29.04.2026 йилдаги 211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланишда янада қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини (кейинги ўринларда — ягона реестр) шакллантириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона реестрни янгилаб бориш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона реестрни шакллантириш ва янгилаб боришда ягона реестр оператори ҳамда давлат органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ягона реестр Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.mf.uz» платформасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган реестрни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш орқали юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги 2026 йил 1 сентябрга қадар «subsidiya.mf.uz» платформасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган реестрни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 апрелдаги 211-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини (кейинги ўринларда — ягона реестр) шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ягона реестр Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 11 декабрдаги 784-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган имтиёзлар ва преференциялар асосида мазкур иловадаги масъул вазирлик ҳамда идоралар томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ягона реестр қуйидаги мақсадларда шакллантирилади ва юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий этилган имтиёзлар ва преференцияларнинг электрон базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, давлат томонидан тақдим этиладиган мавжуд имтиёзлар ва преференциялар ҳақида қулай шаклда ва долзарб маълумотларни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ягона реестр давлат тилида шакллантирилади ва юритилади ҳамда бошқа тилларга таржима қилинган ёки қисқартирилган версияларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ягона реестр оператори ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.mf.uz» платформасида шакллантирилади ҳамда ўзаро интеграция орқали ЯИДХПда бепул тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ягона реестр ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ягона реестр оператори томонидан шакллантирилади ҳамда янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона реестр ушбу Низомга 2 ва 3-иловалардаги шаклларга мувофиқ юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ягона реестрни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат органлари ва ташкилотлари имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини олиш (рухсат) учун масъул ходимлар ҳақидаги маълумотларни (Ф.И.О., лавозими, ЖШШИР, телефон рақами) ягона реестр операторига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда масъул ходимлар ўзгарганда, давлат органлари ва ташкилотлари рухсатни бекор қилиш бўйича ягона реестр операторига расмий хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ягона реестр оператори давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатига асосан масъул ходимларга имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини (рухсат) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлар ўзгаргани ҳақида расмий хабар юборганда, ушбу ходимларга «subsidiya.mf.uz» платформасига кириш имконияти бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат органлари ва ташкилотлари хатловдан ўтказиш асосида тадбиркорлик субъектларига тақдим этишга ўзи масъул бўлган имтиёзлар ва преференциялар ҳамда улар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасидаги реестрга жойлаштиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзнинг (преференциянинг) номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзнинг (преференциянинг) тури (божхона ҳамда солиқ имтиёзлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзнинг (преференциянинг) амал қилиш муддати (маълум сана ёки доимий);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этиш доираси (алоҳида, умумий);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этиш тартиби (регламент ёки низомга ҳавола);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш ва мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими (номи, ҳаволаси (URL);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз (преференция) тақдим этиладиган соҳалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз (преференция) тақдим этиладиган субъектларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича фаолият тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз (преференция) олувчи субъект тоифаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик бизнес);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёздан (преференциядан) мақсадсиз фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари, уни қўлловчи орган, жавобгарлик белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар маълумотлари (номи, масъуллар билан боғланиш маълумотлари, телефон рақами, электрон почта манзили).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона реестрга имтиёз ва преференциялар ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ягона реестрга киритиладиган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши керак. Ушбу маълумотларда ноаниқлик, қисқартма ва хатолар бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ягона реестрга имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ягона реестрга маълумотлар киритилгандан кейин ягона реестр оператори ушбу маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар оператор томонидан ягона реестрда тасдиқлангандан сўнг, автоматик тарзда ЯИДХПдаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференциялар бўлимида кўринади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда нотўғри расмийлаштирилган ёки бошқа хато ва камчиликлар мавжуд бўлган маълумотлар ягона реестрга киритилган тақдирда, ягона реестр оператори бир ҳафта муддатда, рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, маълумотларни ягона реестрда тасдиқлашни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари иш жараёнида аниқланган хатолик ва камчиликларни уч иш куни мобайнида бартараф этади ҳамда имтиёз ёки преференция тўғрисидаги тегишли маълумотларни ягона реестрга такроран киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ягона реестрни янгилаб бориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Имтиёз ёки преференцияларга оид ушбу Низомнинг 10-бандида қайд этилган маълумотлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, янги турдаги имтиёз ёки преференция жорий этилганда, давлат органлари ва ташкилотлари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда, асосларни кўрсатган ҳолда ягона реестрга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ягона реестрга янги турдаги имтиёз ёки преференция, шунингдек, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича маълумотлар киритилгандан кейин ягона реестр оператори ушбу маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ягона реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг санаси ҳамда моҳияти тўғрисида тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги турдаги имтиёз ёки преференция тўғрисидаги, шунингдек, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича маълумотлар ягона реестр оператори томонидан тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ЯИДХПда Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар бўлимидаги маълумотлар ҳам ўзгаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Имтиёз ёки преференция бекор қилинган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда, асосларни кўрсатиб, ушбу имтиёз ёки преференцияни ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисида ягона реестр операторини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ягона реестр оператори имтиёз ёки преференция бекор қилингани сабабли уни ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари киритган маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиб, имтиёз ёки преференцияни ягона реестрдан чиқаришни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёз ёки преференция ягона реестрдан чиқарилганда, у тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ чиқариб ташланмасдан ушбу имтиёз ёки преференция бекор қилингани, шунингдек, унинг бекор қилинган санаси ҳамда асоси тўғрисида тегишли белги киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёз ёки преференцияларни ягона реестрдан чиқариб ташлаш ягона реестр оператори томонидан тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ЯИДХПдаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференциялар бўлимидаги маълумотлар ҳам ўзгаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ягона реестрни янгилаш ҳақидаги маълумотларда нотўғри ёки бошқа хато ва камчиликлар мавжуд бўлганда, ушбу Низом 13-бандининг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда ягона реестрни янгилашни тасдиқлаш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ягона реестр оператори ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ягона реестр оператори имтиёз ва преференциялар тўғрисида нотўғри, шунингдек, хато ва камчиликлари мавжуд маълумотларни ягона реестрда тасдиқламайди ҳамда уларни қайта ишлаш (тўлдириш ёки тузатиш) учун давлат органлари ва ташкилотларига асосли хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ягона реестр оператори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни ягона реестрда тасдиқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги тегишли маълумотларни шакллантириш ҳамда юритиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг ягона реестрдан фойдалана олишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни ягона реестрда тасдиқлашдан олдин уларнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини текшириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона реестрдаги имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ЯИДХПга узатилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат органлари ва ташкилотлари ягона реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича таклифлар бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан услубий тавсиялар ишлаб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат органлари ва ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона реестрга имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги ишончли ҳамда тўлиқ маълумотлар киритилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги турдаги имтиёз ва преференциялар жорий этилганда, улар тўғрисидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда ягона реестрга киритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз ёки преференцияни тақдим этиш билан боғлиқ низом ёки регламентга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган ёки бекор қилинган тақдирда, ягона реестрда улар тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириши ва қўшимча киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат сирлари ёки қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа сирларнинг ошкор бўлишига олиб келиши мумкин бўлган маълумотларни ягона реестрга киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ягона реестрга киритиладиган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилиги учун жавобгарлик давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли раҳбарлари зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХEМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари

Имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини олиш (рухсат) учун масъул ходимлар ҳақидаги маълумотларни (Ф.И.О., лавозими, ЖШШИР, телефон рақами) ягона реестр операторига тақдим этади.

Масъул ходимлар ўзгарганда рухсатни бекор қилиш учун ягона реестр операторига расмий хабар юборади.

Зарур ҳолларда

2-босқич

Ягона реестр оператори

Масъул ходимларга имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини (рухсат) тақдим этади.

Бир ҳафта муддатда

Давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлар ўзгаргани ҳақида расмий хабар юборганда, ушбу ходимларга «subsidiya.mf.uz» платформасига кириш имкониятини бекор қилади.

Бир кун муддатда

3-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари

Янги турдаги имтиёз ёки преференциялар жорий этилганда, улар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходим томонидан «subsidiya.mf.uz» платформасига киритилади.

Бир ҳафта муддатда

4-босқич

Ягона реестр оператори

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди ёки асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, маълумотларни тасдиқлашни рад этади.

Бир ҳафта муддатда

5-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари

Ягона реестр оператори томонидан маълумотларни тасдиқлаш рад этилганда, давлат органлари ва ташкилотлари хатолик ва камчиликларни бартараф этади ҳамда имтиёз ёки преференция тўғрисидаги тегишли маълумотларни ягона реестрга такроран киритади.

Уч иш куни мобайнида

6-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари

Имтиёз ёки преференцияни тақдим этиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, имтиёз ёки преференциялар бекор қилинганда, асосларни кўрсатиб, ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади.

Бир ҳафта муддатда

7-босқич

Ягона реестр оператори

Имтиёз ёки преференция тўғрисидаги ўзгартириш ва қўшимчалар ёки улар бекор бўлганлиги ҳақида киритилган маълумотларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди ёхуд асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, маълумотларни тасдиқлашни рад этади.

Бир ҳафта муддатда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Давлат органлари ва ташкилотлари ушбу қарор расмий эълон қилинган санадан бошлаб икки ой муддатда ўзлари масъул бўлган амалдаги имтиёзлар ва преференцияларни тўлиқ хатловдан ўтказади ҳамда имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига тўлиқ киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РEЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Имтиёз тури

Имтиёз номи

Имтиёзни тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси

Тақдим этиш доираси

(алоҳида ёки умумий)

Тақдим этиш тартиби

(регламент ёки низомга ҳавола)

Имтиёзни тақдим этиш ва мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими

Имтиёз тақдим этиладиган соҳалар

Имтиёз тақдим этиладиган субъектларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича фаолият тури

Имтиёз олувчи субъект тоифаси

Имтиёзни тақдим этиш шакллари

(бўлиб тўлаш, муддат бериш, фоизни камайтириш ва бошқалар)

Имтиёз муддати

(қанча вақт давомида тақдим этилади)

Имтиёздан мақсадсиз фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари, уни қўлловчи орган, жавобгарлик белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси

Масъул вазирлик ва идоралар

 

Тадбиркорлик субъектлари

(кичик, ўрта, йирик бизнес)

Давлат иштирокидаги корхоналар

Номи

Масъуллар билан боғланиш маълумотлари

(телефон, электрон почта манзили)

номи

ҳавола

(URL)

 

1.

 

2.

 

3.

 

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари учун преференциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РEЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Преференция тури

Преференция номи

Преференцияни тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси

Тақдим этиш доираси

(алоҳида ёки умумий)

Тақдим этиш тартиби

(регламент ёки низомга ҳавола)

Преференцияни тақдим этиш ва мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими

Преференция тақдим этиладиган соҳалар

Преференция тақдим этиладиган субъектларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича фаолият тури

Преференция олувчи субъект тоифаси

Преференцияни тақдим этиш шакллари

(бўлиб тўлаш, муддат бериш, фоизни камайтириш ва бошқалар)

Преференция муддати

(қанча вақт давомида тақдим этилади)

Преференциядан мақсадсиз фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари, уни қўлловчи орган, жавобгарлик белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси

Масъул вазирлик ва идоралар

номи

ҳавола

(URL)

Тадбиркорлик субъектлари

(кичик, ўрта, йирик бизнес)

Давлат иштирокидаги корхоналар

Номи

Масъуллар билан боғланиш маълумотлари

(телефон, электрон почта манзили)

1.

2.

3.

...

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/211/0429-сон)