1-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи | Майдони, гектар | |||
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани «Устюрт» овул фуқаролар йиғини | |||||
1. | Шимол томондан | 1-нуқта | 43°22'44.763''N | 58°1'44.975''E | 50 |
2. | Шарқ томондан | 2-нуқта | 43°22'27.275''N | 58°2'35.054''E | |
3. | Жануб томондан | 3-нуқта | 43°22'15.586''N | 58°2'27.381''E | |
4. | Ғарб томондан | 4-нуқта | 43°22'33.073''N | 58°1'37.304''E | |
2-ИЛОВА
Т/р | Лойиҳа (объект) номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
1. | «Kungrad Free Salt Zone» саноат зонасидан сув таъминоти тармоғигача 7 км оралиқда 219 диаметрли сув қувурини тортиш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил | «Ўзсувтаъминот» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
3. Лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш. | 2025-2026 йиллар | |||
2. | Қирққиз маҳалласидаги тармоқдан 33 км оралиқда ер остидан 219 диаметрли газ қувурини тортиш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил | Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
3. Лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш. | 2025-2026 йиллар | |||
3. | «Барсакелмес» туз конидаги сода заводининг мавжуд подстанциясидан электр энергияси тармоғини тортиш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил | Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
3. Лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш. | 2025-2026 йиллар |
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Саноат зонасини ташкил этиш учун ер участкасини ажратиш. | 1. Саноат зонасини ташкил этиш учун Қўнғирот тумани «Устюрт» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 50 гектар ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида саноат зонаси дирекциясига ажратиш. 2. Заруратдан келиб чиқиб, Саноат зонаси майдонини 200 гектаргача кенгайтириш. | Маҳаллий ҳокимликнинг тегишли қарори | 2025 йил ноябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) |
2. | Саноат зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Саноат зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
3. | Саноат зонаси фаолиятини самарали ташкил этиш. | Саноат зонаси дирекцияси томонидан: (а) саноат зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ҳамда ушбу зона ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқиш; (б) саноат зонаси ҳудудидаги ер участкалари белгиланган тартибда онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш; (в) саноат зонаси ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан инвестиция битимларини тузиб, белгиланган тартибда тадбиркорларга саноат зонаси иштирокчиси мақомини бериш; (г) «ягона дарча» тамойили асосида лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни, шу жумладан, саноат зонасининг бош режасига мувофиқ бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этиш; (д) инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида ёки сифатли бажармаган саноат зонаси иштирокчилари билан тузилган инвестиция битими ва ижара шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш ҳамда уларнинг саноат зонаси иштирокчиси мақомини бекор қилиш чораларини кўриб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) |
4. | Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд туз захираларини ва истиқболли туз конларини аниқлаш ва ўзлаштириш. | 1. Ҳудудда мавжуд туз захираларини ва истиқболли туз конларини аниқлаш ҳамда улар ҳақида маълумотларни очиқ маълумотлар порталига жойлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) |
2. Аниқланган туз захиралари ва истиқболли туз конларини ўзлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш. | Асосланган таклифлар ишлаб чиқиш | 2026 йил апрель | |||
5. | Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича узоқ муддатга хорижий экспертни жалб қилиш. | 1. Хорижий экспертнинг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича ҳисоботини ва таклифларини кўриб чиқиш. 2. Ҳисобот ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича экспертни жалб қилиш ҳамда унинг фаолиятини Лойиҳа офиси билан яқин ҳамкорликда ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги (Б. Рахматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов) |
6. | Саноат зонасига тадбиркор ва инвесторларни жалб қилиш. | 1. Мамлакатимизда тузни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторларга саноат зонасида яратилган шарт-шароитларни етказиш учун Нукус шаҳрида тузни қайта ишловчилар форумини ўтказиш. 2. Форум доирасида тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторларни саноат зонасига жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахобов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов), Ўзбекистон Республикасининг Хитой, Туркия ва Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари |
7. | Саноат зонаси ҳудудига хорижий инвесторларни жалб қилиш. | 1. Хорижий инвесторлар учун саноат зонасида ташкил қилинган қулай инвестиция муҳити, шу жумладан, мавжуд имтиёз ва енгилликлар бўйича маълумотларни қамраб олган тақдимот тайёрлаш. 2. Дунёдаги тузни экспорт қилувчи йирик корхоналарни жалб қилиш бўйича давлатлар ва хорижий корхоналар кесимида «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. Бунда «K+S» (Германия), «China National Salt Industry Corporation» (Хитой), «Tata Chemicals Limited» (Ҳиндистон) корхоналари билан музокаралар ўтказиш, Қорақалпоғистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилиш ва ҳар бир корхона бўйича масъул вазирлик ва идораларни аниқ белгилаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил февраль | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов), Лойиҳа офиси (Б. Жумамуратов) |