Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 октябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 376]
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 октябрь,
01/2-41-сон
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 23 октябрдаги 01/2-41-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида (ҳисоб рақами 293, 2024 йил 25 сентябрь):
а) 1-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ШНҚ 2.01.06-25 «Сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалаш»;
ўттиз биринчи — қирқ учинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз иккинчи — қирқ тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 1421-банд билан тўлдирилсин:
«1421. МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган 9 қаватдан юқори турар жой объектларини ШНҚ 2.01.06-25 га мувофиқ актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари (демпфер ускуналари) билан лойиҳалашга йўл қўйилади.».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 10 сентябрдаги 01/2-36-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 418, 29.10.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган)
3. ШНҚ 2.08.05-23 «Тиббиёт ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида (ҳисоб рақами 315, 2024 йил 20 ноябрь):
а) 1-бандда:
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ШНҚ 2.01.06-25 «Сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалаш»;
йигирма биринчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектларини ШНҚ 2.01.06-25 га мувофиқ актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари (демпфер ускуналари) билан лойиҳалашга йўл қўйилади.».