Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, бошқариш органлари барқарорлигини таъминлаш ва тўлов интизомини яхшилаш, соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
(а) марказлашган иссиқлик тармоқларига уланган 1 032 та кўп квартирали уйнинг энергия самарадорлигини ошириш;
(б) мажбурий бадал ва тўловлар (кейинги ўринда — мажбурий тўловлар) ҳамда умумий мол-мулкни ижарага беришдан тушган маблағлар ҳисоб-китобини тўлиқ шаффоф тизимга ўтказиш орқали дебитор қарздорликни камида 80 фоизга камайтириш;
(в) кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида яширин иқтисодиётни камайтириш, бюджет маблағларини ажратиш ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш орқали оғир ҳолатдаги 10 мингта уйларни босқичма-босқич яхшилаш;
(г) кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.
II. Кўп квартирали уйларни таъмирлаш, реконструкция қилиш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш дастурларини молиялаштириш
2. Қуйидагилар:
(а) 2026 — 2030 йилларда халқаро молия институтларининг 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобига марказлашган иссиқлик тармоқларига уланган кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун уларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш дастури 1-иловага мувофиқ;
(б) 2026-2027 йилларда шаҳар ва туманларда республика бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратиш ҳисобига кўп квартирали уйларни таъмирлаш ҳамда уйларга туташ ҳудудларда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;
(в) 2026 йилда республика бюджетидан 79,5 млрд сўм маблағ ажратиш ҳисобига 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уйларнинг электрон паспортини ишлаб чиқиш бўйича режа кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
(г) 2026 йилда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳамда бошқа манбалардан жами 1,8 трлн сўм маблағ ажратиш ҳисобига кўп квартирали уйларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йиғма дастур 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2025 йилда бошқарувчилар томонидан кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш учун 5-иловага мувофиқ 282 млрд сўм маблағ йўналтирилганини инобатга олган ҳолда 2026 йилда кўп квартирали уйларни таъмирлаш харажатларини молиялаштириш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича бошқарувчилар билан тенг улушларда маблағлар ажратилишини таъминласин.
4. Кўп квартирали уйларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш йўналишида марказлашган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини саралаш, амалга ошириш ҳамда уларнинг натижадорлигини мониторинг қилиш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) лойиҳа таклифлари, шу жумладан, мазкур қарорга 1 — 5-иловаларда назарда тутилган манбалардан маблағ ажратиш бўйича таклифлар Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларида муҳокама қилиниши ва фақатгина уларнинг қарори билан маъқуллангандан кейин амалга оширилиши шарт;
(б) шакллантирилган лойиҳа таклифлари бўйича лойиҳаолди тадқиқотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари, лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўтказилади;
(в) ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати мунтазам равишда барча даражадаги вакиллик органлари депутатлари томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг қилиб борилади.
5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг 6-иловага мувофиқ:
(а) кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари ширкатларининг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари олдидаги 94,6 млрд сўм миқдоридаги муддати ўтган қарздорлиги тўловларини 5 йил муддатга шу муддатдан кейинги 5 йил мобайнида ҳар ойда тенг улушларда сўндириш шарти билан кечиктириш;
(б) ўз вақтида амалга оширилмаган тўлов учун ҳисобланган 18,6 млрд сўм пеняларни ҳисобдан чиқариш йўли билан реструктуризация қилиш ва пеня ҳисоблашни тўхтатиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тегишли тижорат банклари билан биргаликда собиқ ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш учун жалб қилинган 1,2 трлн сўм миқдоридаги кредитларни, фоизлар ҳисобланишини музлатиш шарти билан, қайтариш муддатини 2026 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида уч йилга узайтириш чораларини кўрсин.
III. Кўп квартирали уйлар атрофида экологияни яхшилаш ва яшил ҳудудларни ташкил этиш чора-тадбирлари
7. Белгилансинки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2026-2027 йилларда ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизигача қисми 15 мартга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида дастур асосида кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудига дарахт ва буталар экиш ҳамда уларни суғориш тизими билан таъминлаш учун йўналтирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудидаги барча дарахт ва буталар бошқарувчилар томонидан хатловдан ўтказилиб, маълумотлар «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими (кейинги ўринларда — «Менинг уйим» АБТ)да акс эттириб борилади;
(б) кўп квартирали уйлардаги марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларига дарахт ва буталарни суғориш ишларини ҳисоблагичлар ўрнатган ҳолда сутканинг ҳар қандай вақтида амалга оширишга рухсат берилади;
(в) Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бошқарувчилар билан биргаликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва буталарнинг сақланиши ва бутлигига масъул ҳисобланади.
IV. Рақамлаштириш ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлаш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
(а) Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйларда умумий йиғилиш ўтказишни ташаббус қилиш, ўтказиш ва қарор қабул қилиш, шартномаларни тузиш, бошқарувчилар томонидан ҳисоботларни тақдим қилиш, мурожаатларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш фақат «Менинг уйим» АБТда амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб мазкур тартиб республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилади;
(б) мажбурий тўловлар ва кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни ижарага ва фойдаланишга беришдан тушадиган тўловлар ҳисоби фақат «Менинг уйим» АБТ орқали юритилади;
(в) мажбурий тўловлар фақатгина банк карталари, электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга оширилади;
(г) мажбурий тўловлар ҳамда умумий мол-мулкни ижарага бериш ва фойдаланиш ҳисобига келиб тушган маблағларнинг алоҳида ҳисобини юритиш учун ҳар бир кўп квартирали уйга (жой мулкдорлари номига) банк ҳисоб рақами очилади;
(д) фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйлар — 2026 йил 1 июлга қадар бошқарувчиларнинг мурожаатига асосан, келгусида фойдаланишга топшириладиган уйлар фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб бир ой ичида қурувчи ташкилотнинг мурожаатига асосан ҳисобга қўйилади, солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади ва банк ҳисоб рақами очилади;
(ж) умумий йиғилишда бошқарувчини танлаш тўғрисида қарорда кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамини ҳам бошқарувга бериш назарда тутилади, мулкдорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечилганда ҳисоб рақамни бошқариш ҳам тўхтатилади;
(з) кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини, туташ ер участкаларини сақлашга, улардан фойдаланишга, таъмирлашга ва бошқа кўп квартирали уйга доир ишларнинг йиллик режаси ва молиялаштириш бўйича сметаси ойлар кесимида аниқ ишлар ва маблағлари кўрсатилган ҳолда умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади, ушбу масаладаги умумий йиғилиш қарори лойиҳаси ҳар йили январь ойида «Менинг уйим» АБТда шакллантирилади;
(и) умумий йиғилишда бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилинмаган ва бошқарувчи белгиланмаган, бошқарувчи билан тузилган шартнома бекор қилинган ёки тўхтатиб турилган ҳолларда кўп квартирали уйлардаги мулкдорлар мажбурий тўловларни банк ҳисоб рақамига умумий йиғилиш қарори билан белгиланган миқдорларда, бундай қарор қабул қилинмаган тақдирда эса қонунчиликда белгиланган минимал тариф бўйича тўлаб бориши шарт;
(к) умумий мол-мулкни ижарага беришдан тушумлар, мобил алоқа учун антенналар ўрнатиш, реклама жойлаштириш ва бошқа шу каби умумий мол-мулкни ижарага бериш ва фойдаланиш ҳисобига олинадиган даромадлар кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамига мажбурий тартибда йўналтирилади ва мулкдорларнинг даромади ҳисобланади;
(л) кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамидаги маблағлар сметага мувофиқ ҳар ойда, биринчи навбатда, кўп квартирали уйнинг электр энергияси харажатлари учун йўналтирилади, мулкдор кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамига ҳар ойнинг 15-санасигача мажбурий тўловларни амалга оширмаса, унинг қарздорлиги бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлари қабул қилинмайди;
(м) мулкдор кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамига ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун «Менинг уйим» АБТда кечиктирилган тўлов суммасига нисбатан юридик шахслар учун 0,4 фоиз, жисмоний шахслар учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ ҳар ой учун кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади, бунда ҳисобланган пеня бўйича тўловлар тенг улушларда кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамига ҳамда «Менинг уйим» АБТни сақлаш харажатларига йўналтирилади;
(н) бошқарувчи кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамидаги маблағлардан фақат йиллик иш режа ва сметага мувофиқ жорий ойда ҳар бир турдаги харажатлар учун назарда тутилган маблағларнинг чекланган суммаси доирасида фойдаланади (электр энергияси ва аварияни бартараф этиш учун харажатлар бундан мустасно), бунда қўшимча харажатлар учун маблағлар умумий йиғилиш қарори асосида ажратилади;
(о) авария ҳолатларини тезкор бартараф қилиш учун бир кўп квартирали уйнинг маблағлари бошқарувчининг бошқарувида бўлган бошқа кўп квартирали уйга «Менинг уйим» АБТ орқали мулкдорларга ҳисобот бериш шарти билан сарфланиши мумкин;
(п) бошқарувчи ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар, банк ҳисоб рақамидаги даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни «Менинг уйим» АБТда шакллантириб боради;
(р) кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ижарага бериш «Е-аукцион» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади ва барча маблағлар (аукцион харажатлари бундан мустасно) тегишли кўп квартирали уйнинг банк ҳисоб рақамига йўналтирилади.
V. Кўп квартирали уйлар инфратузилмасини муносиб тарзда сақлаш
10. Вазирлик 2026 йил 1 мартдан бошлаб кўп квартирали уйларнинг техник кўрсаткичлари, ҳолати, туташ ер участкалари, электр ва иссиқлик энергияси, ичимлик суви истеъмоли, инфратузилмасини яхшилаш учун ажратилган ва сарфланган маблағларнинг ҳисоб-китобини юритиш имконини берувчи «Менинг уйим» АБТда «Тураржой» ахборот бўлимини ишга туширсин.
11. Белгилансинки, 2026 йил 1 майдан бошлаб:
(а) янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг лойиҳа ҳужжатларида ҳар бир подъездга, лифтларга ва туташ ҳудудга кузатув камералари, шунингдек, кириш эшикларига домофон комплекслари ўрнатиш назарда тутилади, бунда:
(ii) мазкур мулклар умумий мол-мулк ҳисобланади ва улар сақлаш учун белгиланган тартибда бошқарувчига топширилади ҳамда тегишли маълумот «Менинг уйим» АБТнинг «Тураржой» ахборот бўлимига киритилади;
(б) қурилиши тугалланган кўп квартирали уйни фойдаланишга қабул қилишда:
(i) белгиланган тартибда расмийлаштирилган кадастр паспорти «Менинг уйим» АБТнинг «Тураржой» ахборот бўлимида автоматик равишда акс эттирилади;
(ii) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган бошқарувчига топшириладиган мол-мулклар ўрнатилмаган ҳолларда кўп квартирали уйни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади;
(в) кўп квартирали уйлардаги марказий электр тақсимловчи қурилмалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан (ҳисобидан) эксплуатация қилинади;
(г) марказлашган оқова сув тармоқларига уланмаган кўп квартирали уйларнинг оқова сувларини олиб чиқиб кетиш хизмати «Ўзсувтаъминот» АЖнинг тизим корхоналари томонидан режали тарзда, истеъмолчилар билан шартнома асосида ёки хизмат нархи ичимлик суви тарифига қўшилган ҳолда амалга оширилади;
(д) 2026 йилда бошланадиган ва давом этадиган «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишида кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган алоҳида биноларни қуриш назарда тутилиши шарт ҳамда мазкур объектларни қуриш инвестиция дастурлари доирасида амалга ошириб борилади.
12. Белгилансинки:
(а) кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, шу жумладан, кўп квартирали уйларда ва уларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ҳолатлари бошқарувчи томонидан аниқланган ҳамда ҳолат тўғрисида назорат органларига хабар берилган тақдирда, мазкур ҳолатлар юзасидан қўлланган маъмурий жарима суммасининг йигирма беш фоизи бошқарувчига мукофот сифатида тўлаб берилади, бунда ушбу ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар «Менинг уйим» АБТга киритилади;
(б) кўп квартирали уйнинг умумий истеъмоли учун сарфланадиган газ, электр энергияси ва ичимлик суви бўйича ҳисоб-китоблар кўп квартирали уйларнинг умумий ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида ҳар бир кўп квартирали уй бўйича алоҳида юритилади, муайян кўп квартирали уй учун ҳисобланган қарздорлик сабабли ушбу уйга хизмат кўрсатувчи бошқарувчига тегишли бошқа кўп квартирали уйларни тармоқдан ўчириш тақиқланади;
(в) кўп квартирали уйларни бошқарувчининг хизмат кўрсатиш қамровидан келиб чиқиб, тегишли моддий-техник база ва ходимлар сони меъёрлари ишлаб чиқилади ва бошқарувчилар шунга асосан Вазирлик томонидан белгиланадиган тартибда тоифаларга ажратилади;
(г) «Менинг уйим» АБТда бошқарувчиларнинг моддий-техника базаси ва инсон ресурслари ҳақидаги маълумотлар юритилади.
13. АТ «Халқ банки»нинг ушбу банкни кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини молиялаштиришга масъул этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
VI. Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш
14. Вазирликнинг ҳудудларда коммунал соҳани ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича «Вазирлик — ҳудудий бошқарма — туман (шаҳар)» эксплуатация объекти занжиридан иборат вертикал тизимни жорий қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
15. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига:
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уй-жой коммунал хўжалиги бўлинмаларидаги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида «уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш ва эксплуатация ишларини мувофиқлаштириш бўйича бош муҳандис» (кейинги ўринларда — бош муҳандис) лавозими киритилсин;
(б) мавжуд штат бирликлари ҳамда 7-иловага мувофиқ бюджетдан молиялаштириладиган қўшимча 89 та штат бирликлари ҳисобидан барча туман (шаҳар)ларда бош муҳандис лавозими киритилсин.
16. Белгилансинки:
(а) бош муҳандис штат бирликларига нисбатан давлат хизматчиларини қисқартириш бўйича топшириқлар татбиқ этилмайди;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бош муҳандислар — ҳудудий бўлинма раҳбарининг ўринбосарлари ҳисобланади ҳамда коммунал соҳага масъул бўлган вазир ўринбосарига тўғридан-тўғри бўйсунади;
(в) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бош муҳандислар Вазирлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
(г) туман (шаҳар)ларда бош муҳандислар тўғридан-тўғри тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бош муҳандисларга бўйсунади;
(д) туман (шаҳар)лардаги бош муҳандислар фаолияти самарадорлигини баҳолаш, меҳнатига қўшимча ҳақ ва устамалар белгилаш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бош муҳандислар томонидан амалга оширилади.
17. Вазирлик кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида тегишли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда соҳада умумий назорат қилиш функцияларини бажарувчи ваколатли орган этиб белгилансин, бунда Вазирлик:
(а) тегишли ҳудудда барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда корхоналарнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштиради;
(б) кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ва давлат дастурлари ижроси устидан назоратни амалга оширади;
(в) белгилаган тартибда режали ва заруратга кўра режадан ташқари ўрганишларни амалга оширади;
(г) ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши шарт бўлган мажбурий кўрсатмалар беради ва (ёки) қонунбузилишлар юзасидан мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича тегишли органларга тақдимномалар киритади;
(д) соҳага масъул ҳоким ўринбосарларининг коммунал соҳадаги фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб боради.
18. Белгилансинки:
(а) бош муҳандислар кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида аниқлаган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштириш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юбориш ҳуқуқига эга;
(б) «Менинг уйим» АБТда бир ой давомида «бошқарувчи фаолиятидан норозиман» тугмаси мулкдорлар умумий сонининг 50 фоиздан ортиғи томонидан босилганда, бош муҳандис ушбу ҳолатни ўрганади ва бошқарувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни кўради.
19. 2026 йил 1 мартдан бошлаб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан бошқарувчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштиришда тегишли бош муҳандисни хабардор қилиш тартиби жорий этилсин.
20. Уй-жой коммунал хўжалиги бўлинмаларидаги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилсин. Унга мазкур қарорга мувофиқ бош муҳандисларга берилган барча ҳуқуқ ва ваколатлар татбиқ этилсин.
VII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
21. 2026 йилда Компетенцияни ривожлантириш институти, Касбий кўникмалар маркази ҳамда Коммунал таъминот марказида кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
22. Қуйидагилар:
(а) Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими самарадорлигини ошириш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 9-иловага мувофиқ;
(б) «Менинг уйим» ахборот тизимини такомиллаштириш ва кўп квартирали уйларни бошқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича «йўл харитаси» 10-иловага мувофиқ;
(в) Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича Бош прокурор ўринбосари С. Самадов бошчилигида республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби 11 ва 12-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 13-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
24. Вазирлик Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
25. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари О.А. Жўраева белгилансин.
26. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
ПҚ-48-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 1-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларда халқаро молия институтларининг 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобига марказлашган иссиқлик тармоқларига уланган кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун уларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш
ДАСТУРИ
Т/р
Тадбир номи
Қуввати
(уй сони)
Қиймати
(млн сўм)
Ижрочилар
2026 — 2030 йилларда жами
1 032
2 325 299
(Грант маблағларидан ташқари)
I.
2026 йилда:
24 000,0
(Грант маблағлари ҳисобидан)
1.
Лойиҳанинг концепцияси ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда лойиҳа институтини жалб этиш учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
2.
Ишлаб чиқилган тендер ҳужжатини Жаҳон банки ҳамда баҳолаш комиссияси билан келишиш.
3.
Лойиҳа институтини жалб этиш бўйича тендер танловларини эълон қилиш ва таклифларни баҳолаш.
4.
Баҳолаш ҳисоботини Жаҳон банки ҳамда баҳолаш комиссияси билан келишиш.
5.
Лойиҳа институтини таклиф этиш ва шартнома имзолаш.
6.
Лойиҳа институти билан ҳамкорликда лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.
7.
Ишлаб чиқилган лойиҳа концепциясини тармоқ илмий-техник кенгаши билан келишиш.
8.
Лойиҳа концепциясини Халқ депутатлари кенгаши билан келишиш.
9.
Лойиҳа концепциясини Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш.
10.
Ҳукумат комиссияси томонидан лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
11.
Лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун техник топшириқни Жаҳон банки билан биргаликда тайёрлаш.
12.
Лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари лойиҳасини тармоқ илмий-техник кенгаши билан келишиш ва экспертизадан ўтказиш.
13.
Экспертиза ижобий хулосаларига асосан Ҳукумат комиссияси томонидан ЛБҲни тасдиқлаш.
14.
Харидлар режасини ишлаб чиқиш ва Жаҳон банки билан келишиш.
15.
Ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосларни келишиш ва Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.
16.
Ҳукумат қарори лойиҳасини келишиш ва тасдиқлаш.
17.
Кўп квартирали уйларни реновация қилиш дастури бўйича коммуникацион компанияларни ташкил этиш мақсадида тендер танловлари асосида консультант ёллаш ва ишларни бошлаш.
18.
ЭСКО бозорини ривожлантириш ва энергия тежамкорликни рағбатлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш мақсадида тендер танловлари асосида консультант ёллаш ва ишларни бошлаш.
II.
2027 йилда:
205
476 751
19.
Андижон шаҳридаги кўп квартирали уйларнинг 235 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,2 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 69 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
69
54 627
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Андижон вилояти ҳокимлиги
20.
Бухоро шаҳридаги 47 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 295 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,7 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 50 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
50
129 388
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Бухоро вилояти ҳокимлиги
21.
Самарқанд шаҳридаги 42 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 44 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 2,1 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 96 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
96
196 695
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
22.
Чирчиқ шаҳридаги 45 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 241 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 578 метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 45 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
45
96 042
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
III.
2028 йилда:
207
580 151
23.
Андижон шаҳридаги кўп квартирали уйларнинг 300 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,5 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 71 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
71
81 455
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Андижон вилояти ҳокимлиги
24.
Бухоро шаҳридаги 45 та кўп квартирали уйнинг том қисмини таъмирлаш, 311 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,7 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 50 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
50
150 728
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Бухоро вилояти ҳокимлиги
25.
Самарқанд шаҳридаги 57 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 75 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 2,0 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 97 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
97
251 939
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
26.
Чирчиқ шаҳридаги 45 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 210 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 507 метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 45 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
45
96 028
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
IV.
2029 йилда:
207
642 226
27.
Андижон шаҳридаги 1 та кўп квартирали уйнинг том қисмини таъмирлаш, 344 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,5 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 68 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
68
105 375
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Андижон вилояти ҳокимлиги
28.
Бухоро шаҳридаги 45 та кўп квартирали уйнинг том қисмини таъмирлаш, 291 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,8 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 51 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
51
166 321
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Бухоро вилояти ҳокимлиги
29.
Самарқанд шаҳридаги 44 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 179 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,9 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 97 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
97
266 176
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
30.
Чирчиқ шаҳридаги 43 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 196 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 477 метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 43 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
43
104 355
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
V.
2030 йилда:
208
626 171
31.
Андижон шаҳридаги 1 та кўп квартирали уйнинг том қисмини таъмирлаш, 229 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 1,3 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 63 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
63
86 412
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Андижон вилояти ҳокимлиги
32.
Бухоро шаҳридаги 38 та кўп квартирали уйнинг том қисмини таъмирлаш, 180 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 980 метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 46 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
46
96 648
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Бухоро вилояти ҳокимлиги
33.
Самарқанд шаҳридаги 46 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 111 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 2,1 минг метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 98 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
98
315 698
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
34.
Чирчиқ шаҳридаги 43 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 207 та кириш йўлакларидаги эшиклар, 522 метр квадрат фрамуга ромларни янгилаш ва 43 та уйнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш.
43
127 414
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Изоҳ: ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан талаб этиладиган маблағлар миқдори ва параметрларга аниқлик киритилади. Дастур параметрларига вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги таклифларига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 2-ИЛОВА
2026-2027 йилларда шаҳар ва туманларда республика бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратиш ҳисобига кўп квартирали уйларни таъмирлаш ҳамда уйларга туташ ҳудудларда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш
* Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида иш ҳажми ва маблағларига аниқлик киритилиши мумкин.
** Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида тегишли туман (шаҳар)га ажратилган маблағлар доирасида дастур параметрларига ёки иш туркумларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 3-ИЛОВА
1991 йилгача қурилган кўп квартирали уйларнинг электрон паспортини ишлаб чиқиш бўйича
РЕЖАЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р
Ҳудудлар номи
Кўп квартирали уйлар сони
(дона)
2026 йилда республика бюджетидан ажратиладиган маблағ*
(млн сўм)
Жами
12 937
79 552
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
440
2 759
2.
Андижон вилояти
390
2 516
3.
Бухоро вилояти
541
4 896
4.
Жиззах вилояти
738
2 117
5.
Қашқадарё вилояти
522
2 903
6.
Наманган вилояти
449
3 362
7.
Навоий вилояти
358
2 691
8.
Самарқанд вилояти
500
4 337
9.
Сирдарё вилояти
800
2 228
10.
Сурхондарё вилояти
582
1 835
11.
Тошкент вилояти
2 114
12 908
12.
Фарғона вилояти
1 095
6 395
13.
Хоразм вилояти
489
1 798
14.
Тошкент шаҳри
3 919
28 809
Изоҳ: Уйларнинг умумий ҳажмидан келиб чиқиб, талаб этиладиган маблағлар ва параметрларга аниқлик киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 4-ИЛОВА
2026 йилда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳамда бошқа манбалардан жами 1,8 трлн сўм маблағ ажратиш ҳисобига кўп квартирали уйларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва туташ ҳудудларини ободонлаштириш бўйича
ЙИҒМА ДАСТУР
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Маблағ миқдори
(млн сўм)
ЖАМИ
1 811 272
Маҳаллий бюджетлардан:
620 572
1.
Кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш дастури
Кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирлари (бошқарувчи ташкилотлар ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан тенг улушларда ажратилади)
300 000
Республика бюджетидан:
890 700
4.
2025-2026 йилларда Чиноз ва Олтиариқ туманларида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган 43 та кўп квартирали уйлар дастури
132 500
5.
Жиззах вилоятида кўп квартирали уйлар ва муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш дастури («Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан)
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида кўп квартирали уй-жойларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари
700 000
Бошқарув сервис компаниялари ва ширкатларнинг ўз маблағлари ҳисобидан:
300 000
8.
Кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирлари (бошқарувчи ташкилотлар ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан тенг улушларда ажратилади)
300 000
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 5-ИЛОВА
2025 йилда бошқарувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан кўп квартирали уйларда амалга оширилган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Т/р
Ҳудудлар номи
Сарфланган маблағ
(млн сўм)
Таъмирланган кўп квартирали уйлар сони
Хонадон сони
Жами
282 148
9 812
304 367
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
2605
256
7937
2.
Андижон вилояти
4076
87
2200
3.
Бухоро вилояти
17035
507
12853
4.
Жиззах вилояти
7513
234
4680
5.
Қашқадарё вилояти
13358
341
11330
6.
Навоий вилояти
19892
417
8341
7.
Наманган вилояти
8920
221
8754
8.
Самарқанд вилояти
13850
155
4030
9.
Сирдарё вилояти
4222
200
5629
10.
Сурхондарё вилояти
3237
136
4249
11.
Фарғона вилояти
12367
419
16218
12.
Тошкент вилояти
16007
295
10588
13.
Хоразм вилояти
5 246
185
4 070
14.
Тошкент шаҳри
153 819
6 359
203 488
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 6-ИЛОВА
Уй-жойлар мулкдорлари ширкатларининг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари олдидаги қарздорлик
КЎРСАТКИЧЛАРИ
млн сўм
Т/р
Ҳудуд номи
Жами қарздорлик
Шундан,
дебитор қарздорлик
ҳисобланган жарималар
(пеня ва бошқалар)
Жами
113 229,6
94 615,1
18 614,5
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
21,0
14,4
6,6
2.
Андижон вилояти
29,1
24,5
4,7
3.
Бухоро вилояти
9,2
8,3
0,9
4.
Жиззах вилояти
110,2
97,5
12,7
5.
Қашқадарё вилояти
853,5
638,7
214,8
6.
Навоий вилояти
933,8
863,4
70,4
7.
Наманган вилояти
301,5
235,4
66,1
8.
Самарқанд вилояти
24148,3
22277,6
1870,7
9.
Сирдарё вилояти
2072,7
1531,1
541,6
10.
Сурхондарё вилояти
44,8
33,3
11,4
11.
Тошкент вилояти
5945,9
5187,5
758,4
12.
Фарғона вилояти
364,5
246,5
118,0
13.
Хоразм вилояти
30,4
24,8
5,6
14.
Тошкент шаҳри
78364,7
63432,1
14932,5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 7-ИЛОВА
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ажратиладиган
ҚЎШИМЧА ШТАТ БИРЛИКЛАРИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Бошқарувга олинган кўп квартирали уйлар сони
Ҳудудлардаги мавжуд коммунал соҳа штат бирликлари сони
Қўшимча ажратиладиган штат бирликлари сони
Жами 373 та штат тақсимоти
Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
2025 йил 21 октябрдаги ПФ-186-сон Фармонга асосан эксперимент ўтказилмоқда
11.
Тошкент вилояти
5 184
30
18
5
43
12.
Фарғона вилояти
4 173
26
8
5
29
13.
Хоразм вилояти
1 959
18
4
5
17
14.
Тошкент шаҳар
11 485
34
15
37
12
*Изоҳ: шаҳар ва туман ходимларининг штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 8-ИЛОВА
2026 йилда кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
РЕЖАСИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Жами малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ходимлар сони
Шундан:
бошқариш органлари раҳбар ходимлари
чилангар-сантехник устаси
электр устаси
лифт устаси
диспетчер ходимлар
мопед ва скутерларни бошқаришга А1 кичик тоифаси
Жами:
3000
500
600
300
100
1000
500
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
25
7
12
4
2
15
3
2.
Андижон вилояти
52
11
25
10
6
21
20
3.
Бухоро вилояти
70
20
33
10
7
27
20
4.
Жиззах вилояти
60
20
25
10
5
42
15
5.
Қашқадарё вилояти
80
30
36
10
4
60
15
6.
Навоий вилояти
120
45
50
20
5
70
35
7.
Наманган вилояти
85
33
34
10
8
28
10
8.
Самарқанд вилояти
100
38
39
15
8
45
25
9.
Сирдарё вилояти
74
28
34
10
2
20
10
10.
Сурхондарё вилояти
66
26
30
8
2
27
15
11.
Тошкент вилояти
130
50
60
15
5
102
50
12.
Фарғона вилояти
84
40
22
15
7
65
22
13.
Хоразм вилояти
51
22
20
5
4
28
10
14.
Тошкент шаҳри
403
130
180
58
35
450
250
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 9-ИЛОВА
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими самарадорлигини ошириш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
Кўп квартирали уйлардаги индивидуал иссиқлик пунктлари, ичимлик сув насослари, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ махсус қазилган оқова сув хандақларини етказиб берувчи (таъминот) корхоналари томонидан эксплуатация қилиш тизимини такомиллаштириш.
1. Кўп квартирали уйлардаги индивидуал иссиқлик пунктлари, ичимлик сув насослари, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ махсус қазилган оқова сув хандақларини хатловдан ўтказиш.
2026 йил март
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
«Иссиқликтаъминоти» АЖ,
«Ўзсувтаъминот» АЖ
2. Хатлов натижасида аниқланган индивидуал иссиқлик пунктлари, ичимлик сув насослари, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ махсус қазилган оқова сув хандақларини таъминотчи корхоналар балансига қабул қилиб олиш.
2026 йил апрель
2.
Кўп квартирали уйларнинг умумий эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш.
1. Кўп квартирали уйларнинг умумий мол-мулки эҳтиёжлари учун ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини хатловдан ўтказиш.
2. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари мавжуд бўлмаган уйларга таъминотчи корхоналар маблағлари ҳисобидан электр энергияси ҳисоблагичларини ўрнатиш.
2026 йил март
Энергетика вазирлиги,
Бош прокуратура,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
3. Хатлов давомида электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари мавжуд бўлмаган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ҳисобга олиш ускуналари мавжуд уйлар аниқланган ҳолатларда 2027 йил якунига қадар қонунчиликда назарда тутилган чораларни қўлламаслик.
4. Кўп квартирали уйнинг умумфойдаланишдаги ускуналари истеъмол қилган электр энергияси ҳисобини ҳар бир уй учун алоҳида шахсий ҳисоб рақам орқали юритишни таъминлаш.
2026 йил декабрь
3.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ишини самарали ташкил этиш, ривожлантириш ҳамда энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи тажрибасини оммалаштириш мақсадида «Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи» кўрик-танловини ўтказишни йўлга қўйиш.
«Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи» кўрик-танловини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
(а) кўрик танловни ўтказиш муддатлари ва шаҳар (туман), вилоят ва республика босқичлари;
(б) ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш ва совғалар қийматининг чегараларини белгилаш.
2026 йил декабрь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
4.
Касбий таълим ташкилотларида коммунал соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни йўлга қўйиш.
1. Касбий таълим ташкилотларида коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш бўйича мутахассислик йўналишлари ва касблар рўйхатини шакллантириш.
2. Касбий таълим ташкилотларида коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрларини шакллантириш.
3. Коммунал соҳа учун кадрлар тайёрланадиган мутахассисликлар ва касбларнинг таълим дастурларини ишлаб чиқиш.
4. Коммунал соҳа учун турдош йўналишларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш.
2026 йил сентябрь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
5.
Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш жамғармасини ташкил этиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш жамғармасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
(а) жамғармага жой мулкдорлари томонидан тўланган мажбурий бадал маблағларининг ўн фоизи, умумфойдаланишдаги жойлар ижара тўловларининг ўттиз фоизини йўналтириш;
(в) жамғарма маблағларидан фойдаланиш талабларини белгилаш.
2026 йил октябрь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
6.
Бошқарувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун намунавий шартномалар ишлаб чиқиш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
(а) умумий мол-мулкни сақлашга, ундан фойдаланишга ва уни таъмирлашга оид хизматлар ҳамда бажариладиган ишлар рўйхати, мазкур рўйхатни ўзгартириш тартиби;
(б) шартнома нархини белгилаш тартиби, шунингдек, тўловни тўлаб бериш тартиби;
(в) бошқарув шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби.
2026 йил март
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,
Адлия вазирлиги
7.
Кўп квартирали уйларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож мулкдорларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўп квартирали уйлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир мулкдор учун «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими орқали уларнинг ҳар бирининг номига очилган банк ҳисоб рақамига ҳар ойда кейинги ойнинг 10 санасига қадар субсидия тўловини ўтказиб бериш.
Бунда ҳисобланган ойлик мажбурий тўловлардан кам бўлмаган миқдорда субсидия ўтказиб берилиши лозим.
Доимий
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
8.
2026-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда умумий фойдаланиш инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш.
Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларга ўрнатиладиган болалар майдончалари ҳамда умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар учун намунавий лойиҳалар ишлаб чиқиш ва мазкур лойиҳалар асосида қурилиш ишларини амалга ошириш.
Намунавий лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
(а) болалар майдончалари билан биргаликда спорт майдончаларини (WORK OUT) жойлаштириш;
(б) умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар учун хонадонлар қамровини инобатга олиш,
(в) лойиҳаларни ҳудуднинг жойлашуви ва майдон ҳажмига кўра камида 3 хил намунада ишлаб чиқиш.
2026 йил март
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
9.
2026-2027 йилларда кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини самарали ташкил этиш.
1. Шакллантирилган лойиҳа таклифлари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари, лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда жойларда лойиҳаолди тадқиқотларини ўтказиш.
2. Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари қарорлари билан манзилли дастурни тасдиқлаш.
3. Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини қуриш ишлари учун ер майдонларини белгилаш.
4. Тасдиқланган дастурларни «Тураржой» МАТ орқали уларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этиш. Бунда вазирлик дастур доирасида амалга оширилган ишларнинг рақамли мониторингини олиб боради.
2026-2027 йиллар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
5. Ҳар бир лойиҳанинг бажарилиши ҳолатини мунтазам равишда барча даражадаги вакиллик органлари депутатлари томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг қилиб бориш.
Доимий
10.
Кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни бузиш ҳолатларини аниқлаш ва назорат органларини хабардор қилиш тизимини такомиллаштириш.
Қонунчилик ҳужжатларига кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, шу жумладан, кўп квартирали уйларда ва уларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ҳолатлари бошқарувчилар томонидан аниқланиб, ҳолат тўғрисида назорат органларига хабар берилган тақдирда, мазкур ҳолатлар юзасидан қўлланган маъмурий жарима суммасининг йигирма беш фоизини бошқарувчига мукофот сифатида тўлаб беришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.
2026 йил март
Вазирлар Маҳкамаси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар
11.
Собиқ ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини узайтириш.
1. Бошқарувчи ташкилотлар томонидан маҳаллий ҳокимликларга кафиллик хатларини олиш бўйича буюртмалар бериш.
2. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан буюртмалар келган кундан бошлаб беш иш куни ичида кафиллик хатлари расмийлаштирилиши ва тегишли тижорат банкларига юборилишини таъминлаш.
2026 йил сентябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Марказий банк,
тижорат банклари
3. Тижорат банклари томонидан собиқ ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган кредитлар ва улар учун фоизлар ҳисобланишини музлатиш шарти билан қайтариш муддатини маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида уч йилга узайтириш. Бунда муддати келган қарздорликлар учун пул маблағлари бошқариш органларининг ҳисоб рақамидан ечиб олинмайди.
2026 йил октябрь
12.
Мажбурий тўловлар ҳамда умумий мол-мулкни ижарага бериш ва фойдаланиш ҳисобига келиб тушган маблағларнинг алоҳида ҳисобини юритиш.
1. Ҳар бир кўп квартирали уйларнинг кадастр рақамидан фойдаланиб ҳар бир уйнинг мулкдорлари номига идентификация рақамини бериш. Бунда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 августдаги ЎРҚ-942-сон Қонунида белгиланган тартибни татбиқ этиш бўйича Қонун лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.
2026 йил апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Солиқ қўмитаси,
Марказий банк,
тижорат банклари,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси
2. Ҳар бир кўп квартирали уйларнинг идентификация рақамларидан фойдаланган ҳолда жой мулкдорлари номига банк ҳисоб рақамларини очиш.
2026 йил август
3. Идентификация рақами ҳамда банк ҳисоб рақами очилмаган уйлар фойдаланишга қабул қилинмаслик ва мазкур ишлар қурувчи ташкилот томонидан амалга оширилишини таъминлаш.
2026 йил 1 июлдан бошлаб
13.
Мазкур қарорнинг 9-банди «л» кичик бандида назарда тутилган тартиб ижросини таъминлаш.
Кўп квартирали уйлардаги истеъмолчиларга (мулкдорларга) электр энергияни етказиб бериш бўйича шартномани қайта кўриб чиқиш. Бунда шартномага мулкдор мажбурий бадал ва тўловларни амалга оширмаса, унинг ушбу қарздорлиги бартараф этилмагунга қадар электр энергия учун тўловлар қабул қилинмаслиги бўйича талаб киритилади.
Бошқарувчи ташкилотлар фаолиятини кенгайтириш, жумладан, қўшимча хизмат турларини жорий қилиш ва ходимлар малакасини ошириш.
Бошқарувчи ташкилотлар фаолиятини кенгайтириш, жумладан, қўшимча хизмат турларини жорий қилиш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ,
АТ «Халқ банки»
16.
Канализацияга уланмаган кўп квартирали уйларнинг оқова сувлари олиб чиқиб кетилишини таъминлаш учун «Ўзсувтаъминот» АЖ тизим корхоналарининг моддий-техника базасини яхшилаш.
Канализацияга уланмаган кўп квартирали уйларнинг оқова сувлари олиб чиқиб кетилишини таъминлаш учун «Ўзсувтаъминот» АЖ тизим корхоналарининг моддий-техника базасининг ҳолатини ўрганиш ва талабдан келиб чиқиб таклиф киритиш.
2026 март
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
«Ўзсувтаъминот» АЖ,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
марказлашган канализацияга уланмаган кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари
17.
Коммунал соҳада хизмат кўрсатган ходимларни рағбатлантириш.
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвони негизида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал соҳа ходими» фахрий унвонини таъсис этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил март
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги
18.
Мазкур қарорга 11 ва 12-иловаларда назарда тутилган ишчи гуруҳларнинг асосий вазифа ва функцияларини белгилаш.
1. Республикадаги барча кўп квартирали уйларни хатловдан ўтказиб, даромад олиниши мумкин бўлган умумий мол-мулкни, шу жумладан, ертўлаларни ва бошқа жойларни ижарага бериш, мобил алоқа учун антенналар ўрнатиш ва реклама жойлаштириш жойларини аниқлаш.
2026 йил июнь
Бош прокуратура,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Солиқ қўмитаси,
Кадастр агентлиги
2. Аниқланган объектларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва «Менинг уйим» АБТга ҳамда солиқ органларининг ахборот базасига тегишли маълумотларни киритиш бўйича режа-график ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. Бунда зарур харажатларни маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш.
4. Келгусида янги қуриладиган кўп квартирали уйларда даромад олиниши мумкин бўлган умумий мол-мулк кадастр ҳужжатларини тизимли равишда расмийлаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиб, 2026 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил август
19.
Мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган дастур доирасида белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишни таъминлаш.
1. Тендер танловлари асосида консультант ёллаш, консультант томонидан лойиҳа ҳажмини ва объектларнинг ҳолатини ўрганиб чиқиш, лойиҳа концепциясини ҳамда техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш.
2. Лойиҳанинг концепцияси ва техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш.
3. Лойиҳани молиялаштириш бўйича Жаҳон банки билан битим имзолаш.
4. Кўп квартирали уйларни реновация қилиш дастури бўйича коммуникацион компанияларни ташкил этиш.
2026 йил декабрь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари
5. Тендер савдоларини ўтказиш, лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаб олиш.
2027 йил апрель
6. Пудрат ишларини тармоқ жадваллари асосида ташкил қилиш ва доимий мониторингини олиб бориш.
2027 — 2030 йиллар
20.
2026 йилда 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уйларнинг электрон паспортларини ишлаб чиқиш.
1. 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уйларнинг электрон паспортларини ишлаб чиқиш мақсадида республика бюджетидан 79,5 млрд сўм маблағ ажратиш.
2. Келгуси йиллар учун Вазирликнинг асосланган сўровномаларига мувофиқ ушбу йўналишдаги харажатларни тегишли йиллар бюджет параметрларида назарда тутиш.
2026 йил февраль
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
21.
Уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг қоида ва меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш.
1. Қоида ва меъёрлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда кўп квартирали уйлардан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва хавфсизлик талабларини белгилаш.
2. Ишлаб чиқилган қоида ва меъёрларни белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.
2026 йил март
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги
22.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини коммунал соҳа ходимлари билан таъминлаш чораларини кўриш.
1. Туман (шаҳар)ларда бош муҳандис лавозимини киритиш учун бюджетдан молиялаштириладиган қўшимча 89 штат бирлигини ажратиш.
2. Штат бирликларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва тасдиқлаш.
1. Қарорнинг 1 — 5-иловаларига мувофиқ, туман ва шаҳар кесимида уйларни таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини қуриш ишларини амалга ошириш учун манзилли рўйхатни шакллантириш.
2026 йил март
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
2. Шакллантирилган рўйхат асосида Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан манзилли Дастурларни тасдиқлаш.
2026 йил март
3. Қарорнинг 5-иловасига мувофиқ, 2026 йилда кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Дастур доирасида ҳар чорак якунлари бўйича талаб этиладиган маблағлар бошқарувчи ташкилотлар билан тенг улушларда ажратилишини таъминлаш.
хар чоракда
4. Дастур доирасида амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг қилиб бориш.
доимий
24.
2026-2027 йилларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан маблағлар ажратиш.
Қарорнинг 2, 4-иловаларига мувофиқ, кўп квартирали уйларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва туташ ҳудудларини ободонлаштириш мақсадида республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратиш.
2026-2027 йилларда ҳар чоракда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 10-ИЛОВА
«Менинг уйим» ахборот тизимини такомиллаштириш ва кўп квартирали уйларни бошқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизмлари
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
«Менинг уйим» ахборот биллинг тизимига кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги барча электрон тизимларни интеграция қилиш.
1. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимининг низомини ишлаб чиқиш.
2026 йил август
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
2. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими ҳамда «Турар жой» МАТ, «Бошқариш органларининг электрон реестри», «Хавфсиз лифт» ИЭП тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш.
2026 йил август
3. «Менинг уйим» мобил иловасида ахборот биллинг тизимида мавжуд маълумотларни фойдаланувчиларга етказиб бериш.
2026 йил август
2.
Бошқарувчига онлайн мурожаатлар юбориш, уларнинг жараёнларини онлайн кузатиб бориш ва жавоб бериш (фото ва видео лавҳалар орқали) тизимини жорий қилиш, шунингдек, бошқарувчи ташкилотларнинг диспетчерлик хизматларини рақамлаштириш.
1. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимининг мобил ва веб версияларида онлайн мурожаат юбориш имкониятини яратиш.
2. Фойдаланувчилар учун мурожаатни қабул қилиш, масъул ходим бириктириш ва бажариш жараёнларини кузатиб бориш ҳамда бошқарувчи ва унинг ходимлари фаолиятини баҳолаб бориш имкониятини яратиш.
2026 йил август
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
3. Бошқарувчининг ходимлари учун «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимининг мобил версиясини яратиш.
2026 йил август
4. Якунланган мурожаатлар юзасидан мулкдорлар томонидан қўйилган баҳолар орқали бошқарувчи ва унинг ходимлари рейтингини юритиш тизимини жорий қилиш.
2026 йил август
3.
Жой мулкдорларининг умумий йиғилишларини ташаббус қилиш, уларни ўтказиш ва қарорлар қабул қилишнинг онлайн имкониятини яратиш.
1. Онлайнг йиғилишларга овоз беришни идентификациялаш ва расмийлаштириш учун UZINFOCOM томонидан яратилган My-ID ахборот тизими билан интеграция асосида Face-ID технологиясидан беғараз мақсадларда текин фойдаланишни «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида жорий этиш.
2026 йил март
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
2. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими мобил ва веб версияларида онлайн йиғилиш ўтказиш учун ташаббус қилиш, йиғилиш кун тартибидаги масалаларини қўйиш ва уларга овоз бериш имкониятини яратиш.
2026 йил март
4.
«Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида ҳар бир уй бўйича бажариладиган ишлар ва хизматларнинг йиллик ҳажмларини киритиш ҳамда бажарилиши юзасидан чораклик маълумотларни киритиб бориш ҳамда йиллик ҳисоботларни автоматик шакллантириш.
1. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида ҳар бир кўп квартирали уйлар бўйича бажариладиган ишлар (хизматларнинг) йиллик ҳажмлари ва қийматларини киритиш ва уларнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда якунланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар маълумотларни киритиб бориш функциясини яратиш.
2026 йил март
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
2. Чораклик маълумотлар тегишли даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар киритилмаган тақдирда, «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида кейинги ой(лар) учун мажбурий бадал ва тўловларнинг ҳисоби юритилиши тегишли маълумотлар киритилгунига қадар тўхтатилишини ва қайта ҳисоб-китоб қилинмаслигини йўлга қўйиш.
2026 йил март
5.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш.
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциянинг ахборот тизимлари ва «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимини интеграция қилиш.
2026 йил май
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
2. Интеграция орқали бошқарувчиларга кўп квартирали уйларни сақлаш қоидаларига ва тегишли норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериб борилишини «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида акс эттирилишини жорий қилиш.
2026 йил май
6.
Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати ва уйлардан фойдаланишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.
1. Кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари ва бошқарувчилар учун уйдаги ноқонуний қурилишлар, таянч ва тўсиқ конструкцияларни ўзбошимча ўзгартириш, муҳандислик тармоқлари схемаларини ўзгартириш ёки иситиш юзасини хонанинг техник паспортида кўрсатилган параметрлардан ортиқ ўзбошимчалик билан кўпайтириш ҳолатлари тўғрисида «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими орқали Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига хабар бериш тизимини яратиш.
2026 йил апрель
Вазирлар Маҳкамаси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги
2. «Менинг уйим» биллинг тизими орқали инспекцияга юборилган мурожаатларни инспекция томонидан кўриб чиқиш тартибини жорий қилиш.
2026 йил апрель
7.
Кўп квартирали уйларни сақлаш билан боғлиқ бўлган мажбурий бадал тўловларни аниқ, шаффоф ва самарали ҳисобга олишни таъминлаш, шунингдек, жой мулкдорларига маълумотларни очиқлаб бориш.
1. Онлайн тўлов ташкилотлари билан интеграцияни амалга ошириш бўйича техник шартлар ишлаб чиқиш.
2026 йил май
Марказий банк,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
2. Онлайн тўлов ташкилотлари билан хизматни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзолаш.
2026 йил июнь
3. «Менинг уйим» биллинг тизими орқали бошқарувчи ташкилотларнинг шахсий кабинетларига онлайн тўловларни қабул қилиш бўйича «оферта» шартномаларини юбориш.
2026 йил июль
8.
Қарздорликларни автоматлаштирилган тартибда ундириш тизимини жорий этиш.
1. «Менинг уйим» биллинг тизими ва Олий суднинг «Адолат» ахборот тизимлари комплексини тўғридан-тўғри интеграция қилиш ва у орқали муддати ўтган (90 кундан ортиқ) қарздорликлар бўйича ҳужжатларни автоматик равишда судларга юбориш тизимини жорий қилиш.
2026 йил май
Олий Суд,
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
2. Адлия вазирлигининг «Нотариус ААТ» ва «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали муддати ўтган (90 кундан ортиқ) қарздорликлар бўйича ҳужжатларни «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими орқали автоматик равишда нотариусларга, улар томонидан кўриб чиқилгандан кейин ижрочиларга юбориш тизимини жорий қилиш.
2026 йил июнь
3. Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимлари, «Адолат» ахборот тизимлари комплекси, «Нотариус ААТ» ва «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали судларда ва нотариусларга киритилган ҳужжатлар ва уларнинг ижроси бўйича ахборот алмашиш тизимини жорий қилиш.
2026 йил июль
4. «Менинг уйим» тизимида қарздорликларни таҳлил қилиш ва ҳужжатларни судларга ва нотариусларга автоматлаштирилган ҳолда юбориш тизимини йўлга қўйиш.
2026 йил август
9.
«Менинг уйим» ахборот биллинг тизими ва «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграция платформаси билан такомиллаштирилган маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.
1. Барча коммунал тўловлар (газ, электр, ичимлик сув, иссиқлик таъминоти ва квартира билан боғлиқ бўлган бошқа тўловлар) ҳақидаги маълумотларни (тўлов тарихи, истеъмол ҳажми ва ва.х) ҳар бир жой мулкдорнинг «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимидаги шахсий кабинетига юбориш имкониятини яратиш.
2026 йил апрель
Вазирлар Маҳкамаси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
«Ўзсувтаъминот» АЖ
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Солиқ қўмитаси,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
2. Солиқ хизмати органларининг электрон тизимлари ва «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимини ўзаро интеграция қилиш орқали, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни фойдаланиш (ижарага, текин ва бошқа шаклда)га бериш тўғрисидаги шартнома, шунингдек, ижарага олувчи ва унинг фаолияти, ижара тўловлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, жой мулкдорларнинг мол-мулк солиғи ва бошқа солиқлар ҳақидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2026 йил июль
3. Кўп квартирали уйларнинг турар ва нотурар жойлари ижарага бериш билан боғлиқ битимлар (шартномалар) Солиқ қўмитаси ахборот тизимида ҳисобга қўйилишида, ушбу кўчмас мулк объекти мулкдорларининг кўп квартирали уйни сақлаш харажатлари учун бошқариш органи олдида мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимидан автоматик равишда текшириш ва қарздорлик аниқланганда мулкни ижарага олувчи огоҳлантирилиб бориш.
2026 йил майдан бошлаб доимий
10.
Кўп квартирали уйлардаги турар ва нотурар жойларнинг умумий майдонлари бўйича низоларни онлайн ҳал қилиш механизмини жорий этиш.
1. «UzKAD» ахборот тизими ҳамда «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимларини интеграция қилиш.
2. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими шахсий кабинети орқали турар ва нотурар жойларнинг кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда майдон маълумотларини тузатиш учун онлайн ариза юбориш тизимини йўлга қўйиш.
3. Келиб тушган аризаларни интеграция орқали Давлат кадастрлари ахборот тизимларига юбориш ва уларни бартараф этиш имкониятини яратиш.
2026 йил май
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Кадастр агентлиги
11.
Бошқарувчиларнинг рейтингини шакллантириш учун давлат ташкилотларидан бошқарувчиларга тегишли маълумотларни «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида акс эттириш.
1. Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузганлиги тўғрисидаги мажбурий кўрсатмалар ҳамда маъмурий баённомаларни «Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарувчиларнинг электрон реестри»да акс эттириш тизимини жорий қилиш.
2026 йил май
Вазирлар Маҳкамаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Ички ишлар вазирлиги,
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,
Солиқ қўмитаси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Энергетика вазирлиги
2. Экология соҳасида қонун бузилишлари юзасидан бошқарувчига кўрилган чоралар ҳамда қўлланилган маъмурий ишлар маълумотларини ва уларнинг реал вақт режимидаги ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали «Менинг уйим» ахборот тизимига автоматик тарзда узатиш.
2026 йил июнь
3. Солиқ маъмурчилиги соҳасида қонун бузилишлари юзасидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар ва жарималар ва уларнинг реал вақт режимидаги ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали «Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри»га автоматик тарзда узатиш.
2026 йил июнь
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ва амалдаги меҳнат шартномаларига эга ходимлар ҳақидаги маълумотлар «Менинг уйим» ахборот тизимига интеграция орқали узатиш.
2026 йил июнь
5. Солиқ қўмитасининг ахборот тизимидан бошқарувчиларнинг солиқ қарздорлиги ҳамда ходимларининг ўртача иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни «Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарувчиларнинг электрон реестри»га автоматик узатиш.
2026 йил июнь
6. Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграция орқали бошқариш органининг электр таъминотидан қарздорликлари ҳақидаги маълумотларни «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимига узатиш.
2026 йил июль
7. Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали бошқариш органининг СТИР маълумотлари асосида унинг балансидаги моддий-техника базалари ҳақидаги маълумотларни «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида акс эттириш.
2026 йил июль
12.
Мажбурий бадал тўловлари жараёнларини очиқ ва шаффофлигини таъминлаш ва тўловлар ҳақида огоҳлантириш тизимини жорий қилиш.
1. «Менинг уйим» ахборот тизимидаги қарздорликлар бўйича ҳар ой якунида ЖШШИР орқали Электрон ҳукумат платформасига сўров юборилиб, абонентларга бириктирилган телефон рақамларига автоматик смс огоҳлантиришлар юборишни йўлга қўйиш.
2026 йил апрель
Ички ишлар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
2. «Менинг уйим» ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали бошқарувчилар смс пакетларни сотиб олиш имкониятини йўлга қўйиш.
2026 йил апрель
13.
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида жамоатчилик назоратида иштирокини мустаҳкамлаш.
«Менинг уйим» шахсий кабинети орқали мулкдорларга бошқарувчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва мулоҳазалар билдириш тизимини жорий этиш.
Мажбурий бадал тўловларини «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида тўғридан-тўғри қўлда киритилишини тўхтатиб, барча тўловлар фақатгина «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида яратилган абонент шахсий ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда онлайн, банк кассалари ва (ёки) ПОС-терминаллар («Менинг уйим» иловаси киритилган терминаллар) ёрдамида интеграциялашган ҳолда амалга ошириш.
2026 йил май
Марказий банк,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
15.
Кўп квартирали уй-жой мулкдорларининг «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими шахсий кабинетларида солиқ ва коммунал тўловлар ҳақидаги маълумотларни очиқлаш.
1. Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграция орқали «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида яратилган мулкдорнинг шахсий кабинетида «Менинг солиқларим» бўлимини жорий этиш.
2. Юридик ва жисмоний шахслар учун электр, газ, сув ва бошқа коммунал тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш.
3. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимидаги шахсий кабинет орқали коммунал хизматларнинг истеъмол сарфлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш.
2026 йил август
Солиқ қўмитаси,
Энергетика вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
«Ўзсувтаъминот» АЖ,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
16.
«Менинг уйим» ахборот биллинг тизимини доимий тарзда ишлаб туриш ва моддий-техника база билан таъминлашнинг молиялаштириш механизмини жорий этиш.
«Менинг уйим» ахборот биллинг тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш харажатларини қоплаш учун аҳоли томонидан тўланган мажбурий бадалларнинг 1 фоизи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш республика марказига автоматик ўтказиб бориш.
2026 йил апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
17.
Кўп квартирали уйларга оид давлат хизматларини ягона иловага жамлаш.
1. Кўп квартирали уйларда коммунал хизматларнинг ҳисоблагичларини пломбалаш ва шартнома тузиш, носоз ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш ва ҳ.к каби давлат хизматларини кўрсатиш учун Электрон ҳукумат платформаси билан «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимини интеграция қилиш.
2026 йил сентябрь
Адлия вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
2. «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимининг мобил иловаси орқали мазкур хизматларни кўрсатиш имкониятини яратиш.
2026 йил октябрь
18.
Кўп квартирали уйларнинг техник параметрлари ва уйга туташ ер участкалари тўғрисида маълумотлар базаси, шунингдек, техник ҳолатини ҳамда энергия ва коммунал ресурсларнинг истеъмолини, уйларни таъмирлаш режалари ва амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг қилиб бориш имконини берувчи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Турар-жой» миллий ахборот тизимини жорий этиш.
1. «Турар-жой» миллий ахборот тизимида кўп квартирали уйларнинг бирламчи маълумотлар базасини шакллантириш.
2026 йил апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Кадастр агентлиги,
Энергетика вазирлиги,
«Ўзсувтаъминот» АЖ,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
2. Турар-жой» миллий ахборот тизими низомини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил май
3. Тизимни Кадастр агентлиги, «Ўзсувтаъминот», «Иссиқлик таъминоти» АЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ хорижий корхонасининг иссиқлик энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ягона тўлов тизимини, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгаз» корхоналарининг биллинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ва маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
4. Ҳар бир кўп квартирали уй, шунингдек, ҳар бир хонадоннинг энергия ва коммунал ресурслари истеъмолини мониторинг қилиш имкониятини яратиш.
2026 йил июнь
5. Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича режалари ва амалга оширилган ишларни «Турар жой» миллий ахборот тизимига киритиб бориш ҳамда «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимида акс эттириш.
2026 йил июль
19.
Кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва ертўла ҳақидаги электрон маълумотлар базасини, шунингдек, кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган уйларга туташ ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
1. «UzKAD» ахборот тизими ва «Турар жой» миллий ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиб, маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2026 йил апрель
Вазирлар Маҳкамаси,
Кадастр агентлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
2. Янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган ҳар бир кўп квартирали уйдаги хонадонлар (шу жумладан, нотурар жойлар) ва умумий мол-мулк, шунингдек, уйга туташ ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар «Турар жой» миллий ахборот тизимида автоматик акс эттирилишини йўлга қўйиш.
2026 йил апрель
20.
«Хавфсиз лифт» электрон платформасини такомиллаштириш ҳамда лифт ускуналарини электрон базасини шакллантириш.
1. «Хавфсиз лифт» электрон платформасида барча лифт ускуналарининг электрон базасини шакллантириш имкониятини яратиш.
2026 йил август
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,
Савдо саноат палатаси
2. Барча бино иншоотлардаги лифт ускуналарини фойдаланишга қабул қилиш «Хавфсиз лифт» электрон платформаси орқали амалга ошириш.
Доимий
3. Лифтларга техник хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг (сервис хизмат кўрсатувчи) электрон реестрини юритиш.
4. Лифтларни техник кўрикдан ўтказувчи (ихтисослашган) ташкилотларнинг электрон реестрини юритиш.
5. Ихтисослашган ташкилот лифтларни даврий техник кўрикдан ўтказиш «Хавфсиз лифт» электрон платформаси орқали амалга ошириш.
2026 йил август
6. Лифт ускунага хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг электрон реестрини юритиш.
2026 йил сентябрь
7. Лифтларга тадбиркорлик субъектларининг инвестициялари ҳисобидан платформа орқали марказлашган бошқарувга эга видеореклама таблоларини ўрнатиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2027 йил март
8. Лифтларнинг эҳтиёт қисимлар сотиладиган савдо дўконлари (омборлар) реестрини шакллантириш ҳамда соҳада электрон савдо тизимини жорий қилиш.
2027 йил февраль
9. Лифт ускуналарининг республика ҳудудига кириб келишидан бошлаб фойдаланишдан чиқарилгунгача бўлган жараёнларни мазкур платформада кузатиб бориш.
Доимий
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 11-ИЛОВА
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича республика ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
1.
С.И. Самадов
—
Бош прокурор ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари
2.
О.А. Жураева
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари
3.
С.А. Садуллаев
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
4.
Н.У. Мухаммадиев
—
адлия вазири ўринбосари
5.
О.А. Пекось
—
рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари
6.
А.А. Садиков
—
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари
7.
Ж.И. Абдиев
—
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
8.
М.С. Мирмаксудов
—
Кадастр агентлиги директори ўринбосари
Изоҳлар:
1. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
2. Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда, зарур ҳолларда, бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди раҳбар ва масъул ходимларини жалб этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 12-ИЛОВА
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ
1. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
2. Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда, зарур ҳолларда, бошқа тегишли ташкилот ва идораларнинг мутасадди раҳбар ва масъул ходимларини жалб этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига 13-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонида:
Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, кўп квартирали уйларни сақлаш ва фойдаланиш харажатларини аниқлаш талабларига, кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
»;
(б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:
«
18.
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қуйидагилар юзасидан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида текширув ўтказиш:
1. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва фойдаланиш харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
2. Кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорида:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон қарорида:
«в) кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳамда уларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар бошқариш органи томонидан ҳар чоракда чорак якунланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар «Менинг уйим» биллинг тизимига киритиб борилади ҳамда йил якуни билан ушбу маълумотлар асосида автоматик равишда йиллик ҳисоботлар шакллантирилади»;
«г) қурувчи ташкилот қурилиши тугалланган кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилади ҳамда биринчи икки йилга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади. Бунда:
қурувчи томонидан мазкур кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг икки йиллик кафолат муддати таъминланади»;
«Кўп квартирали уй-жойдаги умумий мулкни сақлаш (фойдаланиш) қоидаларини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорининг 18-бандида:
(а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қурувчи ташкилот қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларнинг том қисмига ўрнатилган қуёш панелларини электр тармоғига улашни таъминлайди. Қуёш панеллари электр тармоғига уланмаган кўп квартирали уйлар фойдаланишга қабул қилинмайди»;
«11. ИСКХ ташкилоти ичимлик суви таъминоти тармоғининг истеъмолчига тегишли ҳудудга кирган қисмига (кўп қаватли уйларнинг кириш қисмига) қадар жавобгар бўлади ва мазкур чегарага қадар хизматлар кўрсатади.
Кўп квартирали уйни бошқариш органи ичимлик суви таъминоти тармоғининг кўп квартирали уйларга кирган қисмидан то истеъмолчига тегишли ҳудудга қадар жавобгар бўлади ва унга хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Истеъмолчилар ўзига тегишли ҳудуддаги ичимлик суви таъминоти тармоғи учун жавобгар бўлади.
ИСКХ ташкилоти оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғининг истеъмолчига тегишли ҳудудга кирган қисмига (кўп қаватли уйларнинг кириш қисмига) қадар жавобгар бўлади ва мазкур чегарага қадар хизматлар кўрсатади.
Кўп квартирали уйни бошқариш органи кўп квартирали уйда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи учун жавобгар бўлади ва унга хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Истеъмолчилар ўзига тегишли ҳудуддаги оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи учун жавобгар бўлади.
Бунда кўп квартирали уйларнинг юқори қаватларига ичимлик сувини етказиб берувчи ва улардан оқова сувни олиб чиқишда фойдаланувчи насослар эксплуатациясига мазкур уйлардаги хонадонларга ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматларини кўрсатувчи ИСКХ ташкилоти жавобгар бўлади ва хизматлар кўрсатади.
Кўп квартирали уйдаги кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан қабул қилинмаган ва у томонидан хизмат кўрсатиш белгиланмаган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тармоқларига (қувурлари ва тизимлари) ушбу бошқарув органи жавобгар ҳисобланмайди».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 69-сон қарори қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Белгилансинки, Марказга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 66-илованинг 5.2-банди талаби татбиқ этилмайди».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«5. Кадастр паспортини олиш ҳамда белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир вақтда ёки алоҳида мурожаат қилиш мумкин.
Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилади.
Қурилиш-пудрат (девелопер) ташкилоти томонидан фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уйларга белгиланган тартибда кадастр паспортини расмийлаштириш талаб этилади.
Бунда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига асосан бир ер участкасида бир нечта кўп квартирали уйлар қурилиши мўлжалланган бўлса, ҳар бир кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкасининг лойиҳада кўрсатилган чегараси асосида Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар) ер участкасини бўлиш ишларини амалга оширади.
Лойиҳа ҳужжатларига асосан бир ер участкасида бир нечта кўп квартирали уйлар ягона турар жой мажмуаси сифатида назарда тутилган бўлса ёки уларни алоҳида ер участкаларига бўлиш имконияти бўлмаса ер участкаси умумий (биргаликда) фойдаланишдаги ер участкаси сифатида кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Кўп квартирали уйнинг кадастр паспортида кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойлар, умумий мол-мулк рўйхати ҳамда кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Бунда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк ҳамда унга туташ ер участкаси мазкур уйдаги жойларнинг мулкдорлари номига Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади.
Кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор бўлганда ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчининг ихтиёрига кўра қоғоз ёки пластик шаклдаги кадастр паспорти берилади»;
(б) 10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ариза кўп квартирали уйга кадастр паспортини расмийлаштириш учун берилган тақдирда қуйидагилар қўшимча илова қилинади:
лойиҳа-смета ҳужжатлари;
кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкасининг чегараси туширилган режа-схема»;
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 334-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уйларга ўрнатилган ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналарини) ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органлари штатида ёнғин хавфсизлиги бўйича камида бир нафар мутахассис бўлиши лозим».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 687-сон қарорига 1-илованинг 18-банди йигирма еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам ва субсидиялар бериш, уларнинг куз-қиш мавсумида коммунал тўловлари ва иситиш ёқилғисини харид қилиш харажатларини қисман, кўп квартирали уй мулкдорларининг мажбурий бадал маблағлари харажатларини қоплаш».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 853-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламентнинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: