Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 03.06.2025 йилдаги 12-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга, ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0093-25-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2017 йил 1 июнда тасдиқланган «Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш, ускуналаш ва фойдаланишга доир санитария қоидалари ва меъёрлари» 0349-17-сон СанҚваН ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 3 июндаги 12-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари(0093-25-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини (бундан буён матнда муассасалар деб юритилади) жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга, ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария-гигиена талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стоматологик гидроблок — тупургич, бемор стакани учун сув бериш тизими ва тупургични ювиш, сўлак сўргич, чангютгич ҳамда стоматологнинг бошқа асбоб ва мосламаларини тўлиқ ёки қисман маҳкамлашни ўз ичига олган, стоматологик креслога, мебелга, деворга ёки кўчма асосга ўрнатилиши мумкин бўлган ускуна;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий буюмларни стерилизация қилиш — буюмларда (устида ва ичида) ривожланишнинг барча босқичларида бўлган барча турдаги, шу жумладан спора шаклидаги микроорганизмларни йўқ қилиш (ўлдириш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Стоматологнинг иш жойи стоматологик ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган ускуналар, материаллар ва дори воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляция камералари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компрессор қурилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Муассасалар учун минимал майдон ўлчамлари мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Зарарли моддалар ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлмаган ишлар (керамик массани қоплаш ва куйдириш, чархлаш) бажариладиган бир ёки икки иш ўрнига мўлжалланган тиш-техника лабораторияларини турар жой ва жамоат биноларида жойлаштиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Янги қурилаётган муассасаларнинг иш жойларига қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушиши инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Муассасаларнинг хоналарига ва жиҳозланишига қўйилган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Муассасалар хоналарининг сони уларнинг қуввати ва фаолият турларидан келиб чиқиб белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Муассасалар хоналарининг ички пардози уларнинг функционал вазифасига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хона деворлари, тўсиқлари, поллари ва шифтларининг юзаси нам тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хоналарнинг деворлари, девор бурчаклари, шифт ва полнинг туташган жойлари силлиқ, ёриқсиз бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Муассасаларнинг хоналари ва тиш техникаси лабораториялари хоналаридаги девор ва пол юзасининг ранги шиллиқ пардалар, тери қопламлари, қон, тишлар (табиий ва сунъий), пломба ва тиш протезлаш материалларини осон ажратишга халал бермайдиган нейтрал оч рангларда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рентген хоналарига рентген аппаратларини жойлаштиришда радиацион ҳимоянинг асосий мезонларига, рентген аппаратларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талабларга қатъий риоя этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлашда рентген аппаратларининг сони ва тури, уларни жойлаштириш учун хоналарнинг майдони ва тўплами, шунингдек зарур қўшимча шароитлар (ёритиш, шамоллатиш, электр таъминоти, иситиш, оқава сувга уланиш) инобатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хоналарнинг поллари электр токини ўтказмайдиган табиий ёки сунъий материаллардан (линолеум, релин, табиий ёки сунъий тош, керамик плиткалар) тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рентген хонасида ҳаво алмашинувини ташкил этиш микроиқлим кўрсаткичларини (ҳарорат, намлик) сақлаб туришни таъминловчи турли воситаларни (вентиляцияси ва кондиционерлар) ўрнатиш орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Стоматология хонасида фотолаборатория ишловини талаб қилмайдиган рақамли тасвирни қабул қилувчи қурилмали ва ҳафталик иш юкламаси 40 h гача (mA × мин) бўлган мақсадли тасвирлар учун рентген аппарати жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ортопантомографни муассаса хонасига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рентген аппаратини жойлаштириш схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг иш ўринлари, қўшни хоналар, бошқа беморлар жойлашадиган хоналар (агар рентгенологик текширув пайтида хонада бошқа беморлар бўлиши мумкин бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атрофдаги ҳудуднинг радиацион ҳимояси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Рентген аппаратини ўрнатишда рентген нурланиш дозасининг қуввати 1,0 μSv/h дан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Физиотерапия хонасида ўтказиладиган диагностик кўрик индивидуал стоматологик ускуналар тўпламидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Оғиз бўшлиғида аппликация учун қўлланиладиган пахта-докали тампонлар стерилланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лазер нурланишини ўрнатиш учун ёруғлик ўтказгичлари ва шиша электродлари ҳар бир бемордан кейин этил спирти билан намланган тампон ёрдамида артилиши ва 70ºC этил спиртига 30 мин давомида ботириб қўйилиши керак. Бунда, этил спирти ҳар уч кунда алмаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Электрокоагуляция учун ишлатиладиган илдиз игналари стериллашдан олдин тозаланиши, стерилизация қилиниши ва ҳар бир бемор учун фақат бир марта фойдаланилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳар бир стоматолог учун камида 7 та насадкалар (иккита бурчакли, тўғри, турбинали), асбоблар тўплами (лоток, стоматологик кўзгу, тиш шифокорлик пинцети, стоматологик зонд), пахта валикли пакет, пинцетли пакет ва бошқа асбоблар (тугмачали стоматологик зонд, даражаланган пародонтологик зонд, силлиқлагичлар, шпателлар, экскаваторлар) ажратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Столнинг иш юзаси остида (токчада, ғаладонда) турли стоматологик амалиётлар учун асбоб-ускуналар ва аппаратлар, пломбалаш материаллари жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Кўкрак сочиқчалари ҳар бир бемордан сўнг алмаштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бир марталик кўкрак сочиқчалари утилизация қилиниши, кўп марталиклари эса ювишга топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Оғизни сув билан чайқаш учун ҳар бир беморга алоҳида бир марталик стаканчалардан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Муассасаларнинг микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга ҳамда ёритишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тиббиёт ходимлари иш вақтининг ярми ёки 2 h дан ортиқ узлуксиз ишлайдиган доимий иш жойларидаги микроиқлим кўрсаткичлари ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тиббиёт ходимларининг вақтинчалик иш жойларидаги (тиш техникаси лабораториясининг махсус хоналари) микроиқлим кўрсаткичлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кондиционерларнинг ҳавони тозалаш фильтрлари ҳар 6 ойда 1 марта алмаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мажбурий шамоллатиш тизимлари мавжудлигидан қатъи назар, барча хоналарда (операция хоналари бундан мустасно) осон очиладиган фрамугалар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Учтадан ортиқ бўлмаган стоматологик креслога (операция хоналари бундан мустасно) эга бўлган, шунингдек турар жой ва маъмурий биноларнинг нотурар қаватларида жойлашган муассасаларда хоналарни очиладиган фрамугалар орқали табиий шамоллатишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Муассасаларнинг 1 та хонасида 3 тадан ортиқ кресло мавжуд бўлса, унда ҳаво алмашинуви сунъий вентиляция тизимлари ҳисобига амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тиш техникаси лабораториялари хоналарида маҳаллий ва умумий вентиляция тизими битта ҳаво тортувчи қувурга эга бўлиши ҳамда уларни бошқа лаборатория хоналарининг вентиляция тизими қувурларига бирлаштириш тескари клапанни ўрнатган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тиш техникларининг иш жойларига, кавшарлаш, полимерлаш хонасига, иш столлари, иситиш ускуналари, силлиқлаш моторлари ва қуйиш хонасидаги печнинг устки қисмига маҳаллий ҳаво тортувчилар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Муассасалар ва тиш техникаси лабораториялари хоналари (доимий иш жойлари) табиий ёритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мавжуд бир томонлама табиий ёруғлик тушадиган хоналарда стоматологик креслоларни икки қатор қилиб ўрнатганда, иш сменаси давомида сунъий ёритиш тизимидан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тиш техниклари столлари тиш техникаси лабораториясининг асосий хоналарида жойлаштирилганда иш жойлари чап томондан табиий ёритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Муассасаларнинг барча хоналари сунъий ёритиш тизимига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Сунъий ёритиш орқали таъминланадиган ишчи юзаларнинг ёритилганлик даражалари ушбу санитария қоидаларининг 4-иловасига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Муассасалар хоналари, тиш техникаси лабораториясининг асосий ва сайқаллаш хоналари табиий ёритишдан ташқари қуйидаги кўринишдаги сунъий ёритишга ҳам эга бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир стоматологнинг иш жойи учун имкон қадар соясиз рефлекторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция хоналарида соясиз рефлекторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ва сайқаллаш хоналаридаги тиш технигининг ҳар бир иш жойидаги чироқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Хоналарнинг сунъий ёритилганлик даражаси умумий ёритилганлик даражасидан 10 баробардан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Сунъий ёритиш чироқлари нам усул билан тозалашга қулай ҳамда кўзни қамаштирувчи таъсирдан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Беморларда стоматологик амалиётлар пайтида кўп марта қўлланиладиган тиббий буюмларга қуйидаги кетма-кетликда дезинфекция тадбирлари ўтказилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарсизлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стерилизациядан олдинги тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стерилизация.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишда қуйидагилардан фойдаланишга йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дезинфекцияловчи кимёвий воситалардан (тери антисептиклари ҳам қўшилган ҳолда дезинфекция воситалари, стерилизациядан олдинги тозалаш ва стерилизация учун моддалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дезинфекция ва стерилизация ускуналаридан (хоналардаги ҳавони зарарсизлантириш учун бактерицид нурлантиргичлар ва бошқа жиҳозлар, дезинфекция камералари, дезинфекция қурилмалари ва ювиш машиналари, шунингдек ультратовушли қурилмалар, вируслар, бактериялар ва эндоспораларни фаолсизлантирувчи мосламалар, стерилизаторлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамчи ускуналар ва материаллардан (пуркагичлар, бактериал фильтрлар, стерил асбобларни сақлаш учун ультрабинафша нурли камералар, ишлов бериш учун идишлар, стерилизация қутилари ва ўраш материаллари, кимёвий индикаторлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Стоматологияда қўлланиладиган тиббий буюмларни танлашда ушбу буюмларга дезинфекция воситаларининг таъсири ҳақидаги техник йўриқномаси инобатга олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Дезинфекция воситалари ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига мувофиқ, жавонларда ва махсус ажратилган жойларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қуйидагиларни дезинфекция қилишда ишлатиладиган дезинфекция воситаларининг ишчи эритмалари ҳар бир йўналиш учун алоҳида идишларда бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий буюмларни (стерилизациядан олдинги тозалаш ва дезинфекция қилиш учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоналар, мебеллар, ускуналарнинг юзаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалаш материаллари ва Б синфига мансуб чиқиндиларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Дезинфекция воситаларининг ишчи эритмалари солинган идишларнинг қопқоқлари зич ёпилиши, восита номи, унинг концентрацияси, қўлланилиш мақсади, тайёрланган санаси ва эритманинг яроқлилик муддати кўрсатилган ёзувларга эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Дезинфекцияловчи воситалар билан ишлашда қўллаш бўйича йўриқномаларда кўрсатилган барча эҳтиёт чораларига, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишга риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Дезинфекция тадбирлари «Дезинфекция тадбирларини ўтказишга, ушбу тадбирларни амалга оширувчи муассасаларни жойлаштириш, хоналар ва жиҳозларга, дезинфекция воситаларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказиш учун муассасалар турли мақсадларга мўлжалланган ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, тери антисептиклари, тиббий буюмларни стерилизация қилиш воситалари, шунингдек стерилизация ўраш материаллари ва назорат воситалари (кимёвий индикаторлар) билан таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Беморларда стоматологик муолажалардан сўнг бир марталик ишлатилган буюмлар дезинфекция қилиниши ва кейинчалик утилизация қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, уларни қайта ишлатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Стоматологияда қўлланиладиган тиббий буюмлар тузилиши, таркибидаги материаллар ва вазифасига кўра уларни дезинфекция қилиш усули ва воситаси тўғри танланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Беморга бевосита тегмайдиган ёки конструктив хусусиятлари туфайли сувга ботириш усулини қўллаш имконсиз бўлган тиббий техника ва тиббий мақсадлардаги буюмларга (насадкалар, турбина шлангидан насадкаларга ўтказгичлар, механик насадкаларга микромотор, тиш чўкмаларини олиб ташлаш учун скелерга учлик, ёруғлик қотирувчи лампаларнинг нурлатгичлари) нисбатан артиш усули билан дезинфекция қилишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ҳар бир бемордан сўнг насадкаларни дезинфекция қилиш қуйидагича амалга оширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
насадкаларнинг учлик каналини сув билан ювиш, махсус мосламалар (мандренлар) ёрдамида тозалаш ва ҳаво пуркаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
насадкаларнинг учликни ечиб олиш ва унинг юзасини тоза сув билан намланган мато салфеткалар билан артиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов бериш ҳамда буғли стерилизаторда стериллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Қолипларни дезинфекция қилиш уларни дезинфекцияловчи восита эритмасига ботириш орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қолиплар дезинфекцияловчи восита эритмасига ботирилгандан сўнг дезинфекцияловчи модда қолдиқларини йўқотиш учун оқова сувда ювилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Сайқаллаш насадкалари, карборунд тошлари ва предмет ойналари дезинфекция қилиниши, тозаланиши ва стерилизация қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Жароҳат юзаси, қон ёки инъекция препаратлари билан алоқада бўладиган барча асбоб-ускуналар ва буюмлар, шунингдек фойдаланиш жараёнида шиллиқ қаватга тегиб, унинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган айрим турдаги қуйидаги тиббий асбоблар стерилизация қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стоматологик асбоблар — пинсетлар, зондлар, шпателлар, экскаваторлар, штопферлар, силлиқлагичлар, тож олиб ташлагичлар, скелерлар, стоматологик кўзгулар, эндодонтик асбоблар, штифтлар, стоматологик дисклар, фрезалар, ажратувчи металл пластинкалар, матрица ушлагичлар, қолип олиш қошиқлари, тиш чўкмаларини тозалаш асбоблари, пародонтал жарроҳлик асбоблари (кюреткалар, стоматологик омбурлар, кюретаж қошиқлари, элеваторлар, турли хил илгаклар), юз-жағ жарроҳлиги ва имплантология учун асбоблар тўпламлари, корнсанглар, қайчилар, қисқичлар, силлиқлагичлар, тиш каналларини пломбалаш асбоблари (плагерлар, спредерлар), карпул шприцлар, ортодонтик хона учун турли хил омбурлар ва тишлагичлар, чангютгичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ультратовушли скалернинг юқори частотали тебранишлари ҳисобига тиш караши ва тошини тозалайдиган ультратовуш тўлқинли насадкалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стерил тиббий буюмлар учун лотоклар, стерил материаллар билан ишлаш асбоблари, пинсетлар ва уларни сақлаш учун идишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Стоматологияда қўлланиладиган тиббий буюмларни стерилизация қилиш физик (буғли, ҳаволи, инфрақизил, қиздирилган шиша шарлар муҳитини қўллаш) ёки кимёвий (кимёвий моддалар эритмалари, газ, плазма) усуллар билан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Тиббий буюмларни стерилизация қилишдан олдин тозалаш мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Юқори ҳарорат таъсирига чидамли стоматологик буюмларни буғли стерилизация усули (ортиқча босим остидаги тўйинган сув буғи) ёрдамида стериллаш ушбу санитария қоидаларининг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Юқори ҳарорат таъсирига чидамли стоматологик буюмларни ҳаво орқали стерилизация усули (қуруқ иссиқ ҳаво) ёрдамида стериллаш ушбу санитария қоидаларининг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Кимёвий воситалар эритмаларини қўллаш орқали стерилизациянинг кимёвий усулини фақат таркибида бошқа стерилизация усулларини қўллашга имкон бермайдиган термолабил материаллар мавжуд бўлган буюмларни стериллаш учун қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ультратовушли насадкалар ва бошқа турдаги насадкалар, пластмасса дастали эндодонтик асбоблар фақат буғли усулда стерилланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ўрами бузилган, стерилизация қилинган стоматологик асбобларни хонадан-хонага олиб ўтишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Стерилизация қутиларида стерилизация қилинган тиббий буюмлардан улар очилгандан сўнг 6 h дан ортиқ бўлмаган вақт давомида фойдаланишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ускуналарни (асбобларни) дезинфекциялаш ёки стерилизациялаш мақсадида ишлатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Тиббиёт буюмларининг стерилизацияси ҳисоби махсус журналда юритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ходимларни рентген нурларидан ҳимоялаш масофа, вақт, тўсиқлар (ҳимоя тўсиғини ўрнатиш) ва шахсий ҳимоя воситаларини (ҳимоя пешбандлари, кўзойнаклари) қўллаш орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Тиббиёт ходимлари махсус кийим-кечак тўпламлари (халатлар ёки тиббий костюмлар, бош кийимлар, ниқоблар ва алмаштирилувчи пойабзал) билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Махсус кийимлар шахсий кийимлардан алоҳида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ходимларнинг устки кийимлари гардеробда ёки муассасалар ташқарисидаги шкафларда (жавонлар) сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Санитария кийимлари (халатлар, иш костюмлари, бош кийимлар) хонанинг йўналишидан қатъи назар ҳар куни алмаштирилиши, қон тегганда эса зудлик билан янгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Операция бўлимида шифокорлар ва операцияда иштирок этувчи бошқа шахслар стерил халат, қўлқоп ва ниқобда ишлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Алмаштириб кийиладиган пойабзал тўқилмаган материалдан тайёрланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ходимлар беморни қони орқали юқувчи инфекцияларни олдини олиш мақсадида шахсий тиббий ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Тиббий муолажалар ўтказилаётганда ходимлар қуйидаги шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишлари зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий халат (махсус кийим), бош кийим, кўзойнак (юз ҳимояси), ниқоб, алмаштирилувчи пойабзал ва қўлқоп кийиб ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлларда кичик жароҳат, тирналиш ёки шилиниш мавжуд бўлса, шикастланган жойларни тиббий пластир билан ёпиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлларни тозалаш қоидаларига амал қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Қон билан бевосита ишлаётган ходимлар гепатит «Б» касаллигига қарши эмланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 8-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0093-25-сон СанҚваН) 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасалар учун минимал майдон ўлчамлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонанинг номи
Минимал майдон
м2
Изоҳлар
Вестибюл, кутиш хонаси
10
Ҳар бир катта ёшли бемор учун — 1,2 м2
Ҳар бир бола учун ота-онасидан бирининг бўлишини ҳисобга олган ҳолда — 2 м2
1-2 штат бирлигидаги тиш техникларига мўлжалланган тиш техникаси лабораторияси мавжуд бўлса, уни 2 та хонага жойлаштиришга йўл қўйилади, хоналарнинг бирида гипслаш, сайқаллаш, полимеризация, пайвандлаш жараёнлари бирлаштирилади, иккинчисида тиш техникларининг иш жойи жойлашади, бунда иккала хонанинг умумий майдони 14 м2 дан кам бўлмаслиги керак
Тиш қуйиш хонаси
4
Технология ва жиҳозларнинг ўлчамларига кўра майдон ўзгартирилишига йўл қўйилади
Физиотерапия бўлими:
Электр нур билан даволаш ва лазеротерапия хонаси
12
Бир қурилмага 6 м2
Гидротерапия хонаси
12
Бир қурилмага 6 м2
Ўта юқори частотали, супер юқори частотали ва ультрабинафша нурланиш хонаси
12
Бир қурилмага 6 м2
Физиотерапия хонаси
12
Бир қурилмага 6 м2
Маъмурий, ёрдамчи ва қўшимча хоналар
Бўлим бошлиғи (маъмурият) хонаси
8
Кийим алмаштирадиган ходимлар хонаси
6
Бир сменада ишлайдиган ҳар бир ходимга 1,5 м2
устки кийимлар ёпиқ шкафга жойлаштирилиши мумкин
Катта ҳамшира хонаси
12
Дори-дармонлар ва наркотик моддаларни сақлаш хонаси
6
Катта ҳамшира хонаси билан бирлаштирилишига йўл қўйилади, бунда катта ҳамшира хонасининг майдони кенгаймайди
Тиббий буюмларни сақлаш хоналари
6
Ифлос кийим-кечак омбори
3
Йўлаклар ва ертўлалардаги ёпиқ шкафларга жойлаштирилишига йўл қўйилади
Тоза кийим-кечак омбори
3
Беморлар учун ҳожатхона
3
Ходимлар учун ҳожатхона
3
Стоматологик тиббиёт муассасасида стоматологик креслолар сони 3 тадан ошмаганда беморлар ва ходимлар учун битта ҳожатхона бўлишига йўл қўйилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:*Муассаса хоналарида 5 ва ундан ортиқ стоматологик креслолар мавжуд бўлганда, марказлаштирилган стерилизация бўлими хоналари сони 4 та бўлиши керак: ювиш хонаси — 4 м2, қадоқлаш хонаси — 4 м2, стерилизация хонаси — автоклав ҳажмига қараб ва экспедиция хонаси — 4 м2.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0093-25-сон СанҚваН) 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий иш жойларидаги микроиқлим кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавсум
Ҳарорат, °C
Нисбий намлик, %
Ҳаво ҳаракати тезлиги, м/с
Совуқ
18 — 23
60 — 40
0,2
Иссиқ
21 — 25

Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0093-25-сон СанҚваН) 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик иш жойларидаги (тиш техникаси лабораториясининг махсус хоналари) микроиқлим кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавсум
Ҳарорат, °C
Нисбий намлик, %
Ҳаво ҳаракати тезлиги, м/с
Совуқ
17 — 25
75 дан кўп эмас
0,2-0,3
Иссиқ
28 дан кўп эмас
65 дан кўп эмас
0,2 — 0,5
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0093-25-сон СанҚваН) 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий ёритиш орқали таъминланадиган ишчи юзаларнинг ёритилганлик даражаларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналар номи
Умумий ёритилганлик даражалари (lx)
Лед лампа
Чўғланма лампа
Операция хоналари, стоматология хоналари, тиш техниклари хоналари, гипслаш, полимеризация хоналари
500
200
Физиотерапия хоналари
200
100
Рентгендиагностика хоналари
50
50
Марказий стерилизация бўлими
200
100
Дезинфекция воситалари сақланадиган хоналар, санитария узеллари
50
50
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0093-25-сон СанҚваН) 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий буюмларни стерилизациядан олдин тозалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Стерилизаторнинг маълум бир модели учун паспортда кўрсатилган, юкланган стерилизация камерасида максимал ҳарорат оғишларини ҳисобга олган ҳолда, стерилизация ҳарорати қийматига мос келадиган стерилизацияни ушлаб туриш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Замонавий буғ стерилизаторларида, стерилизация камерасидаги ҳароратнинг номинал қийматидан ±1°C чегаравий четланиши билан тавсия этилган стерилизацион сақлаш вақти келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0093-25-сон СанҚваН) 7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори ҳарорат таъсирига чидамли стоматологик буюмларни ҳаво орқали стерилизация усули (қуруқ иссиқ ҳаво) ёрдамида стериллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намликка чидамли қоп қоғози, юқори мустаҳкамликдаги ўраш қоғози, крепланган қоғозда стерилизация қилинган буюмлар 3 сутка давомида сақланишига йўл қўйилади
Ҳаво стерилизатори
180
+2
-2
60
200
+3
-3
60
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасаларини жойлаштиришга, хоналарига, жиҳозлашга, микроиқлим кўрсаткичларига, вентиляция ва кондициялашга, ёритишга ушбу муассасаларда дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ўтказишга ҳамда ходимларнинг шахсий гигиенасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0093-25-сон СанҚваН) 8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқувчилар рўйхати:
Ф.С. Тажибаев
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси;
Ж.А. Камилов
Тошкент давлат стоматология институти ортопедик стоматология пропедевтикаси кафедраси доценти, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Л.Ш. Сайдиганиева
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси;
С. С. Рахматов
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси етакчи мутахассиси;
Шт.О. Тиллаева
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, «Гигиенада тиббий-биологик тадқиқотлар» лабораторияси катта илмий ходими;
Шд.О. Тиллаева
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти «Аҳоли пунктлари, турар жой ва жамоат биноларини режалаштириш гигиенаси» лабораторияси катта илмий ходими;
А.Ж. Курбанбаева
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, «Физик факторлар» лабораторияси катта илмий ходими;
Тақризчилар:
Д.А. Зареддинов
Тошкент шаҳар тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази «Гигиена ва радиацион хавфсизлик» кафедраси мудири, т.ф.д. профессор;