LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Осиё ривожланиш банки иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Осиё ривожланиш банки (ОРБ) билан биргаликда амалга ошириш мўлжалланган лойиҳалар рўйхати иловага* мувофиқ маъқуллансин.
2. Осиё ривожланиш банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун масъул Бош вазир ўринбосарлари:
ОРБ билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик сифатида белгиланган республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда харажатларнинг маҳаллий улушини маблағ билан таъминлаш манбаларини қарзга олинган маблағларни тўлашнинг аниқ манбаларини лойиҳаларни харажатларни қоплашини ва иқтисодий самарадорлиги юзасидан экспертиза қилишни назарда тутган ҳолда ОРБ билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
ОРБ иштирокида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқлар ишчи гуруҳлари томонидан мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ҳамда Молия вазирлигига келишиб олиш учун тақдим этилади;
янги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга буюртманомалар Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти орқали Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари билан келишилгандан кейин ОРБга йўналтирилади.
4. Иловада кўрсатилган қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Бош вазир ўринбосари Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Б. С. Ҳамидов молиявий ва техникавий кўмак олиш учун Осиё ривожланиш банкига буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.