17.04.2025 йилдаги 235-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, болалар ва ўсмирларнинг маданий дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 21-бандига мувофиқ Умуммиллий бирдамлик боғларини (кейинги ўринларда — истироҳат боғлари) босқичма-босқич ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 — 2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика Маънавият ва маърифат маркази тегишли лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда 2025 йил 15 майга қадар истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уларни ташкил этишда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғларини янги Ўзбекистонда ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва осойишталик каби умуммиллий қадриятларимизнинг рамзи ва уни шакллантирувчи макон сифатида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий лойиҳа асосида барча туман (шаҳар)лардаги мавжуд маданият ва истироҳат боғлари ҳамда унга туташ бўлган ҳудудларда таъмирлаш ва ободонлаштириш асосида сокин ва фаол ҳудудлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғларнинг 60 фоиз ҳудудида яшил майдон сифатида дарахт ва буталар экиш, пикник зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, очиқ осмон остидаги кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш ҳудудлари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар орқали сокин ҳудудлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сокин ҳудудларни ташкил этишда дарахт ва буталарга зарар етказмаслик ва нобуд қилмаслик мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали қўриқланадиган чегараларни белгилаш ҳамда дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғларининг 40 фоиз ҳудудини аттракционлар ва кўнгилочар ўйин қурилмаларининг ихчам, қулай ва замонавий турларини санитария ва ёнгин хавфсизлиги қоидаларига, жамоат тартиби талабларига риоя қилган ҳолда фаол ҳудудлар сифатида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий маданий дам олиш майдонларини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) истироҳат боғлари ҳудудида намунавий лойиҳага қатъий риоя қилган ҳолда, маданий ҳордиқ чиқариш объектларини жойлаштириш, манзарали дарахтлар экиш ва яшил майдонлар ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 майга қадар Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда 2025 — 2030 йилларда ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этиладиган истироҳат боғларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 майга қадар ҳар бир туман (шаҳар)да истироҳат боғларини ташкил этиш мақсадида мавжуд таъмирталаб маданият ва истироҳат боғларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, зарур ҳолларда янгидан қуриш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни (кейинги ўринларда — ҳудудий манзилли дастурлар) ишлаб чиқиб, уларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда камида бир маротаба кенг жамоатчилик фикри асосида истироҳат боғлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича муҳокамалар ташкил қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғларини ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий лойиҳага мувофиқ тасдиқланган сокин ҳудудларда рекреацион йўналишдаги объектлардан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолда фаолият кўрсатадиган саноат ва бошқа объектларни кенгайтириш ҳамда янгиларини қуришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғларида экологик ва рекреацион функцияларни бажаришга салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва истироҳат боғлари бўлмаган ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида янги истироҳат боғлари ташкил этилади ҳамда тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижара шартлари асосида ишончли бошқарувга берилган маданият ва истироҳат боғлари манзилли рўйхатга киритилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда истироҳат боғларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда боғбонларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар туман (шаҳар)нинг маҳаллий бюджетлари параметрларида ободонлаштириш харажатлари учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик тақвим режаларини шакллантиришда истироҳат боғларида шоир ва ёзувчилар, фан, таълим ва маданият соҳасининг кўзга кўринган вакиллари иштирокида мунтазам бадиий кеча ва учрашувлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июнга қадар истироҳат боғлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурлар ижроси ҳолатини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазири бошчилигида республика ишчи гуруҳи фаолиятини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан белгиланган вазифалар ҳамда ҳудудий манзилли дастурлар ижросини, шунингдек, истироҳат боғларининг намунавий лойиҳа асосида ташкил этилишини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғлари ҳудудида қурилган барча бино, иншоот ва ўзга кўчмас мулкларни аниқлаш, уларнинг истироҳат боғлари фаолияти йўналишига мослигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғларининг фаолият йўналишига мос бўлмаган, шунингдек, ноқонуний қурилган бино, иншоот ва ўзга кўчмас мулкларни белгиланган тартибда бартараф этиш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истироҳат боғлари ҳудудлари қисқариши, ерларининг бегоналаштирилиши ҳолатларини танқидий ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этиладиган истироҳат боғларининг мол-мулки тўлиқ хатловдан ўтказилишини, мавжуд бино ва иншоотлар, аттракционлар ҳолати ўрганилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 апрелдаги 235-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 — 2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш бўйича комплекс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

1.

Умуммиллий бирдамлик боғларининг (кейинги ўринларда — истироҳат боғлари) намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиш.

2025 йил апрель

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Ғолиб ташкилот томонидан намунавий лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш.

2025 йил апрель

3. Лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва тасдиқлаш.

2025 йил май

2.

Ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этиладиган истироҳат боғларининг манзилли рўйхати ҳамда манзилли дастурларини тасдиқлаш.

1. Мавжуд маданият ва истироҳат боғларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил апрель

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

2. Истироҳат боғларида амалга ошириладиган ишларни белгилаб олиш.

2025 йил май

3. Истироҳат боғларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш.

2025 йил май

4. Истироҳат боғларининг манзилли дастурини тасдиқлаш.

2025 йил май

3.

Ҳудудлардаги мавжуд маданият ва истироҳат боғларини паспортлаштириш.

1. Паспортлаштириш бўйича ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Ҳудудлардаги боғларни паспортлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил апрель

3. Маданият ва истироҳат боғларини паспортлаштириш ишларини ташкил этиш.

2025 йил май

4.

Ёзги мавсум давомида аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда истироҳат боғларининг фаол ҳудудларида фестиваль, кўрик-танлов ва кўргазмалар, турли спорт мусобақаларини ташкил этиш.

1. Истироҳат боғларида ташкил этиладиган фестиваллар, танловлар ва турли спорт мусобақаларининг тақвим-режасини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили февраль ойида

Ижрочиларнинг маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Тақвим-режага асосан истироҳат боғларига аҳолини кенг жалб қилиш.

Йил давомида режа асосида

5.

Боғларда сокин ҳудудларни ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўриш.

1. Боғларда ташкил этилиши мумкин бўлган сокин ҳудуд чегараларини белгилаш.

2025 йил апрель

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Суғориш тизимини ташкил этиш.

2025 йил апрелдан бошлаб доимий

3. Сокин ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чораларини кўриш.

2025 йил майга қадар

6.

Аҳолининг маданий ҳаётини бойитиш, уларнинг оилавий ҳордиқ чиқаришлари учун истироҳат боғларида зарур шароитлар яратиш.

1. Боғлар ҳудудларини фаол дам олиш зоналари ва тинч зоналарга ажратиш.

2025 йил апрель

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Лойиҳаларда пикник зоналарга туташ бўлган жойларда очиқ осмон остидаги кутубхоналарни назарда тутиш.

2026 йил февраль

3. Сокин ҳудудларни босқичма-босқич ташкил этиш.

2025 — 2030 йиллар давомида

7.

Таъмирталаб истироҳат боғларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, зарур ҳолларда янгидан қуриш.

1. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган манзилли дастурлар асосида 2030 йилгача барча истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириш.

2. Истироҳат боғларининг ҳудудига ва боғларда зарур бўлган объектларнинг таркибига қўйиладиган талаблар асосида барча боғларни тартибга келтириш.

2025 — 2030 йиллар давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

8.

Истироҳат боғлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш.

1. Кенгаш таркибига истироҳат боғлари директорлари ва малакали мутахассисларни жалб этиш.

2025 йил апрель

 

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Йўналишларни аниқлаган ҳолда кенгаш фаолияти ва вазифаларини белгилаш.

2025 йил май

3. Кенгашнинг ҳудудлар бўйлаб сайёр йиғилишларини ташкил этиш.

Режа асосида мунтазам

4. Истироҳат боғларини ривожлантириш бўйича концептуал тавсиялар ишлаб чиқиш.

Режа асосида мунтазам

9.

Боғларда анъанавий равишда миллий қўғирчоқлар кўргазмаси, қўғирчоқбозлик байрамлари ўтказилишини йўлга қўйиш.

1. Байрам ва кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Қизиқувчилар учун қўнғироқ ясаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этиш.

3. Тадбирларни тизимли ташкил этиш.

Ҳар йили июнь ойида

Ижрочиларнинг маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси, Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

10.

Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, «Замонавий боғ» концепцияси асосида истироҳат боғларида оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар, тавсияномалар, намунавий сценарийлар ишлаб чиқиш.

1. Услубий қўлланмалар ва тавсиялар тайёрлаш бўйича эълонлар бериш.

2025 йил июнь

Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги

2. Услубий қўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича маблағлар ажратиш.

2025 йил август

3. Услубий қўлланмалар ва тавсияларни нашр этиш ҳамда истироҳат боғларига етказиш.

2025 йил ноябрь

11.

Истироҳат боғларини замонавий ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.

1. Истироҳат боғларини замонавий ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Истироҳат боғларини замонавий аттракцион ва ўйин қурилмалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш.

2026 — 2030 йиллар давомида

3. Янги иш ўринлари яратиш.

2026 — 2030 йиллар давомида

12.

Хорижда ишлаб чиқариладиган аттракционлар ва ўйин қурилмалари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

1. Ҳудудлардаги истироҳат боғларидаги эҳтиёжни аниқлаш.

2026 йил апрель

Ижрочиларнинг маблағлари

Маданият вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

2. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил май

3. Мамлакатимиз иқлими ва бошқа талабларига мос замонавий аттракцион ва ўйин қурилмаларини эркин танлаш электрон тизимини яратиш.

2026 йил июнь

13.

Истироҳат боғлари раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш.

1. Малака ошириш режасини ишлаб чиқиш.

2026 йил август

Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Малака ошириш ўқув дастурларини тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

3. Малака ошириш курсларини ташкил этиш.

2027 йилдан бошлаб режа асосида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 09/25/235/0356-сон)