17.11.1994 йилдаги 558-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2002
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
2-бандига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 апрелдаги 120-сонли қарорига асосан қисман ўзгартириш киритилиб, «Ўзозиқовқатимпекс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, «Интералоқа» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, «Ўздонимпекс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, «Ўзагроимпекс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини тугатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. 1-иловага мувофиқ стратегик жиҳатдан муҳим товарларни экспорт қилишга квоталаштириш ва лицензиялашни сақлаб қолган ҳолда 1995 йил 1 январдан бошлаб квоталанадиган ва лицензияланадиган товарлар, ишлар ва хизматлар рўйхати қисқартирилсин. Кўрсатиб ўтилган товарлар экспорти бўйича контрактлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Вазирлик марказий аппарати ва унинг минтақавий вакил қилинган ходимларининг чекланган сони тегишли иш ҳақи фонди билан биргаликда 416 нафардан иборат қилиб белгилансин (қўриқлаш ва бинога хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 26 мартдаги 147-сон қарорининг вазирлик тузилмасини тасдиқлашга оид 3-банди, Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини тартибга солишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.