LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида ўтказилган текшириш натижасида кадрларни режа асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, танлаш, улар захирасини шакллантириш ва уларни жой-жойига қўйиш масалаларида камчиликлар аниқланди. Кейинги йилларда кадрлар қўнимсизлиги тенденцияси юзага келди. Фуқаро авиациясида тажрибага эга бўлмаган ходимларни захирага қўшиб қўйиш ҳоллари мавжуд. Дирекция аппаратининг раҳбарлик лавозимларига ўрта маълумотга эга бўлган мутахассислар тайинланган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этишни яхшилаш ва уни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи А. Ғ. Рўзметов кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш интизомини бузганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан интизомий жавобгарликка тортилганлиги;
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини текшириш якунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбар ходимлари иштирокида компания бошқаруви кенгашининг кенгайтирилган мажлисида муҳокама қилинганлиги, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбирлар белгиланганлиги ва амалга оширилаётганлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг тегишли буйруғи чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
текширишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тадбирларнинг бажарилиши устидан амалий назоратни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати билан келишилган ҳолда бошқарув кенгашида компания аппарати ва компанияга қарашли корхоналар раҳбарлик лавозимларини алмаштириш учун кадрлар захирасини бир ой муддатда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Рўзметов), Мудофаа вазирлиги (Турсунов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ғуломов), «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти (Кучеров)нинг Тошкент давлат техника университетининг Авиация факультети, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти ўқув маркази, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ўқув-машқ қилиш марказининг базасида Ўзбекистон Республикаси авиацияси эҳтиёжлари учун кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга оид таклифлари 3-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
* 3-илова матни рус тилида берилган.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 августдаги 182-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 33-сон, 319-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Турсунов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ғуломов) 1998 йил 1 сентябргача Тошкент давлат авиация институтининг авиация мутахассисликлари бўйича захирадаги офицерлар тайёрловчи зарур даражада кенгайтирилган ҳарбий кафедрасини ташкил этсин.
7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (Ғофуров), Молия вазирлиги (Сайфуддинов) 1999 ва кейинги йиллар учун инвестиция дастурини шакллантиришда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Тошкент давлат авиация институтининг янги ўқув-лаборатория комплекси қурилиши ва спорт комплекси қурилишини тугаллаш учун маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари лимитларини мақсадли ажратишни назарда тутсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 августдаги 182-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 33-сон, 319-модда)
9. Молия вазирлиги (Сайфуддинов), «Устоз» (Ғуломов) ва «Умид» (Азимов) республика жамғармалари Тошкент давлат авиация институти илмий кадрларини тайёрлаш ва унинг профессор-ўқитувчилари таркибини 4-иловага* мувофиқ қайта тайёрлаш учун тенг улушларда зарур маблағлар ажратсинлар.