.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофотлари харажатларининг бир қисмини қоплаш.

50 фоиз

III. Солиқ имтиёзлари

22.

Замонавий сув тежовчи технологиялар жорий қилинган саноатлашган боғларда бурғиланган қудуқлардан олинган сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини беш йил муддатга пасайтириш.

1 сўм

23.

Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ер участкалари (дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар) учун беш йил муддатга камайтирилган солиқ ставкасини қўллаш.

Солиқ ставкасининг 50 фоизи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташаббускорлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа қўллаб-қувватлаш чораларидан ҳам фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармони 6-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи хатбошидаги «2024 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ (кейинги ўринларда — товар хомашё биржалари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимига» сўзлари «товар-хомашё биржаларининг ахборот тизимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» сўзлари «товар-хомашё биржалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «в» кичик банддаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимига» сўзлари «товар-хомашё биржаларининг ахборот тизимларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-85-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг маълумотномаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва (ёки) «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ маълумотномалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-151-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2026 йил 1 июлдан бошлаб ер эгаларининг 5 гектар ва ундан ортиқ ер участкаларида янги боғларни барпо этиш уларнинг мурожаатлари бўйича ва таклифлари асосида Агентлик томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ ер эгаларининг ўзлари томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси ёки Агентлик томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини 3 бараварга ошириш, 24 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонларда сув олишни тақиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 апрелдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармони 18-бандидаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-842-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда чигитни қайта ишлашдан олинадиган шрот ва шелуха «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва (ёки) «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ орқали тўла-тўкис ички бозор ҳамда экспортга сотилиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4015-сон қарори 14-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон республика товар хом ашё биржасидаги» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва (ёки) «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарори 6-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналарининг рўйхатини тасдиқлаб, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга (кейинги ўринларда — товар хомашё биржалари) киритсин ва ушбу рўйхатни зарур ҳолларда янгилаб борсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг маълумотномаси» сўзлари «товар хомашё биржаларининг маълумотномалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги «Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-430-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «2027 йил 1 декабрга қадар фақат Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» сўзлари «фақат «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Вазирлик ва идоралар ўзларига тегишли ахборот тизимларининг «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖнинг сўровларига мувофиқ уларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-452-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси АЖга» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқариш қувватларини ишга қўшишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 392-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошисидаги «Республика товар-хом ашё биржаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги «Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 845-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1-банддаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 11-банддаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбирлар» устунининг «V босқич» бўлимидаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖга» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъуллар» устунининг «V босқич» бўлимидаги «ЎзРТХБ» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси» АЖга» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 186-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, мазкур Низом талабларига мувофиқ «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга қимматбаҳо металларни сотишга рухсат берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 октябрдаги 834-сон қарори билан тасдиқланган Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 3-банднинг «г» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) илованинг «Субъектлар» устунининг «1-босқич» бўлимидаги «Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 866-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтида» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖнинг расмий веб-сайтларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги «Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 777-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги «ЎзРТХБга» сўзи «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 12-банддаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Тадбирлар» устунининг «4-босқич» бўлимидаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «Субъектлар» устунининг «5-босқич» бўлимидаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Маҳаллий метиз ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 615-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сон қарори билан тасдиқланган Мис хом ашёсини қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг электрон савдо майдончасида» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖнинг электрон савдо майдончаларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)