1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъуллар |
I. Давлат аудитига доир фаолиятни кенгайтириш ва такомиллаштириш | |||||
1. | Ҳисоб палатасининг ривожланиш стратегиясини қабул қилиш. | Ҳисоб палатасининг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар асосида мамлакатимизда миллий давлат аудити асосларини шакллантириш ва йўналишларини белгилаш; Ҳисоб палатасининг фаолиятида стратегик бошқарувни, давлат аудитининг халқаро стандартлари ва сифат назоратини тўлиқ жорий қилиш; Ҳисоб палатаси фаолиятининг мустақиллиги, очиқлиги ва самарадорлигини ошириш. | Идоравий ҳужжат | 2026 йил август | Ҳисоб палатаси |
2. | Ҳисоб палатаси фаолиятини ва бюджет соҳасини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: назорат объектида, шу жумладан, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда аудит тадбирини ўтказиш давомийлигининг энг кўп муддатини Ҳисоб палатаси томонидан мустақил белгилаш; аудит тадбирларини ўтказиш жараёнларининг ҳар бир босқичини жамоатчилик учун очиқ бўлган шароитда Ҳисоб палатасининг веб-саҳифасида реал вақт режимида ёритиш; ҳар қандай давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан Ҳисоб палатасига назорат тадбирларини ўтказиш ва унинг ходимларини бундай тадбирларга жалб қилиш ҳамда бошқа мажбуриятларни юклашга йўл қўймаслик. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил апрель | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | «Kapital qoʼyilmalar» автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш орқали ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган дастурлар доирасидаги лойиҳалар устидан назорат ўрнатиш бўйича ҳуқуқий асослар яратиш. | «Kapital qoʼyilmalar» автоматлаштирилган ахборот тизимида лойиҳаларни электрон шакллантириш ҳамда буюртмачи ва пудратчилар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ҳисоб-фактураларни келишиш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | «Шаффоф қурилиш» платформасида қурилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тўлиқ шакллантириш бўйича чораларни белгилаш. | 1. «Шаффоф қурилиш» платформаси орқали қурилиш бўйича смета ҳужжатлари юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш: | Ташкилий чора-тадбирлар | Солиқ қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Қурилиш материаллари миллий классификаторидаги материаллар учун деталлашган маҳсулотлар (товар ва хизматлар)нинг идентификация кодларини (кейинги ўринларда — МХИК) ҳамда давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг Ягона миллий классификатори кодларини очиш ва амалиётга жорий этиш; | 2026 йил июнь | ||||
электрон ҳисоб-фактурани шакллантиришда деталлашган МХИК ҳамда давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг Ягона миллий классификатори кодларидан мажбурий фойдаланишни таъминлаш; умумий МХИК кодларидан фойдаланишни чеклаш. | 2026 йил июль | ||||
2. «Шаффоф қурилиш» платформасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш модулини ишга тушириш ва ундан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш. | Идоравий ҳужжат | 2026 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
График асосида барча ҳудудларда лойиҳачи ташкилотларга мазкур тизимдан фойдаланиш бўйича ўқув семинарларни ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил октябрдан декабрга қадар | |||
5. | «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш орқали халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш. | 1. «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимида давлат ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантиришдан бошлаб якуний натижага эришилгунига қадар, шу жумладан, лойиҳалар концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжати (лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари)ни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ҳамда якунлаш жараёнларининг барча босқичларида мониторинг олиб бориш имкониятини яратиш ва ишга тушириш. Бунда тизимда лойиҳа ташаббускорларининг лойиҳаларни амалга оширишдаги самарадорлик кўрсаткичларини автоматик тарзда шакллантиришни назарда тутиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга тегишли барча маълумотларни «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан лойиҳалар доирасида рақамли харид тартиб-қоидаларига ўтиш бўйича музокара ўтказиш, tender.miit.uz дастурини «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июндан бошлаб доимий | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
3. «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими ҳамда tender.miit.uz дастурини Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириб бориш. Бунда Давлат бюджети параметрларида ахборот тизимини ва электрон харид бўйича дастурни молиялаштириш учун зарур маблағларни кўзда тутиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йилдан бошлаб ҳар йили | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | ||
4. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан қуйидаги йўналишларда ишлар ташкил этилишини таъминлаш: якунланган ҳар бир лойиҳа доирасидаги барча ҳужжатларни лойиҳани амалга ошириш гуруҳидан қабул қилиб, ўзида сақлаш; | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Лойиҳа ташаббускорлари | ||
лойиҳаларнинг барча босқичлардаги маълумотлари, шу жумладан, лойиҳа концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжати, лойиҳа ҳужжатлари, харид ҳужжатлари, шартномалар, ҳисобварақ-фактура ва мониторинг натижалари «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиб бориш; | Доимий | ||||
умумий қиймати 5 млн АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган лойиҳалар доирасида амалга ошириладиган қурилиш объектларида кузатув камералари ўрнатиш ва уларни ушбу ахборот тизимига улаш. | 2026 йил май | ||||
6. | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга оид дастурлар бўйича лойиҳаларга ажратилган маблағлар сарфланишининг ошкоралигини таъминлаш. | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот тизими орқали лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
7. | Ҳисоб палатасининг вакили сифатида жорий этилаётган бош инспектор фаолиятини самарали ташкил этиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш. | 1. Бош инспектор учун алоҳида хона, офис жиҳозлари (компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа зарур жиҳоз ва ускуналар) ажратиш. Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари бош инспектор фаолиятини ташкилий жиҳатдан йўлга қўйишга кўмаклашиш учун масъул ҳисобланади. | Амалий чора-тадбирлар | Бир ой муддатда | Давлат органлари ва ташкилотлари |
2. Бош инспектор фаолиятини ташкил этиш ва унга Фармон билан юклатилган вазифалар доирасида берилган кўрсатмалар ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари учун бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжат қабул қилинишини таъминлаш. Бош инспектор фаолиятини ва унинг бўйсунувини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, унга услубий жиҳатдан кўмаклашиш бўйича муносабатларни тартибга солиш. | Идоравий ҳужжат | Икки ой муддатда | Ҳисоб палатаси | ||
3. Бош инспектор фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI)ни белгилаш. 4. Бош инспектор лавозимини жорий этиш тартибини бошқа давлат органлари ва ташкилотларига татбиқ этиш юзасидан асосли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | Таҳлилий ахборот | 2030 йил январь | Ҳисоб палатаси давлат органлари ва ташкилотлари | ||
8. | Стратегик йирик давлат корхоналари фаолиятини таҳлил ва назорат қилиш орқали уларнинг самарадорлигини баҳолаш. | 1. Келгуси йилдан бошлаб таҳлил қилинадиган стратегик йирик давлат корхоналари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда тасдиқлаш. | Рўйхат | Ҳар йили 1 февралга қадар | Ҳисоб палатаси |
2. Стратегик йирик давлат корхоналарида жорий этиладиган ишлаб чиқариш, молиявий оқимлар, таннарх, инвестиция ва кредитлар тўғрисидаги маълумотларни онлайн таҳлил қилиш ҳамда бизнес-режа ижросини назорат қилиш имконини берувчи дастурий таъминотларнинг маълумотлар базаларини Ҳисоб палатасининг «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилиш. Бунда стратегик йирик давлат корхоналари раҳбарлари қайд этилган дастурий таъминотларни мунтазам тўлиқ ишлашига ҳамда Ҳисоб палатаси маълумотлар базалари билан ўзаро интеграция қилиб, тегишли маълумотларни тақдим этишга шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 сентябрь | Стратегик йирик давлат корхоналари «UzAssets» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси | ||
3. «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизимида стратегик йирик давлат корхоналарида бизнес-режа ижросини мониторинг қилувчи «Бизнес режа» модулини яратиш орқали назорат тизимини йўлга қўйиш. | 2026 йил 1 октябрь | Ҳисоб палатаси, «UzAssets» АЖ, стратегик йирик давлат корхоналари | |||
9. | Марказий банк фаолиятини таҳлил ва назорат қилиш орқали унинг самарадорлигини баҳолаш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда ишчи гуруҳини тузиш. 2. Марказий банк фаолиятини таҳлил ва назорат қилиш жараёнларини ташкил этиш ва баҳолашдан ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Ҳисоб палатаси |
10. | Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат иштироки улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлардаги аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш. | Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат иштироки улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлардаги аудит хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. Натижаси юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | Таҳлилий ахборот | 2026 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси |
II. Давлат аудити соҳасини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш | |||||
11. | Сунъий интеллект ва рақамли трансформация қилиш гуруҳининг фаолиятини самарали ташкил этиш. | Гуруҳ фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш. Бунда: 1) гуруҳ раҳбари ҳамда ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ҳисоб палатасининг шўъба мудири ва тегишли ходимларига тенглаштирилишини белгилаш; 2) Сунъий интеллект ва рақамли трансформация қилиш гуруҳи ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш: катта ҳажмли маълумотлар (Big Data)ни қайта ишлаш орқали мониторинг ва назорат тизимларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш; Ҳисоб палатаси фаолиятида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини самарали қўллашни кенгайтириш; Ҳисоб палатасининг ахборот тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш, киберҳужумларга қарши чораларни кучайтириш. | Идоравий ҳужжат | 2026 йил январь | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
12. | Ҳисоб палатасининг аудити жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш имкониятини яратиш. | Аудит жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича стандартлар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил июнь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
13. | Давлат мулкини, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкини хусусийлаштириш (улушни сотиш) ва давлат мулкини ижарага бериш жараёнларини рақамлаштириш. | 1. Давлат мулкини, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкини хусусийлаштириш (улушни сотиш) дастурини ишлаб чиқиш, ҳужжатларни тайёрлаш, баҳолашдан ўтказиш, бошланғич нархини белгилаш, хусусийлаштириш усулларини танлаш, сотувга чиқариш, тушумлар тақсимоти ва бошқа жараёнларни рақамлаштириш бўйича электрон платформани ишга тушириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
Давлат мулкини ижарага беришдан тушган тушумлар тақсимотини автоматлаштириш. | 2026 йил январь | ||||
2. Шартнома шартлари ёки қўшимча шартлар бажарилиши доирасида ўтказилган аукцион савдолари бўйича шартнома тузилгандан сўнг ернинг эгаси ёки ижарачиси томонидан шартлари бажарилишини кузатиб бориш механизмини жорий қилиш. | 2026 йил январь | ||||
14. | Маҳаллий бюджет маблағларига доир маҳаллий кенгашлар ва ҳокимликлар қарорлари қабул қилиниши ва уларга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ахборот алмашинуви тизимини йўлга қўйиш. | 1. Қўшимча манбалар ҳисобидан манбасиз харажатларни олдини олиш учун «E-Kengash» ва «E-Qaror» дастурларини «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизими билан ўзаро интеграция қилиш орқали қарор қабул қилиш ва маблағ ажратиш жараёнларини рақамлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
2. Маҳаллий бюджет харажатларининг бюджет таснифига мувофиқ 4-гуруҳ харажатларни «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимини «E-Kengash» ва «E-Qaror» дастурларига интеграция қилиш орқали тегишли қарор қабул қилингандан сўнг харажатлар ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш амалиётини жорий қилиш. | 2026 йил октябрь | ||||
15. | Ҳудудларда рақамли бошқарувни ташкил этишнинг устувор йўналишларини ўзида жамловчи «Raqamli hokimiyat» дастурий комплексини яратиш. | Бухоро вилоятида эксперимент тариқасида «Raqamli hokimiyat» дастурий комплексини жорий қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Натижаси асосида ушбу дастурий комплексни босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этиш. | Режа-график асосида | 2027 йил июнь | |||
16. | Катта ҳажмли маълумотлар («Big Data») ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизимида янги хавф-таҳлил механизмлари ҳамда мониторингини жорий қилиш. | 1. «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизимида янги хавф-таҳлил механизмларини рақамлаштириш орқали давлат улуши мавжуд банкларининг молиявий ҳолатини мониторинг қилиб бориш модулларини ишлаб чиқиш. 2. Қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, маҳсулотларини етиштириш, солиқ солиш (ер ва мол-мулк) базасини таҳлил қилиш имкониятини яратиш. | Техник топшириқ | 2026 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги, давлат улуши мавжуд тижорат банклари |
17. | Давлат харидларида харид қилишнинг айрим тартиб-таомилларини рақамлаштириш. | Давлат харидларининг электрон тизимларида энг яхши таклифларни танлаб олиш, тендер савдолари бўйича харид қилиш ҳужжатларини (техник топшириқларни босқичма-босқич) мажбурий тартибда электрон шаклда тайёрлаш ва тасдиқлаш имкониятини назарда тутувчи алоҳида модул жорий қилиш. | Техник топшириқ | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси, Ҳисоб палатаси |
18. | Бюджет ташкилотлари истеъмол қилган электр ва газ харажатларни тегишли ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида тўлаш. | 1. Бюджет ташкилотларининг барча электр энергияси ва табиий газ ҳисоблагичларини замонавийсига алмаштириб, уларни «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими» ҳамда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими» билан интеграция қилиш. Бунда ушбу ҳисоблагичларни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини тегишлилиги бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Ўзэнергоинспекция, Ҳисоб палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Ўзэнергоинспекция, Ҳисоб палатаси |
2. «Uzasbo-2» дастурий мажмуасини «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими» ҳамда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими» билан ўзаро интеграциясини йўлга қўйиш. | 2026 йил июль | ||||
Бюджет ташкилотларининг электр энергияси ва табиий газ харажатларини «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими» ҳамда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими»даги электрон ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари асосида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш. | 2026 йил 1 августдан бошлаб | ||||
19. | «Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари (ресурслари) ягона реестри»нинг платформасини яратиш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган ташкилотларда (давлат сири билан боғлиқ ва муҳим ахборот инфратузилма объектлари бундан мустасно) ишга тушириладиган (туширилган) ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этишдан ишга туширишгача бўлган барча жараёнларни ўзида мужассам этган «Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари (ресурслари) ягона реестри»нинг ҳимояланган платформасини ишга тушириш. Бунда платформада барча ҳужжатларни жойлаштириш ҳамда ундан рўйхатдан ўтмаган ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслик чорасини кўриш. 2. Платформани ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
20. | Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган ташкилотлардаги маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун сервер қурилмалари ва ускуналарининг техник кўрсаткичлари ҳисобини рақамлаштириш. | 1. Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун сервер қурилмаларини харид қилиш, рухсат бериш бўйича барча жараёнлар ҳамда харид қилинган қурилмалар ҳисобини юритиш юзасидан ахборот тизимини жорий этиш. | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси | 2026 йил февраль | Рақамли технологиялар вазирлиги |
Ахборот тизимларига ҳужумлар ҳамда таҳдидларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича автоматлаштирилган тизимларни, шунингдек, алоқа каналлари орқали махфий ахборот тарқалишидан ҳимоя қиладиган техник воситалар ҳамда дастурий маҳсулотларни харид қилиш, ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва рухсат бериш бўйича барча жараёнлар ҳамда харид қилинган тизимлар ҳисобини юритиш юзасидан ахборот тизимини яратиш. Бунда мазкур тизимлардан фойдаланиш ҳимояланган тармоқ орқали амалга оширилишини йўлга қўйиш. | Давлат бюджети, махсус жамғарма | 2026 йил февраль | «Киберхавфсизлик маркази» ДУК | ||
2. Давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларини тадбиркорлик субъектлари серверларида сақланишини тақиқлаш (киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли орган хулосалари бўйича рухсатлар бундан мустасно). | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Рақамли технологиялар вазирлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Персоналлаштириш маркази | ||
3. Давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларининг захира нусхаларини «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази»га жойлаштириш. Бунда серверларни ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатиш нархларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
21. | Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган пуллик хизматлар ва реализация қилинаётган товар ҳамда моддий бойликлар ҳисобини рақамлаштириш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларининг товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар реализацияси бўйича ҳисобварақ-фактураларни «Uzasbo-2» дастурий мажмуасида шакллантириб, солиқ органларига юборилишининг электрон тизимини яратиш. 2. Бюджет ташкилотлари томонидан асосий воситаларни хатлов рақамлари билан ҳисобини, қурилиш-монтаж ишлари учун пудратчиларга берилган товарлар ҳисобини ҳар бир товар кесимида «Uzasbo-2» дастурий мажмуасида юритишни жорий қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси |
22. | Бюджет ташкилотлари томонидан ишчи-ходимларга ҳисобланган иш ҳақи тўловлари бўйича солиқ ҳисоботида автоматик шаклланишини рақамлаштириш. | «Uzasbo-2» дастурий мажмуасида ҳар бир ходимга тайинланган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳамда ундан ҳисобланган солиқ тўловлари (имтиёз)ни ҳисобот ойи учун тақдим қилинадиган «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобот»ларини солиқ органларига инсон омилисиз автоматик юборилишини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси |
23. | Давлат манфаатига етказилган зарарлар бўйича бюджет ташкилотининг махсус ҳисоб рақамларига ундирилган ёки сақланаётган товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиб, умумий ҳисоб-китоби олиб борилишини рақамлаштириш. | 1. «Uzasbo-2» дастурий мажмуасида мусодара қилинган товар-моддий бойликлар ҳисобини олиб бориш учун янги модулни ишга тушириш. 2. Давлат манфаатига етказилган зарарлар бўйича ундирилган маблағларни фақатгина ғазначиликнинг ҳисоб рақамларида юритишни жорий қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик қўмитаси, Ҳисоб палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Мажбурий ижро бюроси |
24. | Қурилиш ташкилотлари томонидан қурилаётган турар ва нотурар объектлар бўйича якуний лойиҳалар тасдиқлангандан сўнг хонадон, савдо ёки хизмат кўрсатиш шохобчалари сони, майдон ўлчами ҳамда уларнинг 1 м2 нархлари бўйича маълумотлар жойлаштирилишини рақамлаштириш. | Қурилиш соҳасини шаффофлаштириш, инвестор ва аҳоли учун очиқ маълумотлар базасини яратиш ва назоратни автоматлаштириш орқали нархлар таҳлили, қурилиш ривожини башорат қилиш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган ахборот платформасини яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил февраль | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
25. | Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизимида «Аудиторга кўмаклашиш» модулини ишлаб чиқиш. | 1. «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизими билан Lex.uz тизимини интеграция қилиш, тегишли техник, ҳуқуқий ҳамда ташкилий чора-тадбирларни жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
2. Миллий қонунчиликка сунъий интеллект технологияларини қўллаш орқали интерактив савол-жавоб функциясини яратиш ва услубиётини ишлаб чиқиш. | 2027 йил январь | ||||
3. Сунъий интеллектга машинали ўқитиш орқали Ҳисоб палатасининг аудит стандартларини ўргатиш. Аудиторлар учун қарор қабул қилишга ёрдамлашувчи-тушунувчи «Сунъий интеллект ассистент»ни яратиш. | 2027 йил июнь | ||||
26. | Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 22 та вазирлик ва идораларнинг бюджет маблағларини мониторинг қилиш учун мўлжалланган «Мониторинг портал» ахборот тизимини барча вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликларга фойдаланиш имкониятини яратиш. | Барча вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликларга фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида «Мониторинг портал» ахборот тизимининг янги версиясини ишлаб чиқиш. Бунда рақамлаштириш ва техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ахборот технологиялари маркази» ДУК, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
27. | Хорижий давлатлар олий аудит органлари билан қўшма аудитларда иштирок этиш амалиётини йўлга қўйиш. | Хорижий давлатлар олий аудит органлари билан қўшма аудитни ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказиш. Бунда синов-тажриба лойиҳаси тарзида Хитой ва Туркия олий аудит органлари билан ҳамкорликда аудит тадбирларини амалга оширишни кўзда тутиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
28. | Халқаро ташкилотлар танловларида иштирок этиш ёки ўзаро келишувлар орқали уларнинг фаолияти, лойиҳалари ва дастурлари аудитида қатнашиш. | 1. Халқаро ташкилотлар танловларида иштирок этиш ёки ўзаро келишувлар орқали уларнинг фаолияти, лойиҳалари ва дастурлари аудитида қатнашиш учун музокаралар ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ҳисоб палатаси |
2. Тендерларда иштирок этиш бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳини тузиш ва унинг вазифаларини белгилаш. | Идоравий ҳужжат | 2026 йил январь | |||
29. | Тошкент шаҳрида «Аудит жараёнларидаги катта ҳажмли (Big data) маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш» мавзусида халқаро конференция ташкил этиш. | 1. Халқаро конференцияда иштирок этадиган халқаро ва маҳаллий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Халқаро конференцияни юқори савияда ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳини ташкил этиш, унинг вазифаларини белгилаш ва амалга ошириш. Халқаро конференция материалларини тўплаш ва чоп этиш. Халқаро конференцияни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Рақамлаштириш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
30. | Бухоро давлат университетида давлат аудити соҳасига оид таълим йўналишини жорий этиш. | Бухоро давлат университетида унинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат аудити таълим йўналишини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бухоро давлат университети, Ҳисоб палатаси |
31. | Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида халқаро даражада тан олинган касбий сертификатлардан бирини қўлга киритган талабаларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш. | 1. Давлат аудити олий мактаби битирувчилари таркибидан бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида халқаро сертификатларга эга бўлган талабалар рўйхатини шакллантириш. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида халқаро даражада тан олинган касбий сертификатлардан бирини қўлга киритган талабаларни якуний давлат аттестациясидан озод этиш. 2. Ўқув даврида ўзлаштириш кўрсаткичининг ўртача қиймати (GPA — Grade Point Average) камида 4,0 бўлган битирувчиларга малака имтиҳонини топширмасдан ички аудит миллий малака сертификатини бериш тартибини белгилаш ва жорий этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб | Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон аудиторлар палатаси |
32. | Ички аудит, молиявий назорат, стратегик режалаштириш, коррупцияга қарши ички назорат йўналишларида давлат хизматчиларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш. | 1. Давлат фуқаролик хизматчиларига бўлган эҳтиёж бўйича маълумотларни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига тақдим этиш. 2. Университет томонидан маълумотларни умумлаштириш асосида буюртмалар портфелини шакллантириш. Буюртмалар портфели асосида Давлат аудити олий мактабига қабул параметрларини белгилаш ҳамда Университет кенгашида тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар йили 1 июнга қадар | Бошқарув самарадорлиги агентлиги Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат молиявий назорат инспекцияси |
33. | Давлат аудити олий мактабига ўқув жараёнлари ва илмий фаолиятни самарали ташкил этиш юзасидан «фан-таълим-ишлаб чиқариш» бўйича манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат молиявий назорати инспекцияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Бухоро давлат университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида улар иштирокида «Фан-таълим-ишлаб чиқариш» тамойили асосида ҳамкорликни мувофиқлаштириб борувчи илмий-амалий ҳамкорлик кенгаши таркиби ва унинг низомини тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат молиявий назорат инспекцияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
34. | Илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш. | Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ажратилган давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Давлат аудити олий мактабида «Давлат аудитини ташкил этиш услубиётини шакллантириш» мавзусида илмий-конференцияларни ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар давомида | Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат молиявий назорат инспекцияси |
35. | «CIPFA» ва «INTOSAI» стандартлари бўйича ихтисослашган модулларни жорий этиш. | «CIPFA» ва «INTOSAI» стандартлари бўйича ихтисослашган модулларни жорий этиш. «INTOSAI ISSAI» стандартлари бўйича услубий материаллар тайёрлаш. «CIPFA» стандартлари бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш дастурини йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 — 2029 йиллар | Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон аудиторлар палатаси |
36. | Талабалар учун амалиёт ва стажировка дастурларини ташкил этиш. | 1. Халқаро амалиёт ва стажировка дастурини ташкил этиш ҳамда «CIPFA» шогирдлик дастури (Level 7 Apprenticeship) билан ҳамкорлик ўрнатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил октябрь | Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
2. Талабаларнинг халқаро семинар ва воркшопларда қатнашишини ташкил этиш. Соҳа бўйича халқаро конференцияларда иштирок этиш. | Режа-жадвалга мувофиқ ўқув йили давомида | ||||
37. | Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Хитойнинг Нанкин аудит университети ўртасида илмий ва академик ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Хитойнинг Нанкин аудит университети ҳамкорлигида қўшма академик тадбирларни ўтказиш, педагоглар салоҳиятини ривожлантириш, талабалар алмашинуви, илмий тадқиқотлар йўналишларида ҳамкорликни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш, қўшма ўқув режаларини тузиш, ахборот технологиялари аудити фанини жорий этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь — март | Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
2. Олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида халқаро стандартларни ўқитиш орқали халқаро даражада тан олинган сертификатларни олиш имкониятини яратиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |||
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | Бошқарув ходимларининг чекланган сони | шу жумладан, мастер режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари |
I тоифали ҳудудлар бўйича | |||
1. | Андижон вилояти | 62 | 4 |
2. | Қашқадарё вилояти | 70 | 4 |
3. | Самарқанд вилояти | 62 | 4 |
4. | Тошкент вилояти | 69 | 4 |
5. | Фарғона вилояти | 63 | 4 |
II тоифали ҳудудлар бўйича | |||
6. | Бухоро вилояти | 62 | 4 |
7. | Навоий вилояти | 61 | 3 |
8. | Наманган вилояти | 63 | 4 |
9. | Сурхондарё вилояти | 63 | 4 |
10. | Хоразм вилояти | 64 | 4 |
III тоифали ҳудудлар бўйича | |||
11. | Жиззах вилояти | 59 | 4 |
12. | Сирдарё вилояти | 58 | 3 |
Тоифадан ташқари | |||
13. | Тошкент шаҳри | 104 | |
Жами | 855 | 46 | |
». | |||