07.04.2026 йилдаги ПҚ-128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар тизимида республика китобхонлик танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш ва шахсий таркибнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — вазирлик ва идоралар), Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026 йилдан бошлаб ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) алоҳида-алоҳида муддатли ҳарбий хизматчилар, контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари (кейинги ўринларда — курсантлар) ҳамда ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари (кейинги ўринларда — ўқувчилар) ўртасида «Маънавият қалқони» республика китобхонлик танловини (кейинги ўринларда — китобхонлик танлови) тўрт босқичда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) китобхонлик танловининг республика босқичида вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари, контракт бўйича ҳарбий хизматчилари, курсантлари ҳамда ўқувчилари орасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи ўринни эгаллаган жами тўрт нафар ғолибнинг ҳар бирини Олий Бош қўмондоннинг бош соврини — электромобиль ҳамда диплом билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) иккинчи ўринни эгаллаган жами тўрт нафар совриндорнинг ҳар бирини базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) учинчи ўринни эгаллаган жами тўрт нафар совриндорнинг ҳар бирини базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) китобхонлик танловининг республика босқичида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини рағбатлантириш тариқасида бир ойга қисқартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар китобхонлик танловининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам кафолатларидан бирига айланиб бораётган Қуролли Кучларни чинакам маърифат масканига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари, курсантлари ва ўқувчиларининг мутолаа маданиятини ошириш орқали уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши, ватанпарварлик туйғулари ҳамда жанговар руҳини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари, курсантлари ва ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий тайёргарлигини янги босқичга олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари, курсантлари ва ўқувчиларининг касбий, интеллектуал ҳамда маънавий салоҳиятини ошириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида «Маънавият қалқони» республика китобхонлик танловини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) китобхонлик танлови қуйидаги тартибда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи босқич — ҳарбий қисмлар, олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ҳамда ҳарбий-академик лицейларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) иккинчи босқич — ҳарбий округ (бирлашма, бошқарма, қўшилма)ларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) учинчи босқич — вазирлик ва идораларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) тўртинчи босқич — республика миқёсида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) китобхонлик танлови рўйхати Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган бадиий адабиётлар доирасида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) китобхонлик танлови республика босқичининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ташкилий-амалий масалалари — вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) илмий-ижодий масалалари — Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташкилий қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда китобхонлик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) китобхонлик танловини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида китобхонлик танловининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ғолиб ва совриндорларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи ўрин учун электромобиллар ва дипломлар Олий Бош қўмондон номидан мудофаа вазири томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) иккинчи ва учинчи ўринлар учун бирйўла тўланадиган пул мукофотлари ҳамда дипломлар Олий Бош қўмондон номидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ғолиб ва совриндорлари бўлмаган бошқа иштирокчилари (бундан муддатли ҳарбий хизматчилар, курсантлар ва ўқувчилар мустасно) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан вазирлик ва идоралар раҳбарияти томонидан тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, китобхонлик танловининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари ғолибларини рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар тегишлича вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) республика босқичида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ғолиблар ва совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу ғолиблар ва совриндорлар хизмат қилаётган
ва ўқиётган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда китобхонлик танловининг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-128-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ-128-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида «Маънавият қалқони» республика китобхонлик танловини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.Г. Халмухамедов

мудофаа вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

5.

Д.Н. Саттаров

ички ишлар вазири ўринбосари  —  Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи

6.

Н.Б. Кадиров

фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари  —  Маънавий-маърифий  ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи

7.

Б.А. Шаякубов      

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

8.

З.А. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари  

9.

С.Д. Мамаюсупов

Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

10.

А.Ш. Бабажанов

Электрон технологияларини ривожлантириш маркази раҳбари ўринбосари

11

У.Р. Саломов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари

12.

О.Б. Чориев

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари

13.

Б.М. Ахмедов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

14.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

15.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

16.

Х.Х. Салимов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси ўринбосари

17.

И.М. Мирзаалиев

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 07/26/128/0323-сон)