10.01.2024 йилдаги ПҚ-14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика соҳасида юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни ўзлаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, аҳолини сифатли, самарали ва арзон фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, маҳаллий корхоналарга умумэътироф этилган амалиётлар ва стандартларни кенг татбиқ этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фармацевтика корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шахсан жавобгар бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхоналар ва инвестиция лойиҳалари билан ишлаш қуйидаги ёндашув асосида ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш ишларини лойиҳабай кесимида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир лойиҳа ва корхоналарни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишда ташаббускорларга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада яратилаётган кенг имкониятларни тадбиркорлар орасида тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика тармоғида янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам қувватда ишлаётган корхоналарнинг мавжуд қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда рақобатбардошлигини оширишда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия (Ж. Ходжаев) корхоналар фаолияти ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳолатини мунтазам равишда таҳлил қилиб, мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин ва комиссия йиғилишларида муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биотехнологиялар кластери»ни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда — Кластер) ҳудудида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кластерга туташ ҳудуддан қўшимча 60 гектар ер майдонини ажратиш ҳисобига Кластер ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Кластер ҳудудини кенгайтириш учун мазкур бандда кўрсатилган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича асослантирилган таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер фонди тоифаси ўзгартирилганидан кейин тегишли ер участкасини «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси» давлат муассасасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Биотехнологиялар кластери» лойиҳасини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда «Биотехнологиялар кластери»да биофармацевтик юқори технологияли дори препаратларини яратиш ҳамда маҳаллий биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжни шакллантиради ва интернет сайтида жойлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 апрелдан дори воситалари ва тиббий буюмлар харидлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ лотларга бўлган ҳолда амалга оширилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) уч ой муддатда марказлаштирилган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари рўйхатини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг ҳудудий омборларини «Зарур сақлаш амалиёти — (GSP)» талаблари асосида ташкил этсин ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдуразаков) ва Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов) билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда ташкил этилган фармацевтика соҳасига ихтисослашган махсус иқтисодий зоналардаги ер майдонларини хатловдан ўтказсин ва янги лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлган ер майдонларини аниқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) хатлов натижасида аниқланган бўш ер майдонларига импорт ўрнини босувчи фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги инвестиция лойиҳаларини қонунчиликда ўрнатилган тартибда жойлаштириш чораларини кўрсин ҳамда натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотларни киритиб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий илғор технологияларни жалб қилишга йўналтирилган инновацион дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 10 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси 2024 — 2028 йилларда жалб қилинсин. Бунда мазкур маблағлар тижорат банклари томонидан асбоб-ускуналар сотиб олиш учун кредит ва лизинг механизмларини қўллаган ҳолда 10 йилгача муддатга, шундан 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз ставкада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хомашёларни сотиб олиш мақсадида айланма маблағларни молиялаштириш учун хорижий валютада 7 фоиз ва миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада 3 йилгача муддатга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта фармацевтика ишлаб чиқариш корхонага хомашё сотиб олиш учун ўтган йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қийматидан 20 фоиз миқдорида кредит расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиниши кўзда тутилганда, импорт контрактлари «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК экспертизасидан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлар тижорат банклари томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Илмий-техник кенгашининг ижобий хулосасига кўра ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит линияси маблағларининг тижорат банклари кесимидаги тақсимоти Марказий банк томонидан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Асакабанк» АЖ (Қ. Тулаганов)га кредит линияларини бошқа тижорат банкларига фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида қайта молиялаштиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари (бизнес-режалари) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Илмий-техник кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Азизов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросига масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-14-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

1.

Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Лойиҳаларнинг ўз вақтида ишга тушиши, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир лойиҳага масъул бириктириш.

2024 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари дирекциялари

2. «Паркент-фарм», «Бўстонлиқ-фарм», «Андижон-фарм», «Косонсой-фарм» ва «Зомин-фарм» ЭИЗларида амалга оширилаётган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш.

2024 йил апрель

3. Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил май

2.

«Бўстонлиқ-фарм» ва «Зомин-фарм» ЭИЗларининг инфратузилмасини яхшилаш.

1. «Бўстонлиқ-фарм» ва «Зомин-фарм» ЭИЗларининг инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш.

2024 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

2. «Бўстонлиқ-фарм» ва «Зомин-фарм» ЭИЗларига янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

3. «Бўстонлиқ-фарм» ва «Зомин-фарм» ЭИЗларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

2024-2025 йиллар

3.

Ҳудудларда фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун халқаро консультант ва мутахассисларни жалб этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига ҳудудда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро маслаҳатчи ва мутахассисларни бириктириш.

2024 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

2. Ҳудуднинг ихтисослашувидан келиб чиқиб фармацевтика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш.

2024 йил май

3. Инвесторларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

2024-2025 йиллар

4.

Ҳудудларда фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш.

1. Фармацевтика корхоналарининг жорий фаолиятини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда жойларда юзага келадиган муаммоли масалаларни бартараф этиб бориш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Белгиланган инвестиция лойиҳаларининг ўз муддатида ишга тушишини таъминлаш.

2024-2025 йиллар

5.

Ўзбекистонга йирик хорижий компанияларни жалб этиш.

1. Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш.

2024 йил март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Нуфузли халқаро компанияларни Ўзбекистонга жалб этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

Режа асосида

3. Кафолатли харид ва трансфер технологияларини қўллаган ҳолда йирик хорижий компанияларни жалб этиш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

6.

Фармацевтика тармоғида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

1. Биологик фаол қўшимчалар бозорининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш.

2024 йил март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

(Б. Юсупалиев)

2. Халқаро тажриба асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий мақсад ва йўналишларини белгилаш.

2024 йил май

3. Маҳаллий корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш, янги биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш ва хорижий бозорларга кириб боришни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

7.

Тармоқдаги мавжуд корхоналар муаммоларини ўрганиш ва паст қувватда фаолият кўрсатаётган фармацевтика корхоналарини тўлиқ қувватга олиб чиқиш чораларини кўриш.

1. Паст қувватда ишлаётган корхоналарга «корхонабай» тамойили асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан масъуллар бириктириш.

2024 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

2. Корхоналар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида айланма маблағлар жалб этиш.

Корхона талабидан келиб чиқиб

8.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.

1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан тижорат банкларига фармацевтика лойиҳаларни молиялаштириш учун 80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ажратиш.

2024 — 2028 йиллар

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

(Ш. Вафаев),

«Асакабанк» АЖ

(Қ. Тулаганов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат кафолатисиз кредит линияларини жалб қилиш.

2024 йил декабрь

3. Фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш.

Режа асосида

9.

Фармацевтика соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш.

1. Фармацевтика техник университетида 2024-2025 ўқув йилида таълим жараёнларини бошлаш.

2024 йил октябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Ш. Турдиқулова)

2. Ҳар йили соҳадаги 30 нафар мутахассисларни хорижий таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида ва хорижий корхоналарда малака оширишларини ташкил этиш.

2024 йил декабрь

10.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш.

Институтлар фаолиятини таҳлил қилиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш.

2024 йил июнь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Ш. Турдиқулова)

11.

«Ўзмедимпекс» давлат муассасаси моддий-техника базасини яхшилаш.

1. Ҳудудларда «Ўзмедимпекс» давлат муассасаси учун зарур бўладиган омборларни «Зарур сақлаш амалиёти — (GSP)» талаблари асосида ташкил этиш.

2. Тиббиёт муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан узлуксиз таъминотини яхшилаш мақсадида термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун 14 та махсус юк ташувчи автотранспорт воситаларини харид қилиш.

2024 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

12.

Тиббий буюм ва техникаларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга ISO 13485 стандарти талабларини жорий этиш.

Тиббий буюм ва техникаларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга ISO 13485 стандарти талабларини жорий этиш бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2025 йил март

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

13.

Халқаро маслаҳатчи компанияларни жалб этган ҳолда фармацевтика соҳасини ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро консультатив компанияларни жалб этиш чораларини кўриш.

2024 йил май

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

2. Жалб қилинган компания билан биргаликда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда мазкур «йўл харитасида» қуйидагиларни назарда тутиш:

мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг республика умумий истеъмолидаги улушини 2030 йилгача 70 фоизга етказиш;

рекомбинант технологияларга асосланган маҳаллий биотехнологик маҳсулотлардан вакцина ва рекомбинант оқсиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

саратон ва аутоиммун касалликларини даволаш учун моноклонал антитаначаларга асосланган юқори технологияли дори препаратларини яратиш.

2024 йил август

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-14-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Умумий қиймати

(млн долл.)

шундан, молиялаштириш манбалари бўйича

Иш ўринлари

ўз маблағлари

тижорат банклари кредитлари

кафолатланмаган хорижий кредитлар

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

Жами:

1 911,0

648,9

277,9

121,0

642,6

188,7

32,0

13 516

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

35,5

18,5

5,0

4,5

7,5

0,0

0,0

270

2.

Андижон вилояти

77,5

39,4

22,5

15,6

0,0

0,0

0,0

610

3.

Бухоро вилояти

53,8

32,5

14,3

0,0

7,0

0,0

0,0

214

4.

Жиззах вилояти

110,2

25,5

28,7

6,0

50,0

0,0

0,0

910

5.

Қашқадарё вилояти

37,3

17,3

10,0

3,0

7,0

0,0

0,0

312

6.

Навоий вилояти

50,2

14,6

13,1

0,0

22,5

0,0

0,0

345

7.

Наманган вилояти

104,1

34,9

40,2

0,0

29,0

0,0

0,0

882

8.

Самарқанд вилояти

138,8

56,4

12,0

15,4

55,0

0,0

0,0

684

9.

Сирдарё вилояти

98,8

48,8

1,0

20,0

29,0

0,0

0,0

1 015

10.

Сурхондарё вилояти

56,2

19,5

6,0

9,2

21,5

0,0

0,0

530

11.

Тошкент вилояти

859,5

176,2

80,2

21,7

360,7

188,7

32,0

4 802

12.

Фарғона вилояти

41,7

18,3

2,0

15,6

5,9

0,0

0,0

570

13.

Хоразм вилояти

57,8

10,6

9,7

10,0

27,5

0,0

0,0

710

14.

Тошкент шаҳри

189,7

136,5

33,2

0,0

20,0

0,0

0,0

1 662

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия ҳамда Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев)га йиғилиш баёни асосида мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-14-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Масъуллар

I босқич

Кластернинг саноат объектларини ва илмий-ўқув қисми I фазасини қуриш

(амалга ошириш муддати: 2024 — 2027 йиллар)

1.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекциясининг маъмурий биносини қуриб, фойдаланишга топшириш.

2024 йил август

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

2.

Кластернинг саноат зонасини ривожлантириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида «роуд-шоу» ўтказиш.

Доимий равишда

(инвестиция пакетлари шакллантирилгандан сўнг)

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б.Саидов)

3.

Фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш (I фаза) бўйича Корея маслаҳатчилари томонидан лойиҳани амалга ошириш режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

4.

I фазани ташкил этиш учун бош пудратчини танлаш.

2025 йил март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

5.

I фазани амалга ошириш доирасида зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш.

2025 йил апрель

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

6.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш (I фаза).

2025 йил апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

7.

Монтаж ва ишга тушириш ишлари.

2027 йил июль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

8.

I фазани фойдаланишга топшириш.

2027 йил ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

II босқич

Кластернинг илмий-ўқув қисми II фаза объектларини қуриш

(амалга ошириш муддати: 2024 — 2028 йиллар)

9.

EDCF жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш (II фаза) бўйича имтиёзли молиялаштириш шартларини келишиш ва қарз шартномасини имзолаш.

2024 йил июнь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

10.

II фазани амалга ошириш бўйича маслаҳатчиларни аниқлаш учун тендер ўтказиш.

2025 йил март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

11.

Маслаҳатчилар томонидан II фазани амалга ошириш режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

12.

Лойиҳа бўйича бош пудратчини танлаш (II фаза).

2026 йил март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

13.

Зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш.

2026 йил апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

14.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш (II фаза).

2026 йил апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

15.

Монтаж ва ишга тушириш ишлари.

2028 йил март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

16.

Фойдаланишга топшириш (II фаза).

2028 йил апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-14-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4574-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илованинг 5-бобида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «136,0 миллион АҚШ доллари» сўзлари «188,7 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фоиз ставкаси: I босқич учун — йиллик 0,10 фоиз, II босқич учун — йиллик 0,05 фоиз»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-459-сон қарорига 6-илованинг 92-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

92.

«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш (1-босқич)

2020 — 2026 йй.

EDCF жамғармаси (Корея)

83,7

83,7

1,4

1,4

1,4

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг 880-позицияси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илова изоҳ қисмининг 4-банди «7» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Объектни сотиш «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери маъмурий биносининг қурилиш ишлари тўлиқ якунланганидан сўнг амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2024 й., 07/24/14/0015-сон; 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 29.01.2025 й., 06/25/13/0080-сон; 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон; 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)