14.03.2024 йилдаги ПҚ-126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат ва ташқи савдо имкониятларини кенгайтириш, соҳада давлат аралашувини камайтириш орқали тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини ошириш, экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун экспорт ва экспортолди молиялаштириш механизмларини самарали ва шаффоф ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — Компания) ташкил этиш ва унинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функциясини ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўмаклашиш (экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш бундан мустасно) учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Савдога кўмаклашиш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) йўналтириш ҳамда Жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқини Компанияга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэкспертиза» АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва 1-иловага мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда давлат улушини бошқариш функциясини ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига инвесторларни жалб қилиш, уларнинг иштирокчиларига кўмаклашишни Савдо-саноат палатасининг вазифаларидан бири сифатида белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо-саноат палатасининг Компанияни ва «Ўзбекэкспертиза» АЖни халқаро тажриба асосида трансформация қилиш ишларини давом эттирган ҳолда уларнинг фаолиятини қуйидагиларга йўналтириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Компания фаолияти бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чораларининг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, давлат маблағларининг юқори қўшилган қийматли маҳсулот экспорт қиладиган ҳамда янги бозорларга чиқадиган корхоналарга етказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги ҳамда экспорт фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий брендлар ва маҳсулотларни хорижда тарғиб қилиш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш, шу жумладан миллий кўргазмалар, тармоқ ва минтақавий кўргазмалар ҳамда товарлар ярмаркаларини ўтказишда иштирок этиш ҳамда молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзбекэкспертиза» АЖ фаолияти бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият томонидан кўрсатиладиган хизматларни ва бизнес жараёнларни рақамлаштириш, моддий-техник базасини яхшилаш, лабораториялар салоҳиятини ошириб бориш орқали ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи корхоналарга консультатив хизматларни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талаблар бўйича маълумотлар тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режа ишлаб чиқиш ва уларга тайёр бизнес лойиҳаларини таклиф этиш, бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйишда амалий ёрдам берадиган лойиҳа офислари фаолиятини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания бошланғич устав капитали Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси активлари баланс қийматида шакллантирилишини ҳамда давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида кейинчалик шу муддатга узайтириш шарти билан уч йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга асосан «Ўзбекэкспертиза» АЖ устав капиталидаги улушларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилишини ҳамда улушни бошқариш функцияси ишончнома асосида кейинчалик шу муддатга узайтириш шарти билан уч йил муддатга Савдо-саноат палатасига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига Компания томонидан тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда 2026 йил 1 январдан бошлаб Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан белгиланган тартибда тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик корхоналари учун қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган йўналишларга Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан маблағлар тақдим этилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга 2-илованинг 1-бандида назарда тутилган молиявий кўмак Жамғарма ҳисобидан тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспортни рағбатлантириш агентлиги учун 2024 йил Давлат бюджети параметрида ажратилиши назарда тутилган маблағлар Жамғарма орқали молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 майдан бошлаб Компания томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2024 й., 06/24/71/0322-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Компания томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш шартлари ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби Савдо-саноат палатаси таклифига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Компанияга ўз даромадлари ҳисобидан савдони ривожлантириш чораларини кўришга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Компаниянинг Кузатув кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларни Компания даромадлари ҳисобидан қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам инструментларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган ҳолларда молиявий ёрдамни тўхтатиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритиб бориш ваколати берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Компанияга Кузатув кенгаши тасдиқлаган низомга асосан малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро юридик, аудиторлик, инвестиция маслаҳатчилари, консалтинг компаниялари, малакали маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда консультантларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш қурилмалари ва хизматлари ҳамда дастурий таъминотларни етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо-саноат палатаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг бошқарувини вақтинчалик амалга оширсин ҳамда бир ой муддатда уни самарали бошқариш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, уларнинг маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқиш мақсадида Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидаги вазифаларни амалга оширувчи Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офисларини (кейинги ўринларда — лойиҳа офислари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режа ишлаб чиқиш ва уларга тайёр бизнес лойиҳаларини таклиф этиш, бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш, тадбиркорларнинг инфратузилма, хизматларни кўрсатиш (ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш) ва экспорт қилишдаги муаммоларини «ягона дарча» тамойили асосида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини жалб этган ҳолда тезкор ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда электрон платформаларни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлик субъектларининг малакасини ошириш, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришига ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига молиявий ва товар-хомашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, технологик машиналар ва қурилмалар, ишлаб чиқариш объектлари ҳамда ер майдонларидан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатасига лойиҳа офислари фаолиятини йўлга қўйишга «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг молиявий ва бошқа имкониятларини сафарбар этиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Савдо-саноат палатасининг 3-иловага мувофиқ уюшмаларнинг ўз фаолиятини Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олиб бориш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Савдо-саноат палатаси раисига уюшмалар фаолиятини ташкилий-бошқарув масалалари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш, савдо ва экспорт ҳажмини кенгайтириш юзасидан йўналтириб бориш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) ўн кун муддатда уюшмаларни бир бинода жойлаштириш, уларнинг бўшаган давлат мулки бўлган бино ва иншоотларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда сотувга чиқариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг барча тўқимачилик корхоналарига юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилишда «Uztextile» товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳисоб палатаси Савдо-саноат палатаси ва Компания фаолиятида ҳар йили самарадорлик аудитини ўтказган ҳолда, молиявий қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Савдо-саноат палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тармоқ ва саноат уюшмалари фаолиятини танқидий ўрганиш натижаси бўйича уларни трансформация қилиш, жумладан уюшмалар вазифаларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда Савдо-саноат палатасини ривожлантириш стратегиясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-126-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган «Ўзбекэкспертиза» АЖ устав капиталидаги улушлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Акциядор

Ўтказиш механизми

номи

улуши, фоизда

1.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

51

Бепул ўтказилади

2.

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

13,1

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ устав капиталидаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига тегишли улуш бепул бериш ҳисобига ўтказилади

3.

«Ўзинтеримпекс» АЖ

10,8

«Ўзинтеримпекс» АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва «Ўзтрейд» АЖ улуши ҳамда «Ўзтрейд» АЖ устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига ўтказилади

4.

«Ўзмарказимпекс» АЖ

6,4

«Ўзмарказимпекс» АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва «Ўзтрейд» АЖ улуши ҳамда «Ўзтрейд» АЖ устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига ўтказилади

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: корхоналарнинг бошқарув органлари йиғилишларида давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар улушини номинал қийматда камайтириш ташаббуси билан чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молиявий кўмак кўрсатиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш, шунингдек, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишда экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчиларга улар суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплаш учун компенсациялар тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 4-банд тўртинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қисман қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама компанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишда, шунингдек, хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган ўқув семинарлари, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар, хизматлар ва брендлар (товар белгилари) бўйича рақамли рекламани хорижий Интернет жаҳон тармоғи ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, савдо майдончалари ва мобиль иловаларда жойлаштиришда, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарига хориждан малакали дизайнерлар, технологлар, маркетологлар, сифат назоратчилари ва агрономларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига нуфузли халқаро брендларни жалб қилишга кўмаклашиш, шунингдек, уларнинг нуфузли халқаро брендлар эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, халқаро стандартларни жорий қилиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаш учун грантлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт акселератори («тадбиркордан-экспортчигача») дастури доирасида хорижий консалтинг компанияларни жалб қилишда молиявий кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банкларига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун ресурслар ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолиятини Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олиб борадиган уюшмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

2.

«Ҳунарманд» уюшмаси

3.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

4.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

5.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

6.

«Ўзёғмойсаноати» уюшмаси

7.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

8.

«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

9.

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

10.

«Паррандасаноат» уюшмаси

11.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

12.

«Гул етиштирувчилар» уюшмаси

13.

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-5184-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур бандга асосан ажратилган маблағларни 2026 йил 1 январдан бошлаб 2026 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига қайта расмийлаштирсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги «Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-391-сон қарорининг 11-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтасаноат илмий маркази» АЖга тегишли мол-мулклар (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бинодан ташқари) қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур институтга ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институт Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтасаноат илмий маркази» АЖга тегишли Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бино жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини мазкур бинонинг баланс (қолдиқ) қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-26-сон фармойишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг 2-бўлимида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

2.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 333а-уй

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-позициядаги «Экспортни рағбатлантириш агентлиги» сўзлари «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илованинг 9-позицияси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2024 й., 07/24/126/0214-сон; 03.05.2024 й., 06/24/71/0322-сон; 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон; 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)