Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 15.01.2004 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, спирт, алкоголли маҳсулотлар ва акциз солиғи солинадиган товарларнинг бошқа турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жиддий нуқсонлар ва камчиликлар мавжуд. Ўтказилган текширишлар спирт, алкоголли маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш, уларнинг ноқонуний айланиши ҳолатларига барҳам берилмаганлигини кўрсатмоқда. Ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотнинг сифати белгиланган техник шартлар ва стандартларга мувофиқ эмас. Алкоголли маҳсулотлар ва акциз солиғи солинадиган бошқа маҳсулотлар савдо қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолда сотилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналар фаолияти устидан зарур назоратни таъминламаяпти, бунинг натижасида ҳисобга олинмаган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағларнинг тегишли равишда тўлиқ тушмаслигининг кўплаб ҳолатлари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг республикага контрабанда йўли билан олиб келиниши ва сотилишига барҳам бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ниҳоятда қониқарсиз иш олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буларнинг барчаси давлатнинг манфаатларига сезиларли иқтисодий зарар етказмоқда, кишиларнинг саломатлигини хавф остига қўймоқда, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини камситмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кучайтириш, алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, сифатсиз ва контрабанда йўли билан олиб келинган алкоголли маҳсулотлар сотилишига йўл қўйилмаслиги учун назоратни кучайтириш, бюджетга даромадлар тўлиқ тушушини таъминлаш ва ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молия вазири (Нурмуродов), Давлат солиқ қўмитаси раиси (Сайфиддинов), Давлат божхона қўмитаси раиси (Парпиев), «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси раисига (Аюпов) спирт ва алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, контрабанда йўли билан олиб келиниши, сифатсиз маҳсулот сотилишига йўл қўйилмаслиги, алкоголли маҳсулотлар айланишидан солиқ тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тушиши учун шахсан жавобгар эканликлари қатъий кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва айланиши устидан қаттиқ назоратни таъминлаш, биринчи навбатда, бунга бевосита алоқадор бўлган барча тузилмаларнинг жавобгарлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритсинлар, бунда кўрсатиб ўтилган маҳсулот давлат монополияси объекти эканлиги назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 391-модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор тузилмалар билан биргаликда янги календарь йилга Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда жорий йилнинг 1 ноябридан кечикмай этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш балансини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини ҳуқуқи учун аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия беришда Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган Комиссияси этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг ҳар йили тасдиқланадиган баланси параметрларига қатъий амал қилишга мажбурдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир турига, уларни ишлаб чиқаришнинг аниқ ҳажми кўрсатилган ҳолда алоҳида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонунчилик бузилганда, шунингдек этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш даражаси лицензияда кўрсатилган ҳажмларда таъминланмаганда, уч ой ва ундан кўп ой мобайнида бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар мавжуд бўлганда, сифатсиз спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва сотилиши аниқланганда лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 391-модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси 2004 йил 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини танқидий ўрганиб чиқсин ва мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қайта расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2004 йил 1 мартгача лицензияларни қайта расмийлаштирмаган корхоналарнинг илгари берилган лицензиялари бекор қилинади ҳамда улар этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти спирт ва алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, контрабанда йўли билан олиб келиниши ва сотилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар ҳамда уларни аниқлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар. Амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзстандарт» агентлиги тегишли идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда республикада етиштирилаётган буғдойнинг навлари ва классларидан келиб чиқиб хом ашё сарфининг ва этил спирти чиқишининг ягона нормаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 391-модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси икки ҳафта муддатда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар паспорти шаклини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ҳукумат қарорларига мазкур қарорга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 391-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 391-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 391-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда) 1-4-бандлари, шунингдек қарорга 1, 2 ва 5-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илова 16-бандининг учинчи—еттинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 9-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига илованинг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 30-модда; 2005 й., 52-сон, 391-модда; 2006 й., 27-сон, 250-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)