18.12.2025 йилдаги ПФ-253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда конституциявий назорат самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, Конституциявий суд фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш, конституциявий одил судловга эришиш кафолатларини кучайтириш ҳамда Конституциявий суднинг қонун устуворлигини таъминлашдаги ролини янада ошириш мақсадида, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришиш, уларнинг бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (шикоятлари)ни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Конституциявий суд ваколатларини кенгайтириш орқали ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан конституциявий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) конституциявий суд ишларини юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали Конституциявий суд фаолиятида шаффофликни ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Конституциявий суд фаолияти самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конституциявий суднинг мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотида (кейинги ўринларда — Ахборот) қайд этиладиган таклиф ва тавсияларни амалиётга жорий этишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга оид Олий Мажлис палаталари ва Конституциявий суднинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ахборотда қайд этилган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чора-тадбирлар режасини Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқлаш ҳамда унинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) масъул давлат органлари томонидан Олий Мажлис палаталари кенгашлари тасдиқлаган чора-тадбирлар режасида назарда тутилган топшириқлар ижроси юзасидан белгиланган муддатларда Олий Мажлис палаталари ва Конституциявий судга ахборот киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конституциявий суднинг мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи субъекти бўлмаган фуқаро ёки юридик шахс томонидан Конституциявий судга тааллуқли масала юзасидан йўлланган мурожаатни Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъект томонидан фуқаро ёки юридик шахснинг мурожаатидаги масала Конституциявий судга киритилмаган ҳолатларда муаллифга унинг мурожаатидаги масалани Конституциявий судга киритишга асос мавжуд эмаслигини тушунтирган ҳолда хабар бериш ва Конституциявий судга ахборот тақдим этиш амалиётини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Конституциявий суд (М. Абдусаломов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, конституциявий суд ишларини юритиш, хулоса ва қарорларни қабул қилиш каби процессуал масалаларни ўз ичига олган конституциявий суд ишларини юритишни тартибга солувчи конституциявий қонун лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Конституциявий суднинг конституциявий шикоят институти самарадорлигини ошириш ва суд ҳимоясини таъминлаш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) муайян иш бўйича суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституциявий суд томонидан Конституцияга мувофиқ эмас деб топилиши суд ҳужжатини ўрнатилган тартибда қайта кўришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) муайян иш бўйича қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан Конституциявий судга Олий суд томонидан мурожаат киритилиши ҳолатини судда тегишли иш бўйича иш юритувини тўхтатишга асос сифатида белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Конституциявий суд фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2026-2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини рақамлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) суд иштирокчиларини Конституциявий суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида «Суд хабарномаси» электрон хизмати ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали Давлат бюджети ҳисобидан электрон тарзда хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида, шу жумладан, мобил иловадан фойдаланган ҳолда ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Конституциявий суд фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқаро ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатадиган ахборот тизимларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) одил судловни амалга оширишда зарур бўлган маълумотларни фуқаро ва юридик шахсларни овора қилмаган ҳолда ваколатли давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) суд мажлисларини аудиоёзув орқали қайд этиб бориш ҳамда суд мажлиси баённомаларини ушбу тизим ёрдамида шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ахборот тизимини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, Конституциявий суд ахборот тизимини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда интеграция қилиш орқали жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар Конституциявий суднинг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2027 йил 1 августдан бошлаб Конституциявий суд фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга «E-KSUD» ахборот тизими синов тариқасида жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Конституциявий судга электрон шаклда мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) фуқаролар ва юридик шахсларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида интерактив хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) суд мажлисларини жонли эфирга узатиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштиришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳамда халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) зарур компьютер ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш бўйича тизим оператори этиб белгилансин ва унга қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Конституциявий суд фаолияти билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «E-KSUD» ахборот тизимини жорий этиш, бошқа ахборот тизимлари билан интеграциясини амалга ошириш ҳамда Конституциявий судга мазкур йўналишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ягона интеграторга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг резиденти мақомини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида, суд фаолияти учун дастурий-аппарат комплекслари, ахборот тизимлари, муҳандислик инфратузилмаси, шунингдек, ушбу мақсадлар учун зарур ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Конституциявий судга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, дастурий-аппарат комплекслари, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун зарур ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) дастурий-аппарат комплекслари, ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмасига оид лойиҳаларни бажариш доирасида ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан Ягона интегратор билан тузилган шартномалар бўйича 30 фоизгача миқдорда олдиндан тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Конституциявий суд фаолиятига оид ташкилий масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Конституциявий суд фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан самарали таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан қўшимча 8 та штат бирлиги ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Конституциявий суднинг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди» эмблемаси намунасини тайёрлаш ва ундан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Конституциявий суд девони раҳбари, экспертлар гуруҳи раҳбари ва бўлим бошлиқларига Олий суд судьяси, бошқарув ходимларига эса вилоят даражасидаги умумюрисдикция суди судьяси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу банднинг «а» кичик бандидаги шартлар муқаддам судьялик лавозимида ишлаган шахсларга нисбатан қўлланилиб, ушбу шахсларнинг шу лавозимларда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилади ва пенсия тайинлашда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Конституциявий суд ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига қуйидагилар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётган ҳамда алоҳида муҳим ишларни амалга ошираётган ходимларни икки ойлик лавозим маоши миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) мукофотлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) лавозим маошининг бир баравари миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) йилда бир маротаба моддий ёрдам пули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) лавозим маошининг 15 фоизи миқдоридаги (алоҳида меҳнат шароитлари, малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ ҳамда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти инобатга олинган ҳолда) моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий судни алоҳида бинода жойлаштириш, уни реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) ушбу Фармонга асосан ажратилаётган қўшимча штат бирликларини 2026 йилдан бошлаб молиялаштириш учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Конституциявий суд (М. Абдусаломов) Олий суд (Б. Исламов) ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармон талабларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фармон ижросини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ж. Хакимова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-253-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-253-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026-2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини рақамлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Молиялаш-тириш манбаси

Масъул ташкилотлар

I. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш

1.

Судьялар ва суд ходимларини замонавий компьютер ва «офис» техникаси билан зарур миқдорда таъминлаш.

1. Компьютер ва «офис» техникасига бўлган талабни аниқлаш.

2026 йил 1 июль

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

«Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ

(Э. Гимранов)

2. Компьютер ва «офис» техникасини белгиланган тартибда харид қилиш.

2026 йил 1 август

2.

«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари (дата-марказ)да Конституциявий суд фаолиятига жорий этиладиган ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий таъминотлар ва электрон реестрлар маълумотларининг белгиланган тартибда жойлаштирилишини ташкил этиш.

1. Конституциявий суд томонидан ахборот тизимлари ва ресурслари, дастурий таъминотлар ва электрон реестрлар маълумотларини жойлаштириш учун дата-марказдан ажратиладиган зарур ресурсларни аниқлаш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

2026 йил 1 август

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров),

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ

(А. Мансуров)

2. Дата-марказдан зарур ресурсларни ажратиш.

2026 йил 31 декабрь

3.

Суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларининг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш чораларини кўриш.

1. Ахборот хавфсизлиги заифлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2027 йил 1 апрель

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари

Конституциявий суд

(А. Ғафуров), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Зарур ускуналар ва дастурий таъминотларни харид қилиш.

2027 йил 1 октябрь

4.

Конституциявий суд биносида IP телефон тизимини жорий этиш.

1. Танлов савдосини ўтказган ҳолда тегишли қурилмаларни харид қилиш.

2026 йил 1 октябрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ж. Махсудов),

«Ўзбектелеком» АЖ

(Н. Хасанов)

2. IP телефон тизимини ўрнатилган тартибда йўлга қўйиш.

2026 йил 31 декабрь

5.

Ташриф буюрувчилар учун суд биносида Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш.

1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш.

2026 йил 1 октябрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ж. Махсудов),

«Ўзбектелеком» АЖ

(Н. Хасанов)

2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш.

2026 йил 31 декабрь

6.

Суд мажлиси зали учун зарур ускуналарни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш орқали қуйидаги тизимларни жорий қилиш:

видеоконференцалоқа тизими;

суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш тизими;

замонавий воситалар (гаджетлар)дан фойдаланган ҳолда суд мажлисларида иштирок этиш имконини берувчи видеоконференцалоқа тизими.

1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш.

2027 йил 1 апрель

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

«Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ

(Э. Гимранов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Қудратов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ж. Махсудов)

2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш.

2027 йил 1 август

II. Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан электрон ҳамкорликни таъминлаш

7.

Конституциявий суд фаолиятига қуйидагилар орқали суд иш юритувининг «Е-КSUD» ахборот тизимини жорий этиш:

иш юритиш тартибини автоматлаштириш орқали мурожаатларни электрон рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

«Суд хабарномаси» электрон тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали суд иштирокчиларини хабардор қилиш;

суд ҳужжатларини ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш;

суд ишларини электрон кўринишда шакллантириш бўйича модулни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 август

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров),

«Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ

(Э. Гимранов)

2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш.

2027 йил 1 февраль

3. Дастурий таъминотни жорий этиш.

2027 йил 1 август

III. Конституциявий суд фаолиятида ахборот хавфсизлигини, ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини ва ахборот-коммуникация технологияларининг лозим даражада ишлашини таъминлаш

8.

Суд архивидаги маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва архив ҳужжатларини тизимлаштириш.

1. Суд архивини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Суд архивида қоғоз шаклида сақланаётган ишлар ва ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш.

3. Суд архивида иш ва ҳужжатларни сақлаш тартиби ҳамда муддатларини қайта кўриб чиқиш.

2027 йил 1 июль

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

9.

Судда ахборот технологияларидан фойдаланиш тартибини белгилаш.

Идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил 1 июль

-

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

«Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ

(Э. Гимранов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

10.

Суд иш юритуви тизимининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини белгилаш.

Идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил 1 декабрь

-

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

«Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ

(Э. Гимранов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

11.

Суд органларининг ахборот тизимларида хизмат маълумотларини ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича, шунингдек ахборот хавфсизлигининг бузилиши билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларга тезкорлик билан муносабат билдириш чораларни кўриш.

Ташкилий техник чоралар кўриш.

Доимий

-

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

12.

Барча судьялар ва масъул суд ходимларини электрон рақамли имзолар билан таъминлаш.

Электрон рақамли имзоларни харид қилиш бўйича зарурий чораларни кўриш.

Доимий

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

Солиқ қўмитаси

(Ж. Абдиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

IV. Конституциявий суд фаолиятига жорий этилган ахборот тизимларидан кенг ва самарали фойдаланиш бўйича ташкилий тадбирлар

13.

Конституциявий суд фаолиятига жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари ҳақида аҳоли орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.

Тренинг, семинар, видеороликлар ишлаб чиқиш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

2027 йил августдан бошлаб доимий

-

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Джўрабаев)

14.

Суд фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

1. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2. Зарур ҳолларда, танланган илғор хорижий давлатларга ташриф буюриш орқали тажрибаларни ўрганиш.

Алоҳида режа асосида

Халқаро донор ташкилотлар билан ҳамкорликда

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

15.

Конституциявий судда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишга масъул бўлган ходимлар малакасини доимий тарзда ошириб бориш.

1. Режа-графикни тасдиқлаш.

2. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида судда АКТни жорий этишга масъул ходимлар малакасини ошириш

Ҳар йили

-

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Тошкент ахборот технологиялари университети

(Б. Махкамов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: лойиҳаларни ижро этишнинг якуний қиймати лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши ва тасдиқланиши, тендер (танлов) савдолари ўтказилишидан кейин аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-253-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ахборот тизимини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ишда иштирок этувчи жисмоний шахслар ҳақида маълумотлар олиш имкониятини яратган ҳолда Конституциявий суд ахборот тизимининг Ички ишлар вазирлиги «Манзил» ва «Жисмоний шахслар» ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил январь

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров),

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил февраль

2.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил январь

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил февраль

3.

Суд томонидан почта алоқаси орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари, бошқа ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ҳамда ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминлаш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил март

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров),

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

(А. Файзуллаев)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил апрель

4.

Конституциявий суд ва давлат архиви ўртасида архивда сақланаётган ҳужжатларни олишга сўров юбориш ҳамда ҳужжатларни архивдан олиш қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил май

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Конституциявий суд

(А. Ғафуров)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил июнь

5.

Конституциявий суд ва Миллий статистика қўмитаси ўртасида статистик маълумотлар алмашинуви бўйича электрон ҳамкорликни ташкил этиш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил июль

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Миллий статистика қўмитаси

(З. Зияев)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил август

6.

Судга жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган жисмоний шахслар ва ЖШШИРга эга бўлганлар) наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил июль

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил август

7.

Судга жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган жисмоний шахслар ва ЖШШИРга эга бўлганлар) руҳий касалликлар бўйича диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил сентябрь

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил октябрь

8.

«E-qaror» электрон дастуридан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар маҳаллий кенгашлари қарорлари ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олишни таъминлаш.

1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2027 йил ноябрь

Конституциявий суд

(А. Ғафуров),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

2. Веб-хизматни яратиш.

3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш.

2027 йил декабрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ахборот ва маълумотлар алмашинуви идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-253-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги «Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6134-сон Фармонининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари ва ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Тариф коэффициенти

Раис

21

19,631

Раис ўринбосари

19

17,276

Судья

18

12,211

Девон раҳбари

18-3%

Гуруҳ раҳбари

17

9,965

Матбуот хизмати раҳбари, бўлим бошлиғи

16

6,490

Раис ёрдамчиси, биринчи бўлим мудири

15

6,146

Катта эксперт, бош консультант, бош мутахассис

14

5,810

Эксперт, катта консультант, катта мутахассис, девонхона мудири

13

5,482

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятининг таъминоти тўғрисида»ги 64-сон қарорининг иккинчи хатбошисидаги «22» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 06/25/253/1177-сон)