Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш республика маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори билан давлат муассасаси шаклидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Марказнинг тузилмаси ва штат бирликлари унинг фаолият йўналишлари ва иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади.
Марказнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришда, унинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентлари белгиланиши мумкин (Вазирлик билан келишилган ҳолда).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, Марказ директори қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан, директор ўринбосарлари эса, Вазирлик билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Белгилансинки, Марказга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 66-илованинг 5.2-банди талаби татбиқ этилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
4. Марказ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб-рақамлари орқали амалга оширилади (давлат буюртмачиси функциясини бажаришдаги ҳолатлар бундан мустасно).
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
5. Ўзбекистан Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда:
Марказнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни тегишли мутахассисликка эга малакали мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, моддий-техник базасини шакллантириш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳукуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 февраль,
69-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 24 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2020 й., 09/20/69/0140-сон; 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)