30.04.2025 йилдаги ПҚ-155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг рақамли экотизимини замон талабларига мутаносиб равишда мақсадли рақамли ечимлар асосида янги босқичга олиб чиқиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига сунъий интеллект технологияларини кенг татбиқ этиш, «марказ — ҳудуд — маҳалла» ягона технологик ёндашувини жорий этиш ва ахборот маконида рақамлаштириш жараёнлари натижадорлигини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Устувор йўналишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ички ишлар органлари тизимини 2025 — 2027 йилларда рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмасини, хусусан, ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва маълумотларни қайта ишлаш марказларини сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ички ишлар органлари соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга масъул бўлинмаларнинг фаолиятини ягона бошқарув тизими ва ишлаш механизмлари асосида мувофиқлаштириш, улар таркибида юқори малака ва интеллектуал салоҳиятга эга мутахассислардан иборат бўлган «рақамли жамоа»ни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикасини инсон омилисиз юритиш, криминоген вазият ва жиноятчилик ҳолатини, шу жумладан, ҳудудлар ва ҳуқуқбузарликлар турлари кесимидаги таҳлилларни автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотларини агрегация қилиш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш, шунингдек, ички ишлар органлари тизимида ахборот хавфсизлиги самарадорлигини замон талабларига мос равишда таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ички ишлар органларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳудудий ички ишлар органларида рақамли инфратузилмани шакллантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматларни мақбуллаштириш орқали аҳолига давлат хизматларини проактив ва композит шаклларда кўрсатиш дастури 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Вазирлик ва идораларнинг ички ишлар органлари ахборот тизимлари, маълумотлар базаларига узатиладиган маълумотлари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашда ягона бошқарув механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси, Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилсин ҳамда зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ички ишлар органлари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш ҳамда ушбу вазифаларни бажаришда барча бўлинмаларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологияларига асосланган ечимларни татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ички ишлар органларининг ахборот технологиялари ва телекоммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, барча ахборот тизимлари, дастурий таъминотлар ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, хавфларни таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, уларнинг сифатини ошириш ҳамда фойдаланувчилар учун қулайликларни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) рақамли технологиялар ёрдамида ҳуқуқий статистика ҳамда махсус ҳисоб маълумотларини жамлаш, сақлаш ва юритиш, интеграллашган маълумотлар банки фаолиятини таъминлаш, шунингдек, архив ҳужжатларининг марказлашган ҳисобини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Департаментнинг бевосита раҳбари ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳисобланади ва унинг зиммасига Департаментга қўйилган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши (натижадорлиги) бўйича шахсий жавобгарлик юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилсин ҳамда туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар вазирлиги (З. Курбанов) 2025 йил давомида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар органларида мазкур қарорга мувофиқ жорий этилаётган ташкилий-штат тузилмаси натижадорлигини баҳолаб борсин ҳамда 2026 йил 1 майга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ушбу амалиётни босқичма-босқич давом эттириш бўйича асослантирилган таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти тўғрисидаги низом 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Рақамли трансформация жараёнида ҳамкорлик ва истеъдодли ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ички ишлар органлари тизимида 2025 — 2027 йилларда рақамли трансформация жараёнларини самарали ташкил этиш ва амалга оширишда Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 7-иловага мувофиқ тартибда Ички ишлар вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Рақамли лойиҳалар офиси фаолиятини йўлга қўйсин. Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Рақамли лойиҳалар офисига тегишлича малакали эксперт ва мутахассисларни бириктиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўз имконият ва ресурслари билан ички ишлар органларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, ходимларда рақамли компетенцияларни шакллантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида ташкилий-техник жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш бўйича устувор лойиҳаларни тўлақонли амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички ишлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда рақамли технологиялар соҳасида малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) ва унинг ҳудудий филиаллари резидентларини илғор стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун акселерация ва инкубация дастурларига ҳамда стартап студияларга Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) акселерация ва инкубация дастурларига ҳамда стартап студиялар ташкил этиш учун Ички ишлар вазирлиги балансидаги биноларни ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) мавжуд муаммоларни бартараф этишга мўлжалланган стартап лойиҳаларни яратиш мақсадида иқтидорли ёшларни жалб этган ҳолда хакатонлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов, О. Пекось) 2025 — 2027 йилларда ички ишлар органлари тизимига сунъий интеллект технологиялари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилишини ҳамда устувор лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш учун масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш жараёнлари, устувор лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳар чорак якунида ички ишлар ва рақамли технологиялар вазирлари ҳузурида танқидий муҳокама қилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда икки ой муддатда Концепциядан келиб чиққан ҳолда 2025 — 2027 йилларда ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва қатъий ижрога қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-155-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТУВОР ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳа ва чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Фаолиятга рақамли технологияларни жорий этиш

1.

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини электрон шаклга ўтказиш ва доимий мониторинг қилиб бориш бўйича «E-kadr» тизимини такомиллаштириш орқали «Рақамли таълим» платформасини яратиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил июнь 

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов, Д. Назармухамедов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2025 йил август 

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга синов тариқасида жорий этиш.

2026 йил январь 

4. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил март

2.

Ички ишлар органларининг фаолиятига овоз асосида шахсни идентификация қилиш имконини берадиган замонавий технологияларни жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги 

(О. Умаров)

2. Аппарат-дастурий таъминот ва сервер қурилмаларини харид қилиш.

 2026 йил январь

3. Ахборот тизимини синовдан ўтказиш ва ишга тушириш.

2026 йил апрель

3.

Ички ишлар органларининг ички ахборот тизимлари фойдаланувчиларини идентификация қилиш тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

3. Тизимни ишга тушириш.

2026 йил февраль

4.

Ички ишлар органларида ташқи ва ички интеграцияларни ягона нуқта орқали амалга ошириш бўйича Ички ишлар вазирлигининг «Интеграцион шлюзи» тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги
(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги 

(О. Умаров)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2025 йил август

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2026 йил январь

5.

Ички ишлар органларида мавжуд барча техник воситаларнинг ҳисобини юритиш бўйича «Рақамли техник ҳисоб» ахборот тизимини яратиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил август

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги
(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил январь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2026 йил сентябрь

6.

Рақамли технологиялар соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатини тасдиқлаш.

1. Рақамли технологиялар соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати ва тўловлар миқдорини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

-

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов, З. Курбанов)

2. Кўрсатиладиган пулли давлат хизматлари рўйхати ҳамда тўловлар миқдорини, заруратга кўра тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

II. Рақамли инфратузилмани модернизация қилиш

7.

Ички ишлар вазирлиги Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини ташкил этиш.

Бунда Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини қўриқланадиган объектлар биноларида жойлаштириш чораларини кўриш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

3. Аппарат-дастурий таъминотни харид қилиш.

4. Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини қўриқланадиган объектлар биноларида жойлаштириб, аппарат-дастурий таъминотни ушбу биноларга ўрнатиш.

2025-2026 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

8.

Ички ишлар органлари тармоқларини модернизациялаш.

1. Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар (бош бошқармалар) учун зарур қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ва таянч пунктлари учун зарур қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2025 — 2027 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

9.

Ҳудудий ички ишлар органлари билан доимий алоқани таъминлаш учун рақамли транк радиоалоқа тизимини янада такомиллаштириш.

1. Зарурий дастурий-техник қурилмаларни ўрнатилган тартибда харид қилиш.

2. Дастурий-техник қурилмаларни ўрнатиш ва ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

 (З. Курбанов)

III. Рақамли инфратузилманинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, маълумотларни ҳимоялаш ва таҳдидларнинг олдини олиш

10.

Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида ахборот хавфсизлигига таҳдид билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олишни мониторинг қилиш комплекс тизимларини жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

2. Тизимларни харид қилиш юзасидан шартномавий ишларни амалга ошириш.

2025 йил ноябрь

3. Зарур сервер ва дастурий таъминотни барча ҳудудий ички ишлар органларига ўрнатиш.

2026-2027 йиллар

11.

Ички ишлар органлари тизимида фойдаланувчилар ишчи станцияларида ахборот хавфсизлиги таҳдидларидан ҳимоялаш тизимларини жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

2. Тизимларни харид қилиш юзасидан шартномавий ишларни амалга ошириш.

2025 йил декабрь

3. Зарур сервер ва дастурий таъминотни Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий ички ишлар органларига ўрнатиш.

2026-2027 йиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Ҳуқуқий муносабатларнинг предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиқиб, чора-тадбирларни амалга ошириш шакллари, молиялаштириш манбалари ўзгариши, чора-тадбирлар эса бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Икки ва ундан кўп бандлар бирлаштирилганда, ижро муддати сифатида бирлашаётган бандлар учун кўрсатилган энг кечки муддат белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий ички ишлар органларида рақамли инфратузилмани шакллантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТУВОР ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳа ва чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Рақамли технологияларни жорий қилиш

1.

Профилактика инспекторларини хизмат жойларидан узилмаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш мақсадида «Онлайн йўриқнома» дастурий-техник таъминотини жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

3. Тизимни Самарқанд ва Бухоро вилоятларида синов тариқасида амалиётга жорий этиш.

4. Дастурий-техник таъминотни республикада тўлиқ жорий этиш.

2025-2026 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

2.

Ҳудудий ички ишлар органларида корпоратив тармоқларни ҳамда фойдаланувчиларни марказлашган ҳолда бошқариш ва назорат қилиш тизимларини жорий этиш.

Зарурий дастурий-техник, сервер ҳамда дастурий таъминотларни жорий этиш.

2025 йил октябрь

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

3.

Фуқаролар, ходимлар ички ишлар органлари биноларига кириб чиқишини назорат қилиш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларида турникет тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш ва техник ҳужжатларни тасдиқлаш.

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

3. Зарурий қурилмаларни ўрнатиш.

4. Тизимни амалиётга жорий этиш.

2025-2026 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

II. Рақамли инфратузилмани ташкил этиш

4.

Рақамли инфратузилма тўхтовсиз ишлашини ҳамда тезкор алоқани таъминлаш мақсадида захира оптик тармоқларни жорий қилиш.

1. Оптик тармоқлар ва улардаги хизматларни хатловдан ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

2. Захира оптик тармоқларни жорий этиш.

2026 йил февраль

5.

Ҳудудларда локал ва корпоратив тармоқларни модернизация қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ўтказиш ва техник ҳужжатларни тасдиқлаш.

2. Зарур тармоқ қурилмаларини ўрнатиш.

2025-2026 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

III. Ахборот ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш

6.

Конфиденциал маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган дастурий таъминотни жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ўтказиш ва техник ҳужжатларни тасдиқлаш.

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

3. Зарурий дастурий-техник қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2025-2026 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

7.

Корпоратив тармоқ сервер ва ишчи станцияларида марказлашган антивирус комплекс тизимларини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ўтказиш ва техник ҳужжатларни тасдиқлаш.

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

3. Зарурий дастурий-техник қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2025-2026 йиллар

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий муносабатларнинг предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиқиб, чора-тадбирларни амалга ошириш шакллари, молиялаштириш манбалари ўзгариши, чора-тадбирлар эса бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Икки ва ундан кўп бандлар бирлаштирилганда, ижро муддати сифатида бирлашаётган бандлар учун кўрсатилган энг кечки муддат белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматларни мақбуллаштириш орқали аҳолига давлат хизматларини проактив ва композит шаклларда кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

2025 йилда эришиладиган кўрсаткичлар

(хизмат кўрсатиш сони)

I. Ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиш

1.

«Автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш» давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш.

1. Давлат хизматини электрон кўринишга ўтказиш бўйича регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь 

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

1 000 та

2. Электрон давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.

2025 йил июль

2.

«Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бир манзилдан иккинчи манзилга турган жойи бўйича доимий рўйхатга олиш» давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш.

1. Давлат хизматини электрон кўринишга ўтказиш бўйича регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги
(З. Курбанов),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги
(О. Умаров)

100 та

 2. Электрон давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.

2025 йил сентябрь

3.

«Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия» давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш.

1. Давлат хизматини электрон кўринишга ўтказиш бўйича регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги
(О. Умаров)

-

2. Электрон давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.

2025 йил август

4.

«Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома» давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш.

1. Давлат хизматини электрон кўринишга ўтказиш бўйича регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

-

2. Электрон давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.

2025 йил август

5.

«Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома» давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш.

1. Давлат хизматини электрон кўринишга ўтказиш бўйича регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Электрон давлат

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

-

 хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.

2025 йил август

6.

Фуқаронинг доимий манзилини ҳамда унга тегишли кўчмас мулкда доимий рўйхатдан ўтган яшовчилар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш.

1. Давлат хизматини электрон кўринишга ўтказиш бўйича регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябр

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

 

2. Электрон давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.

2025 йил ноябр

7.

«Оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсатнома» давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш.

1. Давлат хизматини электрон кўринишга ўтказиш бўйича регламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Адлия вазирлиги

(Н. Мухаммадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

 

 2. Электрон давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.

2025 йил сентябрь

II. Давлат хизматларини проактив ва композит шаклларда тақдим этиш

8.

Давлат рақам белгиларини сақловга қўйиш муддати тугаётгани ҳақида Ягона портал орқали хабарнома ва фойдаланувчининг телефон рақамига СМС хабар юбориш.

Фуқаро аукцион орқали ютиб олган давлат рақам белгилари имтиёзли равишда бир йиллик муддатга сақловга қўйилган бўлса, муддат тугашидан 10 кун олдин мобил телефонига СМС хабар юбориш.

2025 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

50 та

9.

Автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтиши учун Ягона портал орқали хабарнома ва фойдаланувчининг телефон рақамига СМС хабар юбориш.

Техник кўрикдан ўтиш лозим бўлган фуқароларга 10 кун олдин СМС хабар юбориш.

2025 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

100 та

10.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жарима солинганда Ягона портал орқали хабарнома ва фойдаланувчининг телефон рақамига СМС хабар юбориш.

Фуқарога жарима ҳақида тезкор хабар бериш.

2025 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Умаров)

10 млн та

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-358-сон қарори талабларидан келиб чиқиб ички ишлар органларида сунъий интеллект технологиялари, рақамли технологиялар ҳамда робототехникани қўллашнинг мақсади, вазифалари, асосий йўналишлари, тамойиллари ва механизмини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Концепция ички ишлар органлари фаолиятида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солишда идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий ва инновацион асоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Концепциянинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Концепциянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш учун мутахассисларни тайёрлаш, кадрларнинг малакасини мунтазам ошириш ҳамда махсус ўқув дастурлари, семинар-тренинглар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект усулларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органларида киберхавфсизликни таъминлаш, маълумотлар базалари, телекоммуникация тармоқларига бўладиган ҳар қандай рухсатсиз киришларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Концепциянинг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни ташкил этиш ва режалаштиришнинг норматив-ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологиялари асосида маълумотларни қайта ишлаш учун ички ишлар органлари техник инфратузилмасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимларининг жиноятчиликка қарши курашишда сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллект технологиялари, рақамли технология ва робототехникани кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ривожлантириш орқали жорий инфратузилмани мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб ички ишлар органлари ходимларининг меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда бу орқали ташкилий-штат таъминотини мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг тезкор-профилактик ва давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича малакали кадрлар тайёрлаш, ходимлар малакасини ошириш, ушбу жараёнга хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларини ички ишлар органлари фаолиятида кенг қўллаш бўйича бевосита ички ишлар органлари тизимида, идоралараро, шунингдек, халқаро ҳамкорлик қилиш учун зарурий шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва уни татбиқ этиш чораларини кўриш, соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Концепцияни амалга оширишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаффофлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик мустақиллик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий, илмий-амалий асосланганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жараёнларнинг яхлитлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар вазирлигининг Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти мазкур Концепцияни амалга ошириш ва назорат қилишга бевосита масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сунъий интеллект технологияларини қўллаш субъектлари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, таълим муассасалари сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг субъектлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этишда қуйидаги ташкилий чоралар кўрилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд ахборот-таҳлилий таъминот тизимининг технологик инфратузилмасини, идоравий телекоммуникация ва маълумотларни узатиш тизимини кенгайтириш, яхлит дастурий-техник комплексларни оммалаштириш орқали сунъий интеллект технологияларини жорий этишга техник тайёргарлик кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларда сунъий интеллект технологияларини қўллашга оид билимларни шакллантириш учун таълим муассасаларида ушбу технологиялардан фойдаланиш бўйича шароитлар яратиш, сунъий интеллект соҳасида ихтисослашган таълим муассасалари ва илмий-техника институтлари билан ҳамкорликда Рақамли компетенциялар ва инновация маркази фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, тезкор-профилактик ва хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш, кунлик такрорланадиган функциялар ва хизматлар, айниқса, жараёнларда инсон омилини чеклайдиган яхлит автоматлаштириш тизимларни жорий этиш ҳисобига амалдаги ташкилий-штат тузилмаларини босқичма-босқич мақбуллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Концепциянинг асосий йўналишлари ва босқичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Концепциянинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш (Big Data);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни «иссиқ изидан» фош этишга хизмат қилувчи геоахборот тизимида макон, вақт, ҳолат, қилмиш, объект, предмет ва шахсни ўзаро боғловчи таҳлилий ва прогноз моделларини яратиш (Real-time Intelligence Crime Analytics System, Domain Awareness System);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазият ва ҳолат сценарийсининг таҳлили ва прогнози асосида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш (Intelligent Information Decision Support System);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва тергов қилиш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш (Digital forensics);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув камераларида қайд этилган тасвирларни реал вақт режимида профайлинг таҳлил қилиш (Profiling analysis) орқали шахснинг жиноий хулқ-атворини прогнозлаш механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига хизмат кўрсатиш, эксперт-криминалистика ва тезкор-профилактик фаолиятда робототехника имкониятларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва уни ривожлантириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқич — яқин истиқболда (2025 — 2027 йилларда) жорий этиладиган сунъий интеллект технологиялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва криминоген вазиятни прогнозлаш мақсадида катта ҳажмдаги (Big Data) маълумотларни, шу жумладан, жиноятчилик даражаси, ижтимоий таранглик ҳолатларини таҳлил қилиш (маълумотларни машинавий ўқитиш алгоритмлари асосида таҳлил қилиш технологиялари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жиноятларни «иссиқ изидан» фош этишга хизмат қилувчи геоахборот тизимида макон, вақт, ҳолат, қилмиш, объект, предмет ва шахсни ўзаро боғловчи таҳлилий ва прогноз моделларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фото ва видеотасвирдаги предметлар ва бошқа ҳолатларни компьютер нигоҳи (Computer Vision) усулидан фойдаланган ҳолда идрок этувчи (аниқловчи) технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқни аниқлаш ва синтез қилиш, шу жумладан, овозли ёрдамчилар, мижозларга автоматик овозли хизмат кўрсатиш технологияларини (оғзаки нутқни машинада ўқиладиган форматга айлантирадиган технологиялар) жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия бериш ва қарор қабул қилишда қўллаб-қувватлашнинг «ақлли» тизимлари (маълумотлар асосида мустақил қарорлар қабул қилиш алгоритмлари)ни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув камераларида қайд этилган тасвирларни реал вақт режимида профайлинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қайд этиш ва ҳисобини юритиш, ҳисоб-қайд фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чуқур ўрганиш алгоритмларига асосланган маълумотларни таҳлил қилиш технологиялари (прогнозлаш (предиктив) таҳлил тизимлари)ни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-босқич — узоқ истиқболда (2027 йил ва кейинги йиллар) жорий этиладиган сунъий интеллект технологиялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллект билан жиҳозланган автоном дронлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
воқеаларни моделлаштириш орқали содир бўлиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни виртуал шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳамда электрон давлат хизматларини кўрсатишда робототехника комплексларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнида ўқув дастурлари бўйича автоматлаштирилган тарзда ўқитишни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат ҳужжатларини автоматик равишда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон мияси билан таққосланадиган ва ҳиссиётларни акс эттириш қобилиятига эга сунъий интеллект технологияларини қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамоат хавфсизлигини таъминлашда қуйидаги сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқиш ва қўллаш кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлашнинг марказлаштирилган «102» автоматлаштирилган тизими, видеомониторинг тизимлари ва навигация тизими (сунъий йўлдош) маълумотлари ва бошқа технологияларнинг ўзаро уйғунлашган имкониятлари асосида сунъий интеллект ёрдамида куч ва воситаларни бошқариш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реал вақт режимида аниқлаш ва қайд этиш имкониятига эга «ақлли» видеокузатув тизимлари ёрдамида шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини, қидирилаётган шахсларни, транспорт воситаларини ва бошқа объектларни аниқлаш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилишнинг «ақлли» тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қоидабузарликларини транспорт воситаларининг давлат рақами ва пиёдаларнинг биометрик маълумотлари асосида автоматлаштирилган видео ва фото қайд этиш тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун имтиҳон топширишда билимларни автоматлаштирилган назорат қилишнинг «ақлли» технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари тизимида робототехника тизимлари ва роботлар учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимларининг асосий вазифаларини таъминловчи автоматлаштирилган иш жойларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни таъминлашда қуйидаги сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқиш ва қўллаш кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор аҳамиятга эга катта ҳажмдаги муҳим маълумотларни, шу жумладан, туркумлашмаган турли хил бошқа маълумотларни комплекс қайта ишлаш тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-тергов фаолиятини амалга оширишда тасвир ва нутқни аниқлаш ва жиноий хатти-ҳаракат (қилмиш)ни таҳлил ва прогноз қилиш технологиялари асосида қарор қабул қилиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий хатти-ҳаракатлар содир этилишини криминалистик прогнозлаш технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимиятининг маълумотлари, шунингдек, оммабоп телекоммуникация тармоқларининг бошқа ахборот ресурслари маълумотлари асосида жиноий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни қидириш ва олиш бўйича «ақлли» тизимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернет ва ижтимоий тармоқларда фирибгарлик аломатлари бор хабарлар, диний-экстремистик (террорчилик) ва бошқа турдаги жиноий қилмишлар содир этиш кўзланган маълумотларни автоматик аниқлаш ва белгиланган тартибда блокировка қилиш учун мўлжалланган «ақлли» алгоритм ва уларга асосланган тизимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криминалистик маълумотлар базасида маълумотларни «ақлли» қайта ишлаш технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3D сканерлаш ва математик моделлаштириш технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнларини ва процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришни комплекс автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудларида содир этилган бир хил турдаги жиноятларнинг фош қилинишига кўмаклашувчи яширин қонуниятлар, усуллар ва жиҳатларни аниқлаш бўйича «ақлли» тизимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДНК биологик материалларини ўрганиш асосида инсоннинг ташқи фенотипик белгиларини аниқлаш имконини берувчи «ақлли» тизимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Куч ва воситаларни бошқариш, манфаатдор давлат органлари ва идоралари билан мақсадли ҳамкорлик қилиш, турли вазиятларда ҳар томонлама асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватловчи қуйидаги «ақлли» тизимлар жорий этилиши кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазиятни тезкор равишда таҳлил этиш ва прогнозлаш, қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «ақлли» тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазиятни тезкор равишда онлайн мониторинг қилиш ва ҳодисаларга тезкор жавоб бериш тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат айланиши ва идоравий ижро интизоми «ақлли» тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалаштириш, прогнозлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш учун қуйидаги сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаш кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун электрон ариза бериш бланкларини тўлдиришни автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматларини кўрсатишда тасодифий ёки қасддан қилинган ноқонуний ҳаракатларни аниқлаш ва ҳодисаларга жавоб беришни автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан шикоят қилиш тартибларини автоматлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидаги йўналишларда сунъий интеллект технологияларининг алоҳида турларини ривожлантириш кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ички ишлар органлари фаолиятида ахборотни ҳимоялаш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлигининг IT инфратузилмасига ҳалокатли таъсирларни, шу жумладан, компьютер ҳужумларининг тавсифланган векторлари (CAPEC, ATT&CK, OWASP, STI ва бошқалар)ни аниқлаш ва қайта ишлаш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ахборот тизимлари ва телекоммуникация тармоқларида рухсатсиз ҳаракатларни аниқлаш, ҳодисаларга автоматлаштирилган жавоб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари рақамли инфратузилмасида ахборот-коммуникация ресурслари билан таъминланганлик даражасини, уларнинг сифати ва ишончлилигини прогнозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ички ишлар органларига ходимлар ва хизматчиларни хизмат (иш)га қабул қилиш, улар билан ишлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш жараёнларини мақбуллаштириш, норматив-ҳуқуқий ва процессуал ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнларини ташкиллаштириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлаш функциялари билан ички ишлар органлари фаолиятининг илмий-техник таъминотини таҳлил қилиш, тажриба-синов ишларини олиб бориш, илмий тадқиқотларни режалаштириш ва ички ишлар органлари эҳтиёжларини прогнозлаш технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий экспертиза қилишни автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг меҳнат самарадорлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий ахборот тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимда виртуал реаллик технологияларини жорий этиш, виртуал полигонлар ва симуляция ўйинларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматга номзодларни касбий-психологик танлаш, ходимлар билан психологик ишларни ташкил этиш, психофизиологик диагностика, ходимларни шахсий-касбий ривожлантириш ва руҳий тетиклантириш ишлари бўйича кадрлар таъминоти бўлинмаларининг фаолиятини автоматлаштирадиган «ақлли» тизимларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психофизиологик текширишнинг техник ва технологик воситаларини, психодиагностик мажмуаларни, шунингдек, ходимларни реабилитация қилиш ускуналарини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт диагностикасида сунъий интеллект тизимларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) моддий-техника таъминоти бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ва молиявий ресурслар ҳаракатини автоматик мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатларни режалаштириш ва мақбуллаштириш, шу жумладан, хизмат кўрсатиш ва транспорт таъминотини бошқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Концепцияни амалга ошириш механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ички ишлар вазирлиги таълим ва илмий муассасаларида сунъий интеллект соҳасида фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда инновацион ишланмалар ишлаб чиқиш, тажриба-синовлар ўтказиш ишлари шу соҳадаги маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, IT компаниялар ва корхоналар билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Концепцияни амалга ошириш учун Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида қуйидаги институционал шароитларни ягона инновацион платформада яратиш кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Expert hub» (билимлар макони) тор ихтисослик бўйича экспертлар, кўп йиллик бой тажрибага эга амалиёт ходимлари ва мутахассислар гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
краудфандинг — лойиҳалар бўйича вазирлик ва идоралар, шунингдек, ихтисослашган таълим муассасаларининг интеллектуал ва моддий ресурсларини уйғунлаштириш ва ҳамкорлик қилиш платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари хизмат фаолиятини такомиллаштириш, модернизация қилиш ҳамда методологиясини ишлаб чиқувчи Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг мутахассислик кафедра профессор-ўқитувчилари ва изланувчиларидан ташкил топган махсус ихтисослашган лойиҳа гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари стратегик ва тактик бошқарув, шунингдек, раҳбар ва ходимларда рақамли саводхонликни шакллантириш ва ривожлантириш борасида илмий-методологик тадқиқотлар олиб борувчи рақамли компетенция гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба-синов ва апробация, шу жумладан, ўқув-амалий тренинг ва сценарийлар асосида квест машғулотлар ўтказувчи виртуал лабораториялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлиги оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали аҳолига янада қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш сифати оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали меҳнат унумдорлиги ошишига эришилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд маълумотлар асосида юз бераётган ҳодисалар, ҳуқуқбузарликларни сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш ва криминоген вазиятни прогнозлаш имкони яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига сунъий интеллект технологиялари, робототехника ва машинавий ўқитиш каби замонавий технологияларнинг кенг жорий этилиши куч ва воситаларнинг мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракатланишига хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Концепцияни амалга оширишнинг пировард натижаси ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш ҳамда бундай технологиялардан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Концепциянинг амалга оширилишига масъул бўлган мансабдор шахслар ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларининг кенг жорий этилиши борасида зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаганликлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идораларнинг ички ишлар органлари ахборот тизимлари, маълумотлар базаларига узатиладиган маълумотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Муддати

Маълумот тақдим этувчи идора

1.

Кадастр агентлигининг кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлари

2025 йил сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

2.

Йўл-транспорт ҳодисалари натижасида тан жароҳати олганлик бўйича тиббиёт муассасаларига мурожаатлар тўғрисидаги маълумотлар

2025 йил ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Наркологик касалликлар рўйхатидаги беморларга муқаддам берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси тоифаси тўғрисидаги маълумотлар

2025 йил ноябрь

4.

Руҳий касалликлар рўйхатидаги беморларга муқаддам берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси тоифаси тўғрисидаги маълумотлар

2025 йил ноябрь

5.

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг «Е-далолатнома» ахборот тизими маълумотлари

2025 йил октябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

6.

Расмий ишсизлар тўғрисида маълумотлар

2025 йил ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

7.

Ёшлар етакчилари тўғрисидаги маълумотлар («Ёшлар дафтари»)

2025 йил октябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги

8.

«Аёллар дафтари»да турган аёллар тўғрисидаги маълумотлар

2025 йил ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила ва хотин қизлар қўмитаси

9.

Маҳалла раисларининг иш фаолиятига оид маълумотлар (mahalla.ijro.uz)

2025 йил сентябрь

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

10.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимларининг тегишли маълумотлари

2025 йил ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

11.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар тўғрисидаги маълумотлар (таълим йўналиши, таълим тури, таълим шакли, тўлов шакли)

2025 йил октябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

12.

Қуйидаги маълумотлар:

ҳудудлар кесимида табиий газ билан таъминланганлик даражаси;

ҳудудлар кесимида суюлтирилган газ билан таъминланганлик даражаси;

ҳудудлар кесимида электр энергия билан таъминланганлик дараси;

ҳудудлар кесимида автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари сони, уларнинг фаолият юритаётганлиги ёки юритмаётганлиги ҳақидаги маълумотлар

2025 йил сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат ахборот тизимлари ва ресурсларининг маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси (ИИП) орқали тақдим этилади. Ҳар бир маълумот алмашинуви юзасидан алоҳида техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатувчи Рақамли лойиҳалар офисининг таркиби ва асосий вазифалари*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли лойиҳалар офисининг (кейинги ўринларда — Лойиҳалар офиси) таркиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар офиси раҳбари: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар офиси ҳамраҳбари: Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар офиси иштирокчилари: Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси директори, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) директори, «UNICON.UZ» МЧЖ директори, «UZINFOCOM» МЧЖ директори, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти директори (тегишлича малакали эксперт ва мутахассислар бириктирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар офиси аъзолари: Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаментининг Рақамли трансформация бошқармаси бошлиғи, соҳавий департаментларнинг мутахассислари (йўналишлар бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳалар офиси фаолиятининг мақсади — ички ишлар органлари тизимида 2025 — 2027 йилларда рақамли трансформация жараёнларини ҳамда бу борадаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини самарали ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳалар офиси фаолиятининг асосий йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларини рақамли трансформация қилиш бўйича соҳалар кесимида тармоқ режаларини ишлаб чиқиш ва ижро этилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари тизимига сунъий интеллект имкониятларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимларининг рақамли компетенцияларини шакллантириш, замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим ва малакасини ошириш механизмларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳалар офисининг фаолияти даври — 2025 — 2027 йиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Рақамли лойиҳалар офиси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва механизмлари, шунингдек, унинг фаолиятига шартнома асосида ахборот технологиялари соҳаси бўйича бошқа мутахассисларни ўрнатилган тартибда жалб этиш юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан қўшма қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда ахборот технологиялари бўлинмаларига хизматга кириш истагини билдирган ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассис номзодлар ўрганиш босқичидан антропометрик параметрлар татбиқ этилмаган ҳолда соғлиғининг умумий хизматга яроқлилик даражасига оид талабалар асосида ўтади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«50. Ушбу Низомнинг 33-банди учинчи хатбошиси, 47 ёки 48-бандларига мувофиқ махсус унвонлар берилган ходимларга (шу жумладан мазкур Низом кучга киргунга қадар хизматга ўтказилган (юборилган) ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиши ёки унинг розилиги билан юборилган), шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлардан (меҳнат стажи 3 йилдан кам бўлмаганда) Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти, унинг ҳудудий ҳамда соҳавий бўлинмаларига хизматга қабул қилинган (ўтказилган, юборилган) ходимларга хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ белгилашда ва малака тоифаларини беришда уларнинг илгариги иш жойидаги (фоизли устама тўлаш учун белгиланган) меҳнат стажлари инобатга олинади ҳамда ушбу давр ходим ички ишлар органларидан бўшатилган тақдирда унга пенсия тайинлашда умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3989-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, инвестициявий харажатлар тўлиқ қопланганидан сўнг, мазкур қарорда назарда тутилган жарима суммасининг Инвесторга тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ҳамда Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази» давлат муассасасига тенг улушда йўналтирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-22-сон қарорига 5-илованинг «Мазмуни» устунидаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар марказининг» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 593-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома бериш схемасининг 2-босқич «Тадбирлар» устуни 2-бандидаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома бериш схемасининг 2-босқич «Тадбирлар» устуни 2-бандидаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низомга 1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устуни 3-бандидаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 июндаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий лойиҳасининг 10-бандидаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 5-иловадаги «Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази» сўзлари «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 358-сон қарорининг 3-банди «а» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги «Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2025 й., 07/25/155/0412-сон)