ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | a) электр энергиясини гидроэлектр станциялари орқали ишлаб чиқариш, шу жумладан, гидроаккумуляция сақлаш тизими фаолияти; б) электр энергиясини иссиқлик электр станциялари ёки иссиқлик электр марказлари орқали ишлаб чиқариш фаолияти; в) шамол энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; г) қуёш энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; д) чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнида ёки биогаз орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; е) водороддан электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; ж) атом электр станцияси орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; з) бошқа турдаги станциялар орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ёки жисмоний шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик ёки жисмоний шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахс учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, тегишли кўчмас мулк объектининг чизмалари ва хариталари билан бирга; в) ишлаб чиқариш объектининг паспорти. Объект паспорти қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак: электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган объектининг тури ва техник хусусиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар; асосий ва ёрдамчи объектлар рўйхати ва улар тўғрисида маълумотлар; г) ёқилғи (ёнилғи) етказиб бериш бўйича дастлабки ёки якуний шартнома (фаолиятнинг кичик турларига қараб зарур ҳолларда); д) давлат экологик экспертизаси хулосаси; е) техник маълумотлар, шу жумладан, асосий техник хусусиятлар, лойиҳа объект спецификациялари, бир чизиқли схема, объектнинг жойлашуви ва техник кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар; ж) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; з) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; и) асосий воситалари рўйхати ва электр энергетикаси соҳасида фаолият турини (кичик турини) юритиш учун зарур бўлган активлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот; к) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати; л) ягона электр энергетикаси тизимига уланиш тўғрисида техник шартлар ва уланиш шартномаси (янги ишлаб чиқарувчилар учун); м) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ишлаб чиқариш объектларида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича хулосаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) электр энергиясини ишлаб чиқаришда қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш; б) Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқариш объектини ривожлантириш ва инвестиция режасини тайёрлаш ва доимий равишда янгилаб бориш; в) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ҳамда экология талаблари ва нормаларини таъминлаш; г) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ва экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этиш; д) ёқилғи (ёнилғи) захираларини сақлаш ва бошқариш (фаолиятнинг кичик турига қараб); е) диспетчерлик бошқаруви қоидалари талабларига риоя қилиш ва диспетчер кўрсатмаларини бажариш; ж) энергия самарадорлигини ошириш чораларини таъминлаш; з) қўшимча (ёрдамчи) хизматлар ва мувозанатлаш хизматларини кўрсатиш (заруратга кўра); II. Лицензиянинг алоҳида талаблари ва шартлари:
а) ҳуқуқлари: талабгор электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти лицензиясини олгунга қадар Электр энергиясини сотиб олиш битимлари мажбуриятлари мавжуд бўлса, олти ой ичида лицензия олиш ва ушбу муддат ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш; лицензияланган электр энергиясини ишлаб чиқариш объектининг энергия тежамкорлигининг халқаро ва маҳаллий нормаларга мувофиқлигини таъминлаш; электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларга ҳамда халқаро ва маҳаллий атроф-муҳит муҳофазаси талабларига мувофиқ юритиш; қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартлар асосида ягона электр энергетикаси тизимига уланиш; тегишли тизим операторининг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда узатиш ёки тақсимлаш тизимига электр энергиясини етказиб бериш; ишлаб чиқарилган электр энергиясини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш, мувозанатлаш ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш ва уларга мувофиқ тўловларни ундириш; б) мажбуриятлари: тизим оператори томонидан диспетчерлик амалиёти, мувозанатлаш, тизимдаги авария ва фавқулодда вазиятларда бошқариш, шунингдек, ёрдамчи хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ оператив кўрсатмаларга риоя қилиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр станциясини ишчи ҳолатда сақлаш; электр энергиясини ишлаб чиқаришни асоссиз қисқартиришнинг олдини олиш; узатиш ва тақсимлаш тизимларининг операторларига захира ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган электр станцияларида (иншоотларда) ускуналарни эркин текшириш, синовдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқини таъминлаш.
ҳар бир лицензияланган электр станциясининг электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти учун алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.
атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти учун фойдаланиладиган активларини суғурта қилиш ва суғурта полисини Регуляторга тақдим этиш.
электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регуляторнинг ёзма розилигисиз электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун фойдаланадиган активларни бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ва бошқача тарзда тасарруф этилишини тақиқлаш.
лицензия олинганидан бошлаб уч ой ичида ишлаб чиқариш объектлари ва (ёки) биноларига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш.
Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш.
ҳар қандай кутилаётган эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсларга ўтиши тўғрисида олтмиш иш кунидан олдин Регуляторни хабардор қилиш. Эгалик ҳуқуқи Регулятор томонидан маъқулланишига қадар бошқа шахсларга ўтиши тақиқланади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (фаолиятнинг кичик турига қараб); д) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; е) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; ж) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
2-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Электр энергиясини узатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | Электр энергиясини узатиш фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) талабгорнинг электр энергиясини узатиш фаолияти учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режаси; в) узатиш тизимини ривожлантириш ва инвестиция режаси; г) сўнгги 5 йилдаги техник-иқтисодий кўрсаткичлар, электр энергияси ва қувват оқимлари, жумладан, трансчегаравий электр энергияси ва қувват оқимлари бўйича маълумот; д) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; е) асосий воситалари рўйхати, дастурий таъминот тизимлари, электр энергетикаси соҳасида фаолият турини (кичик турини) юритиш учун зарур бўлган активлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот; ж) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати. з) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг узатиш тизими объектларида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича хулосаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ узатиш тизимини ривожлантириш ва инвестиция режасини тайёрлаш ва доимий равишда янгилаб бориш; б) лицензиат лицензияланган фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритиш; в) лицензиат узатиш тизимига учинчи шахсларнинг объектив ва камситилмасдан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида уланишини таъминлаш; г) диспетчерлик бошқаруви қоидалари талабларига риоя қилиш ва диспетчер кўрсатмаларини бажариш; д) ҳисоблаш ва ҳисоб-китобларнинг тизим фойдаланувчилари тўғрисида маълумотларини олиш имкониятини таъминлаш; е) узатиш тизимидаги йўқотишларни камайтириш; ж) Регуляторга, тизим операторига, тизим фойдаланувчиларига ва бошқа манфаатдор шахсларга узатиш тизимига қабул қилинган ва ундан етказиб бериладиган электр энергияси ҳажм (бирлик)лари тўғрисида аниқ маълумотларни тақдим этиш имконини берадиган ҳисоблагичларни ўрнатиш; з) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятини амалга ошириш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: 1. Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: электр энергияси бозорининг барча иштирокчиларига электр энергиясини узатиш хизматларини кўрсатиш ва узатиш тармоқларидан тенг фойдаланишни таъминлаш; электр энергиясини узатиш тизимидан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш; электр энергиясини узатиш фаолиятини бажариш билан боғлиқ тўловлар бўйича таклиф киритиш; электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, тақсимлаш тизими оператори, йирик истеъмолчилар ва электр энергияси бозори бошқа иштирокчиларига электр энергиясини узатиш хизматларини кўрсатиш; б) мажбуриятлари: қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ электр энергиясининг узлуксиз ва ишончли узатилишини таъминлаш; ваколатли томонларга узатиш тизими фойдаланувчиларидан ёки бошқа тизимлардан унинг тизимига қабул қилинган ва ундан етказиб берилган электр энергияси тўғрисидаги аниқ маълумотларни тақдим этиши учун узатиш тизимига тегишли ҳисоблагичларни ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш; узатиш тизимидаги техник йўқотишларни камайтириш бўйича интизомий равишда чоралар кўриш; носозликларнинг олдини олиш ва электр энергиясини узатиш самарадорлигини ошириш учун узатиш тизимига техник хизмат кўрсатишни, таъмирлашни ва модернизация қилишни ўз вақтида амалга ошириш; электр энергиясини узатиш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш. 2. Алоҳида ҳисобот юритиш: электр энергиясини узатиш фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларини тайёрлаш. 3. Узатиш тизимидан фойдаланиш учун тўловларни белгилаш: расмий веб-сайтда белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар ва йиғимларни белгилаш услубияти, электр энергияси тарифлари, узатиш тизимига кириш ва уланиш тартибини эълон қилиш; узатиш тизимидан фойдаланиш ва уланиш учун камситишга йўл қўймаган ҳолда тўловларни ундириш. 4. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси: узатиш тизимини ривожлантириш ўн йиллик режасини ишлаб чиқиш ва ҳар йили янгилаб бориш; узатиш тизимини ривожлантириш мажбуриятлари билан боғлиқ фаолияти тўғрисида йиллик ҳисоботда кўрсатиш. 5. Узатиш тизими режалаштириш ва хавфсизлик талаблари: узатиш тизимини режалаштириш ва хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиб бориш; узатиш тизимини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш узатиш тизимини режалаштириш ва хавфсизлик талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш; узатиш тизимини режалаштириш ва хавфсизлик талабларини расмий веб-сайтда эълон қилиш. 6. Объектларга кириш ҳуқуқи: лицензия олинганидан бошлаб уч ой ичида узатиш тизими объектлари ва (ёки) биноларига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш. 7. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: истеъмолчиларнинг телефон қўнғироқларига жавоб бериш ва истеъмолчиларни офисда қабул қилиш учун малакали ва тегишли кўрсатмаларга эга бўлган масъулларни тайинлаш; истеъмолчиларни веб-сайт, почта манзили, телефон рақами, факс ва электрон почта манзили орқали уларнинг шикоятлари ёки ҳар қандай ҳодиса тўғрисидаги хабарларини олиш учун ташкил этилган ахборот хизмати ҳақида хабардор қилиш; қўшимча хизматлар пакетларини истеъмолчилар учун қулай бўлишини таъминлаш. 8. Атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги: атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш. 9. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; узатиш тизими фойдаланувчилари томонидан тақдим этилган маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш, умумлаштириш, махфий ва тижорий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни сақлаш; узатиш тизимига техник хизмат кўрсатиш режаси ва юзага келиши мумкин бўлган ўта юкланишлар тўғрисидаги маълумотларни веб-сайтда жойлаш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; д) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; е) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
3-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | Электр энергиясини тақсимлаш фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) дастлабки бизнес-режа, шу жумладан, инвестиция режаси; в) тақсимлаш тизимини ривожлантиришнинг бирламчи режаси; г) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; д) бириктирилган ёки рухсат этилган (фойдаланиш учун) активлар рўйхати; е) асосий воситалари рўйхати ва электр энергетикаси соҳасида фаолият турини (кичик турини) юритиш учун зарур бўлган активлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот; ж) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати; з) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг тақсимлаш тизими объектларида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича хулосаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) тақсимлаш тизимидан учинчи шахсларга объектив ва камситишларсиз фойдаланишни таъминлаш, тармоққа уланиш сўровларини юбориш, тармоққа уланишни рад этиш тартиби ва тармоққа уланиш ҳуқуқига эга бўлган томонларнинг шикоятларини кўриб чиқиш тартибини ва қоидаларини ишлаб чиқиш; б) Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тақсимлаш тизимини ривожлантириш ва инвестиция режасини тайёрлаш ва доимий равишда янгилаб бориш; в) тақсимлаш тизими фойдаланувчиларига кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумотлар базасини юритиш, маълумотларни умумлаштириш, шу билан бирга махфий (ўз ичига давлат сирини олмаган ва қонунчилик билан ҳимояланган маълумотлар, кейинги ўринларда — конфиденциал) ва тижорат аҳамиятига эга бўлган маълумотларни сақлаш; г) истеъмолчиларга нисбатан камситишга йўл қўймаслик чора-тадбирлари бажарилиши ва уларга риоя этилишининг назоратини таъминлаш; д) ҳисоблаш ва ҳисоб-китобларнинг тизим фойдаланувчилари, тизимга уланган истеъмолчилар учун истеъмол (электр энергияси, реактив қувват ва бошқалар) тўғрисида маълумотларини олиш имкониятини таъминлаш; е) тақсимлаш тизимидаги йўқотишларни камайтириш; ж) Регуляторга, тизим операторига, тизим фойдаланувчиларига ва бошқа манфаатдор шахсларга тақсимлаш тизимига қабул қилинган ва ундан етказиб бериладиган электр энергияси ҳажм (бирлик)лари тўғрисида аниқ маълумотларни тақдим этиш имконини берадиган ҳисоблагичларни ўрнатиш; з) кўчаларни ёритиш тизимининг активларини бошқариш (хизмат кўрсатиш), улардан фойдаланиш ва кенгайтириш, уларнинг тўғри ишлашини, хавфсизлигини ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаш; и) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятини амалга ошириш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари:
а) ҳуқуқлари: электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини бажариш учун учинчи шахсларга тегишли бўлган объектларга ва (ёки) биноларга кириш ҳуқуқи; тақсимлаш тизимига уланиш ва фойдаланиш шартларига риоя этилишини таъминлаш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини тақсимлаш, мувозанатлаш ва ёрдамчи хизматлари учун тўловларни ундириш; электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини бажариш билан боғлиқ тўловлар бўйича таклиф киритиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақсимлаш тизимини режалаштириш, эксплуатация қилиш (ишлатиш), техник хизмат кўрсатиш ва ривожлантиришни амалга ошириш; б) мажбуриятлари: тақсимлаш тизими фойдаланувчилари учун, агар қонунчилик ҳужжатлари билан бошқача талаб қўйилмаса, имтиёзларни тақдим этмаслик; Регуляторга бизнес-режани ва инвестиция режасини тақдим этиш; ўз веб-сайтида ўзининг фаолиятига доир маълумотларни эълон қилиш; Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
электр энергиясини тақсимлаш фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.
атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш.
электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регуляторнинг ёзма розилигисиз электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланадиган активларини бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ва бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш.
ҳисоблагичларни етказиб бериш, ўрнатиш, синовдан ўтказиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш; ҳисоблагичлардан олинган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва Регуляторга, тақсимлаш тизими фойдаланувчиларига ва истеъмолчиларга тақдим этиш; ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўқиш вазифаларини таъминловчилар ёки бошқа пудрат ташкилотлар орқали бажариш. Ушбу ҳолатда лицензиат аудит (текширув)лар орқали ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўқиш бўйича шартнома тузган юридик шахс кўрсаткичларни мунтазам ва аниқ ўқиб боришини таъминлаш.
лицензия олинганидан бошлаб уч ой ичида тақсимлаш тизими объектлари ва (ёки) биноларига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш.
электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни, асбоб-ускуналар ёки ҳисоблагичларга жисмоний шикаст етказишни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни таъминлаш; мунтазам равишда техник ва техник бўлмаган йўқотишлар таҳлилини ўтказиш ва таҳлил натижалари ҳамда хулосаларини Регуляторга тақдим этиш; йўқотишларни бошқариш ва қисқартириш режасини ҳар йили 31 декабргача Регуляторга тақдим этиш. 8. Атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги: атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш. 9. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини тақсимлаш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Эгалик ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтиши: ҳар қандай кутилаётган эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсларга ўтиши ёки 25 фоиздан ортиқ акцияларнинг бошқа шахсга ўтказилиши тўғрисида олтмиш иш кунидан олдин Регуляторни хабардор қилиш. Эгалик ҳуқуқи Регулятор томонидан маъқулланишига қадар бошқа шахсларга ўтиши тақиқланади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; д) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; е) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
4-ИЛОВА
1. | Лицензия номи | Электр энергиясини сақлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) электр энергиясини сиқилган ҳаво орқали сақлаш фаолияти; б) электр энергиясини гравитация кучи орқали сақлаш фаолияти; в) электр энергиясини батареяда сақлаш фаолияти; г) электр энергиясини бошқа усуллар орқали сақлаш фаолияти. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик ёки жисмоний шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш мақсади (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия олиш учун талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) мулкка нисбатан ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, тегишли кўчмас мулк объектининг чизмалари ва хариталари билан бирга; в) электр энергиясини сақлаш тизими (кейинги ўринларда — Сақлаш тизими) паспорти. Сақлаш тизими паспорти қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак: электр энергиясини сақлаш учун фойдаланиладиган объектнинг тури ва техник хусусиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар; инфратузилма, асосий ва ёрдамчи объектлар рўйхати ва улар тўғрисида тўлиқ маълумот; г) саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса; д) давлат экологик экспертизаси хулосаси; е) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; ж) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; з) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати; и) ягона электр энергетикаси тизимига уланиш тўғрисида техник шартлар ва уланиш шартномаси (янги уланадиган Сақлаш тизимлари учун); к) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Сақлаш тизимининг қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши бўйича хулосаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги ҳамда экология талаблари ва нормаларини таъминлаш; б) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ва экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этиш; в) электр энергиясини сақлаш фаолияти доирасида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш; г) диспетчерлик бошқаруви қоидалари талабларига риоя қилиш ва диспетчер кўрсатмаларини бажариш.
а) ҳуқуқлари: талабгор электр энергиясини сақлаш фаолияти лицензиясини олгунга қадар Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим мажбуриятлари мавжуд бўлса, олти ой ичида лицензия олиш ва ушбу муддат ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларда электр энергиясини сақлаш хизматини кўрсатиш; лицензияланган Сақлаш тизими энергия тежамкорлигининг халқаро ва маҳаллий нормаларга мувофиқлигини таъминлаш; Сақлаш тизими фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларга ҳамда халқаро ва маҳаллий атроф-муҳит муҳофазаси талабларига мувофиқ юритиш; Сақлаш тизимини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартлар асосида узатиш ёки тақсимлаш тизимига улаш; тегишли тизим операторининг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, узатиш ёки тақсимлаш тизимидан электр энергиясини қабул қилиш ва уларга етказиб бериш; б) мажбуриятлар: тизим оператори томонидан диспетчерлик амалиёти, мувозанатлаш, тизимдаги авария ва фавқулодда вазиятларда бошқариш, шунингдек, ёрдамчи хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ оператив кўрсатмаларга риоя қилиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Сақлаш тизимини ишчи ҳолатда сақлаш; узатиш ва тақсимлаш тизимларининг операторларига Сақлаш тизими ускуналарини эркин текшириш, синовдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқини таъминлаш.
электр энергиясини сақлаш фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларини тайёрлаш.
атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини сақлаш фаолияти учун фойдаланиладиган активларини суғурта қилиш ва суғурта полисини Регуляторга тақдим этиш.
электр энергиясини сақлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регуляторнинг ёзма розилигисиз электр энергиясини сақлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланадиган активларини бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ва бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш.
лицензия олганидан бошлаб уч ой ичида Сақлаш тизимига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш.
Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини сақлаш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; д) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; е) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган. |
5-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Электр таъминоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | Электр таъминоти фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) талабгорга тегишли бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; г) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; д) талабгорнинг истеъмолчиларни электр энергияси таъминоти юзасидан тузадиган шартнома шакллари; е) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) лицензиат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритиш; б) электр энергиясини иқтисодий жиҳатдан мақбул тарзда сотиб олиш; в) барча истеъмолчиларни зарарни қоплаш тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти ва бундай даъволар ва компенсацияларни кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиш ва Регуляторга тасдиқлаш учун тақдим этиш; г) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари:
а) ҳуқуқлари: икки томонлама шартнома асосида лицензияланган ишлаб чиқарувчилардан ва бошқа таъминотчилардан электр энергиясини сотиб олиш; ваколатли истеъмолчиларга электр энергияси таъминотини келишилган нархлар асосида амалга ошириш; б) мажбуриятлари: тайинланган таъминотчи сифатида ваколатли ва таъминотчини танлаш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга намунавий шартномалар асосида Регулятор томонидан белгиланган тариф бўйича электр энергияси таъминотини амалга ошириш; тайинланган таъминотчи сифатида белгиланган тарифларни истеъмолчилар ёки истеъмолчилар тоифалари ўртасида ҳеч қандай ўзаро кесишма субсидияни ўз ичига олмаслигини таъминлаш; тарифларни ва нархларни ҳар қандай ўзаро кесишма субсидия натижасида оширилмаслиги ёки камайтирилмаслигини таъминлаш.
электр таъминоти фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.
ходимларига истеъмолчиларнинг таъминотчини ўзгартириш ҳуқуқлари бўйича қоидалар ва тартибларни қўллаш юзасидан таълим бериш; таъминотчини ўзгартириш жараёнида бошқа таъминотчи билан тўлиқ ҳамкорлик қилиш ва бу жараённи асоссиз кечиктирмаслик ёки унга тўсқинлик қилмаслик.
истеъмолчиларнинг мурожаатларига жавоб бериш учун иш соатларида масъул ходимни таъминлаш; истеъмолчиларни веб-сайт, почта манзили, телефон рақами, факс ва электрон почта манзили орқали уларнинг шикоятлари ёки ҳар қандай ҳодиса тўғрисидаги хабарларини олиш учун ташкил этилган ахборот хизмати ҳақида хабардор қилиш; амалдаги тарифлар ёки тартибга солинадиган тарифлар ва таъминотнинг шартларидаги ҳар қандай ўзгартиришлар ҳақида камида 30 иш куни олдин истеъмолчиларни хабардор қилиш. Агар истеъмолчилар янги шартларни қабул қилишга қарши бўлсалар, улар электр таъминоти шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга; қўшимча хизматлар пакетларини истеъмолчилар учун қулай бўлишини таъминлаш; ўз веб-сайтида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергиясининг таъминоти намунавий шартномаси, тарифлар ва бошқа тўловлар тўғрисида ахборотларни эълон қилиш; ўз веб-сайтида электр энергиясининг нархини ҳисоблаш учун калькулятор ўрнатиш, ҳисоб-китоб жараёнини қулайлаштиришни таъминлаш; истеъмолчиларни таъминот шартномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида олтмиш иш куни олдин хабардор қилиш; истеъмолчиларни таъминотчи алмаштириш жараёни тўғрисида хабардор қилиш.
Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр таъминоти фаолияти тўғрисида, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
6-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Марказий харид қилувчи фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | Марказий харид қилувчи фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) марказий харид қилувчи фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; г) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; д) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | I. Лицензиянинг умумий талаблари ва шартлари: а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказий харид қилувчи фаолиятини амалга ошириш; б) тижорат қоидаларини, шу жумладан, барча намунавий шартномалар шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Регуляторга тақдим этиш; в) лицензияланган ишлаб чиқарувчилар ва лицензияланган етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш; г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар.
а) ҳуқуқлари: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергияси бозорида Марказий харид қилувчи вазифаларини бажариш; лицензияга эга ишлаб чиқарувчилардан икки томонлама шартнома асосида электр энергиясини харид қилиш; б) мажбуриятлари: тайинланган таъминотчига икки томонлама шартнома асосида электр энергиясини сотиш; тегишли тизим операторларига тегишли тизимдаги йўқотишларни қоплаш учун электр энергиясини сотиш; йирик истеъмолчиларга икки томонлама шартнома асосида электр энергиясини сотиш.
Марказий харид қилувчи фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.
ўз фаолиятини электр энергетикаси соҳасидаги бошқа субъектлардан мустақил равишда амалга ошириш; фаолиятини мустақиллик талабларига мувофиқ амалга ошириш ва мувофиқлик тўғрисида маълумотлар ва ҳужжатларни Регуляторга доимий равишда тақдим этиш.
фаолият доирасида шартнома муносабатларига эга бўлган ёки тузмоқчи бўлган шахслар ёки тоифаларга нисбатан камситишга йўл қўймаслик; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергетикаси соҳасида рақобатбардошлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиш ва ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилмаслик.
Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили Марказий харид қилувчи фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
7-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | Электр энергияси бозори оператори фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) Электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; г) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга ошириш; б) электр энергияси бозорини самарали бошқариш ва тизимларнинг узлуксизлиги, ишончлилиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш; в) инфратузилма, тизим ва ахборот технология воситалари орқали электр энергияси бозорини самарали бошқариш; г) электр энергияси бозорини мониторинг қилиш ҳамда тартибга солиш учун барча зарур маълумотлар ва ҳисоботларни Регуляторга доимий равишда тақдим этиш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари:
а) ҳуқуқлари: электр энергияси бозорида битимларнинг бажарилишини, иштирокчиларнинг техник ва молиявий мажбуриятларини назорат қилиш; электр энергияси бозори иштирокчиларидан хизматлар кўрсатгани ва савдо платформаси учун ҳақ ундириш; электр энергияси бозоридаги жараёнларни самарали бошқариш ҳамда барча шартлар ва талабларга риоя этилишини таъминлаш учун электр энергияси бозори иштирокчиларидан зарур маълумотларни сўраб олиш; электр энергияси бозорининг инфратузилмасини ривожлантириш, самарадорлик ва барқарорликни ошириш учун унинг технологик базасини такомиллаштириш учун инвестициялар киритиш; б) мажбуриятлари: электр энергияси бозорининг самарали ишлашини, шу жумладан, бозор иштирокчилари ўртасида электр энергиясини сотиб олиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш; бозор иштирокчилари томонидан электр энергияси бозори доирасида тузилган шартнома шартларига риоя этилишини таъминлаш; бозор иштирокчилари ва Регуляторга электр энергияси бозори бўйича маълумотларни, шу жумладан, нархлар, савдо ҳажмлари ва тармоқнинг техник тавсифлари ҳақидаги маълумотларни аниқ ва ўз вақтида тақдим этиш; бозор иштирокчиларининг тижорат ва техник маълумотлари ҳимоя қилинишини ва сақланишини таъминлаш.
Электр энергияси бозори оператори фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.
электр энергияси бозорининг савдо платформасидан фойдаланишда барча электр энергияси бозори иштирокчилари учун тенг шароитларни кафолатлаш; рақобатга салбий таъсир кўрсатадиган ёки электр энергияси бозорининг айрим иштирокчиларига устунлик берувчи амалиётларнинг олди олинишини таъминлаш; электр энергияси бозори иштирокчиларнинг мавқеи, молиявий ҳолати ёки электр энергияси бозоридаги улушидан қатъи назар электр энергиясини олди-сотди шартномаларини тузиш, маълумотларни тақдим қилиш ва мониторингни амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишда барча тенг шароитлар яратилишини таъминлаш.
Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили Электр энергияси бозори оператори фаолияти тўғрисида, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
8-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Электр энергияси савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) электр энергияси савдоси фаолияти; б) электр энергияси экспорти ва импорти фаолияти. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги тўғрисида баёнот; б) талабгорга тегишли бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) узатиш ва тақсимлаш тизимлари инфратузилмасидан фойдаланишга тегишли тизим операторлари билан тузилган шартномаларнинг нусхалари; г) электр энергияси бозорида фаолиятнинг мақсадлари ва стратегияси, режалаштирилган савдо ҳажмлари, потенциал контрагентлар, хавфлар ва уларни минималлаштириш чораларини назарда тутувчи бизнес-режа; д) фаолиятнинг молиявий модели, шу жумладан, режалаштирилган савдо ҳажмлари асосида даромадлар ва харажатлар прогнозлари; е) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; ж) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; з) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) лицензиат фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритиш; б) лицензиат доимий равишда Регуляторга фаолияти, жумладан, савдо ҳажмлари, энергия манбалари ва нархлари тўғрисида ҳисобот тақдим этиш; в) лицензиат электр энергияси бозори операторига фаолияти юзасидан маълумотлар тақдим этиш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари:
а) ҳуқуқлари: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини келишилган нарх асосида сотиб олиш; электр энергияси савдоси фаолиятини электр энергияси бозори операторининг савдо платформасида амалга ошириш; халқаро шартномалар асосида электр энергияси импорт ва экспортини (фаолиятнинг кичик турларига қараб) амалга ошириш; лицензиат электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар, йирик истеъмолчилар, узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторларига келишилган нархларда сотиш; б) мажбуриятлари: электр энергияси савдоси бўйича тузилган шартномалар мажбуриятларини тўлиқ бажариш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ узатиш ва тақсимлаш тизимлари инфратузилмасидан фойдаланганлиги учун тўловларни амалга ошириш; Регуляторга фаолияти юзасидан маълумотларни, шу жумладан, савдо операциялари, импорт ва экспорт ҳажмлари (фаолиятнинг кичик турларига қараб) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш; электр энергияси бозори оператори ва тизим операторларининг ягона электр энергетикаси тизими хавфсизлиги билан боғлиқ кўрсатмаларига риоя қилиш; электр энергияси савдоси бўйича тузилган шартномаларнинг шартларини бажара олмаслик билан боғлиқ бўлган молиявий зарарлар ёки хавфларни қоплаш учун молиявий кафолатлар ва суғурта полислари мавжудлигини таъминлаш.
Электр энергияси бозори оператори фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.
тизим ишончлилигини таъминлаш мақсадида электр энергиясининг рақобатли улгуржи ва чакана бозорларида истеъмол ва етказиб бериш ҳажмларини мувозанатлаш механизмларига риоя қилган ҳолда, электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш; электр энергиясининг рақобатли улгуржи ва чакана бозорларидаги истеъмол ва етказиб бериш мувозанатига таъсир кўрсатган ҳолда, электр энергияси захира қувватларидан фойдаланиш бўйича шартномалар тузиш.
электр энергиясининг рақобатли улгуржи ва чакана бозорларидаги улуши ёки мавқеидан келиб чиққан ҳолда, нархларни манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтириш ҳамда рақобатни чеклашни тақиқлаш.
Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергияси савдоси фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлатиш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
9-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс | 1. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда (жисмоний шахслар Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин) «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) ёки Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. 2. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини (кичик турини) танлаб, электрон шаклда, паспортнинг 5-бандида келтирилган маълумотларни (ҳужжатларни) илова қилган ҳолда ариза беради. 3. Аризани кўриб чиқиш учун паспортнинг 6-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. | Ўз хоҳишига кўра | |||
2-босқич | «Лицензия» АТ, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази | Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда Регуляторга ҳамда паспортнинг 10-бандида белгиланган лицензия беришда келишиладиган органларга ҳам юборилади. | Йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида | |||
3-босқич | Регулятор | Аризани кўриб чиқади, заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади, бошқа давлат органларидан мавжуд маълумотларни мустақил равишда олади. | Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш кунида | |||
Келишиладиган орган | Келишиладиган орган тегишли келишувни ёки хулосани Регуляторга тақдим этади (Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаса, ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий берилган ҳисобланади). | Ариза келиб тушгандан сўнг ўн иш кунида | ||||
4-босқич | Регулятор, Келишиладиган орган, Талабгор | Объектларни жойига чиқиб ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузилади ва «Лицензия» АТга киритади. | Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш кунида | |||
5-босқич | Регулятор | Аризада ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, талабгорга тегишли хабарнома юборади. Бунда аризани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунигача тўхтатиб туради. | Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш куни ичида | |||
Талабгор | Хабарнома олинган кундан бошлаб камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. | Хабарнома олгандан сўнг ўн иш куни ичида | ||||
6-босқич | Регулятор | Талабгор ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмаса, аризани рад этади ва бу ҳақда талабгорни шахсий кабинетига «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали хабардор қилади. | Ариза келиб тушгандан сўнг йигирма беш иш кунида | |||
Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарномани юборади. | Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш кунида | |||||
7-босқич | Талабгор | Хабарномада кўрсатилган давлат божини тўлайди. | Беш иш кунида | |||
«Лицензия» АТ | QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни автоматик равишда шакллантиради ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. | Давлат божи тўланганидан сўнг реал вақт режимида |
10-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Лицензиат | Лицензияланган фаолият тури бўйича келгуси йил етказиб бериладиган электр энергияси/хизматлари миқдори прогнозини «Лицензия» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) шахсий кабинети орқали Регуляторга юборади. | Ҳар йили 15 декабрь | |||
Лицензиат | Ҳар йили 15 декабрь санасидан кейин фаолиятни бошлаган лицензиат йиллик прогнозини «Лицензия» АТ орқали шахсий кабинетидан беш иш куни ичида Регуляторга юборади. | Ўз фаолияти бошлаганидан беш иш кунида | ||||
2-босқич | Регулятор | Регулятор лицензиат томонидан тўланиши лозим бўлган йиллик даврий йиғим миқдорини ҳисоблайди ва «Лицензия» АТ орқали лицензиатнинг шахсий кабинетига тегишли ҳисоб-фактурани юборади. | Ўн беш иш кунида | |||
3-босқич | Лицензиат | Лицензиат ҳисобланган йиллик даврий йиғими миқдорини Регулятор ҳисобварағига ўтказади. | Беш иш кунида |