30.09.2025 йилдаги 616-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини самарали ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ижро учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг жавобгарлигини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорлари) ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорлик 2025 йил 1 октябрдан «Ijro.gov.uz» тизими орқали ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ҳар томонлама, яъни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан пухта ҳамда юксак профессионал даражада тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларининг ижросини самарали ва режали ташкил қилиш, уларнинг бажарилиш ҳолатини мақсадли ўрганиш ва аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш учун амалий механизмларни ва бажаришнинг реал муддатларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий, ижро ва назорат фаолияти ягона тизимининг натижадорлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг шахсий масъулиятини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукумат қарорларининг ижроси қуйидаги тартибда ташкил этилиши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси имзоланган Ҳукумат қарорларини бир соат давомида рўйхатдан ўтказиб, «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш учун бир кун муддатда Адлия вазирлигига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқич — Ҳукумат қарорлари келиб тушган вақтдан бошлаб Адлия вазирлиги назоратга олинадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни бир кун муддатда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқич — давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари ҳар ойнинг 25-санасигача ижро муддати кейинги ойда келадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича йўл харитаси ва амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, Ҳукумат қарорлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақида «Ijro.gov.uz» тизимига белгиланган шаклдаги маълумотларни ўз вақтида киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи босқич — Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларининг ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни бир иш куни ичида тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, шунингдек, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси бир иш куни ичида масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан келишилган маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади. Бунда ҳар ойда Раёсат мажлисларида Ҳукумат қарорлари ижроси натижадорлигини танқидий кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Ҳукумат қарорларидаги ижро муддати белгиланмаган ёки ижро муддати бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган топшириқларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот ҳар олти ойда масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимидаги Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро ҳолатини ҳар ой тизимли таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва натижаларини умумлаштирган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини «жойига чиққан» ҳолда ўрганиш, ўрта ва қуйи бўғинларда ишларнинг реал ҳолатини, муаммоларнинг асл сабабларини таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш мақсадида ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари Адлия вазирлигида давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари билан «жонли мулоқот» ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро интизомини таъминлашда жиддий камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг 25-санасида «Ijro.gov.uz» тизимида ижро муддати келгуси ойда келадиган топшириқлар шакллантирилиб, давлат органлари ва ташкилотларига эслатмалар юбориш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва асослилигини «Ijro.gov.uz» тизими орқали текшириш имкониятини таъминлаш учун давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини «Ijro.gov.uz» тизимига босқичма-босқич интеграция қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимидаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек, Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати юзасидан ҳисоботларни «Ijro.gov.uz» тизими орқали автоматик шакллантириш имконияти яратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланувчиларнинг асосли таклифларини инобатга олган ҳолда уни доимий равишда модернизация қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, уларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг «Ijro.gov.uz» тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинма раҳбарлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси ҳамда Бош вазир котибияти раҳбари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
616-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — «Ijro.gov.uz» тизими) орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорлари) ижросини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ijro.gov.uz» тизимидаги Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ижрочилар — давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — «Ijro.gov.uz» тизими узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги «Ўзбектелеком» АК таъсисчилигидаги «UNICON-SOFT» масъулияти чекланган жамияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳукумат қарорларининг ижроси ва назорати ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси (Умумий бўлим) Ҳукумат қарорларини «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш учун Адлия вазирлигига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқич — Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларини масъул ижрочилар ва уларни бажариш муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқич — масъул ижрочилар Ҳукумат қарорлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақида «Ijro.gov.uz» тизимига асословчи ҳужжатлар билан бирга маълумот киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи босқич — Адлия вазирлиги масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, заруратга кўра жойига чиққан ҳолда ўрганади, уларни келишади ёки қайта ишлашга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини «Ijro.gov.uz» тизими орқали мунтазам назорат қилади, Адлия вазирлиги томонидан келишилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, шунингдек, ҳар ой якуни бўйича Раёсат мажлисларида ижро интизоми ҳолатини муҳокама қилади, камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан таъсир чораларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рақамлаштириш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги рақамлаштиришга оид топшириқлар ижроси «Ijro.gov.uz» электрон тизимида Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилгандан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва (ёки) тасдиқлаш тўғрисидаги топшириқлар — ушбу ҳужжат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг назоратдан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларга мувофиқ ишлаб чиқилиши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилгандан сўнг улар қабул қилингунга қадар бўлган босқичлар қўшимча равишда «Ijro.gov.uz» электрон тизимида назоратга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ўрнатилган тартибда киритилган норматив-ҳужжат лойиҳаси тегишли ташкилотга қайта ишлаш учун юборилганда топшириқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ijro.gov.uz» тизимида қайта назоратга олинади. Агар, Вазирлар Маҳкамаси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, тегишли топшириқ «Ijro.gov.uz» тизимидан назоратдан ечилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукумат қароридаги маълум бир тартиб ёки тизимни амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ топшириқлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб қилинган тақдирда, ҳужжат қабул қилингандан сўнг топшириқ тўлиқ бажарилган деб ҳисобланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ижрочи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритгандан кейин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингунга қадар ҳар ойда, бироқ энг кўпи билан бир йил давомида топшириқ ижро ҳолати бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига маълумот киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қароридаги топшириқнинг ижро муддати бевосита Адлия вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бир хил мазмундаги ёки фақат масъул ижрочилари ва бажариш муддатлари бир-биридан фарқ қиладиган олдин берилган Ҳукумат қароридаги топшириқ кейинроқ қабул қилинган Ҳукумат қарори ёки юқори юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида назоратдан ечилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳукумат қароридаги топшириқ «Ijro.gov.uz» тизимидаги асосий масъул ижрочидан назоратдан ечилгандан сўнг ҳамижрочи ҳисобланган бошқа ижрочилардан ҳам «Ijro.gov.uz» тизимида автоматик равишда назоратдан ечилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижро муддати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланмаган бўлса — уларни бажариш муддати бир йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий топшириқларнинг «Ijro.gov.uz» тизимида назоратдан ечиш муддати (Ҳукумат қарорида доимий топшириқлар бажарилишининг якуний муддати аниқ белгиланган ҳолатлар бундан мустасно):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта (ёки бир ойгача муддат) бўлса — уларнинг якуний ижро муддатлари бир йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой ва ҳар чорак бўлса — уларнинг якуний ижро муддатлари икки йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ярим йил ва ҳар йили бўлса — уларнинг якуний ижро муддатлари уч йил этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддати ҳар ой, ҳар чорак, ҳар ярим йил ёки ҳар йили этиб белгиланган ҳолатларда «Ijro.gov.uz» тизимида ушбу топшириқларнинг ижро муддати кейинги ойнинг 10-санасига қадар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро муддати бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган Ҳукумат қарорларидаги доимий топшириқларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот ҳар олти ойда масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий топшириқларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидан ечилиши уларнинг ижросини давом эттириш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимга киритиладиган ижро натижалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича киритиладиган расмий маълумот биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар «PDF» форматида, амалий натижаларни акс эттириш имконияти мавжуд бўлган ҳолларда — уларни ифода этувчи бошқа форматлардаги маълумотлар илова қилинган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ijro.gov.uz» тизимида ижро муддати уч ой ва ундан ошадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро ҳолати юзасидан оралиқ маълумот киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ijro.gov.uz» тизимида оралиқ маълумотлар қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ижрочи ҳар бир топшириқни бажаришга доир ҳаракатлар жадвалини хронологик тартибда ишлаб чиқади ва тизимга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ижрочи «Ijro.gov.uz» тизимида белгиланган ижро муддатининг тенг ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот хатини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тизимга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги киритилган оралиқ маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни келишади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Адлия вазирлиги томонидан келишилган оралиқ маълумотларининг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни келишади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими томонидан келишилган топшириқлар бўйича киритилган оралиқ маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими кўриб чиқади, уларни назоратдан ечади ёки қайта ишлашга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оралиқ маълумотлар мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатиб ўтилган тартибда қабул қилингач, топшириқнинг бажарилиши юзасидан якуний маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига киритишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Ijro.gov.uz» тизимида Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамаси томонидан юборилган Ҳукумат қарорлари келиб тушган вақтдан бошлаб Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Ижро назорати бошқармаси) томонидан бир кун муддатда масъул ижрочилар ва уларни бажариш муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида заруратга кўра Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимида қўшимча ижрочи белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижро назорати бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг 20-санасида ижро муддати келган, бироқ бажарилмаган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар, шунингдек, муддати ой якунига қадар келадиган топшириқлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг 25-санасида ижро муддати кейинги ойда келадиган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича рўйхатни шакллантиради ва масъул ижрочиларга эслатмалар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижро назорати бошқармаси Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш ва ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш мақсадида ҳар ҳафта пайшанба ва жума кунлари Адлия вазирлигида масъул ижрочилар вакиллари билан биргаликда «жонли мулоқот» ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида масъул ходим томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда бу ҳақида раҳбариятга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул таркибий бўлинма заруратга кўра раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ёки тизим ташкилотларига бажариш механизми бажариш муддатларини аниқ белгилаган ҳолда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати масъул таркибий бўлинмаси ҳудудий бўлинмалар ёки тизим ташкилотлари томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва таъминлашда кўмаклашиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма бу ҳақида раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритади.

21. Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратининг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат органлари ва ташкилотларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида;

ҳар чоракда — ҳайъат мажлисларида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.

б) Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари томонидан Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратидан амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатлари аниқ белгиланган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг назорат ва ижро' интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул таркибий бўлинма томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида (биринчи ўринбосар штати мавжуд бўлмаган ёки вакант ҳолларда — ўринбосар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (кейинги ўринларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар) масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул таркибий бўлинма заруратга кўра раҳбариятга ахборот берган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларига амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгилаб, топшириқни юборади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг масъул таркибий бўлинмаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва ижросини таъминлашда кўмаклашиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма бу ҳақида раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул таркибий бўлинма томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;

Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси эътирозлар билан қайта ишлашга юборган бўлса, масъул таркибий бўлинма камчиликларни зудлик билан бартараф этиши ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритишини назоратга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларда Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта жума куни — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта душанба куни — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари йиғилишида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлардан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида туман (шаҳар) ҳокимлиги масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Туман (шаҳар) ҳокимлиги раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки ҳокимликка юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки ҳокимликка ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Туман (шаҳар) ҳокимликларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта жума куни — ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта душанба куни — ҳоким ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда — халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари йиғилишида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Хўжалик бирлашмалари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Хўжалик бирлашмалари марказий аппарати томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида хўжалик бирлашмаси марказий аппарати масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Хўжалик бирлашмалари раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул таркибий бўлинма, заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмаларга амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгилаб, топшириқни юборади. Бунда масъул таркибий бўлинма ҳудудий бўлинмалар томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва ижросини таъминлашда кўмаклашиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма бу ҳақида раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Хўжалик бирлашмасининг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул таркибий бўлинма томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул таркибий бўлинма камчиликларни зудлик билан бартараф этиши ва тегишли маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига қайтадан киритишини назоратга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Хўжалик бирлашмаларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда — хўжалик бирлашмалари бошқарув органи мажлисларида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Хўжалик бирлашмалари марказий аппаратидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида хўжалик бирлашмасининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарияти бир кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Масъул таркибий бўлинма уч кун муддатда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Масъул таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ва раҳбар (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга хўжалик бирлашмасининг марказий аппаратига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича маълумотлар тасдиқловчи зарур ҳужжатлар билан бирга хўжалик бирлашмасининг марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмаларида Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта жума куни — раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти (кейинги ўринларда — Бош вазир котибияти) Ҳукумат бевосита масъул этиб белгиланган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар юзасидан заруратга кўра Бош вазир ёки унинг ўринбосари топшириғини ёки назорат режасини тайёрлайди, белгиланган тартибда имзолаш (тасдиқлаш) учун Бош вазир ёки унинг ўринбосарига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ҳукумат бевосита масъул этиб белгиланган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича белгиланган тартибда имзоланган (тасдиқланган) Бош вазир топшириғи ёки назорат режалари ижросини таъминлаш мақсадида «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочиларни белгилаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлимига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмаси, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими тасдиқланган Бош вазир топшириғи ёки назорат режалари асосида масъул ижрочиларга юборилган топшириқлар ижросини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Адлия вазирлиги марказий аппарати томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг бажарилишини доимий таҳлил қилиб боради ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Адлия вазирлиги тасдиқланган график асосида Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан соҳалар ва тармоқлар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганиш ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ижро назорати бошқармаси қуйидаги ҳолларда Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни назоратга олиш учун Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларига «Ijro.gov.uz» тизими орқали юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари Ҳукумат қарорларида тўғридан-тўғри масъул ижрочи этиб белгиланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ҳукумат қарорлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмаларига ижро учун юборилганда ёки уларнинг ижроси бевосита тегишли ҳудуднинг ўзида амалга оширилиши назарда тутилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимга киритилган маълумотлар Ижро назорати бошқармаси томонидан бир иш кунидан кечиктирмай (қўшимча ўрганиш талаб этилганда — беш иш кунида) таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Таҳлил қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ва илова қилинган тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ҳаққонийлигини заруратга кўра жойига чиққан ҳолда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тор ихтисосликлар бўйича киритилган маълумотларни (бажарилган ишларни) соҳага оид ташкилотларга сўровлар юбориш ёки мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларда ноаниқликлар мавжуд бўлган тақдирда, масъул ижрочидан ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Таҳлил жараёнида Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритиладиган маълумотларга қуйидаги мезонлар асосида баҳо берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик — Ҳукумат қарорларида назарда тутилган маъмурий тартиб-таомиллар ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
долзарблик — амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига мослиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқлик — Ҳукумат қарорларида кўзланган мақсадга (кўрсаткичга) эришилгани (сони, миқдори, ҳажми ва бошқа кўрсаткичлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаққонийлик — Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларнинг амалда қилинган ишлар билан ўзаро мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъулиятлилик — Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш борасида масъул ижрочилар томонидан ўз ваколати доирасида барча зарур чоралар кўрилгани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича киритилган маълумотлар таҳлили натижасига кўра Ижро назорати бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқ бажарилган бўлса — масъул ижрочи томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқ бажарилмаган ёки тасдиқловчи зарур ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса — уларни қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ҳукумат қарорларидаги рақамлаштиришга оид топшириқлар ижроси бўйича киритилган маълумотлар қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро назорати бошқармаси маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш учун Рақамли технологиялар вазирлигига «Ijro.gov.uz» тизими орқали юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан тегишли хулосани бир кун муддатда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро назорати бошқармаси Рақамли технологиялар вазирлигининг хулосаси асосида масъул ижрочи томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни келишади ёки уларни қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ижрочи томонидан камчиликлар бартараф қилиниб, «Ijro.gov.uz» тизимига маълумотлар қайта киритилганда юқоридаги жараён такрорланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. «Ijro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаган ёки нотўғри маълумотларни киритган масъул ижрочиларга Адлия вазирлиги томонидан мазкур камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаган масъул ижрочиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ўз ҳудудларига доир Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлашда ҳокимликларга ва ҳудудий масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ижро назорати бошқармаси кўрсатмасига мувофиқ бир иш кунида (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда — уч иш кунида) Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси амалда бажариш ва ундан кўзланган мақсадга эришилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, имзоланган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ижро назорати бошқармасига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ижро назорати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудуд бўйича бажарилмаган ва муддати кечиктириб бажарилган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар таҳлили ва ҳисобини юритади ҳамда натижаси бўйича умумлаштирилган ахборотни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Ижро назорати бошқармасига тақдим қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ҳукумат қарорлари бажарилишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мунтазам таҳлил қилиб, назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Ижро интизомини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилаётган ҳолатлар ва муддати ўтган топшириқлар бўйича ҳар ҳафта давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарлари, масъул департамент, бошқарма, бўлим раҳбарлари ҳамда ижро интизомига масъул таркибий бўлинма раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими иш режага мувофиқ Ҳукумат қарорлари ижросининг жойлардаги амалий натижаси, ижро интизоми ҳолати, раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги масаласини жойларга чиққан ҳолда комплекс ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс ўрганишлар натижалари бўйича тайёрланган материаллар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берилади, заруратга кўра Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари бир кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб этилганда уч кун муддатда) масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан келишилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқ бажарилган бўлса — топшириқни назоратдан ечишни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқ бажарилмаган бўлса ёки тасдиқловчи зарур ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса — масъул ижрочиларга қайта ишлашга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигига Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган, шунингдек, Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари томонидан келишилган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими кўриб чиқади, уларни назоратдан ечади ёки қайта ишлашга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан ҳар ой якуни бўйича тайёрланиб, белгиланган тартибда киритилган таҳлилий ҳужжатлар асосида ижро интизоми ҳолати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида масъул ижрочилар иштирокида танқидий кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ижро интизоми масалаларини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Вазирлар Маҳкамаси график асосида Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан соҳалар ва тармоқлар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб боришда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Вазирлар Маҳкамаси ҳар ой якунлари бўйича Ҳукумат қарорлари ижро ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Масъул ижрочилар томонидан Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати бўйича маълумотни Адлия вазирлигига киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Масъул ижрочилар Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда таъминлайди ҳамда ижро натижалари бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига маълумотларни уларнинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Масъул ижрочилар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи санасига қадар «Ijro.gov.uz» тизимидаги ўзлари масъул бўлган ва бажарилмаган Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни таҳлил қилади ва уларнинг ижро ҳолати бўйича биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни Адлия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тайёрланади, киритилади ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Адлия вазирлиги ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар муддати келган Ҳукумат қарорлари ижро ҳолатини ҳамда масъул ижрочилар томонидан бажарилмаган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича тақдим этилган маълумотларни танқидий таҳлил қилади, шунингдек, ушбу Низомга 3-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ умумлаштирилган ҳисоботларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича тайёрланган ҳужжатлар тўплами адлия вазири (истисно ҳолларда тегишли вазир ўринбосари) томонидан имзоланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича киритилган таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижроси бўйича киритилган таҳлилий материаллар асосида Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг ўн иккинчи санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ҳужжатлари тўплами тайёрланади ҳамда ҳимояси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ижро интизомини таъминлаш ҳамда Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таҳлил қилиш масалалари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида Ҳукумат қарорлари ижро ҳолати бўйича адлия вазирининг (истисно ҳолларда тегишли вазир ўринбосарининг) ҳамда ижро интизомини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг (уларнинг ўринбосарлари) ҳисоботи эшитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни бажаришда жиддий камчиликларга йўл қўйган, Ҳукумат қарорлари ижросини тўғри ва ўз вақтида ташкил этишда зарур чоралар кўрмаган раҳбар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича таклифлар асослилиги муҳокама қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддати (асос мавжуд бўлганда) қуйидаги тартибда узайтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси асосий ижрочи бўлганда — Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган барча ҳолатларда — бевосита Адлия вазирлиги томонидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. «Ijro.gov.uz» тизимида Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда бажариш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, масъул ижрочилар томонидан уларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажариш имконияти мавжуд бўлмаганда ёки долзарблигини йўқотганда, назоратдан олиш бўйича таклифлар Адлия вазирлигига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қуйидаги намунавий шакллардаги ҳужжатлар «Ijro.gov.uz» тизимига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий алоқа хати (5-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асослантирувчи жадвал (5а-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ жадвали (5б-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратдан олиш бўйича киритилган таклифлар юзасидан таҳлилий жадвал (5г-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган тушунтириш хати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича таклифларни таҳлил қилади ва натижаси бўйича хулоса тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича таклифлар юзасидан тайёрланган хулосалар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, хулоса берилган таклифлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан маъқулланган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси билан розилик берилган таклифлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериб, тегишли чораларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни (кейинги ўринларда — манзилли ва тематик ўрганишлар) ҳамда уларнинг жойлардаги ижро ҳолати мониторингини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили январь ойида масъул ижрочилар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Тасдиқланган манзилли ва тематик ўрганишлар дастуридаги режа-графикка мувофиқ Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишлар ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзилли ва тематик ўрганишда бошқа манфаатдор ташкилотлар жалб қилиниши, масъул ходимлари иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Вазирлар Маҳкамасининг масъул таркибий бўлинмаси манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича киритилган маълумотларни ўрганиб чиқиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарларни жавобгарликка тортиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилиш ва фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилишда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда оператор томонидан маълумотларни бошқаришни ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 6-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. «Ijro.gov.uz» тизими орқали назорат ва ҳисобдорликни ташкил этишда Рақамли технологиялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ижрочиларга ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигининг таклифларига асосан тизимни такомиллаштиради ва модернизация қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. «Ijro.gov.uz» тизимининг ишлашини техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида оператор қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчиларини рўйхатга олиш, улаш, электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш ва ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигининг таклифларига асосан «Ijro.gov.uz» тизимини модернизация қилиш ва «Ijro.gov.uz» тизимининг янги шаклларини ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиларига «Call-марказ» орқали «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланиш, шу жумладан, «Ijro.gov.uz» тизимида фойдаланувчилар хато ёки нотўғри ишлашининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимининг функционал ва фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш мақсадида тизимнинг ишлашини таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. «Ijro.gov.uz» тизимига янги фойдаланувчиларни улаш учун операторнинг почта манзилига белгиланган шаклдаги тўлдирилган аризалар юборилади. Аризанинг намунавий шакли «Ijro.gov.uz» тизимига бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Оператор аризани олган кундан бошлаб уч иш куни ичида «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. «Ijro.gov.uz» тизимига уланиш тўғрисидаги шартнома тузилгандан ва операторнинг банкдаги ҳисобварағига тўлов келиб тушгандан сўнг оператор уч иш куни давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимояланган аппарат қурилмаларида уланаётган фойдаланувчининг электрон рақамли имзосининг ёпиқ калитини ва очиқ калити сертификатини генерациялашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимининг янги фойдаланувчисига ёки унинг ишончли вакилига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити ва очиқ калити сертификати бўлган ҳимояланган аппарат қурилмаси берилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. «Ijro.gov.uz» тизимининг иштирокчиси тўғрисидаги маълумотларни бошқариш оператор томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. «Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни бошқариш (маълумотларни киритиш, ўзгартириш, янгилаш, ўчириш) ишлари масъул ижрочи кадрлар бўлинмаси томонидан ушбу ташкилотнинг ижро интизоми учун масъул бўлган таркибий тузилмасини хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси тўғрисида маълумотлар киритилгандан кейин унга электрон рақамли имзонинг ёзилган ёпиқ калити ва очиқ калитининг сертификатига эга ҳимояланган аппарат қурилмаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. «Ijro.gov.uz» тизимига кириш учун тизим фойдаланувчиси томонидан ҳимояланган аппарат қурилмасидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ходим («Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси) билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳимояланган аппарат қурилмаси кадрлар бўлинмасига топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Операторнинг «Ijro.gov.uz» тизимининг ахборот хавфсизлигини ва узлуксиз ишлашини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Масъул ижрочиларнинг раҳбарлари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келган муаммолар ҳал қилиниши, шунингдек, олдиндан қўйилган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган вазифаларни бажариш натижалари ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. «Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчилари Ҳукумат қарорларидаги топшириқлардан келиб чиқадиган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тақдим этилиши, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизимида ишлаганда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Оператор «Ijro.gov.uz» тизимининг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ НАЗОРАТИНИ ВА ҲИСОБДОРЛИГИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

I. Топшириқларни шакллантириш

II. Топшириқлар ижросини таъминлаш ва ижро натижаларини «ljro.gov.uz» тизимига киритиш

1-БОСҚИЧ

2-БОСҚИЧ

3-БОСҚИЧ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

МАСЪУЛ ИЖРОЧИ ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ТАШКИЛОТЛАР

(Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари)

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорларини) рўйхатдан ўтказиш.

2. «ljro.gov.uz» тизимига киритиш учун Ҳукумат қарорларининг электрон нусхасини Адлия вазирлигига юбориш.

1. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар (кейинги ўринларда — топшириқлар)ни «ljro.gov.uz» тизимига киритиш.

2. Топшириқлар ижроси учун масъулларни (давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари) ва топшириқларни бажариш муддатларини белгилаш.

1. Топшириқлар ҳақида раҳбарни хабардор қилиш ва унинг уст хатини тайёрлаш.

2. Топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари ва аниқ механизмга эга бўлган назорат режаларини намуна асосида тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

3. Топшириқлар ижроси тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда «ljro.gov.uz» тизимига киритиш.

4. Топшириқлар ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида ҳолларда назоратдан олиш ҳақида Адлия вазирлигига таклиф киритиш.

5. Топшириқлар ижро ҳолатини ижро назорати бўлинмаси томонидан кунбай, раҳбарнинг биринчи ўринбосари (ўринбосари) ҳузурида ҳар жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

6. Топшириқларнинг ижро ҳолатини давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиш ҳамда ижро интизомига риоя этмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

Муддат:

Муддат:

Муддати:

имзолангандан бир соат мобайнида

1 кун, шошилинч топшириқлар — зудлик билан

ҳужжатнинг электрон нусхасини олган кундан бошлаб 1 кунда

келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

3кунда

белгиланган муддатларда

заруратга кўра

ҳар куни, ҳар ҳафта жума ва душанба кунларида

ҳар чоракда

III. Топшириқлар ижроси назорати ва мониторингини ташкил қилиш

4-БОСҚИЧ

5-БОСҚИЧ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

1. Назорат режаси ва ундаги механизмлар ижроси ҳолатини «ljro.gov. uz» тизимида онлайн режимда мониторинг қилиб бориш.

2. Натижаларни кўриб чиқиш:

3. Қўшимча ўрганиш талаб этилганда:

4. Ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида ҳолларда назоратдан олиш тўғрисидаги таклифларни ўрганиш ва хулоса тайёрлаш.

5. Топшириқлар ижросига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда масъул бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи бўйича Ҳукумат Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига материалларни киритиш.

6. Топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Натижаларни кўриб чиқиш:

2. Топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳамда алоҳида ҳолларда назоратдан олиш ҳақидаги таклифларни Ҳукумат Раёсатида кўриб чиқиб, уларга розилик бериш ёки рад этиш.

3. Назоратдан ечилган топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш.

4. Топшириқлар ижро ҳолати юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар режасини тасдиқлаш

а) ижро натижаси қониқарли бўлганда — назоратга олинган топшириқлар бўйича маълумотларни «ljro.gov.uz» тизимида келишиш.

б) ижро натижаси қониқарсиз бўлганда — топшириқлар бўйича маълумотларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

а) «ljro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотларни жойига чиқиб ўрганиш учун ҳудудга юбориш:

б) «ljro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар рақамлаштиришга оид бўлса, тизим орқали Рақамли технологиялар вазирлигига юбориш.

а) ижро натижаси қониқарли бўлганда — назоратга олинган топшириқларни «ljro.gov.uz» тизимида назоратдан ечиш.

б) ижро натижаси қониқарсиз бўлганда — топшириқлар бўйича маълумотларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

Муддати:

Муддати:

онлайн режимда доимий

1 иш кунида

5 иш кунида

ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача

манзилли-тематик дастурига мувофиқ

1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда — 3 иш кунида

белгиланган муддатларда

заруратга кўра

ҳар ярим йилда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ижро тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан Ҳукуматга киритиладиган умумлаштирилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТЛАРНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. КИРИШ ҚИСМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ҳукумат қарорларини рўйхатга олиш, масъул ижрочиларга етказиш ва уларнинг бажарилишини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ҳукумат қарорларини бажаришда, «Ijro.gov.uz» тизимида ишлашда масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. БАЁН ҚИСМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ҳукумат қарорлари бажарилиши ҳолати мониторинги ва таҳлили натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бажарилмаган топшириқлар таҳлили ва уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумот (жадвал илова қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) камчиликларни бартараф этиш бўйича Адлия вазирлиги кўрсатмаларининг бажарилиш ҳолати таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ҳукумат қарорларининг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликлар таҳлили (аниқ мисолларда очиб берилиши керак);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш ишларининг реал ҳолатини танқидий ўрганиш таҳлили (марказий аппаратда, давлат бошқаруви органларининг ўрта ва қуйи бўғинларида, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ТАКЛИФ ЭТИЛАДИГАН ЧОРАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ҳукумат қарорларининг ижросини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, раҳбарларнинг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) жиддий камчиликларга йўл қўйган, ижро интизомини сусайтириб юборган раҳбарларга (уларнинг ўринбосарларига) нисбатан жазо чораларини кўриш бўйича асослантирилган таклифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимида Ҳукумат қарорларининг ижро муддатини узайтириш ва алоҳида тартибда назоратдан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари

Ҳукумат қарорларидаги топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш имконияти мавжуд эмаслиги ёки ўз долзарблигини йўқотганлигини асословчи ҳужжатлар билан Адлия вазирлигига топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш ёки уларни назоратдан олиш бўйича таклифлар киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Адлия вазирлиги

Ижро муддатини узайтириш, назоратдан олиш ҳақидаги белгиланган шаклда тақдим этилган таклифларни таҳлил қилиш, асосли деб топилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати

Ҳукумат қарорларидаги топшириқнинг ижро муддатини узайтириш, назоратдан олиш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади.

Белгиланган муддатларда

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

(Назорат ва ижро интизоми бўлими)

1. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳамда назоратдан олиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан маъқулланган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси билан розилик берилган таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериб, тегишли чораларни белгилайди.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ўтказилгандан сўнг 10 кун муддатда

2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот берилган ва белгиланган тартибда розилик олинган таклифларни Адлия вазирлигига юборади.

Ахборот берилган кун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ҳукумат қарорлари ижро муддатини узайтириш бўйича киритиладиган хатнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил ____ _________даги _____-сон қарори билан тасдиқланган «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ __________________________________ (ҳужжат реквизитлари ҳамда банди кўрсатилади) ижро муддатини узайтиришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Ижро муддатини узайтириш таклиф этилаётган топшириқ бўйича асослантирувчи жадвал (тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга), топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан тармоқ жадвали ҳамда тушунтириш хати (агар топшириқ ижро муддати ўтган бўлса) илова қилинади.

Давлат органлари ва ташкилотлари,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбари

/имзо/

Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича Адлия вазирлигига киритиладиган асослантирувни жадвалнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳужжат тури ва санаси

Топшириқ мазмуни

Бажариш муддати

Таклиф киритган масъул ижрочи ва топшириқнинг ижро ҳолати

Узайтириш таклиф этилган ижро муддати

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари номи

1.

1. Қарор ижроси юзасидан тасдиқланган назорат режаси:

...

2. Масъул ижрочи:

...

3. Топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар:

...

4. Топшириқнинг ижро муддатини узайтиришни асослантириш:

...

...

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбари

/имзо/

Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича Адлия вазирлигига киритиладиган тармоқ жадвалининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Топшириқ мазмуни

Узайтириш таклиф этилган ижро муддати

Топшириқ ижро муддати узайтирилиши муносабати билан топшириқ ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар кетма-кетлиги

Тадбирлар ижро муддати

Топшириқ ижроси учун масъул мутасадди раҳбар ва тегишли бошқарма (Ф.И.О.)

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари номи

Ҳужжат реквизитлари

1.

2.

...

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбари

/имзо/

Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5г-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан топшириқларни назоратдан олиш бўйича киритилган таклифлар юзасидан Адлия вазирлигининг хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҲЛИЛИЙ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳужжат тури ва санаси

Топшириқ мазмуни

Бажариш муддати

Таклиф киритган масъул ижрочи ва топшириқнинг ижро ҳолати

Адлия вазирлиги хулосаси

I. Топшириқни назоратдан олишга розилик берилган таклифлар

1.

1. Қарор ижроси юзасидан тасдиқланган назорат-режаси:

...

2. Масъул ижрочи:

...

3. Топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар:

...

4. Топшириқларни назоратдан олишни асослантириш:

II. Топшириқни назоратдан олиш рад этилган таклифлар

1. Қарор ижроси юзасидан тасдиқланган назорат-режаси:

...

2. Масъул ижрочи:

...

3. Топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар:

...

4. Топшириқларни назоратдан олишни асослантириш:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилишда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда оператор томонидан маълумотларни бошқаришни ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тизимдан фойдаланувчилар

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда оператор томонидан амалга ошириладиган тадбирлар

Вазирлар Маҳкамаси

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорлари)ни тизимлаштириш, электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти (кейинги ўринларда — Бош вазир котибияти) таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятларининг давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини назорат қилиш модулларини жорий этиш ва уларнинг таклифлари асосида тегишли модулларни такомиллаштириш, ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш.

3. Ижро интизоми ва назорат бўлимининг назоратчи профили учун Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг тегишлилиги бўйича Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятларини масъул ижрочи этиб белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.

4. Назоратда турган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.

5. Вазирлар Маҳкамаси учун назоратчи профилини яратиш ва топшириқларнинг Адлия вазирлигидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш.

6. Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари сўрови асосида Ҳукумат тизимидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари билан тизим доирасида электрон ҳужжат айланишини ташкил этиш.

7. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.

8. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Адлия вазирлиги

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.

2. Ҳукумат қарорларини тизимлаштириш, Адлия вазирлигидан электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратларига етказиш, улар томонидан Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросини назорат қилиш модулини жорий этиш;

3. Адлия вазирлигининг таклифлари асосида тизимни такомиллаштириш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш.

4. Адлия вазирлигига назоратчи профили учун Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларини белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.

5. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.

6. Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари томонидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

7. Ҳукумат қарорлари, ижрочилар ҳамда муддатлар кесимида топшириқларни назорат қилиб бориш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

8. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.

9. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Давлат органлари ва ташкилотлари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.

2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган марказий аппаратдаги ходимлар, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ушбу топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.

3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.

4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.

6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Давлат органлари ва ташкилотлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.

2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган ходимларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ушбу топшириқларнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.

3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.

4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.

6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.

2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган марказий аппаратдаги ходимлар, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ушбу топшириқларнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.

3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.

4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.

6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Туман ва шаҳар ҳокимликлари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.

2. Ҳукумат қарорларидаги топшириқларнинг ижросига масъул бўлган ходимларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.

3. Назоратда турган топшириқлар ижро муддати келаётган Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.

4. Ҳукумат қарорларидаги топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари «Call» маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.

6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2025 й., 09/25/616/0894-сон)