02.07.2025 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 18 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида телекоммуникация ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида умумий аҳамиятга молик ғоялар, ахборот, билим ва тажриба алмашиш Томонлар учун самарадорлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клонланган (нусхаланган) IMEI кодли ҳамда ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашиш соҳасида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳамкорлик мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар IMEI кодлари (кейинги ўринларда — Ахборот) ҳамда Томонлар тарафидан бир-бирларига тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланган ҳолатлар (кейинги ўринларда — Фактларга оид маълумотлар) бўйича мунтазам равишда ўзаро ахборот алмашинувини ташкил этадилар ва амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ахборот алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва фактларга оид маълумотлар Томонлар ахборот алмашинувининг ўзаро келишилган техник шартларига мувофиқ электрон ҳужжатлар шаклида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот алмашинуви Томонларнинг тегишли ваколатли идоралари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга оширишда ҳар бир Томон ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қилади. Тақдим этилган маълумотлар асосида Томонлар мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг қора рўйхатига IMEI кодларни киритади ва ушбу қурилмаларга алоқа хизматларининг кўрсатилишини чеклайди. Мобил алоқа хизматларидан фойдаланишни чеклаш IMEI коди қора саҳифага (рўйхатга) киритилган мобил қурилмага нисбатан ҳар қандай телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар IMEI кодларни қора саҳифадан (рўйхатдан) чиқарилиши бўйича ўзаро ахборот алмашадилар ва ушбу IMEI кодларини мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимида қора рўйхатдан чиқарилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ваколатли идоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришни Томонларнинг қуйидаги ваколатли идоралари амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати номидан — Озарбайжон Республикаси Рақамли технологиялар ва транспорт вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз ваколатли идораларининг расмий номи ўзгарган, улар қайта ташкил этилган тақдирда, бир-бирларини дипломатик каналлар орқали дарҳол ёзма равишда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ахборот ва маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мобил қурилмаларнинг ноқонуний фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида назоратни амалга ошириш ҳамда, зарур ҳолларда, уларни блоклаш (жумладан, мобил қурилманинг тегишлилиги аниқлангунга қадар вақтинча блоклаш) ҳолатларига оид ахборот ва фактларга оид маълумотлардан фойдаланишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ахборот алмашинуви хавфсизлигини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ахборот ва маълумотларни ваколатли идораларга тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ бошқа Томондан қабул қилинган ахборот ва фактларга оид маълумотларни ўз давлатининг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим асосида бир Томондан олинган ахборот ва фактларга оид маълумотларни учинчи томонга тақдим этиш учун бундай маълумотларни тақдим этган Томоннинг олдиндан ёзма равишда берилган розилиги талаб этилади, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ваколатли органларга маълумот тақдим этиш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим доирасида қабул қилинган маълумотларнинг махфийлигини Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Техник шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ахборот ва фактларга оид маълумотларни ўзаро келишилган ахборот алмашинувининг техник шартлари асосида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Маълумот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон бошқа Томонга ўзига маълум бўлган фақат ишончли, текширилган ва долзарб ахборот ва фактларга оид маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олади. Томонлар ўзлари тарафидан тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун ўз давлатларининг қонунчилигида белгиланган доирада жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Масъул мансабдор шахслар ва таркибий бўлинмалар рўйхатини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидаги йўналишларга масъул мансабдор шахслар ва таркибий бўлинмалар рўйхати тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот алмашинуви бўйича техник шартлар ва ахборотни ҳимоя қилиш талабларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар таркиби, тузилмаси, формати ҳамда ахборот ва фактларга оид маълумотлар алмашинувининг регламентини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ахборот ва маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказадилар ҳамда ахборот ва фактларга оид маълумотлар алмашинуви учун зарур бўлган материаллар ва лойиҳа ҳужжатларидан тегишли маълумотларни бир-бирларига беғараз тарзда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ахборот алмашинуви архитектураси ва регламентларини тасдиқлаш, шунингдек, узатишдаги носозликлар, можаролар ва маълумотлар сифати бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш учун масъул бўлган Қўшма техник ишчи гуруҳни таъсис этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ахборот хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар маълумотларни узатиш, сақлаш ва шифрлашдан фойдаланиш жараёнида, жумладан, фойдаланиш имконияти ва аудит воситаларини назорат қилишни инобатга олган ҳолда, ахборот хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш мажбуриятини оладилар. Ҳар бир Томон халқаро эътироф этилган энг илғор стандартларга мувофиқ, рухсатсиз кириш, маълумотларнинг сизиб чиқиши ва киберҳужумлардан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни жорий этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, мазкур Битимга унинг ажралмас қисми бўлган ва мазкур Битимнинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ барча низолар маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унинг кучга кириши зарур бўлган давлат ички процедуралари Томонлар тарафидан бажарилганлиги тўғрисидаги сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим 5 (беш) йил муддатга тузилади ва Томонлардан бири бошқа Томонни мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида унинг амал қилиш муддати тугашидан камида 6 (олти) ой олдин ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабардор қилмаса, Битимнинг амал қилиш муддати автоматик равишда навбатдаги беш йиллик муддатга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон исталган вақтда мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориб, мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиши мумкин. Мазкур Битимнинг амал қилиши бошқа Томоннинг бундай хабарномасини қабул қилган санадан бошлаб 6 (олти) ой ўтгандан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боку шаҳрида, 2025 йил 2 июлда, икки асл нусхада, ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)