27.08.2024 йилдаги 532-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ юридик таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонида қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларда «Ҳуқуқ синфи» ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда «мактаб — лицей — техникум — университет» тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ҳамда уларни методик таъминлаш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик-танловини ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобиль иловаларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасалари) «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган «Ҳуқуқ синфлари»ни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Наманган ва Самарқанд вилоятлари академик лицейларига (кейинги ўринларда — академик лицейлар) қабулни 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар умумтаълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани доирасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда, «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани чуқурлаштириб ўқитилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни «юриспруденция» йўналиши бўйича вариатив ўқув режалари асосида таълимнинг кейинги босқичларида самарали таълим олишга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган маҳорат ва ўқув дарсларини ўтказиш учун юридик амалиёт ходимларини жалб қилиш орқали дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини мукаммал ўзлаштириши учун зарур шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, шахслараро мулоқот, зарур ҳуқуқий маълумотларни тез қидириб топиш ва мустақил таҳлил қилиш ҳамда бу борада ўз муносабатини билдириш қобилиятларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори касб маҳоратига ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган тажрибали педагог ўқитувчиларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика олимпиадаларида ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим муассасаларида ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунига қадар босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш учун зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини келгусида доимий равишда ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябрга қадар узлуксиз касбий ривожлантириш платформасини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган педагог ходимларга услубий кўмаклашиб борсин ҳамда ўқув-методик материаллар (видеодарслар, тақдимот ва кўргазмали қуроллар ҳамда бошқа ўқув материаллари)ни яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» республика кўрик танловини тизимли равишда ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда танловни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартларига мувофиқ «Ҳуқуқ синфлари» учун ўқув режасини ишлаб чиқиб тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёни халқаро таълим стандартларига мувофиқ яратилган замонавий ўқув адабиётлари асосида амалга оширилишини таъминласин. Бунда ўқув адабиётларини яратишда ўқувчиларда кундалик ҳаётда дуч келадиган ҳуқуқий вазиятлар ва муаммоларни акс эттирувчи маълумотлар оддий, содда ва равон тилда тушунарли баён қилиниши инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан яратиладиган дарсликлар бўйича Адлия вазирлигидан хулоса олиш амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳуқуқ синфлари» ташкил этиладиган умумтаълим муассасаларини ўқув адабиётлари, шу жумладан, ўқитувчиларни методик қўлланмалар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига умумтаълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ҳуқуқ синфи»га ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан сараланиб, мактаб педагогик кенгаши тавсияси асосида директорнинг буйруғи билан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб «мактаб — лицей — техникум — университет» узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар (икки йиллик ўқиш даврида ҳар бир ўқув йили якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи «5 (аъло)» бўлган битирувчилар) тест синовларисиз тўғридан-тўғри (тўлов-контракт асосида), юридик техникумларга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) академик лицейлар тегишлича Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумларининг амалдаги ўқув дастурлари бўйича ўқитиш якунлангунига қадар илгари белгиланган тартибда академик лицейларда давом эттирилади, техникумлар ўқувчиларига нисбатан илгари белгиланган имтиёзлар сақлаб қолинади ҳамда битирувчиларга тегишли мутахассислик бўйича диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда академик лицейлардаги мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари доирасида ишга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) академик лицейларнинг ижрочи директори лицейнинг фаолиятига оид барча масалалар, жумладан молиявий масалалар, маъмурий бошқарув ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) академик лицейларнинг ўқув-услубий жараёни юридик таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент давлат юридик университети томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Академик лицейларни сақлаш харажатлари 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳамда Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда умумтаълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйини ва «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда академик лицейларнинг уставини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Самарқанд вилояти академик лицейини 2024-2025 йиллар давомида тўлиқ капитал таъмирлаш бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў, Умарова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
532-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 532-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини ривожлантириш йўналишида

1.

«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Бунда криминология асослари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, жавобгарлик чоралари ҳамда салбий оқибатлари ёритилишига эътибор қаратиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш.

2024 йил октябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

2. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш.

3. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларига «Криминология асослари» бобини киритиш.

Бунда мазкур бобни жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, жавобгарлик чоралари ҳамда салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилган мавзулар билан тўлдириш.

2024 йил ноябрь-декабрь

2.

«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигининг янги таҳририни тайёрлаш.

1. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани мутахассисларидан иборат идоралараро муаллифлар гуруҳини тузиш.

2024 йил сентябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

2. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигининг янги таҳририни белгиланган тартибда тайёрлаш.

2024 йил октябрь — декабрь

3. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигини Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказиш.

2025 йил январь

4. Ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани дарслигини ўқув жараёнига татбиқ этиш чораларини кўриш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3.

«Тарбия» фанининг ўқув дастурларини такомиллаштириш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларида ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида «Тарбия» фанига қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган мавзуларни киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

(Ю. Рисюкова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида «Тарбия» фани ўқув дастурлари ва дарсликларини такомиллаштириб бориш.

Нашр этиш режасига асосан

4.

«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан электрон ресурслар, жумладан, электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар, видеодарсларни тайёрлаш ва улардан масофавий таълим жараёнида самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.

1. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан ўтиладиган мавзулар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ҳамда видеодарслар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил октябрь

3. Шакллантирилган мавзулар рўйхати асосида электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ҳамда видеодарслар тайёрлаш.

2024 йил ноябрь

II. Вояга етмаганлар ва ёшларда ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш йўналишида

5.

Болалар учун мўлжалланган ҳуқуқий мавзуларда, шу жумладан, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, дарсларга мунтазам қатнашиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб қиладиган видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш.

1. Болаларнинг кундалик ҳаётида энг кўп учрайдиган муносабатларни тартибга солувчи нормалар мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган видеороликлар тайёрлаш.

2025 йил январь — март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тайёрланган видеороликларни ижтимоий тармоқларда кенг тарқатиш.

Доимий

6.

Болалар учун ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар-интерактив портал — «bolahuquqlari.uz» фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, портални болалар учун мўлжалланган маълумотлар билан бойитиш.

1. «bolahuquqlari.uz» портали фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий ўйинлар, ҳуқуқий дарсхона бўлимларини маълумотлар билан бойитиш.

2. Портални болалар орасида оммалаштириш чораларини кўриш.

2024 йил ноябрь-декабрь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

7.

Таълим муассасаларида ўқувчилар учун ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтириш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларни тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш.

1. Таълим муассасаларида ўқувчилар учун ўтказиладиган очиқ дарслар, ўқув машғулотлари мавзулари рўйхатини шакллантириш.

2024 йил сентябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2. Ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтиришга қаратилган маъруза матни, тақдимотлар ҳамда видеороликларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил октябрь

3. Шакллантирилган мавзулар рўйхати асосида маъруза матни, тақдимотлар ҳамда видеороликларни тайёрлаш.

2024 йил ноябрь

8.

Кўзи ожиз ўқувчилар учун уларнинг ҳуқуқларига оид қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг аудио шаклларини тайёрлаш ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш.

1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг ёритишга қаратилган аудио материаллар тайёрлаш.

2. Тайёрланган материалларни кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш.

2024 йил декабрь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун таълим жараёнлари, стипендия олиш, ётоқхона билан таъминланиш, таълим кредитлари, тўлов-контракт турлари, ўқишдан четлаштириш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил олиш, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим билан боғлиқ бошқа жараёнларни қамраб олган махсус қўлланма тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш.

1. Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун қўлланма лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2025 йил февраль

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Тайёрланган қўлланмани манфаатдор вазирлик ва идораларга тарқатиш.

2025 йил март

10.

Оммавий ахборот воситалари (ОАВ), жумладан, телевидение ва радиода болалар ҳуқуқларига бағишланган махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилиш. Бунда ҳуқуқий мавзуларни содда ва қизиқарли тарзда ёритиш.

1. ОАВда ёритиладиган бола ҳуқуқларига оид мавзулар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил октябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Хаджаев)

2. Мавзулар рўйхатига асосан телевидение, радио ва бошқа ОАВларда бола ҳуқуқларига бағишланган махсус кўрсатув ва эшиттиришлар орқали чиқишларни ташкил этиш.

Доимий

11.

Болалар оромгоҳларида болалар учун турли ҳуқуқий мавзуларда машғулот ва тадбирлар ўтказиб бориш.

1. Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари орасидан тегишли тарғибот гуруҳларини шакллантириш ҳамда тарғибот материалларини (флайер, баннер, слайд, инфографика ва бошқа тарқатма материаллар) тайёрлаш.

Ҳар йили май ойида

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Болалар оромгоҳларида ҳуқуқий мавзуларда ўтказиладиган тадбирлар режа-графигини тасдиқлаш.

Ҳар йили май ойида

3. Режа-графикка асосан тизимли равишда ҳуқуқий мавзуларда машғулот ва тадбирлар ўтказиб бориш.

Доимий

III. Таълим муассасаларида қонунга итоаткор ҳамда ҳуқуқбузарликларга тоқатсиз ёшларни тарбиялаш йўналишида

12.

Умумий ўрта таълим мактабларида амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан амалий дарс машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш.

Бунда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ҳамда унинг оқибатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши, давлат ҳокимиятининг тизими, Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти, давлат хизматларини кўрсатиш тартиби каби масалаларни ёритишга эътибор қаратиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан ўтказиладиган амалий дарс машғулотлари рўйхатини шакллантириш.

2024 йил октябрь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адвокатлар палатаси

(Ш. Садиков)

2. Шакллантирилган машғулотлар рўйхати асосида ҳар ойда камида бир маротаба амалиётчи ҳуқуқшунослар (профилактика инспекторлари, судьялар, прокурорлар, адвокатлар, адлия ходимлари) томонидан ҳуқуқий мавзуларда дарсдан ташқари амалий дарс машғулотларини ўтказилишини ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йили давомида

13.

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси ўтказишни йўлга қўйиш.

1. «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадасини ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Олимпиаданинг республика босқичини юқори савияда ўтказиш.

Доимий

14.

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик-танловини ташкил этиш.

1. «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Низом лойиҳасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қўшма қарори билан тасдиқлаш.

2024 йил декабрь

3. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

15.

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш.

1. «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш юзасидан концепцияни ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2. Уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

16.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш билан бирга ижодкорлик қобилиятларини ҳам ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий мавзуларда иншо, рассомлик ва бошқа ижодий танловлар ўтказиш.

1. Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ижодий танловларни ташкил этиш ва ўтказиб бориш.

2. Танловда совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларни ҳомийлар хайриялари ҳисобидан рағбатлантириш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

17.

Замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган «Ҳуқуқ синфлари»ни босқичма-босқич ташкил этиш.

1. «Ҳуқуқ синф»лари ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили (сентябрь-октябрь)

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Белгиланган умумий урта таълим муассасаларидаги «Ҳуқуқ синф»ларини замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминлаш.

Режага асосан

18.

Умумий ўрта таълим муассасаларини ҳуқуқий методик қўлланмалар билан бепул таъминлаш.

1. Ўқувчиларнинг ёши, психофизиологик хусусиятини инобатга олган ҳолда, кундалик ҳаётда тўқнаш келадиган ҳуқуқий вазият ва муаммоларни содда шаклда тушунтиришга қаратилган турли кўргазмали кўринишдаги тарқатма материалларни тайёрлаш.

2. Тайёрланган тарқатма материалларни умумий ўрта таълим муассасаларига бепул тарқатиш.

2024-2026 йиллар давомида

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

IV. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш

19.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини илмий тадқиқ қилиш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Криминология соҳасидаги етакчи олимлар ва тадқиқотчилар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабабларини вилоятлар кесимида жойларга чиқиб, илмий тадқиқ қилиш ва маълумотлар тўплаш.

2024 йил ноябрь-декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Тўпланган маълумотлар асосида шакллантирилган илмий ишланмаларни республика илмий-амалий конференцияси доирасида муҳокамадан ўтказиш.

2024 йил декабрь

3. Республика илмий-амалий конференцияси доирасида шакллантирилган илмий хулосани тегишли ташкилотларга юбориш.

2025 йил февраль

20.

Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар ҳажмини ошириш.

1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни молиялаштиришга устуворлик бериш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг минимал квотасини белгилаш.

2024 йил ноябрь

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ш. Ражаббаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

21.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган докторлик ва магистрлик тадқиқотлар сонини ошириш.

1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган магистрлик тадқиқот мавзуларининг сонини ошириш.

2. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган тадқиқотларни олиб бормоқчи бўлган талабгорларга таянч докторантура ва докторантурага қабул босқичида устуворлик бериш.

2024 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

IV. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳуқуқ фани ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида

22.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни малакасини ошириш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган, олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2. Рўйхат асосида уларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бепул асосда малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

2024 — 2026 йиллар

(режа-график асосида)

23.

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик танловини ташкил этиш.

1. «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил август

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Низом лойиҳасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қўшма қарори билан тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь

3. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш.

4. Ҳамкор ташкилотлар томонидан совринли ўринларни эгаллаган ўқувчиларни рағбатлантириш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

24.

Педагогика йўналишида таълим берувчи давлат олий таълим муассасалари ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Педагогик йўналишда таълим берувчи давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режасини қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилиш.

2025 йил апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Таҳлил асосида педагогик йўналишда таълим берувчи давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режасини такомиллаштириш чораларини кўриш.

Бунда тегишли фанларнинг ўқув дастурига бўлажак ўқитувчиларнинг қонунга итоаткорлик лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув модулини киритишни назарда тутиш.

2025 йил май

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 532-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-илова қуйидаги мазмундаги 161-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

161

Давлат ва ҳуқуқ асослари фани

+

+

+

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 09/24/532/0665-сон)