1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъул ижрочилар |
I. Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш | ||||
1. | «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва мазкур Фармон асосида диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш. | 1. Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижалари асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил июнь | Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги |
2. | Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисида низомни янги таҳрирда тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ушбу Фармон ҳамда қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисида низомни тасдиқлашга оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил июль | Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги |
3. | «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш. | 1. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: «Умра» тадбирларини расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатлар «Ҳаж ва Умра ягона портали» орқали амалга оширилиши; Дин ишлари бўйича қўмита «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси учун «Ҳаж ва Умра ягона портали»дан фойдаланиш имкониятини таъминлаши; «Ҳаж ва Умра ягона портали»ни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. 2. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил ноябрь | Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси |
II. Диний-маърифий соҳада илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш | ||||
4. | Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида дуал таълим тизимини такомиллаштириш. | 1. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида қуйидагиларни назарда тутувчи дуал таълим тизимини такомиллаштириш: дуал таълим «4+2» шаклида, яъни назарий қисмни 4 кун таълим муассасасида, амалий қисмни 2 кун амалиёт ўташ жойида ўтказиш; дуал таълимга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг тегишли йўналиш ва мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларини жалб этиш. 2. Амалиёт даврида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси талабаларини Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимларига кузатувчи-амалиётчи сифатида бириктириш. | 2025 йил май — июль | Дин ишлари бўйича қўмита, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси |
5. | Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида таълим ва тадқиқот уйғунлигини таъминлаш. | 1. Диний-маърифий соҳадаги илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот натижаларини Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида тегишли фанларнинг ўқув дастурларига мунтазам татбиқ этиб бориш. | доимий | Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази |
2. Талабаларда нодир қўлёзма, тошбосма асарлар ва архив ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқ сақлаш кўникмасини шакллантириш учун Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш илмий лабораториясини ташкил этиш. 3. Талабаларда психодиагностик амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда психологик ва социологик тадқиқотлар ўтказиш учун «Дин социопсихологияси» ўқув лабораториясини ташкил этиш. | 2026/2027 ўқув йилига қадар | |||
6. | Кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш. | 1. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, амалий машғулотлар улушини ошириш орқали талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш ҳамда таълим жараёнини ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини ошириш чораларини кўриш. | 2025/2026 ўқув йили давомида | Дин ишлари бўйича қўмита, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Диншунослик ва исломшунослик йўналишлари бўйича Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг юқори босқич талабаларининг диний-маърифий соҳадаги ташкилотларда амалиёт ўташи ва кейинчалик уларни ушбу ташкилотларда ишга жойлаштириш механизмини жорий этиш. | 2025 йил июль | Дин ишлари бўйича қўмита, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||
7. | Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қарор лойиҳасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар билан бир қаторда унинг тузилмаси ва низомини тасдиқлаш ҳамда марказни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига қарашли Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 11а-уй манзилида жойлашган бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш масалаларини назарда тутиш. 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил май-июнь | Вазирлар Маҳкамаси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Дин ишлари бўйича қўмита |
8. | Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ҳамда унга бино ажратиш ва моддий-техника базасини шакллантириш. | 1. Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини белгиланган тартибда нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2025 йил май — июль | Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази |
2. Марказни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг тегишли бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. 3. Марказ учун ажратилган бинони зарур техника, офис анжомлари, мебель ва алоқа воситалари билан таъминлаш. | Бухоро вилояти ҳокимлиги | |||
9. | Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг (кейинги ўринларда — Институт) тузилмаси ва низомини тасдиқлаш. | 1. Институт тузилмасини шакллантириш ва низомини ишлаб чиқиш. 2. Институт тузилмаси ва низомини тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 3. Институтнинг Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига қарашли Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11а-уй манзилида жойлашган бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминлаш. | 2025 йил май-июнь | Дин ишлари бўйича қўмита, Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси |
4. Институтни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси | |||
10. | Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом ва йиллик фаолият дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил май | Дин ишлари бўйича қўмита |
2. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини самарали ташкил қилиб бориш. | доимий | |||
III. Виждон эркинлиги ҳуқуқини изчил рўёбга чиқариш, диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш | ||||
11. | «Декларациялар мулоқоти» иккинчи халқаро форумини ўтказиш. | 1. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «Декларациялар мулоқоти» иккинчи халқаро форумини ўтказиш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. | 2025 йил май | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Халқаро форумнинг хорижий иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва уларга таклифномалар юборилишини таъминлаш. | 2025 йил май-июнь | |||
3. Халқаро форумни юқори савияда ўтказиш ва ОАВларда кенг ёритилишини таъминлаш. | 2025 йил сентябрь | |||
12. | Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини амалиётга татбиқ қилиш. | 1. Концепция йўналишлари бўйича тадбирларни амалиётга жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил июнь | Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги |
2. Концепциянинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 3. Концепциянинг аҳоли ва ижрочилар учун муҳим қисмларини содда ва халқчил тилда ёритувчи қисқа ахборот-контентлар тайёрлаш ва тарқатиш. 4. Концепция мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича туркум кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. | 2025 йил июнь — декабрь | |||
5. Концепциянинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёритилишини ташкил этиш. | доимий | |||
13. | Жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтириш борасида фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | 1. Тарғибот гуруҳларини шакллантириш. 2. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш. | 2025 йил май-июнь | Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
3. Маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | 2025 йил июнь — декабрь | |||
14. | Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгашининг доимий фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Кенгаш ишчи органини тузиш ва тасдиқлаш. 2. Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳудудий конфессиялар кенгашларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш. 3. Республика ва ҳудудий кенгашларнинг 2025 йил учун фаолият режасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: Кенгашга аъзо конфессияларнинг диний байрамлари муносабати билан Кенгаш раҳбари номидан табриклар йўллаш; спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш; долзарб масалалар юзасидан навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказиш; диний конфессиялар тадбирларини ОАВда ёритиш. | 2025 йил май-июнь | Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари |
15. | Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон мутафаккирларининг илмий мероси ва тарихий шахслар фаолияти йўналишида тадқиқот олиб бораётган чет эллик олимлар ва тадқиқотчи-экспертларни жалб этган ҳолда туркум маърузалар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш. | 1. Ҳамкор ташкилотлар билан тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Хорижий маърузачилар, экспертлар, тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил июнь | Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, ЎзМТРК |
3. Учрашувлар, давра суҳбатларини юқори савияда ташкил этиш ва улар орқали мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш. | 2025 йил июнь — декабрь | |||
4. Хорижий олимлар ва экспертларнинг мамлакатимиз, алломаларимиз ҳақидаги фикрлари, эътирофларини хорижий ва маҳаллий ОАВларда кенг ёритиш. | доимий | |||
2-ИЛОВА
1. | Р.Қ. Давлетов | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
2. | С.Д. Тошбоев | — | Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
3. | Р.Р. Хакимов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясида белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича парламент комиссияси раиси |
4. | М.М. Камилов | — | Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори |
5. | Ф.Ф. Абдухаликов | — | Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори |
6. | Ш.Ю. Зиёдов | — | Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори |
7. | Ж.А. Каримов | — | Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори |
8. | М.Ф. Жониев | — | Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори |
9. | Лавозими бўйича | — | Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори |
10. | Лавозими бўйича | — | Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори |
11. | Б.А. Абдуҳалимов | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори |
12. | Г.Ш. Рихсиева | — | Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори |
13. | Ҳ.Б. Ишматбеков | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари |
14. | У.Т. Ғафуров | — | Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори |
15. | Ж.Р. Элов | — | Мир Араб олий мадрасаси ректори |
16. | Б.М. Амонов | — | Ҳадис илми мактаби ректори |
17. | К.Т. Исламов | — | Имом Термизий номидаги ислом институти ректори |
18. | К.А. Шермухамедов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
3-ИЛОВА
Асосий аъзолар | |||
1. | С.Д. Тошбоев | — | Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Кенгаш раиси |
2. | Н.М. Холиқназар | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
3. | Викентий (В.А. Морарь) | — | Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари, митрополити |
4. | Е.С. Мацулевич | — | Рим-католик черкови епископи |
5. | А.Д. Григорян | — | Арман апостоллик черкови руҳонийси |
6. | П.М. Кремерук | — | Тўлиқ Евангель христианлари маркази раиси |
7. | А.Р. Белик | — | Евангель христиан баптистлар черковлари уюшмаси раиси |
8. | А.Т. Тен | — | Тошкент шаҳар Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови раҳбари |
9. | А.К. Ким | — | Тошкент шаҳар Новоапостол черкови раҳбари |
10. | Л.В. Шмидт | — | Тошкент шаҳар Евангель-лютеран черкови руҳонийси |
11. | Т.Н. Саидов | — | «Голос Божий» христиан черкови раҳбари |
12. | Н.Н. Королев | — | «Иегова гувоҳлари» черкови раҳбари |
13. | А.Н. Исахаров | — | Тошкент шаҳар яҳудийлар диний жамоаси раиси |
14. | Т.С. Клемёнова | — | Тошкент шаҳар бахоийлар диний жамоаси вакили |
15. | К.Х. Янг | — | Будда ибодатхонаси руҳонийси |
16. | И.Р. Закиров | — | Тошкент шаҳар Кришнани англаш жамияти раиси |
17. | С.В. Терновой | — | Ўзбекистон Библия жамияти президенти |
| Кузатувчилар | |||
1. | С.С. Сафоев | — | Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари |
2. | А.З. Саъдуллаев | — | Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор |
3. | Г.А. Агзамова | — | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси |
4. | О.Ф. Тожиев | — | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси |
5. | Ш.Ф. Нуруллаева | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари |
6. | М.М. Икрамов | — | адлия вазири ўринбосари |
7. | Қ.Р.Сариев | — | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси |
8. | О.А. Хасанов | — | Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
9. | М.А. Нурматова | — | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари |
10. | Ф.Ф. Абдухаликов | — | Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори |
11. | К.Н. Ишанходжаев | — | Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси кенгаши раиси |
12. | М.М. Камилов | — | Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори |
13. | О.К. Эрназаров | — | Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси кафедра мудири |
14. | Ш.Ш. Миноваров | — | Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи |