28.07.2025 йилдаги ПҚ-232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ва унинг ижодий мактаби анъаналарини муносиб давом эттиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзининг бетакрор истеъдоди ва кўп йиллик самарали ижодий изланишлари орқали ўзбек миллий қўшиқчилиги соҳасида улкан мактаб яратган машҳур ҳофиз ва бастакор, Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори Шерали Жўраевнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда унинг ижодий анъаналарини муносиб давом эттириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Олий мактаб Маданият вазирлиги тизимига киради ҳамда унда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Олий мактабга Маданият вазирлиги томонидан шакллантириладиган ҳар йилги қабул квоталари доирасида бошланғич мусиқий билимга эга бўлган ўқувчилар ижодий синов асосида 9-синфдан қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Олий мактабда ўқув жараёни давлат грантига асосланган 3 йиллик ўқув дастури бўйича ташкил этилади ҳамда унинг битирувчиларига ўрта махсус касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Олий мактабнинг ўқув дастурлари таълим йўналишлари бўйича таянч олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Олий мактабнинг иқтидорли битирувчилари белгиланган тартибда ўз ўқишини тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотларининг иккинчи босқичидан давом эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактабининг асосий вазифалари ҳамда унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) республиканинг бошқа ҳудудларида фаолият олиб бораётган соҳанинг етакчи профессор-ўқитувчи ва мутахассисларини Олий мактабда ўқув жараёнига жалб этиш, семинар, очиқ дарс, маҳорат дарслари ҳамда махсус курслар ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тасарруфидаги олий таълим ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан Олий мактабда ўқув дастурларига мувофиқ семинар, очиқ дарс, маҳорат дарслари ҳамда махсус курслар ташкил этиш ҳамда уларни қўшимча рағбатлантириб бориш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар йили миллий қўшиқчилик ва ижро санъати бўйича Шерали Жўраев номидаги телевизион танловни ўтказиб борсин, шунингдек, танлов ғолибларини қонунчиликка мувофиқ олий таълим ташкилотларига имтиёзли қабул қилиш тартибини жорий этиш юзасидан Ҳукуматга таклиф киритсин ҳамда уларнинг ижодий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ҳар йили миллий қўшиқчилик ва ижро санъати, шу жумладан, Шерали Жўраев ижодий йўналиши ва фаолияти бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаларини белгиланган тартибда шакллантириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Олий мактабда Шерали Жўраев ижодий йўналиши ва фаолияти бўйича илмий-ижодий лаборатория фаолиятини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Андижон вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2025 йилда Олий мактаб учун қўшимча 200 ўринли ўқув биноси ва зарур инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин, 300 ўринли ўқувчилар тураржойи биносини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2026-2027 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда Олий мактаб учун қўшимча 200 ўринли ўқув биноси қуриш ҳамда зарур инфратузилма объектлари билан таъминлаш ишларини инобатга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Бадиий академия билан биргаликда Олий мактаб ҳудудида Шерали Жўраев бюстини ўрнатиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳар йили апрель ойида Шерали Жўраев таваллуди санасини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 2026 йил якунига қадар Олий мактабда замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студиясини ташкил этсин ва ундан иқтидорли ёш ижодкорлар имтиёзли асосда фойдаланишини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий мактабга 1 та енгил автомобиль ва 1 та гастроль сафарларига мўлжалланган махсус автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахманов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-232-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактабининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактабининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маданият ва санъат соҳаси учун замонавий талабларга жавоб берадиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида миллий мусиқа санъати ва бадиий ижодни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ўқитишнинг замонавий шакл ва методларидан фойдаланган ҳолда таълим сифатини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ўқувчиларни эгаллаган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, сифатли билим олиш ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган таълим дастури асосида ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) миллий қўшиқчилик ва ижрочилик санъати ҳамда ижро анъаналарини ўрганиш, тадқиқ этиш ва муносиб давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) маҳаллий ва хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактабининг фаолиятини молиялаштириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактабининг фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) пулли хизматлар, шу жумладан, таълим хизматлари кўрсатишдан ҳамда бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) уставини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш.

1. Олий мактаб устави лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Уставни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2025 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

2.

Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари ўқишни Олий мактабда давом эттиришини таъминлаш.

Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиларини Олий мактабга қабул қилиш бўйича зарур чоралар кўриш.

2025 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

3.

Андижон ихтисослаштирилган санъат мактабининг малакали ходимларини белгиланган тартибда очиқ танлов асосида Олий мактабга қабул қилиш.

1. Маданият вазирлиги томонидан республика комиссиясини тузиш.

2. Республика комиссияси томонидан белгиланган тартибда очиқ танлов асосида ходимларни ишга қабул қилиш.

2025 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

4.

Олий мактабга ўқувчиларни қабул қилиш, уларнинг билимини баҳолаб бориш ҳамда битирувчиларнинг ўқишини кейинги таълим босқичида давом эттириш тартибини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил сентябрь

3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил октябрь

5.

Маданият ва санъат соҳасида кадрлар тайёрлашнинг узвийлиги ва узлуксизлигини, ижодий жараёнлар билан интеграциясини таъминлаш, малака ошириш тизимини ислоҳ қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил 10 январь

6.

Олий мактаб учун қўшимча 200 ўринли ўқув биноси, 300 ўринли ўқувчилар тураржойи биноси ҳамда зарур инфратузилма объектларини барпо этиш.

1. Олий мактаб учун қўшимча 200 ўринли ўқув биноси, 300 ўринли ўқувчилар тураржойи биноси ҳамда зарур инфратузилма объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

2. Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 200 ўринли ўқув биноси, 300 ўринли ўқувчилар тураржойи биносини қуриш ҳамда зарур инфратузилма объектлари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2026-2027 йиллар

2026-2027 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

7.

Олий мактаб моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Олий мактаб учун зарур анжомлар рўйхатини шакллантириш ҳамда техник параметрларини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

2. Зарур анжомларни белгиланган тартибда харид қилиш.

2026 йил май

8.

Олий мактаб ҳудудида Шерали Жўраев бюстини ўрнатиш.

1. Бюстни ўрнатиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2026 йил апрель

Бадиий академия учун ажратилган бюджет маблағлари

Бадиий академия

(А. Нуридинов),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

2. Бюстни лойиҳа ҳужжатлари асосида ўрнатиш.

2027 йил март

9.

Ҳар йили апрель ойида Шерали Жўраев таваллуди санасини кенг нишонлаш.

1. Шерали Жўраев таваллуди санасини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Чора-тадбирлар режаси асосида тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

3. Тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойида

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

10.

Ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида миллий қўшиқчилик ва ижро санъати бўйича Шерали Жўраев номидаги телевизион танловни ташкил этиш ва уни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб бориш.

1. Телевизион танловни ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов),

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

(А. Джурабаев)

2. Низом асосида телевизион танловни юқори савияда ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш.

3. Телевизион танловни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили март-апрель ойларида

11.

Олий мактабда Шерали Жўраев ижросидаги қўшиқларнинг «олтин фонди»ни яратиш.

1. Шерали Жўраев ижросидаги қўшиқларнинг рўйхатини шакллантириш.

2025 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

2. Шакллантирилган рўйхат асосида Шерали Жўраев ижросидаги қўшиқларнинг «олтин фонди»ни яратиш.

2026 йил январь

12.

Шерали Жўраев қўшиқларини караоке ёрдамида ижро қилишни оммалаштириш.

1. Шерали Жўраев ижросидаги қўшиқларнинг рўйхатини шакллантириш.

2025 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

2. Шакллантирилган рўйхат асосида Шерали Жўраев қўшиқларини караоке ёрдамида ижро қилишга мослаштириш.

2025 йил октябрь

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 07/25/232/0686-сон)