Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2006 15.04.1998 йилдаги 159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СОЛИҚ СОЛИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИГА ЎТГАН МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий Макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Микрофирмалар ва Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрофирмалар ва Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини солиқ тўловчиларга етказсин;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
15 апрелдаги 159-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар (кейинги ўринларда — корхона деб аталади) учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини белгилайди, ягона солиқ тўлови тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартибнинг амал қилиши шунингдек дастурий воситаларни ишлаб чиқаришга, компьютер техникаси ва дастурий воситаларга сервис хизмати кўрсатишга, компьютер техникаси ва ахборот технологиялари билан ишлашга ўқитиш бўйича аҳолига хизматлар кўрсатишга ихтисослашаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига тегишли бўлмаган ташкилотларга ҳам татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33 -сон, 253-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган амалдаги солиқ солиш тизими билан бир қаторда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи мазкур Тартибга мувофиқ ихтиёрийлик асосида микрофирмалар ва кичик корхоналарга берилади, солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 13-сон, 108-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими ялпи умумдавлат солиқларини, шунингдек, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлашни назарда тутади, қуйидагилар бундан мустаснодир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ягона солиқ тўловчи бўлган корхоналар, сотиб олинган товар қийматида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ишлаб чиқариш харажатлари (муомала xаражатлари)га чиқариб ташлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун бож, қўшилган қиймат солиғи ва импорт қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)га акциз солиғи, давлат божи, лицензия йиғимлари тўлаш, давлат мақсадли фондларига ажратмалар ажратишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
(банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон , 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган корхона умумий белгиланган тартибда ёки соддалаштирилган шаклда ҳисоб-китоб юритишга ҳақлидир. Бухгалтерия ҳисоботи дастлабки ҳужжатларининг ва даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш дафтари юритишнинг соддалаштирилган шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади ва барча ҳудуд учун ягона ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими субъектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимининг амал қилиши қонунчилик билан белгиланган мезонларга мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирувчи юридик шахсларга татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими учун фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган код бўйича аниқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонини белгилашда унитар (шуъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишлайдиганлар сони ҳам ҳисобга олинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли, 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли, 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли, 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарорлари таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда; ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда; ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда; ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи ва ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасининг мулки бўлган, ишловчилар умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар, 1941—1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга жорий этилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фаолиятнинг бир қанча турини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича солиқ солиш объектининг алоҳида ҳисобини олиб боришлари ва аниқ фаолият турини солиқ солиш объектидан ҳамда унга мувофиқ келувчи ягона солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда акциз солиғини ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашган тақдирда ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимидаги солиқ солиш объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ягона солиқ солиш (солиқ солинадиган оборот) объекти ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид, таъминот-сотиш корхоналари, воситачилик ҳақи — ялпи даромад шартномаси бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар учун;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилувчи, таъминот-сотиш корхоналари учун – ялпи даромад;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 13-сон, 108-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари корхоналари учун — ялпи тушум.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ялпи тушум таркибига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни, мол-мулкни сотишдан олинган тушум суммалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа сотишлардан олинган даромадлар киради;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишдан олинган тушум суммалари ялпи тушум таркибига киритилмайди. Мазкур қоида савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган ёхуд хом ашё товарларни пахта толаси, пахта калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, рангли ва қора металларни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга жорий қилинмайди
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ялпи даромад таркибига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг харид ва сотиш қиймати ўртасидаги тафовут;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корхоналарнинг солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишлари учун улар рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига чорак бошланишидан камида бир ой олдин ёзма равишда ариза беришлари зарур. Бунда мазкур Тартибнинг П бўлимида назарда тутилган шартларга риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишда корхоналарда ўтган давр учун солиқ тўлаш бўйича ўша даврда амалда бўлган солиқ солиш тизимидан келиб чиққан ҳолдаги мажбуриятлар сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхонани солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор давлат солиқ хизмати органи томонидан корхона ариза берган кундан бошлаб ўн кун муддатда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соддалаштирилган шаклда ҳисобни олиб боришга қарор қилган корхона ўз аризаги қондирилгандан кейин белгиланган шаклдаги хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини рўйхатдан ўтказиш учун уни давлат солиқ хизмати органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат солиқ хизмати органи хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарининг биринчи бетида ариза имзоланган санани белгилаб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳисоботлар билан муомала қилиш қоидалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллашни рад этиш ва навбатдаги календарь йил бошидан солиқ солишнинг умумий белгиланган тизимига қайтиш календарь йил тугашидан камида 15 кун олдин давлат солиқ органига тегишли ариза берилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ хизматининг солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ягона солиқ тўлашдан солиқ солишнинг аввалги тизимига йил давомида ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ва уни тўлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ягона солиқ солиқ солинадиган оборот ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ягона солиқ бўйича ҳисоб-китоблар давлат солиқ хизмати органларига чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ягона солиқ бюджетга ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатидан кечиктирилмасдан тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Тўловчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловчилар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Давлат солиқ хизмати органларининг назорат қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартибнинг тўғри қўлланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.