19.05.2026 йилдаги 257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда оилавий маслаҳат хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатиш, ота-оналикка тайёрлаш таълим дастурлари орқали масъулиятли ота-оналик кўникмаларини шакллантириш ва оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузуридаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари негизида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари тизимида юридик шахс бўлмаган Оила ва хотин-қизлар масканларини (кейинги ўринларда — масканлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Масканларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳланувчи ёшлар, оиласида муаммоси бўлган, никоҳ қурганига 5 йил тўлмаган ҳамда оилавий ажрим билан боғлиқ низоли оилаларни алоҳида дастурлар асосида ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психологик, ҳуқуқий, медиатив, тиббий, менторлик йўналишларида оилавий маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар учун гиёҳвандлик, эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг оқибатлари, ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган ўқувлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳланувчи ёшлар учун оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, шу жумладан, оиладаги низоларни зўравонликсиз ҳал этиш маданиятини шакллантириш масалалари бўйича «маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаётга тайёрлаш» махсус курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика ҳисобида турган аёлларга стресс, қўрқув ва ишончсизликни енгиш ҳамда ижтимоий мослашув дастурларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиласида муаммоси бўлган, никоҳ қурганига 5 йил тўлмаган оилалар учун оилавий муаммоларни бартараф этиш кўникмасини шакллантириш, бола психологияси, ота-оналикни ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий ажрим билан боғлиқ, суд ва ФҲДЁ органларига ариза берган низоли оилалар билан алоҳида ишлаш, мулоқотни тиклашга қаратилган машғулотлар ўтказиш, оилавий ажримларнинг оқибатлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграциядан қайтган, оғир аҳволдаги аёлларнинг руҳий ва ҳиссий саломатлигини тиклаш, уларнинг жамиятга интеграция қилиниши юзасидан кузатув ва қўллаб-қувватлаш дастурларини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар учун зўравонлик ҳолатларининг салбий оқибатлари ва қонуний жавобгарлигини тушунтириш, ҳиссиётларни бошқаришни ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлом овқатланиш, нутрициология, диетология бўйича маслаҳатлар бериш, спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лидер тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича хотин-қизларга маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфсиз миграция»ни таъминлашда аёлларга кўмаклашиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган даромадли касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, консалтинг хизматларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, масканлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари масканлар фаолиятини тарғиб қилади, оилалар ва хотин-қизларни масканларга йўналтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари масканлар фаолиятини ташкил этиш, унинг иш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва иш режанинг бажарилишини таъминлаш, малакали мутахассислар ва жамоатчилик вакилларини жалб этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари масканларга умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолият самарадорлигини таъминлайди, давлат ижтимоий буюртмаси доирасида лойиҳаларни жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизлар масканларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизлар масканлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда масканларда аҳолига оилавий маслаҳат хизматлари кўрсатилишини ташкил этсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларда аҳолига ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатиш учун зарур мутахассислар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилади ва тегишли харажатлар «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилган мутахассисларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканлар фаолиятини самарали ташкил қилишга кўмаклашсин ҳамда уларга тегишли мутахассисларнинг жалб этилишини назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларни жойлаштириш учун мос бинолар ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масканларни компьютер техникаси, канцелярия ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш, биноларни сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни маҳаллий бюджет, «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда «Нуронийлар» жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларга белгиланган вазифаларни сифатли ва тизимли амалга ошириш мақсадида малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларни қўлланмалар ва тарқатма материаллар, видеоролик ва соҳага оид бошқа тарғибот материаллари билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда соҳага доир дастурлар ва методологияларнинг ишлаб чиқилишини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Масканлар фаолиятини тизимли ташкил этиш ва унда кўрсатилаётган хизматлар ҳамда ўтказилаётган машғулотлар сифатини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масканларда психолог маслаҳати ва психологик билимлар берилишини ташкил этишга ёрдамлашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масканларда ўқувларни ташкил этишда малакали мутахассислар, профессор-ўқитувчиларни жалб қилади ҳамда талаба-ёшлар ўртасида масканлар фаолиятини тарғиб қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларда ҳуқуқшунос маслаҳати ва ҳуқуқий билимлар берилишини ташкил этиш бўйича чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФҲДЁ органларига никоҳга ариза берган никоҳланувчи шахсларнинг ушбу масканларда ташкил этилаётган оилавий ҳаётга тайёрлаш курсларидаги иштирокини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилавий муаммоларни бартараф этиш ва низоли оилалар билан ишлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, психологик ёрдамлар кўрсатишга қаратилган энг намунали нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамкорлик учун масканлар фаолияти билан таништириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканлар фаолиятини ҳуқуқий қўлланмалар ва тарқатма материаллар билан таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли оилалар билан ишлаш учун психологларни жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларда оилавий-маиший низолар билан боғлиқ муаммоли оилалар билан мақсадли ишларни ташкил этишга амалий ёрдам берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя ордери олган ва профилактик ҳисобдаги хотин-қизлар билан реабилитация ишлари, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ва содир этишга мойил бўлган шахслар билан коррекцион дастурни ўтказиш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи ва шу каби мавзулар бўйича методологик ва тарқатма материаллар, видеороликларни етказади, режа-график асосида репродуктив саломатлик асослари, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишларини тизимли ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларда тиббий маслаҳат ва тиббий билимлар берилишини ташкил этиш бўйича чоралар кўради, ўқувларда тор соҳа мутахассислари иштирокини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларда «Саломатлик хоналари» ҳамда «Она ва бола хоналари»ни ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хотин-қизларни даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш бўйича масканлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ёшлар ишлари агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканлар фаолиятини олий таълим ташкилотлари талабалари, никоҳ ёшига етган ёшлар орасида тарғиб қилади, ёшларни волонтёрлик, менторлик ва ижтимоий лойиҳалар орқали жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила мавзусига бағишланган таъсирчан видеофильм, видеороликлар, инфографик лавҳалар медиатекасини ташкил этади, таъсирчан видеороликларни оммавий ахборот воситалари ва сайтларда намойиш этади, тарқатма материаллар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «Нуроний» жамғармасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш, авлодлар ўртасида узвийликни таъминлаш, миллий қадриятлар ва урф-одатларни асрашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини масканлар билан ҳамкорликда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш оилаларга маънавий-маърифий маслаҳатлар бериш, оилавий низоларни бартараф этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Авлодлар мулоқоти», «Оила мактаби» каби тадбирларни, маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказишни ташкил этишда кўмаклашиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Оила ва хотин-қизлар масканлари фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизлар масканларида амалга ошириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъуллар

1.

Никоҳланувчи шахслар учун оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича оилавий ҳаётга тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш.

1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда — бошқарма бошлиғи) томонидан тасдиқлаш.

Ҳар йили январь ойида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

«Нуроний» жамғармаси

(келишувга асосан)

2. Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий турмуш психологияси, репродуктив саломатлик асослари, оила иқтисоди ва бюджети, ота-оналик ижобий кўникмалари, маънавий-ахлоқий қадриятлар бўйича ўқувларни ташкил қилиш.

Ҳар ҳафтада,

режа-график асосида

3. Ўқувларда малакали мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш.

Режа-график асосида

4. Ўқувларга никоҳланувчи шахсларни, ёш оилаларни ҳамда оиланинг бошқа аъзоларини жалб қилиш.

Режа-график асосида

5. Ўқувларда иштирок этган никоҳланувчи шахсларга сертификат бериш ва бу ҳақида маълумотни ФҲДЁ органларининг тегишли платформасига киритиш.

Ўқувлар якунлари бўйича

2.

Оила аъзоларини оилавий муносабатларга тайёрлаш бўйича консультатив хизматларни ҳамда оилалар ва хотин-қизларга психологик, ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш, миллий ва оилавий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш.

1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида ўқув-тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш.

Ҳар йили январь ойида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

2. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш.

3. Ўқувларда малакали мутахассислар ва жамоатчилик вакилларининг иштирокини таъминлаш.

Ҳар ҳафтада,

режа-график асосида

4. Оилалар ва хотин-қизларга индивидуал психологик ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш.

Доимий

5. Миллий ва оилавий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш бўйича медиаконтентлар тайёрлаш, ахборот-маърифий дастурларини амалга ошириш.

Доимий

3.

Ота-оналикни ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини ташкил этиш, «Масъулиятли ота-оналик» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ота-оналикни ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан масканларга етказиш ва бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш.

Ҳар йили январь ойида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Нуроний» жамғармаси

(келишувга асосан)

2. Мазкур таълим дастурлари ҳамда «Масъулиятли ота-оналик» лойиҳасини ижрочиларга етказиш бўйича онлайн ва оффлайн семинарлар ташкил этиш.

2026 йил июнь

3. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш.

4. Ўқувларга маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ота-оналарни жалб қилиш.

Ҳар ҳафта,

режа-график асосида

5. Малакали мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш.

Доимий

6. Ахборот ва медиа орқали ота-оналик ижобий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиш.

Доимий

4.

Хотин-қизларни талаб юқори бўлган даромадли касб-ҳунарга белгиланган тартибда ўқитиш, менторлик орқали ўқув-семинарлар ташкил этиш, лидер тадбиркорларни жалб қилган ҳолда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича маслаҳатлар бериш.

«Хавфсиз миграция»ни таъминлаш бўйича аёлларга кўмаклашишда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан ўқувлар намунавий режа-жадвалини ҳамда дастурини ишлаб чиқиш ва Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилиш.

Ҳар йили январь ойида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Савдо-саноат палатаси,

Миграция агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан дастур ва намунавий режа-жадвалларни ҳудудий бошқармаларига етказиш.

Ҳар ҳафтада,

режа-график асосида

3. Замонавий усуллар асосида менторлик орқали ўқув-семинарлар ташкил этиш учун малакали мутахассислар бириктириш.

4. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш.

Доимий

5. Лидер тадбиркорларни аниқлаш ва уларни тажриба алмашиш учун ўқувларга жалб қилиш.

Доимий

6. Иштирокчиларга меҳнат бозоридаги янгиликлар, трендлар ва имкониятлар ҳақида маълумот бериб бориш.

Режа-график асосида

7. «Хавфсиз миграция»ни таъминлашда тил бўйича ўқув курсларини ташкил этишда кўмаклашиш.

Режа-график асосида

5.

Репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий консультациялар бериш.

1. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилиш.

2026 йил май-июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан дастур ва намунавий режа-жадвалларни ҳудудий бошқармаларга етказиш.

Режа-график асосида

3. Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзига оид методологик ва тарқатма материаллар ҳамда видеороликлар тайёрлаш.

4. «Саломатлик», «Она ва бола» хоналарини ташкил этиш.

Режа-график асосида

5. Репродуктив саломатлик асослари, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишлари ва тиббий консультацияларни олиб бориш.

6. Соғлом овқатланиш ва шахсий гигиена қоидалари, болаларни тўғри парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар бериш.

2026 йил август

Ҳар ҳафтада,

режа-график асосида

7. Спорт билан шуғулланиш имконияти мавжуд масканларда спорт-соғломлаштириш хизматларини амалга ошириш.

Доимий

8. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш.

9. Малакали мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш.

Доимий

6.

Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш, медиатив хизматларни ташкил этиш.

1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида дастур ва режани ишлаб чиқиш ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш.

Ҳар йили январь ойида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Нуроний» жамғармаси

(келишувга асосан)

2. Низоли оилалар билан психологлар, ҳуқуқшунослар, нуронийлар, ибратли оилалар ва бошқа жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда алоҳида суҳбатлар ўтказиш.

Ҳар ҳафтада,

режа-график асосида

3. Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича видеороликлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш ҳамда иштирокчиларга намойиш этиш ва тарқатиш.

Ҳар чоракда

4. Тарғибот ишларининг натижасини мониторинг қилиб бориш.

Режа-график асосида

7.

Ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан алоҳида ишлаш, ёт ғоялар таъсирини олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиш.

1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида ўтказиладиган суҳбатлар режаси ва тезисларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш.

2026 йил май-июнь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

«Нуроний» жамғармаси

(келишувга асосан),

Дин ишлари бўйича қўмита,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан психологлар, нуронийлар, дин вакиллари, ибратли оилалар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида алоҳида суҳбатлар ўтказиш.

Ҳар ҳафтада,

режа-график асосида

3. Видеороликлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш ва иштирокчиларга тақдим этиш.

Ҳар чоракда

4. Тарғибот ишларининг натижасини мониторинг қилиб бориш.

Режа-график асосида

8.

Ҳимоя ордери олган, «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими ҳисобида турган хотин-қизларни ижтимоийлашувига кўмаклашиш, оила-турмуш доирасида тазйиқ ва зўравонлик содир этган, бунга мойил бўлган шахслар билан тузатиш дастурларини олиб боришда ҳамкорлик қилиш.

1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш.

2026 йил май-июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси

(келишувга асосан),

Дин ишлари бўйича қўмита,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Психологлар, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, нуронийлар, ибратли оилалар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида тазйиқ ва зўравонлик содир этган, бунга мойил бўлган шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказиш.

Ҳар ҳафтада,

режа-график асосида

3. Тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳимоя ордери олган, «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими ҳисобида турган хотин-қизларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш.

Ҳар чоракда

4. Хотин-қизларга, болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда оилавий-маиший зўравонликнинг салбий оқибатлари ва қонуний жазо чоралари тўғрисида видеороликлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш ҳамда иштирокчиларга намойиш этиш ва тарқатиш.

Режа-график асосида

5. Тарғибот ишларининг натижасини мониторинг қилиб бориш.

Доимий

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизлар масканлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Оила ва хотин-қизлар масканлари (кейинги ўринларда — масканлар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. KPI тизими масканлар фаолиятини натижага йўналтирилган бошқарув асосида ташкил этиш, хизматлар қамрови ва сифати, таълим дастурлари ва оилавий маслаҳат хизматлари самарадорлиги ҳамда ижтимоий таъсирини баҳолаш мақсадида жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом талаблари барча туман (шаҳар) масканлари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. KPI кўрсаткичлари қуйидаги тамойиллар асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
холислик ва шаффофлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчанувчанлик ва аниқлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таққослаш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг ҳаққонийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
натижага йўналтирилганлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. KPI ҳисоб-китоблари ҳар ой якунида амалга оширилади, ҳар чорак ва йил якунида таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маълумотларни қабул қилиш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. KPI ҳисоблашда қуйидаги расмий маълумотлар манба сифатида қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФҲДЁ органлари маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд органлари маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ва «Е-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш органлари маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандлик органлари маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканнинг электрон ҳисобот базаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маълумотларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида киритилиши учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KPI тизими 4 та асосий йўналиш бўйича 18 та кўрсаткични ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қамров кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Никоҳланувчи ёшларнинг маскан курсларида иштирок этиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Никоҳ қурганига беш йилгача бўлган ёш оилаларнинг ўқув дастурлари билан қамраб олиниши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш улуши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳимоя ордери олган хотин-қизларнинг реабилитация дастурларига жалб этилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Миграциядан қайтган аёлларнинг психологик ва ижтимоий мослашув дастурлари билан қамраб олиниши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сифат кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фойдаланувчиларнинг хизматлардан қониқиш индекси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жалб этилган мутахассисларнинг малака даражаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Методик ва тарқатма материаллар билан таъминланганлик даражаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Индивидуал иш натижасида ижобий ўзгариш қайд этилган ҳолатлар улуши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Натижа (самарадорлик) кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудудда ажримлар сонининг йиллик камайиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Такрорий мурожаатлар сонининг қисқариши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Эрта никоҳ ҳолатлари динамикаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Оилавий зўравонлик ҳолатлари динамикаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маскан орқали касб-ҳунарга ўқитилиб, ишга жойлашган хотин-қизлар улуши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Баҳолаш ва рейтинг тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳар бир KPI кўрсаткичи қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90 — 100 фоиз — 5 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 — 89 фоиз — 4 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 — 74 фоиз — 3 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 — 59 фоиз — 2 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 фоиздан паст — 1 балл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Барча кўрсаткичлар бўйича ўртача балл аниқланади ва масканнинг йиллик рейтинги шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. KPI натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан умумлаштирилади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан республика даражасида ягона электрон рейтинг шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Рейтинг натижалари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунали деб топилган масканлар рағбатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлиги паст масканлар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда масканларни намунали деб топиш ва рағбатлантириш Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Нотўғри маълумот тақдим этиш, сунъий кўрсаткич шакллантириш ҳолатлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом масканлар фаолиятини натижага йўналтирилган, самарали ва ижтимоий таъсирчан бошқарув механизми асосида ташкил этишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 820-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 974-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 68-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 10 декабрдаги 833-сон қарорига илованинг 23-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 09/26/257/0515-сон)