|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қоплаш даражасини яхшилаш, технологиялар трансфери орқали фармацевтика ва биотехнология соҳасини ривожлантириш, янги технологияларни амалиётга жорий этиш ҳамда илмий тадқиқот ва ишлаб чиқаришда тўлиқ қиймат занжирини яратиш мақсадида қарор қиламан: I. Мақсадлар 1. Қуйидагилар 2026 йилда фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин: (а) ишлаб чиқариш ҳажмини 8,5 триллион сўмга етказиш; (б) қиймати 1 миллиард АҚШ доллари бўлган истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш; (в) 800 миллион АҚШ долларлик янги инвестиция лойиҳаларини бошлаш; (г) маҳсулот ва хизматлар экспортини 300 миллион АҚШ долларига етказиш; (д) 350 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш; (ж) «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудини кенгайтириш орқали минтақадаги биотехнология ва фармацевтика илмий тадқиқот ва ишлаб чиқариш хаби — «BioPharma City»га айлантириш. II. Тармоқ корхоналарини қўллаб-қувватлаш чоралари 2. Фармацевтика тармоғида рақобатбардош ва сифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида: (а) оригинал дори воситаларининг патент муддати тугагандан сўнг 1 йил ичида ушбу дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ишлаб чиқарувчиларга технологиялар трансфери харажатларининг 50 фоизи, бироқ 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми ёки маҳсулотни яратишдаги илмий тадқиқот харажатларининг 50 фоизи, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади; (б) 2027 йил 1 январдан бошлаб «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» миллий сертификатига эга бўлган корхоналарга уларнинг ишлаб чиқариш линияларида ушбу сертификат амал қилиш муддати даврида белгиланган тартиб ва қоидалар асосида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади. 3. Белгилансинки, 2026 йил 1 июндан бошлаб: (а) қуйидагилар Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади: (i) дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга EU GMP, US FDA GMP расмий сертификатларини жорий қилишда, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг преквалификациясини олишда хорижий консалтинг хизматлари ҳамда EU GMP, US FDA GMP сертификатлари учун харажатларнинг 50 фоизи, лекин 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми; (ii) илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари томонидан яратилган Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчиларга ушбу дори воситаларини саноат миқёсида ишлаб чиқариб, реализация қилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш, клиник синов ва биоэквивалентлик тадқиқотлари харажатларининг 80 фоизи, лекин 8 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда; (б) мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ юқори технологияли дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган янги инвестиция лойиҳаларини 3 йил муддатда фойдаланишга топшириб, саноат миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 2 йил муддатга лойиҳа доирасида жалб қилинган кредитлар бўйича кредит фоиз харажатлари Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда компенсация қилиб берилади: (i) фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда; (ii) хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 4 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда. 4. Белгилаб қўйилсинки: (а) 2026 йил 1 июндан бошлаб фармацевтика ва бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарга, истисно тариқасида, Солиқ қўмитаси ахборот дастури орқали операторларга тақдим этиладиган маълумотга кўра солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда қарздорлик мавжуд бўлганда, қарздорлик суммаси ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолатларда эса қарздорлик шаклланган кундан бошлаб ўн кун муддатда давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилсин; (б) маҳаллийлаштириш даражасидан қатъи назар, белгиланган тартибда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатга эга бўлган фармацевтика ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга электрон кооперация портали, ишлаб чиқарувчилар экотизими, маҳаллий аукцион савдолари ва «миллий дўкон»да ушбу маҳсулотларни реализация қилишга рухсат берилади. (4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон) 5. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги икки ой муддатда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мазкур Фармоннинг 4-бандидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. III. Имтиёзлар 6. Белгилаб қўйилсинки: (а) фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ёки уларни қайта ишлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари 2040 йилга қадар инвестиция лойиҳалари бошланган санадан эътиборан 3 йил муддатга инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган ер участкалари бўйича ер солиғи, инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил муддатга инвестиция лойиҳалари доирасида фойда солиғи ҳамда қурилган кўчмас мулк объектлари бўйича мол-мулк солиғидан озод этилади; (б) фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширмаётган норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқаришда қўлланадиган технологиялар трансфери ва бренд номи учун роялти кўринишида олинадиган даромадлари бўйича, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойда солиғи ставкаси 2030 йил 1 январга қадар 5 фоиз миқдорида қўлланади. 7. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 6-банди «а» кичик бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларини реализация қилишдан ёки доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ёхуд уларни қайта ишлашдан олинган даромадлар улуши солиқ тўловчининг жами даромади умумий ҳажмида камида 60 фоизни ташкил этганда қўлланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан солиқ органларига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланган сана ва уни фойдаланишга топшириш санаси тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиб борилади. 8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Солиқ кодексига мазкур Фармоннинг 6-бандидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: (а) фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки давлат тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами сифатида амал қилиш муддати қисқалиги сабабли бепул бериладиган яроқлилик муддати тугашига 6 ойдан кам бўлмаган муддат қолган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар солиқ солиш мақсадида бундай юридик шахсларнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлари деб эътироф этилади. Бунда: (i) ушбу бандга мувофиқ бериладиган ва чегириб ташлаш учун қабул қилинадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг қиймати ҳақиқий ишлаб чиқариш ёки харид таннархидан келиб чиқиб, унга савдо устамасини киритмаган ҳолда аниқланади; (ii) дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг қийматини ошириб кўрсатиш, топширилган мол-мулкнинг сохталиги, такроран айланиши ёхуд белгиланган тартибга риоя қилмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, тегишли қиймат солиқлар, пенялар қўшимча ҳисобланган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланган ҳолда харажатлар таркибидан чиқариб ташланади; (б) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб биологик фаол қўшимча ва косметика воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонининг 5-бандида назарда тутилган божхона имтиёзлари татбиқ этилади. 10. Солиқ кодексининг 305-моддасига мувофиқ импорт қилинган товарларни, шу жумладан, референт нарх қўлланадиган дори воситаларини олиб киришда ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси билан уларни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси ўртасидаги ижобий фарқ иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромаддан чегириб ташланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. IV. Молиялаштириш манбалари 11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-13-сон Фармони 6-банди билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилиши белгиланган 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-14-сон қарори 7-бандида белгиланган мақсадларга йўналтирилсин. 12. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 2026-2027 йилларда мутаносиб равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони 7-бандида белгиланган Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жами 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий тадқиқот маркази, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини текшириш лабораторияси ва виварий биноларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 4 фоиз ставкада жалб қилиш чораларини кўрсин. 13. Белгилансинки: (а) фармацевтика корхоналари томонидан мазкур Фармоннинг 11-бандида кўзда тутилган хомашё ва асбоб-ускуналарни харид қилишда импорт контрактлари мамлакатимизда аккредитациядан ўтган халқаро консалтинг компаниялари томонидан экспертизадан ўтказилади; (б) мазкур Фармоннинг 12-бандида назарда тутилган кредит маблағларини Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қайтариш Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан амалга оширилади. 14. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида «Pharm Service» давлат муассасаси ходимларининг мамлакатимиз ва хорижда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, малака ошириш курсларига хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасидан маблағ йўналтиришга рухсат берилсин. V. Фармацевтика маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини ошириш 15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2028 йил 1 январдан бошлаб: (а) биологик фаол қўшимчаларга рухсатнома беришда Хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари (НAACP) тизими жорий этилганлиги талаб этилади; (б) биологик фаол қўшимчалар мажбурий рақамли маркировкалашдан ўтказилади. 16. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш» лойиҳасини Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3790-сон қарорига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган, бироқ Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаган синов ускуналари, ёрдамчи воситалар ва лаборатория мебелларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига баланс қолдиқ қийматида беғараз ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки олдидаги қарзни қайтариш, фоизларни тўлаш ва қарзга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан солидар тартибда амалга оширилади. VI. Фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва илм-фанни ривожлантириш 17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг: (а) Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтлари негизида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш; (б) Институтнинг асосий вазифаларини 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. 18. Белгилансинки: (а) Институт Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади; (б) Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтларининг амалдаги молиялаштириш манбалари, штат бирликлари, мол-мулки ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари Институтга ўтказилади; (в) Институт тузилмаси ҳамда унинг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари орқали молиялаштириладиган штат бирликлари сони Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади. 19. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида Фармацевтика техник университети билан ўзаро интеграция асосида ўқувчиларни ҳаёт фанлари асосларига ўргатиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таълим дастурларини (кейинги ўринларда — ҳаёт фанлари дастурлари) жорий қилсин: (а) Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб (кейинги ўринларда — мактаб)нинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда дастлабки 3 йилда устуворлик ўқувчиларда кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса табиий фанлар асосида бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади; (б) мактабнинг 10-11-синф ва Фармацевтика техник университети (кейинги ўринларда — университет)нинг тегишли бакалавриат йўналишларининг 1-курс ўқув режалари ўзаро интеграция қилинади. Бунда олийгоҳнинг ўқув режасига оид фанлар (кейинги ўринларда — олий таълим фанлари) ўқувчиларнинг танлови асосида қўшимча ўқитилади; (в) олий таълим фанлари университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилади ва ушбу жараёнга оид барча харажатлар ушбу университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади; (г) қуйидаги талабларни бажарган мактаб битирувчиларига университетнинг тегишли таълим йўналишида 2-курсдан тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади: (i) чет тилидан камида В2 даражадаги ҳамда университетнинг йўналишига қараб биология ва кимё фанларидан бири бўйича камида В+ даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиш; (ii) олий таълим фанлари бўйича академик кўрсаткичларни (Academic Performance) ўрнатилган талаб бўйича ўзлаштирганлик. VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат 20. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудини кенгайтириш мақсадида унга туташ ҳудуддан қўшимча 100 гектар ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрнини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси ҳисобидан қоплаш, шунингдек, ер участкалари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини лойиҳа ташаббускорлари томонидан 5 йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилсин. 21. Фармацевтика соҳасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортни жадаллаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, салоҳиятли хорижий инвесторлар ва халқаро брендларни жалб қилиш мақсадида Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва қўшимча ажратиладиган 15 та штат бирлигидан иборат бўлган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фармацевтика саноати лойиҳа офиси ташкил этилсин. Бунда Фармацевтика саноати лойиҳа офиси ходимларига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади. 22. Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 24. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан синов ускуналари, ёрдамчи воситалар ва лаборатория мебелларини «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига ўтказишда қарз маблағи билан боғлиқ мажбуриятларни қайтариш юзасидан ҳуқуқ ва талабларни ўтказиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин. 26. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Азизов белгилансин. 27. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2026 йил 5 март, ПФ-35-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 1-ИЛОВА Юқори технологияли дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари РЎЙХАТИ 1. Рекомбинант оқсиллар ва гормонларни ишлаб чиқариш лойиҳалари. 2. Таргет дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари. 3. Вакциналарни ишлаб чиқариш лойиҳалари. 4. Қон препаратларини ишлаб чиқариш лойиҳалари. 5. Аутоиммун ва онкологик препаратларни ишлаб чиқариш лойиҳалари. 6. Ген ва ҳужайра терапияси маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари. 7. Биосимиляр ва биобеттер препаратларни ишлаб чиқариш лойиҳалари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 2-ИЛОВА Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтининг АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ 1. Биофармацевтика йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бориш. 2. Дори воситаларини ишлаб чиқариш технологияларини яратиш. 3. Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш ва ишлаб чиқаришга йўналтириш. 4. Биофармацевтика илмий-тадқиқот йўналишида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 5. Биофармацевтика йўналишида илмий ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. 6. Фармацевтика ва биотехнология йўналишларида илмий методология ва стандартлар яратиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 3-ИЛОВА Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 4-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «5. Фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сендвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинсин». 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонида: (а) 1-илованинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
(б) 2-илованинг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-13-сон Фармонида: (а) 6-бандда: (i) биринчи ва олтинчи хатбошилардаги «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин; (ii) иккинчи хатбошидаги «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 30 миллион АҚШ доллари ва сўзлари чиқариб ташлансин; (б) 13-бандда: (i) иккинчи хатбошида «50» рақами «75» рақами билан алмаштирилсин; (ii) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Божхона қўмитаси импорт қилинган дори воситалари бўйича ундирилган божхона божининг алоҳида ҳисобини юритсин ҳамда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли маълумотларни тақдим этсин. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Божхона қўмитаси тақдим этган маълумотлар асосида импорт қилинган дори воситалари бўйича ундирилган божхона божи суммасининг 75 фоизини ҳар ой учун кейинги ойнинг 10 санасига қадар Давлат бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда, Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берсин». 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3790-сон қарорида: (а) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин: «51. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинган синов ускуналари ва ўлчов воситаларининг бир қисмини «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига кредит маблағларнинг тегишли миқдорини биргаликда қайтариш ва уларнинг солидар жавобгарлигини белгилаш шарти билан ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»; (б) 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «мазкур лойиҳанинг институционал ривожланишини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча компонент доирасида ҳуқуқ ва талабларни белгилашга доир битим, шунингдек, заруриятга кўра унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш»; (в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Основные технико-экономические параметры скорректированного технико-экономического обоснования проекта «Развитие сектора плодоовощеводства в Республике Узбекистан»
* Окончательные стоимостные показатели будут определены по результатам проведенных тендерных (конкурсных) торгов»; (г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Схема обслуживания займа Международного банка реконструкции и развития, выделяемого в рамках дополнительного финансирования проекта «Развитие сектора плодоовощеводства в Республике Узбекистан»
* В рамках проекта размеры средств различаются в соответствии с фактически освоенными заемными средствами, привлеченными от Международного банка реконструкции и развития». 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14-сон қарорида: (а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «7. Белгилансинки, фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида: хорижий илғор технологияларни жалб қилишга йўналтирилган инновацион дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 10 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси 2024 — 2028 йилларда жалб қилинсин. Бунда мазкур маблағлар тижорат банклари томонидан асбоб-ускуналар сотиб олиш учун кредит ва лизинг механизмларини қўллаган ҳолда 10 йилгача муддатга, шундан 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз ставкада; хомашёларни сотиб олиш мақсадида айланма маблағларни молиялаштириш учун хорижий валютада 7 фоиз ва миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада 3 йилгача муддатга ажратилади. Бунда: битта фармацевтика ишлаб чиқариш корхонага хомашё сотиб олиш учун ўтган йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қийматидан 20 фоиз миқдорида кредит расмийлаштирилади; асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиниши кўзда тутилганда, импорт контрактлари «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК экспертизасидан ўтказилади; маблағлар тижорат банклари томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Илмий-техник кенгашининг ижобий хулосасига кўра ажратилади; кредит линияси маблағларининг тижорат банклари кесимидаги тақсимоти Марказий банк томонидан тасдиқланади»; (б) 1-илованинг 8-позициясида: «Амалга ошириш механизми» устунидаги «Асакабанк» АЖ ва «100 миллион АҚШ доллари» сўзлари «тижорат банкларига» ва «80 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин; «Бажариш муддати» устунидаги «2024 йил февраль» сўзлари «2024 — 2028 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин. 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сон қарорида: «Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори даражада хавфли) фаолият турлари (*)» бўлимининг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «33. Дори моддалари (субстанция) ва реагентларни ишлаб чиқарувчи фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно)»; «Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб (ўртача даражада хавфли) фаолият турлари (**)» бўлимининг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «22. Дори воситалари, тиббий жиҳозлар (реагентларни ишлаб чиқариш бундан мустасно) ва косметика препаратларини ишлаб чиқариш корхоналари». 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 149-сон қарорида: (а) 4-бандда: иккинчи хатбоши «(кейинги ўринларда — хорижий ишлаб чиқарувчилар)» сўзларидан кейин «ҳамда импорт қилувчиларга» сўзлари билан тўлдирилсин; бешинчи хатбошида «жорий қилиш кунига қадар» сўзларидан кейин «ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин; қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Оператор томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозларни импорт қилувчиларга маркировка кодларини тақдим этишда импорт қилувчида хорижий ишлаб чиқарувчидан ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олиш ҳуқуқини берувчи ишончнома тегишли хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши шарт»; б) 6-иловада: 16-банд «ишлаб чиқарувчилар» сўзларидан кейин «ва импорт қилувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин; 18-бандда «Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 19-банд «ишлаб чиқарувчи» сўзларидан кейин «ҳамда импорт қилувчи» сўзлари билан тўлдирилсин. 8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги «Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 519-сон қарорида: (а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2. Қуйидагилар: 2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати 1-иловага мувофиқ; 2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати 2-иловага мувофиқ; 2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сендвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»; (б) 1, 2 ва 3-иловалар номланишида «фармацевтика маҳсулотлари» сўзидан кейин «косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар» сўзлари билан тўлдирилсин. 9. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 738-сон қарорига 1-иловада: (а) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин: «61. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган таркиби бир хил дори моддаларидан иборат бўлган дори воситалари турли савдо номлари остида шартнома асосида ишлаб чиқарилганда лаборатория синовларисиз тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартнома асосида ишлаб чиқариладиган дори воситаси асосий дори воситасига нисбатан таъсир этувчи модданинг (субстанция) ишлаб чиқарувчиси, ёрдамчи моддалар таркиби, бирламчи қадоқнинг материаллари ва контейнер-ёпиш тизими, сифат назорати усуллари, меъёрлари ва ишлаб чиқариш технологияси билан ўзгаришсиз мос бўлиши лозим. Ўзгаришлар фақат савдо номи, иккиламчи қадоқ дизайни ва йўриқнома дизайнида бўлишига йўл қўйилади. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда дори воситаси умумий тартибда рўйхатдан ўтказилади. Мазкур тартибда рўйхатдан ўтказилган дори воситасининг биринчи саноат серияси (сериялари) мажбурий тарзда постмаркетинг назоратидан ўтказилади, мазкур банднинг тўртинчи хатбошиси бундан мустасно»; (б) 22-банднинг «г» кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «халқаро кўп марказли клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаларига мувофиқ тақдим этилган оригинал дори воситалари». (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон; 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон) |
Указ Президента Республики Узбекистан О дополнительных мерах по стимулированию производства и совершенствованию процессов научных исследований в фармацевтической отрасли Президент Республики Узбекистан Ш. МИРЗИЁЕВ г. Ташкент, 5 марта 2026 г., № УП-35 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||