Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2005 04.11.1998 йилдаги 462-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИНИНГ УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШЛАРИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишларини яхшилаш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда аҳолини электр энергияси ва газ билан узлуксиз таъминлаш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ушбу масалаларни ҳал этишдаги ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини биргаликда назорат қилиб бориш учун уй-жойлар эгалари ва квартирани ижарага олувчиларнинг (бундан кейин уй эгалари деб аталади) ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари — Уй жой эгалари кенгашларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Уй эгалари кенгашлари уй эгалари томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун белгиланган тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун биргаликда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари — Уй эгалари кенгашлари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Уй эгалари кенгашлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарда — ҳар бир кўп квартирали уйда ёхуд уй-жой мавзесида ёки якка тартибда қурилган уй-жойлар жойлашган маҳаллада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда — фуқароларнинг мавжуд ўзини ўзи бошқариш органлари тасарруфидаги ҳудудларда (маҳаллаларда, қишлоқлар ва овулларда) ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органларини — Уй эгалари кенгашларини белгиланган тартибда ташкил қилиш бўйича барча зарур ташкилий тадбирларнинг шу йил 1 декабргача амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика электрлаштириш вазирлигининг «Ўзэнергияназорат» корхонаси фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари ва янгидан ташкил қилинаётган Уй эгалари кенгашлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 15 декабригача, ҳар бир уй эгаси бўйича уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун шу йилнинг 1 ноябригача бўлган қарзлар юзасидан 2-иловадаги шаклга мувофиқ солиштириш далолатномаларини тузган ҳолда, ҳамма жойда хатлов ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 январгача хатлов маълумотларини умумлаштирсинлар, мавжуд қарзларни 2000 йил 1 январидан кечикмай тўлатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва уларни 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уй-жой-коммунал хизматлар учун тўловларни ундиришнинг янги тартибини шу йил 1 декабргача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун қабул қилинсинки, Аҳолининг электр энергияси учун ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги 1997 йил 16 январда 298-рақам 6илан рўйхатдан ўтказган «Маиший абонентлар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш қоидалари»га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳолининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун қарзларини хатлов якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг «Ўзэнергияназорат» корхонаси бўлинмалари ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш opганлари билан биргаликда ўз тасарруфларидаги ҳудудларда ҳар бир уй эгаси билан шу йилнинг 1 ноябригача бўлган қарзларни 2000 йил 1 январгача тўлаш ва пеняларни ҳисобдан чиқариш юзасидан 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича шартномалар тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги сертификат шакли ва -иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги сертификатларни чиқариш, ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой эгалари ва квартирани ижарага олувчилар уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун шу йилнинг 1 ноябригача йиғилиб қолган, тўлов муддатлари ўтиб кетган тўловлар бўйича пенялар тўлашдан озод қилинадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун жорий йилнинг 1 ноябригача йиғилиб қолган тўлов муддати ўтиб кетган қарзларни тўлаш учун аҳолининг «Индексация» махсус счётларидаги омонатларидан муддатидан олдин олинган маблағлар фойдаланилиши мумкин. Улар тегишли банк томонидан, омонатчиларнинг топшириқномасига биноан, белгиланган намунадаги тўлов топшириқномаси асосида нақдинасиз пул ўтказиш йўли билан уй-жой коммунал хизматлар кўрсатувчиларга ва электр энергияси билан таъминловчиларга ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловлар фақат Ўзбекистон Республика Давлат-тижорат Халқ банки бўлимлари ҳамда тижорат банклари бўлимлари opқали, улар бўлмаган қишлоқ жойларда эса — «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси бўлимлари орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки тижорат банклари бўлимлари, «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси бўлимлари иш ва тўловларни қабул қилишнинг аҳоли учун қулай бўлган жадвалларини, шу жумладан, кечки вақтларда, шунингдек, шанба ва якшанба кунларида ташкил қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Уй эгалари кенгашларининг уй-жой коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловлар тўланишини назорат қилиш бўйича иш тажрибасини 1999 йил 1 мартгача умумлаштирсинлар ва зарурат бўлганда уларнинг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999 йил 1 январгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини электр энергияси учун, янги технологиядаги электр ҳисоблагичлардан фойдаланган ҳолда, олдиндан тўлаш тартибига асосланган кредит карточкалари бўйича ҳақ тўлашга ўтказиш дастури лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ ва сув ҳисоблагичларни жорий этиш ҳамда аҳоли ва корхоналар томонидан улардан фойдаланилиши юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда амалдаги идоравий меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу қарорнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
462-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари — Уй эгалари кенгашлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари — Уй эгалари кенгашлари уй-жой эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органи сифатида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Уй эгалари кенгашлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, уй-жой фондидан фойдаланишга, уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларга доир бошқа меъёрий ҳужжатларга, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Уй эгалари кенгашининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек, аҳоли томонидан коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳақ тўланиши билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал этишда уй эгаларининг иштирок этишини кенгайтириш Уй эгалари кенгашининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Қуйидагилар Уй эгалари кенгашининг асосий функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгаларини уй-жой-коммунал хизматларнинг ҳар хил турлари ва электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни Уй эгалари кенгаши ваколати доирасида биргаликда ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгалари томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўланиши устидан жамоат назоратини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгаларини уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун жавобгар бўлган ташкилотларнинг фаолияти устидан жамоат назоратини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгаларининг уй-жой фонди ва бошқа кўчмас мулкдаги умумий улушли мулкини мукаммал тузатиш масалаларини биргаликда ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгалари кенгашига кирувчи уй эгалари билан пудратчилар ўртасида уй-жой-коммунал хизматлар сифатли ва узлуксиз кўрсатилиши, электр энергияси билан таъминлаш учун шартномалар тузилишига ва ушбу шартномалар бажарилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгалари кенгашига кирувчи уй эгаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, судларда уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси билан таъминланишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда уларнинг манфаатларини ифодалаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Уй эгалари кенгашининг ташкил этилиши ва унинг рўйхатдан ўтказилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Уй эгалари — турар жой эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда — ҳар бир кўп квартирали уйда, ёхуд уй-жой мавзесида ёки якка тартибда қурилган уйлар жойлашган маҳаллада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда — фуқароларнинг мавжуд ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла, қишлоқ ва овуллар йиғинлари) тасарруфидаги ҳудудларда мажбурий тартибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Мазкур Низомнинг 3.1-бандида белгиланган ҳудудда яшовчи барча уй эгалари Уй эгалари кенгаши аъзолари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Уй эгалари кенгашлари уй-жойларнинг исталган эгаси, ёхуд уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари раҳбарлари ёхуд маҳалла қўмиталари, ёхуд туман (шаҳар) ҳокимлигининг ташаббуси бўйича чақириладиган уй-жой эгалари йиғилишининг қарори билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Уй эгаларининг биринчи йиғилишида Уй эгалари кенгашини ташкил этиш, Уй эгалари кенгаши paиcи ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Уй эгалари кенгаши раиси этиб Уй эгалари кенгаши аъзолари ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган уй-жой эгаларидан бири сайланади. Уй эгалари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари йиғилишда ҳозир бўлган Уй эгалари кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Уй эгалари кенгашини рўйхатдан ўтказиш Уй эгалари кенгашини ташкил этиш, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлаш тўғрисида йиғилиш қарори тақдим этилган ҳолда тегишли уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларида (уй-жойлардан фойдаланиш бошқармаси, тузатиш-фойдаланиш бошқармаси, ижара корхонаси ва бошқалар), ёхуд маҳалла қўмиталарида (уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари мавжуд бўлмаганда) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Уй эгалари кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Раис ва унинг ўринбосарлари Уй эгалари кенгаши номидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгалари кенгашининг ҳар бир аъзоси томонидан уй-жой-коммунал хизматлар сифатли кўрсатилиши ва электр энергияси Узлуксиз берилиши учун ягона пудратчи билан шартномалар тўғри тузилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгалари номидан ягона пудратчидан суд инстанцияларига даъво аризалари беришгача шартнома бажарилишига сўзсиз риоя этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгалари кенгаши ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш заруриятига кўра Уй эгалари кенгаши йиғилишини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларнинг ҳолатини мустақил равишда ёки уй-жойлардан фойдаланиш идоралари органлари ва «Ўзэнергияназорат» корхонаси билан биргаликда хатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминламаган Уй эгалари кенгаши аъзоларига нисбатан ахлоқий таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондини кўздан кечириш, жорий ва мукаммал тузатиш учун уй-жойларни танлаш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш, турар жойлар ва уларнинг асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини вақти-вақти билан оммавий жамоат текширувидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотининг хўжалик-молия фаолиятини тафтиш қилишда ўз ваколати доирасида қатнашиш учун ўз вакилини ажратиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Раис ва унинг ўринбосарлари Уй эгалари кенгаши номидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгалари кенгаши барча аъзолари томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича ягона пудратчи билан тузилган шартнома мажбуриятларига қатъий риоя этилишини кузатиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгалари кенгаши аъзоларидан кимдир ҳақ тўламаган тақдирда уй эгаларига уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш тўхтатиб қўйилиши ва электр энергиясидан фойдаланиш узиб қўйилиши эҳтимоли тўғрисида Уй эгалари кенгаши барча аъзоларини ўз вақтида хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгалари кенгаши аъзоларининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳақ тўлаш бўйича мавжуд қарзларини узиш учун зарур чора-тадбирлар кўришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойларни мукаммал ва жорий тузатиш бўйича ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини «узатиб боришга мажбурдир. Уй эгалари кенгаши вакиллари мукаммал тузатишдан кейин уй-жойларни фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича комиссиялар таркибига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондини жорий ва мукаммал тузатишга, шунингдек, уни ободонлаштириш ишларини ўтказишга давлат дотациялари ҳисобига ажратиладиган материаллар уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан сарфланиши устидан назорат ўрнатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий улушли мулкда бўлган кўчмас мулк ва уй-жой мукаммал тузатишга тайёрланаётганлиги тўғрисида уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларини хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгаларини мунтазам қабул қилишни ташкил этишга, уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан уй эгаларининг шикоят ва аризалари ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилиши устидан назорат ўрнатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой хўжалигида иссиқлик, электр энергияси, газ ва сув нобудгарчилигини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишида уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотига ёрдам беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйлар атрофидаги участкаларни ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш, уй эгаларига пай асосларида тегишли бўлган дов-дарахтлар асбоб-ускуналар сақланишини таъминлаш ишларида ихтиёрий равишда қатнашишга уй эгаларини жалб қилишда ҳокимликларга, давлат ҳокимиятининг жойлардаги бошқа органларига, шунингдек, маҳалла қўмиталарига кўмаклашишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари Уй эгалари кенгашига уларнинг ишида ёрдам кўрсатишга, уларни ўзаро аҳдлашувлар шартлари бажарилишига тегишли зарур материаллар ва ҳужжатлар билан таништиришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎__________________________________________________ Уй эгалари кенгаши бўйича уй-жой-коммунал

кўп квартирали уй, уй-жой мавзеси ёки маҳалла‎‎

‎‎хизматлар ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун уй эгалари ҳисобланган мулкдорларнинг қарзларини хатлаш*

‎‎(1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра, сўм ҳисобида)

Т/р‎‏
‎‏
‎‏

Уй эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми
‎‏
‎‏

‎‏уй манзили
‎‏
‎‏

қарзларнинг ҳаммаси‎‏

шу жумладан‎‎

‎‏ўтган йиллардаги қарзлар
‎‏

‎‏1998 йил 10 ойидаги қарзлар
‎‏

уй-жой-коммунал хизматлар учун‎‎

электр энергияси учун‎‎

улардан:

улардан:‎‎

ҳамма си ‎

ўтган йиллардаги қарзлар‎

1998 йил 10 ойидаги қарзлар‎

пеня‎

ҳаммаси‎

ўтган йиллардаги қарзлар‎

1998 йил 10 ойидаги қарзлар‎

пеня‎

‎1
2‎
3‎
4‎
5‎
6‎

Жами‎

______________________тумани ҳокимлиги вакили ‎‎________________________________________ Уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти (Уй-жойдан фойдаланиш бошқармаси, Уй-жойни тузатиш участкаси, ижара корхонаси) вакили

______________________Уй эгалари кенгаши раиси

_____________________________________ «Ўзэнергияназорат» вакили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* уй-жойни тузатиш ташкилоти ва «Ўзэнергияназорат» бўлинмалари келгусида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун уй эгалари ҳисобланган мулкдорларнинг қарзларини хатлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра, минг сўм ҳисобида)

Т/р‎‏
‎‏
‎‏

‎‏Уй эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ‎‏
‎‏

‎‏Қарзлар нинг ҳаммаси‎‏

шу жумладан‎‎

‎‏ўтган йиллардаги қарзлар

‎‏1998 йил 10 ойидаги қарзлар

уй-жой-коммунал хизматлар учун

электр энергияси учун

улардан: ‎‎

улардан: ‎‎

ҳамма си ‎

ўтган йиллардаги қарзлар‎

1998 йил 10 ойидаги қарзлар‎

пеня‎

ҳамма си ‎

ўтган йиллардаги қарзлар‎

1998 йил 10 ойидаги қарзлар‎

пеня‎

1‎ Қорақалпоғистон Республикаси‎
вилоятлар:‎
2‎ Андижон‎
3‎ Бухоро ‎
4‎ Жиззах‎
5‎ Қашқадарё‎
6‎ Навоий‎
7‎ Наманган‎
8‎ Самарқанд‎
9‎ Сурхондарё‎
10‎ Сирдарё‎
11‎ Тошкент‎
12‎ Фарғона‎
13‎ Хоразм‎
14‎ Тошкент шаҳри‎
Республика бўйича жами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140-сон шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 2 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Хўжаев кўчаси, 2-уй, 36-хонадонда яшовчи Абдуллаев Аҳмад Қудратович (кейинги ўринларда — Уй эгаси) бир томондан ва 10-уй-жойлардан фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти) иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Уй эгаси қуйидаги мажбуриятларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уй-жой-коммунал хизматлар учун йиғилиб қолган қарзларни илова қилинаётган жадвалга мувофиқ суммада ва муддатда 2000 йил 1 январгача узиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан кўрсатилган уй-жой-коммунал хизматлар учун жорий тўловларни белгиланган тарифлар ва муддатларга мувофиқ тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти қуйидаги мажбуриятларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уй эгасига уй-жой-коммунал хизматлар учун 1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича йиғилиб қолган _______________ сўм миқдоридаги пенялар ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи сертификат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган жадвалга мувофиқ Уй эгалари кенгашининг барча аъзолари томонидан қарзлар узилган тақдирда уй-жой-коммунал хизматлар узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муддати ўтиб кетган қарзлар жадвалда белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгаси муддати ўтказиб юборилган қарзлар учун пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун вақтида тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида пеня қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти, ҳақ тўлангандан сўнг улаш шарти билан, Уй эгасини (узиб қўйишдан уч кун аввал Уй эгасини хабардор қилган ҳолда) сув ва газ таъминоти манбаларидан узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгаси газ ва сув таъминоти манбаларини ўзбошимчалик билан улаб олган тақдирда, у амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан уй-жой-коммунал хизматларнинг у ёки бу турлари кўрсатилмаган тақдирда Уй эгалари кенгаши номидан унинг раиси билан Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти ўртасида тузилган Далолатнома асосида уй эгалари ўша кунлар учун ҳақ тўламайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти номидан ‎

Уй эгаси
‎А. Қ. Абдуллаев

10-уй-жойлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Р. А. Ғаниев ‎

________________________________‎

________________________________‎

имзо, муҳр

имзо‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Уй-жой-коммунал хизматлар учун 1998 йил 1 ноябригача йиғилиб қолган қарзларни узиш жадвали ‎‎

(сўмларда)‎‎

‎‏Хизматлар номи

‎‏1998 йил 1 ноябрдаги қарзлар‎

Қарзларни ҳар ойда узиш жадвали

1999 йил 1 январгача‎

январь‎

февраль‎

...‎

2000 йил 1 январгача ‎

Уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш‎ 1500‎
Сув таъминоти‎ 150‎
Газ таъминоти‎ 180‎
Марказий иситиш‎ 210‎
Иссиқ сув таъминоти‎ 90‎
Канализация‎ 90‎
Ахлатни олиб кетиш‎ 60‎
Бошқа хизматлар (тури кўрсатилсин)‎ —‎
Жами:‎ 2280‎ 680‎ 135‎ 135‎ ...‎

115‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарорига
4а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА‎

‎‎Пеняни ҳисобдан чиқариш тўғрисида
‎ СЕРТИФИКАТ‎

Серия GS ‎

№ 023548‎

‎‎Мазкур сертификат билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Хўжаев кўчаси, 2-уй, 36-хонадонда яшовчи Абдуллаев Аҳмад Қудратовичдан 1998 йил 2 декабрдаги 140-сон шартномага мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар учун 1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра муддати ўтган тўловлар бўйича йиғилиб қолган 1140 (бир минг бир юз қирқ) сўм миқдорида олинадиган пеня ҳисобдан чиқарилганлиги тасдиқланади.

10-уй-жойлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Р, А. Ғаниев ‎

1998 йил 3 декабрь‎

__________________________________‎

имзо‎

муҳр‎

‎‎Уй-жой-коммунал хизматлар учун тўлов бўйича йиғилиб қолган қарзларни тўлаш юзасидан Шартнома тузилаётганда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарорига
5-ИЛОВА

230 А-сон шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 2 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Хўжаев кўчаси, 2-уй, З6-хонадонда яшовчи Абдуллаев Аҳмад Қудратович {кейинги ўринларда — Уй эгаси) бир томондан ва Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда — Етказиб берувчи) директори А. С. Маҳмудов иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Уй эгаси қуйидаги мажбуриятларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) электр энергияси учун йиғилиб қолган қарзни илова қилинаётган жадвалга мувофиқ суммада ва муддатларда 2000 йил 1 январгача узиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Етказиб берувчи томонидан берилган электр энергияси учун жорий тўловларни белгиланган тарифлар ва муддатларга мувофиқ тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Етказиб берувчи қуйидаги мажбуриятларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уй эгасига электр энергияси учун 1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича йиғилиб қолган _______________ сўм миқдоридаги пенялар ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи сертификат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган жадвалга мувофиқ Уй эгалари кенгашининг барча аъзолари томонидан қарзлар узилган тақдирда электр энергияси узлуксиз берилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муддати ўтиб кетган қарзлар жадвалда белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй эгаси муддати ўтиб кетган қарзлар учун пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги 1997 йил 16 январда 298-рақам билан рўйхатдан ўтказган «Маиший абонентлар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш қоидалари»га мувофиқ муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун пеня ҳисоблаб қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи, ҳақ тўлангандан сўнг улаш шарти билан, Уй эгасини (узиб қўйишдан уч кун олдин Уй эгасини хабардор қилган ҳолда) электр таъминоти манбаларидан узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй эгаси электр таъминоти манбаларининг ўзбошимчалик билан улаб олган тақдирда, у амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электр энергияси беришда узилишлар бўлган тақдирда ушбу кунлар учун Уй эгалари кенгаши номидан Раис билан етказиб берувчи ўртасида тузилган Далолатнома асосида уй эгалари ўша кунлар учун ҳақ тўламайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи номидан ‎

Уй эгаси
‎А. Қ. Абдуллаев‎

Тошкент шаҳар электр энергияси корхонаси директори
‎А. С. Маҳмудов ‎

______________‎

______________‎

имзо, муҳр‎

имзо ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА‎

‎‎Электр энергияси учун 1998 йил 1 ноябргача йиғилиб қолган қарзларни тўлаш жадвали

(сўмларда)‎

Хизматлар номи‎

1998 йил 1 ноябрдаги қарзлар

‎‎Қарзларни ҳар ойда узиш жадвали

1999 йил 1 январгача‎

январь‎

февраль‎

...‎

2000 йил 1 январгача ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

Энергия билан таъминлаш‎

1800‎

480‎

110‎

110‎

...‎

110‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 4 ноябрдаги 462-сон қарорига
5а-ИЛ0ВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА‎

‎‎Пеняни ҳисобдан чиқариш тўғрисида
‎СЕРТИФИКАТ

Серия DҒ‎

№ 125578‎

‎‎Мазкур сертификат билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Хўжаев кўчаси, 2-уй, 36-хонадонда яшовчи Абдуллаев Аҳмад Қудратовичга 1998 йил 2 декабрдаги 230 А-сон шартномага мувофиқ электр энергиясидан фойдаланганлик учун 1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра муддати ўтган тўловлар бўйича йиғилиб қолган 600 (олти юз) сўм миқдоридаги пеня ҳисобдан чиқарилганлиги тасдиқланади.

Тошкент шаҳар электр энергияси корхонаси директори
‎А. С. Маҳмудов ‎

1998 йил 3 декабрь‎

______________‎

имзо‎

муҳр‎

‎‎Элекгр энергия учун йиғилиб қолган қарзларни тўлаш юзасидан Шартнома тузилаётганда берилади.