1-ИЛОВА
Босқич | Тадбирлар | Муддатлар | Масъуллар (субъектлар) | |||
1-босқич | Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган «Бизнес ҳимоя» QR-кодини «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловасида сканерлаш орқали у билан бўлиб ўтадиган мулоқотни қайд этиш ва уни асослаш* | Мулоқот амалга оширилишидан олдин | Давлат хизматчиси | |||
Давлат хизматчиси билан бўлиб ўтган мулоқот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, ўз муносабатини «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловасига киритиш | Мулоқот амалга оширилгандан кейин 3 кун ичида | Тадбиркорлик субъекти (ихтиёрий асосда) | ||||
2-босқич | Давлат хизматчиси томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилган маълумотларни кўриб чиқиш, бўлиб ўтган мулоқотнинг асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш ва бу ҳақида ахборот тизимига белги қўйиш | Давлат хизматчиси маълумот киритгандан кейин 3 кун ичида | Комплаенс назорат тузилмалари** | |||
3-босқич | «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилган маълумотларни қайта текшириш ва солиштириш асосида даврий ҳисоботлар тайёрлаш, Комплаенс назорат тузилмалари томонидан хизмат текширувларини ўтказиш | Доимий | Комплаенс назорат тузилмалари, Бизнес-омбудсман ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги | |||
4-босқич | «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилган маълумотларни мониторинг қилиш, тегишли чоралар кўриш учун тақдимномалар киритиш, зарур ҳолларда, ахборотни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш | Доимий | Бизнес-омбудсман ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришларни киритишга қаратилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: (а) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида ноқонуний текширув ўтказганлик ҳамда текширув ўтказиш тартибини бузганлик учун алоҳида маъмурий жазо чораларини белгилаш; (б) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузиш қилмишини жиноий юрисдикциядан чиқариш; (в) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини автоматлаштирилган тартибда қўллаш. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил июнь | Бизнес-омбудсман (Буриев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
2. | «Ягона давлат назорати» ахборот тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш ва унинг мобил иловасини ишга тушириш: (а) тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари ҳақида маълумот олиш ва уларга мурожаат қилиш (чат) тизимини яратиш; (б) ўтказилган текширувлар ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотлар бўйича давлат хизматчиси хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва коррупция ҳолатлари ҳақида онлайн шикоят юбориш; (в) текшириш ҳуқуқи бўлмаган ёки текширувга чиқиши белгиланмаган назоратчи ҳақида реал вақт режимида тадбиркорни хабардор қилиш; (г) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаларнинг электрон шаклини юритиш; (д) текшириш ўтказиш тартибига риоя қилмаслик ҳолатларини автоматик тарзда аниқлаш ва маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш; (ж) давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни ҳисобга олиш; (з) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувларни, шу жумладан, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширувлар ва профилактика тадбирларини рўйхатга олишни ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотларни ҳисобга олишни таъминловчи «Бизнес ҳимоя» QR-кодини жорий этиш. Бунда текширувларни солиқ тўловчининг идентификация рақами орқали рўйхатга олишни ҳам назарда тутиш; (и) тадбиркорлик субъекти фаолият юритадиган ҳудудда ташкил этилиши кутилаётган давлат органлари мансабдор шахсларининг оммавий қабуллари ҳақида хабардор қилиш; (к) тадбиркорлик субъектларини текширишда иштирок этадиган ёки тадбиркор билан назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотга киришадиган давлат хизматчилари «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловасидан фойдаланишларини мажбурий этиб белгилаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Бизнес-омбудсман (Буриев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
3. | Фармонда қуйидагилар белгилангани муносабати билан «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайта ишлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш: «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидан рўйхатдан ўтмаган ёки текширув ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатларни тизимга киритмаган ёхуд махсус гувоҳномага эга бўлмаган назорат қилувчи органнинг ходими томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувлар ноқонуний ҳисобланиши; тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга, шу жумладан, жиноят иши доирасидаги текширувларга назорат қилувчи органлардан жалб қилинадиган мутахассислар текширувларда фақат тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга бўлган тақдирда иштирок этишлари мумкинлиги; назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишдан олдин «Ягона давлат назорати» ахборот тизимининг мобил иловаси ёрдамида тадбиркордаги «Бизнес ҳимоя» QR-кодини сканерлаш орқали текширувни рўйхатга олиши; давлат хизматчилари «Бизнес ҳимоя» QR-коди орқали текшириш ёки мулоқот ҳақидаги маълумотни белгиланган тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритмаса, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматчисини текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ва мулоқотга киришмаслик ҳуқуқининг берилиши. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2026 йил август | Бизнес-омбудсман (Буриев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
4. | Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига давлат хизматчилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Президент Администрациясига киритиш: (а) айни бир тадбиркорлик субъекти билан икки ва ундан ортиқ маротаба асоссиз мулоқотга киришган давлат хизматчиларига нисбатан: тегишли давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хизмат текширувини ўтказиш тартибини белгилаш; ушбу тадбиркорлик субъектида ўтказиладиган назорат тадбирларида охирги мулоқот қайд этилган санадан эътиборан ўн икки ой давомида иштирок этишини чеклаш; (б) тадбиркорлар билан мулоқот қилиш ва текширув ўтказиш тартибини сурункали равишда бузган шахсларни олти ой муддатга Инсофсиз текширувчилар реестрига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июнь | Бизнес-омбудсман (Буриев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) |
5. | Инсофсиз текширувчилар реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил август | Бизнес-омбудсман (Буриев), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
6. | 2026 йил 1 августга қадар, биринчи навбатда, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектларини «Бизнес ҳимоя» QR-коди билан таъминлаш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил август | Бизнес-омбудсман (Буриев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Куранбаев), Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
7. | «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги тегишли низомларни такомиллаштириш: (а) хавф даражаларини аниқлаш мезонлари, баҳолаш индикаторлари, ахборот алмашинуви тартибини белгилаш; (б) ишлаб чиқилган лойиҳани Бизнес-омбудсман ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишиш; (в) келишилган лойиҳани белгиланган тартибда Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонининг 1-иловасида кўрсатилган назорат қилувчи органлар |
8. | Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларда боди-камерадан фойдаланиш тартибини белгилаш: (а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширувларда боди-камерадан фойдаланиш, видеоёзувларни расмийлаштириш, сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш; (б) боди-камера орқали олинган видеоёзувларни ҳисобга олиш ҳамда уларни назорат қилувчи органларнинг маълумотлар базасида сақлаш; (в) текширув давомида боди-камера орқали узлуксиз видеоёзувни амалга ошириш, ёзувни асоссиз тўхтатиш ёки ўчиришни тақиқлаш, боди-камера носоз бўлган ҳолатда текширувни тўхтатиш; (г) видеоёзувларнинг бутлиги ва ўзгармаслигини таъминлаш, уларни шахсий қурилмаларга кўчириш ёки ижтимоий тармоқларда тарқатишни тақиқлаш ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июнь | Бизнес-омбудсман (Буриев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
9. | Бизнес-омбудсман девони фаолиятини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш: (а) иш юритиш жараёнини рақамлаштириш ҳамда унга сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич татбиқ этиш; (б) ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш, бунда уларнинг касбий билимлари, амалий тажрибаси ва иш самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш; (в) аттестация натижаларига кўра девон штатини давлат органларида амалий тажрибага ва рақамли технологиялар соҳасида компетенцияларга эга, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш; (г) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий KPI механизмларини жорий этиш ҳамда улар асосида доимий баҳолаб бориш. | Амалий чора-тадбирлар ва идоравий ҳужжат | 2026 йил май | Бизнес-омбудсман (Буриев) |
10. | Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациялардан ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ўтказиш, аттестация комиссияларини тугатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Президент Администрациясига киритиш. | Ахборот хати ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил ноябрь | Бизнес-омбудсман (Буриев) |
11. | «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритиладиган маълумотларни доимий мониторинг қилиб бориш, қонунчиликда белгиланган ҳолларда ахборотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар чоракда | Бизнес-омбудсман (Буриев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бош прокуратура (Касимов) |
12. | Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш бўйича ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема) тайёрлаш. Тарғибот материаллари тўпламини Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ва манфаатдор ташкилотларга етказиб бериш. Ҳужжатлар тўплами асосида Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | Бизнес-омбудсман (Буриев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
13. | Давлат органларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари учун қуйидаги мавзуларни ўз ичига оладиган ўқув семинарлар ташкил этиш: (а) давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотнинг асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш тартиби; (б) белгиланган тартибни бузган давлат хизматчиси устидан хизмат текширувини ўтказиш тартиби. | Ўқув семинарлар | 2026 йил август-сентябрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бизнес-омбудсман (Буриев), Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Коленко) |
14. | Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида автоматик тарзда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида уларнинг шахсий кабинетини композит тартибида очиш имконини яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Бизнес-омбудсман (Буриев), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
15. | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, давлат органи мансабдор шахслари ва масъул ходимларининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлигини белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил август | Бизнес-омбудсман (Буриев), Бош прокуратура (Касимов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) |
3-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ва қонунчилик ижроси назорати шўъбаси (8) | Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва экспертизадан ўтказиш шўъбаси (3) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси (4) | Тадбиркорлик соҳаларини стратегик режалаштириш ва методология шўъбаси (2) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ташкилий-назорат ва инсон ресурсларини бошқариш шўъбаси (4) | Халқаро алоқалар ва протокол хизмати (1) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Биринчи бўлим | Ахборот хизмати (2) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Девонхона | Юридик таъминлаш ва маъмурий амалиёт шўъбаси (1) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси (1) | Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси (2) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Молия-хўжалик шўъбаси (2) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Вакил девонининг ҳудудий шўъбалари (58) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2-ИЛОВА
Т/р | Лавозимнинг номланиши | Бирликлар сони |
1. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил | 1 |
2. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари | 1 |
3. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари | 1 |
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ва қонунчилик ижроси назорати шўъбаси | ||
4. | Шўъба мудири | 1 |
5. | Бош инспектор | 1 |
6. | Етакчи инспектор | 6 |
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси | ||
7. | Шўъба мудири | 1 |
8. | Бош инспектор | 1 |
9. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва экспертизадан ўтказиш шўъбаси | ||
10. | Шўъба мудири | 1 |
11. | Бош инспектор | 1 |
12. | Етакчи инспектор | 1 |
Тадбиркорлик соҳаларини стратегик режалаштириш ва методология шўъбаси | ||
13. | Бош инспектор | 1 |
14. | Етакчи инспектор | 1 |
Ташкилий-назорат ва инсон ресурсларини бошқариш шўъбаси | ||
15. | Шўъба мудири | 1 |
16. | Бош инспектор | 1 |
17. | Етакчи инспектор | 2 |
Халқаро алоқалар ва протокол хизмати | ||
18. | Бош инспектор | 1 |
Юридик таъминлаш ва маъмурий амалиёт шўъбаси | ||
19. | Бош инспектор | 1 |
Ахборот хизмати | ||
20. | Бош инспектор | 1 |
21. | Етакчи инспектор | 1 |
Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси | ||
22. | Бош инспектор | 1 |
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси | ||
23. | Бош инспектор | 1 |
24. | Етакчи инспектор | 1 |
Молия-хўжалик шўъбаси | ||
25. | Бош ҳисобчи | 1 |
26. | Моддий бухгалтер (кассир) | 1 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси | ||
27. | Шўъба мудири | 1 |
28. | Бош инспектор | 1 |
29. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Андижон вилоятидаги шўъбаси | ||
30. | Шўъба мудири | 1 |
31. | Бош инспектор | 1 |
32. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Бухоро вилоятидаги шўъбаси | ||
33. | Шўъба мудири | 1 |
34. | Бош инспектор | 1 |
35. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоятидаги шўъбаси | ||
36. | Шуъба мудири | 1 |
37. | Бош инспектор | 1 |
38. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси | ||
39. | Шуъба мудири | 1 |
40. | Бош инспектор | 1 |
41. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятидаги шўъбаси | ||
42. | Шуъба мудири | 1 |
43. | Бош инспектор | 1 |
44. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятидаги шўъбаси | ||
45. | Шуъба мудири | 1 |
46. | Бош инспектор | 1 |
47. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Самарқанд вилоятидаги шўъбаси | ||
48. | Шуъба мудири | 1 |
49. | Бош инспектор | 1 |
50. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоятидаги шўъбаси | ||
51. | Шуъба мудири | 1 |
52. | Бош инспектор | 1 |
53. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилоятидаги шўъбаси | ||
54. | Шуъба мудири | 1 |
55. | Бош инспектор | 1 |
56. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент вилоятидаги шўъбаси | ||
57. | Шуъба мудири | 1 |
58. | Бош инспектор | 1 |
59. | Етакчи инспектор | 3 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Фарғона вилоятидаги шўъбаси | ||
60. | Шуъба мудири | 1 |
61. | Бош инспектор | 1 |
62. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилоятидаги шўъбаси | ||
63. | Шуъба мудири | 1 |
64. | Бош инспектор | 1 |
65. | Етакчи инспектор | 2 |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳридаги шўъбаси | ||
66. | Шуъба мудири | 1 |
67. | Бош инспектор | 1 |
68. | Етакчи инспектор | 3 |
Жами | 91 | |
». | ||
« | |||
18. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги | Интеллектуал мулк соҳасидаги назорат | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
». |