Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ АВТОМОТОТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сонли «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Автомобиль транспортининг енгил, юк ташувчи ва бошқа турларини хусусийлаштириш учун зарур норматив базани яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат автомототранспорти воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш Тартиби* тасдиқлансин.
*Тартиб матни рус тилида берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси ҳар ойнинг 10-кунигача Давлат мулки қўмитасига Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари учун амалда бўлган бозор (шартнома) нархлари тўғрисида ахборот бериб турсин».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 сентябрдаги 326-сонли қарори таҳририда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 майдаги 148-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 28 сентябрь,
489-сон