30.10.2025 йилдаги ПҚ-320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида мазкур технологияларга асосланган ечимларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, ушбу қарорни қабул қилишнинг асосий мақсади ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларига асосланган устувор ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Стартап лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Рақамли технологиялар вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарорига асосан 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сон Фармонига асосан беғараз асосда 10 миллион АҚШ доллари ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 90 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги 14 октябрдаги ПҚ-357-сон қарорига асосан венчур жамғармаларни молиялаштирувчи «Фондлар фонди» ҳамда IT-парк ҳузурида рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган «IT Park Ventures» венчур жамғармалари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларига асосланган, шу жумладан, стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026-2027 йилларда қўшимча 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ қуйидаги мақсадлар учун ажратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ беғараз асосда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун. Бунда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга устуворлик берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тенг улушларда «Фондлар фонди» ва «IT Park Ventures» венчур жамғармалари устав капиталига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши сифатида киритилиши орқали сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш комиссияси) томонидан тақсимланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) тармоқ ва ҳудудлар кесимида маблағларни тақсимлаш йиллик сметаси, шу жумладан, лойиҳалар кесимида молиялаштириш ҳажми Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2025 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича таклифларни Мувофиқлаштириш комиссиясининг ишчи органига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 2026 йил 1 январга қадар ишчи орган таклифларни саралаб, Мувофиқлаштириш комиссиясига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) «Фондлар фонди» ва «IT Park Ventures» венчур жамғармалари орқали молиялаштириладиган лойиҳаларнинг устувор йўналишлари ва мезонлари Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) лойиҳалар Мувофиқлаштириш комиссияси кўрсатмасига асосан қуйидагича молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сон Фармонига асосан шакллантирилган реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари билан тузиладиган шартномаларга асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ушбу реестрда мавжуд бўлмаган янги лойиҳалар бўйича Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан белгиланган талаб ва мезонларга мувофиқ келувчи иштирокчилар орасида ўтказиладиган очиқ танлов натижаларига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур қарор доирасида ишлаб чиқиладиган ахборот тизими ва ресурслари техник ҳужжатларининг экспертизаси, истисно тариқасида, барча экспертиза органларида бир вақтнинг ўзида 15 кун муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-320-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2025 й., 07/25/320/0998-сон)