1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерга оид муносабатларда коррупциявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар талон-торож қилинишининг ҳамда ер соҳасидаги коррупцион омилларнинг олдини олиш чоралари натижадорлигини ошириш, соҳада назоратни амалга оширишда инсон омилини камайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар талон-торож қилинишининг олдини олиш, мазкур жараёнларга ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда бундай ерларда ноқонуний қурилмалар қуришнинг олдини олиш борасида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ягона назорат тизимини жорий этиш ҳамда ваколатли идоралар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ерлардан самарали фойдаланиш, улар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Янги тартиб-таомиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.03.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат ер назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзагроинспекция»), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қурилиш вазирлиги), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — махсус ваколатли давлат органлари) томонидан амалга оширилиши;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.03.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Е-YER NAZORAT» тизими) ер муносабатларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритиш ва ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш учун Кадастр агентлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзагроинспекция», Экология вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Мажбурий ижро бюроси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ҳисобланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Кадастр агентлигининг «Е-YER NAZORAT» тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.03.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 январь санасидан бошлаб махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифа ва функциялари фақатгина «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали аниқланган ерга оид қонунбузарлик эҳтимоли юқори бўлган ҳолатлар бўйича маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Е-YER NAZORAT» тизимига юборилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.12.00 Космик фаолият;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.03.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Ўзбеккосмос» агентлиги давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича тасдиқланган лойиҳалар доирасида ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, бундай ерларда ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатларини бир йилда икки маротаба Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аэрокосмик мониторинг орқали аниқлайди;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча аэрокосмик мониторинг ўтказилиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.12.00 Космик фаолият]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) аэрокосмик мониторингни амалга ошириш учун зарур маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда «Ўзбеккосмос» агентлигига беғараз тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва Кадастр агентлигининг ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик даражасига қараб қуйидагича ҳудудларга бўлиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «қизил» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли юқори ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «сариқ» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли ўрта ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «яшил» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли паст ҳудудлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга бўлиш мезонлари ва уларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «қизил» тоифадаги ҳудудларда махсус дронлардан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда камида бир маротаба, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда махсус самолёт ёрдамида ҳар олти ойда камида бир маротаба мониторинг кузатувлари олиб борилиши, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилгунга қадар махсус ваколатли давлат органларининг асосий куч ва воситалари сафарбар этилиши назарда тутилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга ошириладиган космик мониторинг натижаларида аниқланган ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли юқори бўлган ҳолатларга оид дастлабки маълумотлар «Е-YER NAZORAT» тизими орқали қуйидагича:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифаси бўйича — «Ўзагроинспекция»га;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар, устувор равишда экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш мақсадларида фойдаланиладиган ерлар, ўрмонлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган зоналар, табиий сув ҳавзалари, хавфли чиқиндилар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва чиқинди полигонларига мўлжалланган ерлар бўйича — Экология вазирлигига;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш ёки аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига зид равишда (бош режаларда назарда тутилмаган) бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш ҳолатлари бўйича — Қурилиш вазирлигига;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган кўп квартирали уйга туташ ер участкалари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси рухсатномаси талаб этиладиган қурилиш объектлари бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) қолган барча тоифалар бўйича — Кадастр агентлигига манзилли тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда келиб тушган маълумотлар махсус ваколатли давлат органлари томонидан ўрганилиб, ваколат доирасида тегишли чоралар кўрилади ёки ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатига эга органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е-YER NAZORAT» тизимига келиб тушган маълумотлар махсус ваколатли давлат органлари томонидан асоссиз қайтарилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кадастр агентлиги махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи давлат ер назоратини юритишда «Е-YER NAZORAT» тизимидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ерга оид қонунбузилиш ҳолатларини давлат космик мониторинг натижаларини қайта ишлаш орқали аниқлаш ҳамда маълумотларни «Е-YER NAZORAT» тизими орқали махсус ваколатли давлат органларига электрон шаклда манзилли юбориш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус ваколатли давлат органлари томонидан «Е-YER NAZORAT» тизимида ерга оид қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисидаги ишларни юритиш, давлат ер назорати ҳужжатларини расмийлаштириш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш ёки «Е-YER NAZORAT» тизими орқали ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатига эга органга юбориш тартибини. Бунда давлат ер назорати тўғрисидаги ишларни планшет ва компьютер ёрдамида расмийлаштириш назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Е-YER NAZORAT» тизимига юборилган маълумотларни махсус ваколатли давлат органларига тегишлилиги бўйича автоматик тарзда тақсимлаш имкониятларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ерга оид қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва улар юзасидан ўтказилган давлат ер назорати тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарорлар ва суд қарорлари ва ҳоказо) тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилиш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат ер назорати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган электрон тизимини юритиш тартибини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «E-YER NAZORAT» тизимини тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан тўғридан-тўғри интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Махсус ваколатли давлат органлари ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқловчи инспекторларнинг фаолиятини тўлиқ рақамлаштириб, махсус планшетлар ва ёнкамералар билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Е-YER NAZORAT» тизимини сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини ҳамда махсус ваколатли давлат органларининг тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлаш бўйича масъул орган этиб Кадастр агентлиги, «Е-YER NAZORAT» тизимининг оператори этиб «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» давлат муассасаси белгилансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ерлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўриш доирасида аниқлаган ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималарнинг 2 фоизи «Е-YER NAZORAT» тизими операторига йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кадастр агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда «Е-YER NAZORAT» тизимини Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (edo.ijro.uz), «E-ma’muriy ish», «Adolat», «Е-material» ахборот тизимлари, Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси билан интеграция қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Е-YER NAZORAT» тизимини юритишда давлат ер назорати тўғрисидаги ишлар бўйича гувоҳ, жабрланувчи, холис ва ҳуқуқбузар уларнинг электрон рақамли имзосидан (бармоқ изи ёки график имзо) фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда ишни кўриб чиқаётган махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан назорат тадбири натижаси тўғрисидаги ишлар ва ишга тааллуқли ҳужжатлар QR код билан тасдиқланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат ер назорати тўғрисидаги ишлар бўйича электрон шаклдаги маълумотлар архивини (иш ҳужжатларининг электрон шаклини) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақлаш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Е-YER NAZORAT» тизимидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари фойдаланадиган маълумотлар ҳисобланади ҳамда мазкур мансабдор шахслар «Е-YER NAZORAT» тизимидаги маълумотлар билан фақат қонунчилик ҳужжатлари асосида зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун танишиши ва фойдаланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кадастр агентлиги махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда икки ой муддатда ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.03.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жисмоний ва юридик шахслар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, ҳоким ёрдамчиларига қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш, ерлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш бўйича махсус ваколатли давлат органларига «Е-YER NAZORAT» тизими орқали хабар ва сўров юбориш имкониятларини яратсин ва бундай имкониятлар ҳақида аҳолига оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик ҳолатлари бўйича ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган баённомани «Е-YER NAZORAT» тизими орқали махсус ваколатли давлат органига юбориш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар чоракда ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва барвақт олдини олиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилган ҳолда тегишли чора-тадбирлар белгилаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар бир туман (шаҳар)нинг «қизил» ва «сариқ» тоифадаги маҳаллаларида камида иккитадан маҳаллани ерга оид ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудудга айлантириш чораларини кўриб борсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ер майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва бундай ерларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш ҳамда бу борада коррупцион омилларга барҳам бериш, самарали мониторингни амалга ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагроинспекция» ва Кадастр агентлигининг электрон дастур ва платформалари прокуратура органларининг электрон дастурлари билан интеграция қилинсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) прокуратура органларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагроинспекция» ва Кадастр агентлигининг ахборот тизимлари ва ресурсларига монеликсиз кириш, улардаги электрон маълумот, ҳужжат ва материалларни кўриш, мониторинг қилиш, ўрганиш учун электрон ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олиш имкониятлари яратилсин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу идораларнинг ахборот тизимлари орқали бажариладиган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга прокуратура органлари масъул этиб белгилансин ҳамда бу борада аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ўз вақтида таъсир чораларининг кўрилиши ва прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кадастр агентлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Ф. Пулатов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. Вахабов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдухакимов, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. Эшқувватовлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қарор ижросини ҳар чорак муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-287-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 сентябрдаги ПҚ-287-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-YER NAZORAT» тизимини тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан тўғридан-тўғри интеграция қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
Олий суднинг «Adolat» ахборот тизими билан ҳуқуқбузарликка оид зарур маълумотлар тақдим этилишини, хусусан, ерга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича юритилаётган маъмурий ишлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва маълумотлар, шу билан бирга ушбу ҳуқуқбузарликлар бўйича апелляция ва кассация тартибидаги аризалар суд органларига фақатгина «Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Е-YER NAZORAT» тизими) орқали юборилишини жорий этиш.
1. Қуйидаги маълумотларни тақдим қилувчи тегишли веб-хизмат (API) ишлаб чиқиш:
суд қарорларини кўриб чиқишда Олий суднинг «Adolat» ахборот тизимини «Е-YER NAZORAT» тизимига тўлиқ интеграция қилиш. Бунда судга киритилган даъвонинг ҳолати, якунланиши ва рад этилиши юзасидан (сана, ижрочи ва қўшимча маълумотлар билан) маълумот алмашинуви инсон омилисиз автоматик тарзда амалга ошишига эришиш;
ерга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича апелляция ва кассация тартибидаги ариза ва бошқа маълумотларни интеграция йўли билан тақдим этиш. Бунда ариза санаси, суд қарорининг ҳолати, санаси ва суд қарори қабул қилиниши, масъул ижрочи билан бирга мазкур қарорнинг метамаълумотлари ва «pdf» форматидаги нусхаси инсон омилисиз автоматик тарзда амалга оширилишига эришиш.
2. Олий суд ва Кадастр агентлиги ўртасида «Е-YER NAZORAT» ва «Adolat» ахборот тизимлари ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Веб-сервиснинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали «Е-YER NAZORAT» тизими билан тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2025 йил ноябрь
Олий суд,
Кадастр агентлиги
2.
Мажбурий ижро бюросининг Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси билан ҳуқуқбузарликка оид зарур маълумотлар тақдим этилишини, хусусан, ерга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича юритилаётган маъмурий ишлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва маълумотлар Мажбурий ижро бюросига фақат «Е-YER NAZORAT» тизими орқали юборилишини ҳамда Мажбурий ижро бюроси органларида ерга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича юритилаётган маъмурий ишларнинг ижро ҳолати бўйича ҳужжат ва маълумотлар «Е-YER NAZORAT» тизимига интеграция йўли билан онлайн тарзда тақдим этиб борилишини йўлга қўйиш.
1. Қуйидаги маълумотларни тақдим қилувчи тегишли веб-хизмат (API) ишлаб чиқиш:
ерга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича юритилаётган маъмурий ишлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва маълумотлар;
ерга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича юритилаётган маъмурий ишларнинг ижро ҳолати;
ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни мажбурий тартибда буздириш бўйича қабул қилинган суднинг ҳал қилув қарорлари ижроси бўйича маълумотлар.
2.Мажбурий ижро бюроси ва Кадастр агентлиги ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Веб-хизматнинг (API) идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали «Е-YER NAZORAT» тизими билан тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2025 йил сентябрь
Мажбурий ижро бюроси,
Кадастр агентлиги
3.
Ўзбекистон Республикаси биометрик паспортлари ҳамда идентификация ID карталарини, хусусан, улардаги фуқаронинг ЖШШИР маълумотларини контактсиз «NFC» технологияси асосида ўқиб олиш юзасидан интеграция асосида доимий ва беғараз тарзда «Е-YER NAZORAT» тизимида авторизациядан ўтказилишини таъминлаш.
1. Ўзбекистон Республикаси биометрик паспортлари ҳамда идентификация ID-карталарини, хусусан, улардаги фуқаронинг ЖШШИР маълумотини контактсиз «NFC» технологияси асосида ўқиб олиш юзасидан «Е-YER NAZORAT» тизимида авторизациядан ўтказиш бўйича тегишли веб-хизмат (API) ишлаб чиқиш.
2025 йил сентябрь
Адлия вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти,
Кадастр агентлиги
2. Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва Кадастр агентлиги ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 йил сентябрь
3. Веб-хизматнинг (API) идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали «Е-YER NAZORAT» ахборот тизими билан тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2025 йил октябрь
4.
Махсус ваколатли органлар томонидан жиддий қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатларни жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун прокуратура органларига юбориш ва натижалари бўйича электрон маълумот алмашиш тизимини жорий қилиш мақсадида «Е-material» ва «Е-YER NAZORAT» тизимлари ўртасида ўзаро маълумотлар алмашинувини жорий қилиш.
1. Жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш бўйича маълумотларни олиш юзасидан «Е-material» ва «Е-YER NAZORAT тизимлари ўртасида ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича веб-хизмат (API) ишлаб чиқиш.
2025 йил сентябрь
Бош прокуратура,
Кадастр агентлиги
2.Бош прокуратура ҳамда Кадастр агентлиги ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 йил сентябрь
3. Веб-хизматнинг (API) идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали «Е-YER NAZORAT» тизими билан тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2025 йил октябрь
5.
Космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали аниқланган ерга оид қонунбузилиш эҳтимоли юқори ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар «Е-YER NAZORAT» тизимига юборилишини таъминлаш.
1. Космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали аниқланган ерга оид қонунбузилиш эҳтимоли юқори ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни «Е-YER NAZORAT» тизимига юбориш бўйича веб-хизмат (API) ишлаб чиқиш.
2025 йил сентябрь
«Ўзбеккосмос» агентлиги,
Кадастр агентлиги
2. «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда Кадастр агентлиги ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 йил сентябрь
3. Веб-хизматнинг (API) идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали «Е-YER NAZORAT» ахборот тизими билан тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2025 йил октябрь
6.
Ер майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва бундай ерларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш, бу борада коррупцион омилларга барҳам бериш ҳамда самарали мониторингни амалга ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлигининг электрон дастур ва платформаларини прокуратура органларининг электрон дастурлари билан интеграция қилиш, ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
1. «Е-YER NAZORAT», «E’TIROF», «Uzkad», «Yer hisobot», «agroplatforma.uz», «crop.agro.uz» ахборот тизимлари ҳамда Бош прокуратуранинг ахборот тизими ўртасида ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича веб-хизмат (API) ишлаб чиқиш.
2025 йил декабрь
Бош прокуратура,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Кадастр агентлиги,
«Ўзагроинспекция»
2. Бош прокуратура ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, «Ўзагроинспекция» ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 йил декабрь
3. Веб-хизматнинг (API) идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали Бош прокуратуранинг ахборот тизими билан тўғридан-тўғри ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
2026 йил январь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 07/25/287/0844-сон)