12.08.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1165
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 12.08.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1165
Кучга кириш санаси
22.08.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 21-моддаларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 27 июндаги ПФ-3099-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий валютанинг муомаласини тартибга солиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2002 йил 28 июндаги 235-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш пайтида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 22 июндаги 222-B-9, 80, 2019-42-сонли қарорига (рўйхат рақами 1165-9, 05.07.2019 й.) асосан «к2» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/1165-9/3382-сон)
4. Мазкур Низом 1-бандининг «в1» , «е» , «ж» , «з» , «и» , «к» , «к1» , «н» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда нақд чет эл валютасини қабул қилиш тижорат банкларининг кассаларида Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 февралдаги 222-В-8, 15, 2019-11-сонли қарори (рўйхат рақами 1165-8, 28.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 10/19/1165-8/2685-сон)
41. Мазкур Низомнинг 1-банди «ж», «з», «к1» ва «к2» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахс — норезидент томонидан қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим этилганда нақд чет эл валютаси банк кассасига қабул қилинади:
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 22 июндаги 222-B-9, 80, 2019-42-сонли қарорига (рўйхат рақами 1165-9, 05.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/1165-9/3382-сон)
9. Мазкур Низом 1-бандининг «в» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда корхоналар ва ташкилотларнинг махсус кассаларига нақд хорижий валютани қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига (рўйхат рақами 611, 1999 йил 22 январь) мувофиқ, валюта тушумини белгиланган тартибда инкассация қилган ҳолда амалга оширилади.