12.09.2024 йилдаги 564-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати функцияларининг ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ривожланишни таъминлашда хусусий секторнинг ўрнини янада ошириш, давлат иштироки устуворлиги сақланиб қолаётган хизматлар бозорини эркинлаштириш, монополияга қарши органнинг институционал салоҳияти ва ваколатини кучайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати функцияларининг ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 12 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
564-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ўлчаш воситалари номи

Соғлиқни сақлаш соҳасида фаолиятни амалга оширишда қўлланиладиган ўлчаш воситалари

1.

Рентген-диагностика тадқиқотларида қўлланиладиган рентген нурланиш дозасини ўлчаш воситалари

2.

Қон сатурациясини текширадиган ўлчаш воситалари (пульсоксиметрлар)

3.

Ўпка ҳажмининг ўзгаришини тавсифлайдиган ўлчаш воситалари (спирографлар)

4.

Артериал босимни ўлчаш воситалари (тонометрлар)

5.

Ҳаёт учун муҳим функциялар кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берадиган ўлчаш воситалари (кардиомониторлар, реографлар, холтерлар, электромиографлар, электроэнцефалографлар, электрокардиографлар, реанимация ва анестезиология мониторлари)

6.

Ультратовушли диагностика ўлчаш воситалари (УТТ-аппаратлар, доплерлар, эхоеэнцефалоскоплар, эхоэнцефалографлар)

7.

Гамма, бета, альфа ва рентген-нурланишларининг дозиметрлари ва радиометрлари

8.

Гамма ва бета-нурланиш спектрометрлари

9.

Рентген-нурланиш билан диагностика қилиш ускуналари (рентген аппаратлар, компьютер рентген томографлари)

10.

Биологик намуналарнинг оптик зичлигини ўлчаш воситалари, биокимё, иммунофермент, пешоб ва гематологик анализаторлар, шунингдек, спектрофотометрлар, фотометрлар, спектрометрлар, фотоколориметрлар

11.

Эшитиш органлари диагностикасида қўлланадиган товуш сигналларининг интенсивлигини ўлчаш воситалари (аудиометрлар, тимпанометрлар, импедансометрлар)

12.

Фотон ва электрон нурланишнинг ютилган дозасини ўлчаш воситалари

13.

Ходимларнинг иш жойларида радиацион назорат учун қўлланадиган ютилган дозани, фотон-нурланиш дозасининг қувватини ўлчаш воситалари

14.

Тиббий биологик тадқиқотлар, касалликлар диагностикаси ва уларни даволашда қўлланиладиган радионуклидлар фаоллигини ўлчаш воситалари

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, нефть ва кимё, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қурилиш соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситалари

15.

Гамма ва бета-нурланиш спектрометрлари

16.

Гамма, бета, альфа ва рентген-нурланиш дозиметрлари ва радиометрлари

17.

Гидрометеорологик ва гидрологик ўлчаш воситалари

18.

Масс-спектрометрлар, спектрометрлар, спектрофотометрлар ва хроматографлар*

19.

Газ анализаторлари ва тутун ўлчагичлар

20.

Портлаш хавфи бўлган концентрация сигнализаторлари

21.

Шовқин ва тебранишни ўлчаш воситалари

22.

Ичимлик, табиий ва оқова сувлардаги ифлослантирувчи моддалар таркибини тадқиқ қилиш (синаш) ва ўлчаш учун қўлланадиган ўлчаш воситалари

23.

Атмосфера ҳолати параметрларини тадқиқ қилиш (синаш) ва ўлчаш учун қўлланиладиган ўлчаш воситалари

24.

Куч ва буровчи куч моменти ўлчаш воситалари

25.

2000 ml гача кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлари

26.

2000 ml дан юқори сиғимдаги суюқлик ўлчагичлари

27.

Сатҳни ўлчаш воситалари

28.

Барометрлар

29.

Суюқлик қовушқоқлигини ўлчаш воситалари

30.

Капилляр вискозиметрлар

31.

Намунавий капилляр вискозиметрлар

32.

Зичлик ўлчаш воситалари (ареометрлар, пикнометрлар, нефтеденсиметрлар, денсиметрлар ва спирт ўлчагичлар)

33.

Намунавий ареометрлар, пикнометрлар, нефтеденсиметрлар, денсиметрлар, спирт ўлчагичлар, сут ўлчагичлар ва шакар ўлчагичлар

34.

Нефть ва нефть маҳсулотлари таркиби, хоссалари ва сифат кўрсаткичлари анализаторлари

35.

Нефть ва нефть маҳсулотларининг чақнаш ҳарорати, паст ҳароратли хоссалари, анилин нуқтаси анализаторлари

36.

рН-метрлар ва ион ўлчагичлар

37.

Терможуфтликлар ва қаршилик термометрлари

38.

Платинородий-платинали намунавий термоэлектр термоўзгартиргичлар

39.

Ўлчаш элаклари

40.

I (Iа) ва II разрядли намунавий тарозилар

41.

1 разрядли намунавий пурка

42.

2 разрядли намунавий пурка

43.

Қаттиқ ва сочилувчан материал ва моддалар намлигини ўлчаш воситалари

44.

Мойдорликни аниқлаш учун ядровий магнитли резонанс анализаторлари

45.

Тўлқин узунлиги йўналган ўтказишнинг диффузия ва тескари тасвирларнинг спектрал, интеграл ва редукция коэффициентларини ўлчаш воситалари

46.

Материалларнинг оптик зичлиги, ёруғлик, ўтказиш (оқ рангда) ва синиш коэффициентларини ўлчаш воситалари

47.

Қаттиқ ва суюқ шаффоф моддаларнинг синиш кўрсаткичини ўлчаш воситалари

48.

Қутбланиш текислигининг айланиш бурчаги, чизиқли икки нур синишида фазалар фарқини, чизиқли ва айлана дихроик ютилиш коэффициентларини ўлчаш воситалари

49.

Рефрактометрлар

50.

Рефрактометрик пластиналар (призмалар)

51.

Намунавий светофильтрлар

52.

Намунавий поляриметрик пластиналар (ППО-1 ва ТК)

53.

Ранг ва рангдорлик координаталар бирлиги ҳамда акс эттириш спектрал коэффициент ўлчагичлари

54.

Қурилиш материалларининг геометрик параметрларини ўлчаш воситалари

55.

Бетон мустаҳкамлиги ўлчагичлари

56.

Арматура чўзилишини аниқлаш учун синов машиналари

57.

Тросларнинг тортилишдаги таранглигини ўлчагич

58.

Зарбли ҳаракатда тезланишни ўлчаш воситалари

59.

Масса компараторлари

60.

Газ намлигини ўлчаш воситалари

61.

Кондуктометрлар, туз ўлчагичлар

62.

Титраторлар

63.

Нитрат ўлчагичлар

64.

Шишали намунавий термометрлар

65.

Узунлик ўлчаш воситалари. Оптик-механик асбоблар

66.

Ранг координаталари ва рангдорлик координаталарини ўлчаш воситалари

67.

Ранг ўлчагичлар, ранг компараторлари, денситометрлар

68.

Қаттиқ жисмларнинг солиштирма иссиқлик сиғимини ўлчаш воситалари

69.

Инфрақизил пирометрлар ва термометрлар

70.

Тепловизорлар

71.

Ҳарорат лампалари

72.

Чегаравий ясси узунлик ўлчаш воситалари

73.

0,025 дан 600 µm гача бўлган диапазонда Rmax, Rz, Ra ғадир-будурлик параметрларини ўлчаш воситалари

74.

Интерферометрлар

75.

Ясси шиша пластиналар

76.

Ясси параллел шиша пластиналар

77.

Ясси бурчакни ўлчаш воситалари

78.

Қалинлик ўлчагичлари

79.

Деформацияни ўлчаш воситалари

80.

Қаттиқлик ўлчаш воситалари

81.

Автосервис тизимининг ўлчаш воситалари

82.

24 дан 75000 m гача бўлган диапазонда узунлик ўлчаш воситалари

83.

Космик навигация тизимларининг сигналлари бўйича координаталар фарқини ўлчаш воситалари

84.

Геодезик ўлчаш воситалари (нивелир, теодолит)

85.

Сейсмосилжишлар, сейсмотезлик ва сейсмотезланишни ўлчаш воситалари

Меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган ўлчаш воситалари

86.

Қаттиқ муҳитда бўйлама товуш даражаси тебранишларининг сўниш коэффициентини ўлчаш воситалари

87.

Экспозицион доза, экспозицион дозанинг қуввати ҳамда рентген ва гамма-нурланиш энергиясининг оқимини ўлчаш воситалари

88.

Рентген нурли назорат ускуналари

89.

Бета-нурланиш ютилган дозасини ва нурланиш ютилган дозасининг қувватини ўлчаш воситалари

90.

Фотонли ионловчи-нурланиш ютилган дозасининг қувватини ўлчаш воситалари

91.

Максимал фотонлар энергияси билан тормозли нурланиш энергиясининг оқимини ўлчаш воситалари

92.

Нейтрон-нурланишнинг ютилган ва эквивалент дозаси қувватини ўлчаш воситалари

93.

Экспозицион (ютиладиган) доза, экспозицион (ютиладиган) дозанинг ўртача қуввати, импульсли рентген-нурланиш энергиясининг ўртача оқими ва оқимнинг ўртача зичлигини ўлчаш воситалари

94.

Радионуклидларнинг фаоллиги ва солиштирма фаоллигини ўлчаш воситалари

95.

Альфа-актив ва бета-актив газларда нуклидлар фаоллигини ўлчаш воситалари

96.

Радиоактив аэрозол ҳажмий фаоллигини ўлчаш воситалари

97.

Юзанинг радиоактив моддалар билан ифлосланганлигини ўлчаш воситалари

98.

Радий массасини ўлчаш воситалари

99.

Нейтронлар оқими ва унинг зичлигини ўлчаш воситалари

100.

Радиациявий назорат тизимларининг ўлчаш каналлари

101.

Ионловчи-нурланиш параметрларини ўлчаш учун функционал узеллар, блоклар ва қурилмалар

102.

Гамма, бета ва альфа-спектрометрлар, детекторлар, ҳисоблагичлар

103.

Ҳайдовчи нафасида спирт буғлари концентрациясини ўлчаш воситалари

104.

Шовқин ва тебранишни ўлчаш воситалари

105.

Портлаш хавфи бўлган концентрация сигнализаторлари

106.

Тахометрлар, спидометрлар, таксометрлар, тахографлар

107.

Транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини фото ва видеоқайд этиш воситалари (радарлар)

108.

Вибросилжишларни ўлчаш воситалари

109.

Акустика эмиссион дефект ўлчаш воситалари

110.

Ультратовушли қалинлик ўлчаш воситалари

Савдо ва товар айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, товарларни қадоқлаш бўйича ишларни бажаришда қўлланиладиган ўлчаш воситалари

111.

Чакана савдода қўлланадиган товарлар массасини, шу жумладан нархи ва қийматини кўрсатган ҳолда ўлчаш учун тарозилар

112.

Улгуржи савдода товарлар массасини ўлчашда қўлланиладиган ва автомобиль йўлларида фойдаланиладиган тарозилар, шунингдек, автомобиль ва темир йўл вагони тарозилари**

113.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан коммунал хизматлар учун тўловларни ҳисоблашда қўлланиладиган электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув миқдорини ҳамда иссиқлик энергиясини ўлчаш воситалари

114.

Суюқлик ва газларнинг сарфи ва ҳажми, иссиқлик энергияси миқдорини ўлчаш воситалари (сарф ўлчагичлар, ҳисоблагичлар, ўлчаш тизимлари, ўлчаш узеллари, иссиқлик ҳисоблагичлари)

115.

Ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги автотранспортга ёқилғи қуйиш учун қўлланиладиган газ ҳажмини ўлчаш воситалари (сиқилган ва суюлтирилган газ, ёқилғи ва мой тарқатиш колонкалари)

116.

Суюқ нефть маҳсулотлари учун ҳисоблагичлар, сарф ўлчагичлар

117.

Кучланиш ва ток ўлчаш трансформаторлари

118.

Намунавий ўлчаш трансформаторлари

119.

Ўлчаш назорат воситалари

Мудофаа, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаларида қўлланиладиган ўлчаш воситалари

120.

Импульсли генераторлар

121.

Осциллографлар

122.

Фидер ва антенна анализаторлари, телевизион ва радиосигналлар анализаторлари, сунъий йўлдош ва радиосигналлар анализаторлари, частота модуляцияси ва стереосигналлар ўлчагичлари (анализаторлар)

123.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали ўлчаш генераторлари

124.

Товушли генераторлар

125.

Сигнал генераторлари ва ускуналар

126.

Трасса ва кабель қидирув ускуналари (локаторлар)

127.

Рефлектометрлар

128.

Кабель ва антенна параметрларини ўлчаш воситалари

129.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали аттенюаторлар

130.

Сигнал сўнишини ўлчаш воситалари

131.

Юқори ва ўта юқори частотали чизиқли ўлчаш воситалари

132.

Частота ва кучланиш ўзгартиргичлари

133.

Сигнал формалари ва параметрларини ўлчаш воситалари

134.

Симли алоқа тизимларида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари ва тизимлари

135.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали селектив вольтметрлар

136.

Импульс ҳисоблагичлари

137.

Тахограф программаторлари (дастурловчи тизимлар)

138.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали тебранишларнинг амплитуда модуляцияси коэффициентларини ўлчаш воситалари

139.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали ночизиқли бузилишлар коэффициентини ўлчаш воситалари

140.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали девиация (оғиш) ўлчаш воситалари, шунингдек частотали тезлик параметрларини ўлчаш воситалари

141.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали электр кучланишни ўлчаш воситалари

142.

Амплитуда ва частота тавсифини ўлчаш воситалари

143.

Коаксиал (бир ўқда ётувчи) тўлқин узатгичда четки элементларининг тўлиқ қаршилигини ўлчаш воситалари

144.

Бикомплекс ўтказувчанлик ва қайтариш коэффициентининг модулини ўлчаш воситалари

145.

Коаксиал (бир ўқда ётувчи) ва тўлқин узатиш трактларида ўзгарувчан ток қувватини ўлчаш воситалари

146.

Тўлқин узатиш трактларида электромагнит тебранишлар қувватини ўлчаш воситалари

147.

Плезиохрон ва синхрон алоқа тизимларидаги ўлчаш воситалари, шунингдек, уланиш давомийлигини ўлчаш тизимлари ва воситалари

148.

Электр магнит майдони қувватининг зичлигини ўлчаш воситалари

149.

Шовқинли радионурланиш қувватининг спектрал зичлигини ўлчаш воситалари

150.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали спектр анализаторлари

151.

Оптик толали алоқа тизимларида қўлланиладиган ўлчаш воситалари, шунингдек маълумотлар узатиш тезлиги ва ҳажмини ўлчаш тизимлари ва воситалари

152.

Паст, юқори ва ўта юқори частотали махсус қабул қилувчи, узатувчи ўлчаш антенналари

153.

Унификацияланган (бирхиллаштирилган) сигналларнинг элементларини ўлчаш тизими

154.

Масса ўзгартиргичлари сифатида қўлланадиган тензорезистор датчиклари (тензодатчик)

155.

Вақт ва частота ўлчаш воситалари (қум соатлардан ташқари)

156.

Уланиш давомийлигини ўлчаш тизимлари ва воситалари

157.

Маълумотлар узатиш тезлиги ва ҳажмини ўлчаш тизимлари ва воситалари

158.

Частотали тезлик параметрларини ўлчаш воситалари ва ускуналари

159.

Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими ўлчаш каналлари

160.

Товуш даражасини эмиссион тўғри бирлаштирилган пьезоэлектрик ўзгартиргичларнинг икки карра ўзгариш коэффициентини ва акустик майдон йўналганлик диаграммасининг кенглигини ўлчаш воситалари

161.

Қаттиқ муҳитларда бўйлама ультратовушли тўлқинлар тарқалиш тезлигини ўлчаш воситалари

162.

Электр кўприклар

163.

Таъминот манбалари, стабилизаторлар

164.

Электр сигнал ўзгартиргичлари

165.

Электр сигнал регистраторлари

166.

Электр сигнал манбалари (калибраторлар ва компараторлар)

167.

Электр намлик ўлчагичлар

168.

Калибрлаш шунтлари

169.

Узлуксиз ва импульсли нурланиш ёруғлик катталикларини ўлчаш воситалари

170.

0,3 дан 10 µm гача тўлқин узунлиги диапазонида қуёш нурланиши билан энергетик ёритилганлигини ўлчаш воситалари

171.

0,4 дан 10,6 µm гача тўлқин узунлиги диапазонида импульсли лазер нурланиш қабул қилгичларнинг қуввати ва динамик параметрларини ўлчаш воситалари

172.

0,4 дан 1,4 µm гача тўлқин узунлиги диапазонида 10-6 дан 10-2 W гача нурланиш оқимини ўлчаш воситалари

173.

0,3 дан 12 µm гача тўлқин узунлиги диапазонида лазер нурланишнинг ўртача қувватини ўлчаш воситалари

174.

0,3 дан 12 µm гача тўлқин узунлиги диапазонида импульсли лазер нурланиш энергиясини ўлчаш воситалари

175.

0,5 дан 1,6 µm гача тўлқин узунлиги диапазонида импульсли оптик нурланиш оқимини ўлчаш воситалари

176.

Толали-оптик узатиш тизимларининг компонентларидаги оптик олиб кириладиган йўқотишларни ўлчаш воситалари

177.

Ёруғлик ўтказиш ўлчаш воситалари

Банк, солиқ, божхона ва почта операцияларини амалга оширишда қўлланиладиган ўлчаш воситалари

178.

Банк, солиқ, божхона ва почта операцияларини амалга оширишда қўлланиладиган масса, ҳажм, узунлик ўлчаш воситалари

179.

Солиқ ва божхона операцияларини амалга оширишда қўлланиладиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг параметрлари ва миқдорини ўлчаш воситалари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Технологик жараённи назорат қилиш учун фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қўлланиладиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Устав капиталида давлат улуши бўлмаган тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро савдо ва товар айирбошлаш операциялари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати функцияларининг ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этишлари устидан давлат назорати амалга оширилишида уларга зарур ёрдам кўрсатсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банднинг учинчи хатбошисидан «текшируви ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эталонлар, ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар, ахборот-ўлчаш тизимлари, ўлчашларни бажариш услубиётлари, ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори, метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа объектлар метрология текшируви ва давлат метрология назорати объектлари ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан «давлат» сўзи чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарори билан тасдиқланган Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳалардан ташқарида қўлланадиган ЎФТТ қиёслашга ушбу Низомда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банддаги «Давлат метрологик текшируви ва» сўзлари «Метрология текшируви ва давлат метрология» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат метрологик текшируви ва» сўзлари «метрология текшируви ва давлат метрология» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритилган тасдиқланган турдаги ўлчаш воситаларини қўллашга рухсат берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илованинг 2-банди биринчи хатбошисидаги «давлат метрологик текшируви ва» сўзлари «метрология текшируви ва давлат метрология» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат метрология текшируви ва» сўзлари «метрология текшируви ва давлат метрология» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 ва 6-бандлардаги «Давлат метрология текшируви ва» сўзлари «Метрология текшируви ва давлат метрология» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ижрочи — белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари метрология хизматлари, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиёсловчи — аккредитациядан ўтказилган давлат метрология хизмати, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари метрология хизматлари, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматларининг зарур малакага эга бўлган, аниқ бир ўлчаш тури бўйича тайёргарликдан ўтган мутахассиси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банддаги «давлат метрологик» сўзлари «метрология» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 4-илованинг 2-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ушбу Қоидалар метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда қўлланадиган ёки қўлланишга мўлжалланган синов воситаларига тааллуқли».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 154-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«154. Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасида кўрсатилган метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда фойдаланиладиган барча ўлчаш воситалари ва намунавий ЎВ қиёслашдан ўтказилиши шарт. Бунда ЎВни қиёслашдан ўтказишни ташкил этиш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)