Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.09.1998 йилдаги 375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш, қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор принциплари ва механизмлари асосида қурилиш мажмуини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат қурилиш ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилиш бошқарув тузилмаларини ихчамлаштириш ва монополиядан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишини рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхоналар ва ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилиш пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг аҳамиятини кучайтириш, буюртмаларни жойлаштиришда ҳамма жойда тендер савдоларини жорий этиш, устун даражада фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш даражасини ошириш ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг меъёрий-техник негизини янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида институционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқаришнинг устун даражада бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда қурилиш мажмуини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бригада пудратини жорий этиш, ишнинг тугалланган босқичлари бўйича ҳақ тўлаш асосида пудрат қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш шакллари ва механизмини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишлари муддатларини қисқартириш ва таннархни пасайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилиш иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси 2-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раислигида капитал қурилишни ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республикада қурилиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин (3-илова*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш ва чора-тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сонли қарори билан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 146-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 146-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатлари шароитларида қурилишда шартномавий нархларни белгилаш тартиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳаси комплекси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин. Олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзжамоақурилиш» уюшмаси, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси билан биргаликда бошқарувнинг республика органларини тугатган ҳолда кўрсатиб ўтилган тузилмалар қайта ташкил этилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1999 йил 1 январгача тайёрлансин ва тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси комиссияси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Меморандумга мувофиқ таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, «Ўзсув қурилиш» концерни, «Ўзмонтажмахсус қурилиш» ва «Ўзбектрансмахсус қурилиш» уюшмалари, «Ўзбекгидроэнергия қурилиш» трести, «Ўзбекнефтгаз қурилиш» бирлашмаси билан биргаликда 1999 йил 1 январгача 2 бўғинли тизимга ўтишни, ортиқча тузилмалар тугатилишини, мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган Дастурнинг сўзсиз бажарилишини кўзда тутган ҳолда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қурилишда асосий бирламчи хўжалик бўғини сифатида қурилиш трестини бошқаришнинг намунавий тузилмаси 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар ва идораларга, компаниялар, корпорациялар, уюшмалар, мустақил қурилиш трестларига 1998-1999 йиллар мобайнида қурилиш трестларини бошқаришнинг кўрсатиб ўтилган намунавий тузилмасига ўтказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинати қурилиши сингари муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган йирик қурилишларда Ҳукумат қарори билан белгиланган буюртмачи ва бош пудратчининг тавсиялари бўйича барча манфаатдор субпудрат ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда республика штаб-марказларини шакллантириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган штаб-марказларнинг шакллантирилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун масъулият бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда штаб-марказлар ҳузурида харажатларнинг умумий сметаси ҳисобига 5—7 кишидан иборат қурилиш-монтаж ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича республика, вилоят ихтисослаштирилган қурилиш трестларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳа объектлари, биринчи навбатда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган коллежлар ва лицейлар учун қурилиш конструкциялари ва материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган қурилиш индустрияси корхоналарини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1998 йил 1 ноябргача ушбу масала бўйича қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Давархитектқурилиш» қўмитасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш, тармоқни ривожлантириш тамойилини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишлаб чиқаришда, капитал қурилишнинг ахборот негизини яратишда ягона илмий ва техника сиёсатини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишлари сифатини экспертиза қилиш бўйича мустақил фирмалар фаолияти устидан мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишда мониторингни ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш фаолиятида стандартлаштириш ва сертификациялаш, қурилишда нарх белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилиш» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси макро иқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган бўлинмалар ташкил этилишини назарда тутган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг янгиланган тузилмасини ва унинг тўғрисидаги низомини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациянинг Тошкент шаҳар капитал қурилиш Бош бошқармасини ва «Тошшаҳарлойиҳа» институтининг корпорация таркибидан чиқариш ва уларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳукуматнинг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР агросаноат комплексини бошқариш структурасини такомиллаштириш тўғрисида» 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарорининг 8-банди чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг молия- қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) 1-банддан «Тошшаҳарлойиҳа» институти, Капитал қурилиш бош бошқармаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-иловадаги охирги иккита хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 2-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш бўйича Республика бошқармасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдолар ўтказиш бўйича услубий раҳбарликни амалга ошириш ва кўрсатмалар бериш юклансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада тугалланмаган ишлаб чиқариш қурилиши ҳажмларини қисқартириш, ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва уларнинг бир қисмини халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга, қайта ихтисослаштиришга доир туб чора-тадбирлар тўғрисида» 1990 йил 29 августдаги 302-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 1-банди ва унга илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишни контракт асосида ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомларни, бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 апрелдаги 177-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарорлардан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
375-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1998— 2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштиришнинг мақсадлари ва асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурининг мақсади — капитал қурилишда бозор муносабатларни шакллантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт шароитларини яратиш, бозор принциплари ва механизмлари асосида қурилиш мажмуини бошқариш тизимини такомиллаштиришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар 1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат қурилиши ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилишда бошқарув тузилмаларини ихчамлаштириш ва монополиядан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишни рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхоналар ҳамда ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишда пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг аҳамиятини кучайтириш, буюртмаларни жойлаштиришда ҳамма жойларда тендер савдоларини жорий этиш, устун даражада фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш даражасини ошириши ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг меъёрий-техник негизини янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқаришнинг устун даражада бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда қурилиш мажмуини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида инстутиционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқарув аппаратини ва харажатларини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бригада пудратини жорий этиш, ишнинг тугалланган босқичлари бўйича ҳақ тўлаш асосида пудрат қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш шакллари ва механизмини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ишлари муддатларини қисқартириш ва таннархни пасайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пудрат ишлари бозорини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда пудрат ишлари бозорини шакллантириш ҳал қилувчи ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан лойиҳа ва қурилиш ишларини бажарувчи (бош пудратчи)ни танлов (тендер) асосида танлаб олишни ҳамма жойда жорий этишга босқичма-босқич ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция фаолиятини субъектларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа ўзаро муносабатларини тартибга солишнинг ягона шакли сифатида шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш; пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларининг таъминланиши учун жавобгарликнинг турли шакллари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларнинг таъминланиши учун жавобгарликнинг турли шакллари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат ишларининг жадаллашган бозорини шакллантириш мақсадида хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш жараёнларини янада чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари ўртасида рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қурилиш корхоналарини ва ташкилотларини хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришларни акциялаштириш жараёни давом эттирилади, улар 2000 йилнинг бошида асосан тугалланади. Бунда фақат мамлакат иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган нефть-газ, энергетиканинг айрим йирик қурилиш-монтаж ташкилотлари ва қурилишнинг бошқа махсус турлари давлат мулки бўлиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш бизнеси соҳасида хусусий компаниялар ва фирмаларни шакллантириш ҳам янги корхоналар ташкил этиш йўли билан, ҳам зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қурилиш ташкилотларини жисмоний ва юридик шахсларга сотиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш-монтаж ишларини айрим турларини ва инвестиция-қурилиш фаолияти билан боғлиқ бошқа ишлар устидан ўз монополиясини ўрнатиб олган ҳар хил турдаги корхоналар ва ташкилотлар бирлашмаларини тугатиш ёки мажбурий равишда ихчамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трестлар негизида қурилишда дастлабки асосий бўғин сифатида мустақил қурилиш-хўжалик тизимларини ташкил этиш, устқуртма тузилмаларини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, шу жумладан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш учун буюртмаларни танлов (тендер) асосида жойлаштириш тизимини жорий этиш монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини шакллантиришнинг бошқа муҳим механизмлари бўлиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамма жойда пудрат ташкилотларини тендер асосида танлаб олиш усулига амалда ўтиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тендер савдоларини ўтказиш механизми бўйича барча зарур меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларини 1998 йил охиригача ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдолар предмети хусусиятларига қараб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа, муҳандислик-қидирув, конструкторлик ва бошқа тайёргарлик ишларини бажаришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган корхоналар, бинолар ва иншоотларни, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ва техника билан қайта жиҳозлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик асбоб-ускуналар кенг тўпламини, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда етказиб беришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани бошқаришда, унинг бўйича маслаҳат беришда, уни назорат қилишда пудратчиларни ёки маслаҳатчиларни тендер асосида танлаб олиш учун ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳамма жойда Тендер савдоларининг ўтказилиши учун қулай шароитлар яратилишга йўналтирилган ташкилий ва меъёрий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тендер савдоларини ўтказишда, тендер ҳужжатларини расмийлаштиришда, пудрат қурилиш ташкилотлари, қурилиш материаллари ва пудрат ишларига бўлган нархлар тўғрисида махфий бўлмаган ахборотларни беришда, тендер савдоларини ўтказишда уларнинг ташкилотчилари сифатида ва бошқаларда буюртмачиларга маслаҳат ёрдамида кўрсатувчи мустақил консалтинг ташкилотлари тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат бошқаруви органлари учун фақат марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат буюртмаси объектлари бўйича уларнинг буюртмачи бўлиш ҳуқуқини белгилаб берувчи аниқ чегараларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат фаолиятида шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш Инвестиция жараёнининг барча иштирокчиларини уларнинг ишларини пировард натижалари учун жавобгарликларини оширишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомлар, буюртмачи ва пудратчининг ўзаро муносабатлари механизмини белгилаб берувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар шартнома муносабатларини шакллантиришнинг қонуний асослари бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шартнома тузиш, шерикларни танлаш, мажбуриятларни республика қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўзаро хўжалик муносабатларнинг ҳар қандай бошқа шартларини белгилаш инвестиция фаолияти субъектларининг мутлоқ ваколатлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома мажбуриятлари ва у билан боғлиқ қонунга оид ҳужжатлар ижро этилмаганда қаттиқ жазоларни жорий этиш назарда тутилади. Пудратчилар, товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида муносабатларнинг зарур шакли сифатида контрактдан олдинги битимлар тузиш ривожлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларни таъминлашнинг Шартнома асосида жорий этиладиган кафиллик, банклар ва бошқа махсус молия институтлари томонидан бериладиган кафолат, таваккалчиликни суғурталаш, гаров, закалат, неустойка, мол-мулкни чегириб қолиш, таъминотнинг бошқа шаклларидан кенг фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат ишлари бозорида рақобат даражасини ошириш мақсадида уларда хорижий лойиҳалаш ва қурилиш компанияларини кенг қатнашиши назарда тутилади. Уларнинг пудрат ишлари бозорида қатнашиши устун даражада тендер асосида амалга оширилади. Лойиҳа ёки қурилиш-монтаж ишлари учун тендер ёки танлов эълон қилинганда хорижий иштирокчи томонидан тендер шартларига биноан буюртманома берилади ва таклифлар тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик ёки махсус инвестиция лойиҳалари бўйича тендер савдоларида қатнашиш учун хорижий пудрат ташкилоти биринчи классли хорижий банкнинг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан кафолат мажбуриятини тақдим этиши ва республика ҳудудида пудрат қурилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун ваколатли давлат бошқарув органидан рухсат олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалдаги қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар бозорини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ишлаб чиқаришни бутлаш ва уни олиб бориш учун ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилиш соҳаларида рақобат яратиш мақсадида қуйидагилар мўлжалланмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида монополиядан чиқаришни давом эттириш, қурилиш индустрияси корхоналари бўйсунишида идоравий ёндашувдан воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчилар томонидан мамлакатимиздаги ва хориждаги қурилиш материаллари етказиб берувчиларнинг бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар орасидан тендер усулида танлаб олинишини кенг қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш материаллари улгурчи бозорларини ташкил этиш, ярмарка савдоларини мунтазам равишда ўтказиш, қурилиш материаллари ва бутловчи буюмларни товар-хом ашё биржалари орқали сотишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган қурилиш-инвестиция биржасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчиларга қурилишнинг шартномада белгиланган смета қиймати доирасида субпудрат ташкилотлари ва қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар етказиб берувчи корхоналарни танлаб олишда тўлиқ мустақиллик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилотларига кўрсатиладиган хизматлар бозорида, уларнинг қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, мамлакатимиз қурилиш материаллари ва конструкциялари етказиб берувчи корхоналарининг, ихтисослаштирилган корхоналарининг эркин қатнашиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли лойиҳа ҳужжатлари ва маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган манбаларнинг мавжуд бўлиши қурилиш объектларини қуришнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳалари сифатини ошириш инвестиция лойиҳасининг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш жараёнларини тубдан яхшилашга асосланади. Инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асослари инвестор (инвестор-буюртмачи)лар томонидан мустақил равишда ёки уларнинг буюртмаси бўйича шартнома шартларида консалтинг ёки инжиниринг компаниялари томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, тегишли йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида расмий ташкилотларнинг ёки мустақил эксперт ташкилотининг хулосасини жорий этиш назарда тутилади. Буюртмачи инвестор бўлиб ҳисобланмаган тақдирда, буюртмачи инвестордан фақат эксперт хулосаси мавжуд бўлганда инвестиция лойиҳасини амалга оширишга буюртма қабул қилиш механизми киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи буюрмачи билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишга мустақил равишда шартнома тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича компанияларни танлаб олиш буюртмачи (инвестор-буюртмачи) ташаббуси бўйича тендер асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартномаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун тендер савдосида ютиб чиққан пудрат лойиҳа ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика инвестиция дастурига кирган ва тўлиқ ёки қисман марказлаштирилган манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари йирик инвестиция лойиҳалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг кредит ресурслари ҳисобига инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳам умумий белгиланган тартибда, ҳам инжиниринг компаниялари томонидан ишлаб-чиқилган ва ваколатли банклар эксперт комиссияси томонидан маъқулланган намунавий лойиҳалар асосида ишлаб чиқиш имконияти назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нарх белгилаш механизмини такомиллаштириш ва қурилиш қийматини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш қийматини қисқартириш мақсадида пудрат ишлари ва уларни бажариш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари бозор нархларининг ўз-ўзини тартибга солиши учун шарт-шароит яратиш йўли билан қурилишда вужудга келган нарх белгилаш тизимига жиддий ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда, бу заруратга қараб монополияга қарши нархни тартибга солишда давлат таъсирини инкор этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объект ёки хизмат учун чегараланган охирги нархни белгиланган ҳолда қурилиш, лойиҳалаштириш, материаллар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар харид қилишга буюртмаларни тендер савдолари тизими орқали жойлаштиришга устувор аҳамият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний натижалар учун молиявий жавобгарлик пудратчига юкланади, қурилишнинг амалдаги қийматини пасайтириш натижасида эришилган маблағлар эса унинг ихтиёрида қолади ва амалдаги сарф-харажатларни ва қурилиш муддатларини қисқартиришни рағбатлантириш учун хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчилар билан ҳисоб-китобларни контракт қийматининг контрактларда келишиб олинган муаяйн фоизгача аванс тўловлари билан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Якуний ҳисоб-китобларни объект қурилиши тугаллангандан ва у фойдаланишга топширилгандан кейин амалга ошириш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш қийматини пасайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-қидирув ва пудрат қурилиш ишларини амалга ошириш юзасидан барча тендер таклифларида лойиҳа ва қурилиш ишларининг бошланғич қиймати ва тендер қатнашчиларининг тегишли танлов таклифлари фақат чегараланган миқдорларда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 1 январдан бошлаб қурилиш қийматининг қимматлашиши индексларини қўллаш тўлиқ бекор қилинади ва барча инвестиция лойиҳаларининг қиймати амалдаги нархларда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш хизматлари учун ҳақ тўлаш мустақил экспертиза ўтказилгандан кейин амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларнинг ўз вақтида бажарилмагани учун моддий зарар пудратчи ташкилотлар томонидан қопланган ҳолда объектларни қуриш муддатларини қатъий тартибга солиш назарда тутилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар буюртмачининг айби билан лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида тақдим этилмаган ва асбоб-ускуналар етказиб берилмаган ҳамда бошқа мажбуриятлар бажарилмаган бўлса, унда буюртмачи жавоб беради ва пудратчига етказилган моддий зарарни тўлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларнинг муддатида бажарилмагани учун моддий зарарнинг миқдори ва сметадан ортиқ барча харажатлар олдинги даврдаги тендер савдоларининг ўртача нархлари бўйича ёхуд биржа нархлари бўйича белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-маданий соҳалар (турар-жой, соғлиқни сақлаш, таълим) объектларини қуришда намунавий лойиҳалардан кенг фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳам меъёрий базани такомиллаштириш ҳисобига, ҳам қурилиш ташкилотларини бошқариш тузилмасини тартибга солиш ҳисобига қурилишда қўшимча харажатларни кескин қисқартириш чора-тадбирлари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш муддатларини қисқартириш мақсадида ишларнинг сменалиги чекланмаган ҳолда вахта усулини ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика минтақаларида қурилиш қиймати, қурилиш материаллари, конструкциялар, транспорт, қурилиш механизмлари ва ишчи кучи нархлари аниқ даражасини рўйхатдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича маълумотлар банкини шакллантириш учун хўжалик ҳисобидаги ахборот-таҳлил маркетинг фирмаларининг ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш материаллари ва конструкцияларига бўлган талабнинг мавсумий ва технологик талабнинг ўзгаришини ҳисобга олувчи, нархларнинг ўзгарувчан тизимига эга бўлган қурилиш материаллари ва конструкция материалларига бўлган талабнинг мавсумий ва технологик талабни ўзгаришини ҳисобга олувчи, нархларнинг ўзгарувчан тизимига эга бўлган қурилиш материаллари билан савдо қилувчи ихтисослаштирилган улгурчи таъминот-савдо фирмалари тармоқлари ташкил этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қурилишнинг меъёрий-техник базасини такомиллаштириш йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар қурилишнинг меъёрий-техник базасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишда лойиҳалаштириш, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, меъёрий ва техник ҳужжатлар миллий меъёрлари тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли қурилиш материалларини, тежамли, ҳажмли-режалаштирилган ва техник ечимларни кенг қўллаш асосида қурилишнинг ресурсларини тежовчи янги усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва ўрта тадбиркорликни биринчи навбатда таъминлаган ҳолда янги услубий асосда оммавий қўлланиладиган лойиҳа маҳсулотлари фондини қайта тиклаш ва кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш қийматини арзонлаштириш, сифатини ошириш асосида қурилиш ишларини самарадорлигини, мамлакатимиз пудрат қурилиш ташкилотларининг рақобатбардошлилигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа маҳсулотлари ва материаллари лойиҳалаш, муҳандислик-қидирув ишларини сертификациялаш марказларини ташкил этишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Капитал қурилиш сифатини ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатини ошириш, хавфсизлигини таъминлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция жараёнининг барча босқичларида — бизнес-режа ва ТИАни ишлаб чиқишдан тайёр қурилиш объектини қабул қилишгача бўлган даврда мустақил экспертиза қилиш механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномасида тайёр объектларни қабул қилиш даврида қабул комиссияси томонидан объектив сабабларга кўра топилмайдиган носозликлар ва бошқа бузилишларни бартараф этиш бўйича пудратчининг муддатли кафолат мажбуриятларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъёрий-техник ҳужжатларни, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини, стандартларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Капитал қурилишда инстутиционал ислоҳотлар, уни бошқаришнинг тузилмасини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998— 2000 йилларда қурилишни давлат ва хўжалик органлари томонидан бошқариш функцияларини чеклаш, маъмурий-буйруқбозлик усулларига асосланган тор идоравий бошқарувдан лойиҳа ва қурилиш фаолиятини функционал бошқарувга қуйидаги йўллар билан ўтишни таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қоидага кўра, бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда тармоқнинг хўжалик бошқаруви бўғинларини қисқартириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказлаштиришдан чиқариш ва пудрат қурилиш ташкилотлари ҳамда қурилиш индустрияси корхоналари фаолиятининг идоравий хусусиятларини бартараф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барча лойиҳа ташкилотларига мустақил ташкилот мақомини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Давархитектқурилиш» қўмитасига қурилиш фаолиятини давлат томонидан бошқариш бўйича куйидаги асосий функцияларини юклаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини ўтказиш, тармоқни ривожлантириш концепциясини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишлаб чиқаришда, капитал қурилишнинг ахборот базасини яратишда ягона илмий ва техникавий сиёсатни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишларининг сифатини экспертиза қилиш бўйича мустақил фирмаларнинг фаолияти мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишларининг сифатини экспертиза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, тузатиш ва фойдаланиш ишлари турларини лицензиялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақаларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари функцияларини унинг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимлар ваколатига кирувчи масалалар бўйича эса — уларга бўйсунувчи капитал қурилиш бошқармалари ва бўлимлари амалга оширадилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йилда қурилиш ташкилотларини асосан бошқаришнинг бир-икки бўғинли тизимига ўтказиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик-маъмурий бошқарувнинг республика ва вилоят органлари кўринишидаги устқуртма тузилмаларни босқичма-босқич тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишнинг айрим соҳаларини монополиялаштириб олган бирлашмалар ва ташкилотларни, биринчи навбатда «Ўзжамоақурилиш» уюшмаси, «Ўздеҳқончиликқурилиш» бирлашмаси, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси тизимларини тугатиш ёки мажбурий равишда ихчамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устқуртма тузилмалари бўлмаган трестлар негизида мустақил қурилиш-хўжалик ташкилотларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан ишламайдиган ва (ёки) ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари ва майдонлари, банкрот бўлган зарар кўриб ишловчи ва сурункали паст рентабелли корхоналар негизида хусусий қурилиш ташкилотларини ташкил этиш, бошланғич қурилиш бўлинмаларига мустақил юридик шахс мақомини бериш йўли билан хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ишлари бозорида фақат республика эмас, балки хорижда ҳам хорижий компаниялар билан рақобатлаша оладиган молия-қурилиш гуруҳлари шаклидаги банк сармояси иштирокидаги ҳаракатчан қурилиш компанияларини шакллантиришга кўмаклашиш мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйидаги ташкилий-ҳуқуқий тузилмалар пудрат қурилиш фаолиятида бошланғич хўжалик бўғинининг асосий субъектлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий қурилиш фирмалари ва кичик корхоналар ва ташкилотлар шаклидаги бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари, шу жумладан чет эл сармояси иштирокидаги акциядорлик жамиятлари қурилиш трестлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқдаги институционал ислоҳотларни ўтказиш давомида лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтларини республика тармоқ тузилмалари бўйсунишидан, уларга лойиҳалаш бўйича хизматлар бозорида мустақил ишлаш ҳуқуқини берган ҳолда, чиқариш мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон амалиётида фойдаланилаётган лойиҳаларни фаол бошқариш (менежмент лойиҳаси) тизими янада ривожланади. Бундай тизимни шакллантиришда лойиҳа буюртмачиларига кенг аҳамият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Истиқболли қурилиш технологияларини такомиллаштириш ва уларни жорий этиш йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий хом ашё ва юқори самарали технологияларидан юқори даражада фойдаланиш асосида республикада қурилиш материалларининг замонавий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш капитал қурилиш соҳасида илмий ва техник изланишларнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар истиқболли технологияларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларни монолит усулда қуриш ҳисобига йиғма темир-бетон конструкцияларини қўллашнинг қисқартириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий қурилиш бозорида талабни қондирадиган енгиллаштирилган турдаги конструкцияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-техника асбоб-ускуналарининг дизайнини ҳамда сув таъминоти ва оқоваларни биокимёвий тозалашнинг ресурс-энергияни тежаш кўрсаткичларини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни арзонлаштирадиган ва унинг сифат тавсифини яхшилайдиган асосан янги қурилиш материалларини қўллаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 146-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 146-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш трестининг намунавий тузилмаси (очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш