1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»ни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3587]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 201-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур БҲМС бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахсларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) чет эл валютасидаги операцияларини ва чет элдаги бўлинмаларнинг маълумотларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элдаги бўлинма — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолиятини амалга оширадиган ҳамда молия-хўжалик фаолиятини сўмдан бошқа валютада юритадиган шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасидаги операцияни амалга ошириш санаси — қонунчилик ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ ташкилотда чет эл валютасидаги операциянинг натижасини бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.01 Чет эл валютаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютаси — муомаладаги ҳамда чет давлат (чет давлатлар гуруҳлари) ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул белгилари, шунингдек муомаладан чиқарилаётган ёки муомаладан чиқарилган, аммо алмаштирилиши лозим бўлган пул белгилари, чет давлатларнинг (чет давлатлар гуруҳларининг) пул бирликларида ҳамда халқаро пул бирликларида ёки ҳисоб-китоб бирликларида банк ҳисобварақларида ва омонатларида турган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монетар моддалар — миқдори қатъий белгиланган ёки аниқласа бўладиган, чет эл валютасида олинадиган ёхуд тўланадиган активлар ва мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номонетар моддалар — молиявий ҳисоботнинг монетар бўлмаган бошқа моддалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курс фарқи — чет эл валютаси бирликларини сўмга ўтказишда валюта курси ўзгариши натижасида юзага келадиган сўмдаги фарқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур БҲМС Ўзбекистон Республикаси валютасида (бундан буён матнда сўм деб юритилади) тузилган молиявий ҳисобот кўрсаткичларини чет эл валютасига қайта ҳисоблашда қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасидаги барча ташкилотлар сўмда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисоботни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.01 Чет эл валютаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги операциялар чет эл валютасидаги операциялар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар, ишлар ва хизматларни чет эл валютасида харид ёки реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланадиган ёки олинадиган суммалари чет эл валютасидаги пул маблағларини қарзга олиш ёки қарзга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида активларни харид ёки реализация қилиш ёхуд чет эл валютасида мажбуриятларни қабул қилиш ёки сўндириш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чет эл валютасидаги операцияни тан олишда уни амалга ошириш санасидаги чет эл валютасининг сўмга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси (бундан буён матнда Марказий банк курси деб юритилади) бўйича тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун чет эл валютасидаги айрим операцияларни сўмга ўтказиш мазкур БҲМСнинг иловасида келтирилган саналарга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобида ҳар ойда чет эл валютасидаги монетар моддаларни ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва операцияни амалга ошириш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Монетар моддада чет эл валютасидаги маблағларнинг қатъий белгиланган ёки аниқланадиган миқдорини олиш ҳуқуқи (ёки ўтказиш мажбурияти) мавжуд бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монетар моддаларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кассадаги ва банк ҳисобварақларидаги чет эл валютаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланиши ёки олиниши чет эл валютасида белгиланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар (бундан қайтариш мажбуриятсиз олинган ва қайтариш ҳуқуқисиз берилган бўнаклар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасидаги кредит ва қарзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида ходимлар билан ҳисоб-китоблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасидаги пул эквивалентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида тўланадиган дивидендлар ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Номонетар моддада чет эл валютасидаги маблағларнинг қатъий белгиланган ёки аниқланадиган миқдорини олиш ҳуқуқи (ёки ўтказиш мажбурияти) мавжуд бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номонетар моддалар чет эл валютасидаги операцияни амалга ошириш санасидаги Марказий банк курси бўйича бухгалтерия ҳисобига қабул қилингандан сўнг, Марказий банк курси ўзгариши билан қайта ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар номонетар моддалар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида харид қилинган асосий воситалар, номоддий активлар, гудвил, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, капитал қўйилмалар, товар-моддий захиралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида хорижий инвестициялар иштирокидаги ташкилот устав капиталининг мулкдорлари ва таъсисчилари (иштирокчилари) улушларининг нисбати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида устав капиталига ва акцияларга инвестициялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида товарлар, ишлар ва хизматлар учун қайтариш мажбуриятисиз олдиндан олинган ва қайтариш ҳуқуқисиз берилган бўнаклар ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Чет эл валютасидаги операциялар қийматини сўмда қайта ҳисоблашдан юзага келган курс фарқи ташкилотнинг бевосита молиявий натижаларида молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (харажатлар) таркибида ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Активлар, ишлар ва хизматлар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида тўланган бўнак ҳисобига харид қилинганда, уларни қийматининг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак тўланган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар, ишлар ва хизматлар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида олинган бўнак ҳисобига реализация қилинганда, улар бўйича даромаднинг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак олинган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бухгалтерия ҳисобида комитентга бўлган чет эл валютасидаги кредиторлик қарзи воситачилик шартномасига асосан олинган товарларни сотиш санасидаги Марказий банк курси бўйича вужудга келади. Қарзнинг кейинги ҳисоби мазкур БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Курс фарқларини жамғариш орқали бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариш орқали аввал йиғилган курс фарқлари молиявий натижаларга тўғридан-тўғри ёки қуйидаги тартибда олиб борилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бўйича — уларнинг тўланишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳолларда — баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операцияларининг содир этилишига мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариш орқали аввал йиғилган курс фарқлари молиявий натижаларга чет эл валютасининг бир бирлигига тўғри келадиган курс фарқларининг ўртача миқдори бўйича олиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чет эл валютасидаги операциялар ҳисобини юритишда молиявий ҳисобот моддаларининг монетар моддадан номонетар моддага ёхуд номонетар моддадан монетар моддага қайта таснифлашда курс фарқларини ҳисоблаш жорий ва келгуси даврлар учун (перспектив тарзда) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бухгалтерия ҳисобида таъсисчиларнинг устав капиталига улушини чет эл валютасида киритиши улушни киритиш санасидаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Чет элда фаолият юритиш учун фойдаланиладиган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Молиявий ҳисоботни тузишда ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисоботига ушбу ташкилот чет элда фаолият юритиши учун фойдаланадиган чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар қиймати сўмда қайта ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чет элда фаолият юритиш учун фойдаланадиган монетар моддаларни сўмда қайта ҳисоблаш ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва чет эл валютасидаги операция содир бўлган санадаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ташкилотнинг чет элда фаолият юритиши учун фойдаланадиган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган асбоб-ускуналари, капитал қўйилмалари ва товар-моддий захираларининг қийматини сўмга ўтказиш ушбу активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ташкилотнинг асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган асбоб-ускуналари, капитал қўйилмалари ва товар-моддий захираларининг чет эл қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта баҳоланган қийматини қайта ҳисоблаш ушбу қайта баҳолаш ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Чет элда фаолият юритишнинг молиявий натижаларини шакллантирадиган, чет эл валютасида ифодаланган даромадлар ва харажатларни сўмда қайта ҳисоблаш ҳисобот давридаги Марказий банк курслари ва улар амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Чет элдаги бўлинмани консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ташкилотнинг чет элдаги бўлинмасининг молиявий ҳисоботларини ташкилот томонидан тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш учун қайта ҳисоблашда ташкилот қуйидагиларни бажариши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элдаги бўлинманинг активлари ва мажбуриятларини ҳисобот даврининг охирги санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элдаги бўлинманинг хусусий капитали моддаларини ҳисобот даврининг охирги санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаши, бундан жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элдаги бўлинманинг даромадлари ва харажатлари моддалари, шунингдек тақсимланмаган фойдасини (қопланмаган зарари) ҳисобот давридаги Марказий банкнинг курслари ва улар амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда қайта ҳисоблаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолиятнинг таснифи ўзгарган ҳолларда, ўзгарган таснифга нисбатан қўлланадиган қайта ҳисоблаш тартиби ушбу ўзгариш санасидан бошлаб фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Маълумотларни ёритиб бериш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг молиявий натижаларига олиб борилган курс фарқлари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган капитал сифатида таснифланадиган курс фарқлари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобининг бошқа ҳисобварақларига олиб борилган курс фарқлари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот санасидан кейин юз берган валюта курслари ўзгаришларининг оқибати, агар улар юқори аҳамиятга эга бўлса ва уларни ёритиб бермаслик молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан тўғри баҳолашга ҳамда қарорлар қабул қилишга салбий таъсир кўрсатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасидаги айрим операцияларни сўмга ўтказиш саналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасидаги операциялар
Чет эл валютасидаги операциялар санаси
Чет эл валютасидаги банк ҳисобварақлари бўйича операциялар
Чет эл валютасидаги пул маблағларининг банкдаги ҳисобварақларга келиб тушиш ёки уларни банкдаги ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш санаси
Чет эл валютасидаги касса операциялари
Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уларни кассадан бериш санаси
Чет эл валютасидаги даромадлар
Чет эл валютасидаги даромадларни тан олиш санаси
Чет эл валютасидаги харажатлар
Чет эл валютасидаги харажатларни тан олиш санаси
Товар-моддий захиралар ва бошқа активларни баҳолаш (бундан қайтариш мажбуриятисиз олинган ва қайтариш ҳуқуқисиз берилган бўнаклар мустасно)
Товар-моддий захиралар ва бошқа активларнинг харид қилинганини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларацияси) мавжуд бўлганда, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси
Ходимларнинг ҳисобдор суммалари бўйича чет эл валютасидаги қарзларини акс эттириш
Бўнак ҳисоботини тасдиқлаш санаси
Чет эл валютасидаги қарзларнинг тўланиши
Чет эл валютасидаги қарзларни тўлаш санаси
Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлар бўйича қарздорлигининг юзага келиши
Юридик шахс мақомини олиш санаси
Устав капиталининг шаклланиши (кўпайиши)
Устав капиталига таъсисчилар томонидан улушлар киритилиши санаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 201-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1364, 2004 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 246-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 11 апрелдаги 37-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1364-1, 2013 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 239-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июндаги 77-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1364-2, 2017 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 518-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 12 июлдаги 107-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1364-3, 2018 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 10/18/1364-3/1785-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2024 й., 10/24/3587/1040-сон)