12.01.2024 йилдаги ПҚ-19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6084-сон Фармонига мувофиқ ҳамда хорижий давлатлардаги таълим ва илмий ташкилотларда талаба ёшлар, олимлар ва тадқиқотчиларга Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўргатиш тизимини ташкил этиш учун зарур шарт-шароит яратиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш, мамлакатимиз нуфузини янада ошириш ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ютуқларни хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўргатишни назарда тутувчи «Ўзбек академияси» («Uzacademy») интернет платформасини (кейинги ўринларда — Платформа) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимизнинг бой илмий, тарихий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга қизиқиш юқори бўлган хорижий таълим ва илмий ташкилотларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедралари (кейинги ўринларда — кафедралар) фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил якунига қадар хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курсларини ташкил этиш ҳамда уларда машғулотлар мунтазам олиб борилишини таъминлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб этиш ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Идоралараро ишчи гуруҳ) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа, марказлар ва кафедралар фаолиятини ташкил қилиш ҳамда ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа, марказлар ва кафедралар фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа, марказлар ва кафедралар фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган харажатлар сметасини ҳамда улар фаолиятини молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш ва тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардаги таълим ва илмий ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш ва уларда марказлар ва кафедралар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Платформани ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ҳисобланади, унинг узлуксиз ишлашини таъминлайди ва такомиллаштириб боради ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда доимий равишда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформани ишлаб чиқиш билан боғлиқ барча харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформанинг энг илғор таълим интернет платформалари билан интеграция қилиниши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Платформа орқали таълим беришни ташкил қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм қўмитаси Платформага зарур маълумотлар жойлаштирилиши ва янгилаб борилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформада таълим олувчиларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Фанлар академиясининг Тарих институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий ходимлари томонидан масофавий (онлайн) дарс бериш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим олувчилар учун Платформа орқали масофавий (онлайн) имтиҳон топшириш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Платформа, марказлар ва кафедралар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларининг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларига Платформага ўз шахсий кабинети орқали тегишли маълумот ва материалларни киритиб бориш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 мартга қадар биринчи навбатда АҚШ, Россия, Қозоғистон, Франция, Туркия, Миср, Корея, Ҳиндистон ва Хитойнинг манфаатдор вазирлик ва идоралари билан келишган ҳолда ушбу давлатлардаги таълим ва илмий ташкилотларда марказлар ва кафедралар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Платформа, марказлар ва кафедраларни Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиёти, шунингдек, маданий мерос бўйича электрон, босма китоб ва адабиётлар билан бойитиб борсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги Ўзбекистон кино санъатининг шаклланиш тарихи ва ривожланиш жараёнлари ҳақида материаллар ҳамда атоқли киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара фильмларни (инглиз ва рус тилларидаги субтитрлари билан) Платформага жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маданият вазирлиги миллий мусиқа ва рақс санъатини намойиш қилувчи аудио ва видео дарсликларни Платформага жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъати, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, адабиётларни электрон шаклда ишлаб чиқиб, Платформага жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, Платформа, марказлар ва кафедралар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2024 йил 1 майдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедраларини Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериаллар билан қуйидаги миқдорларда таъминлаш тизими йўлга қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200 та — ўзбек тилини ўрганиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 та — ўзбек адабиётини ўрганиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 та — Ўзбекистон маданиятини ўрганиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 та — Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 та — маданий мерос ва туризмни ўрганиш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериалларнинг тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан биргаликда марказлар ва кафедралар ташкил этилган таълим ва илмий ташкилотларга ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериалларнинг етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туризм қўмитаси ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.К. Каримов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-19-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-19-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб этиш ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

3.

Ш. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

4.

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

5.

К. Каримов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

6.

О. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

7.

Н. Холбўтаев

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири

9.

Ф. Абдухаликов

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори

10.

Р. Курбанов

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

11.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

12.

А. Эминов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори

13.

Ш. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

14.

Ж. Элтазаров

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори, Идоралараро ишчи гуруҳ масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-19-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I. «Uzacademy» Интернет платформаси фаолиятини йўлга қўйиш ва уни такомиллаштириш

1.

«Ўзбек академияси» («Uzacademy») Интернет платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) фаолиятини ташкил қилиш. Бунда:

Платформада таълим олиш истагини билдирган хорижий фойдаланувчиларнинг онлайн-аризаларини қабул қилиш;

хорижда ўзбек тили ва маданияти бўйича таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ва талабалар ҳамда илмий изланиш олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ягона базасини шакллантириш;

Платформани зарурий ахборот, ўқув қўлланма, адабиёт, аудио ва видеоматериаллар билан тўлдириш;

Платформа фаолиятини доимий техник қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2.

Платформада таълим берадиган ўқитувчиларга иш ҳақи тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

3.

Платформага атоқли киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара фильмларни жойлаштириб бориш, шунингдек, хорижий таълим ва илмий ташкилотларда ўзбек тили ҳамда маданияти ўқитиладиган «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедраларини ушбу фильмлар билан (инглиз ва рус тилларида субтитрлари билан) таъминлаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил майдан бошлаб доимий равишда

Кинематография агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Кинематография агентлиги

(Ф. Абдухаликов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

4.

Платформани олий таълим ташкилотлари ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг рақамли кутубхоналари билан интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август-октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар

5.

Платформа орқали онлайн дарслар, маъруза ва тақдимотлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш.

Дарс жадвалини тузиш

2024 йил апрелдан бошлаб ҳар йили апрель ойида

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев)

6.

Платформада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон тарихи», «Маданият ва маърифат» телеканаллари кўрсатувларини намойиш қилиб бориш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июлдан бошлаб доимий равишда

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

7.

Платформада «Янги Ўзбекистон — унинг тарихи, бугуни ва келажаги» мавзусида тақдимот ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июндан бошлаб доимий равишда

-

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев)

II. Хорижий мамлакатларнинг таълим ва илмий муассасаларида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедраларини (кейинги ўринларда — кафедралар) ташкил қилиш ва ривожлантириш

8.

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ҳар бир марказ ва кафедра фаолиятини йўлга қўйиш учун талаб этиладиган жиҳозлар, ўқув-қўлланмалар ва адабиётларнинг стандарт тўплами рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш.

Стандарт тўплам рўйхатини шакллантириш

2024 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Каримов),

Туризм қўмитаси (У. Шадиев),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

9.

Марказлар ва кафедраларда ташкил этиладиган машғулотлар ўқув режаси ҳамда ўтказиладиган тадқиқотлар мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўқув режа ва тадқиқотлар мавзуларини шакллантириш

2024 йил мартдан бошлаб доимий равишда

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

10.

Марказлар ва кафедраларни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган хорижий мамлакатлар ва улардаги таълим (илмий) ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.

Ахборот-таҳлилий маълумот

2024 йил март

-

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов)

11.

Марказлар ва кафедраларда хорижий мамлакатларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда қуйидагилар орқали илмий-тадқиқот ва таълим дастурларини кучайтириш:

қисқа интенсив маърузалар ташкил қилиш;

қўшма тадқиқотлар ўтказиш;

ёш тадқиқотчиларга ўқиш ва тадқиқот олиб бориш имкониятини тақдим этиш (илмий даража олиш мақсадида).

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил февраль

-

Ишлаб чиқиш учун — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев)

Амалга ошириш учун — марказлар ва кафедралар,

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети,

Тарих институти

12.

Ўзбек тили ва адабиётини ўрганаётган хорижлик талабаларнинг таниқли ўзбек ёзувчи ҳамда шоирлар билан учрашувларини ташкил этиш, улар иштирокида «Адабий кеча» ва «Шеърий мушоира» каби тадбирлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил мартдан бошлаб доимий равишда

Давлат бюджети, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

13.

Платформа, марказлар ва кафедралар фаолиятини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида брошюра, буклет ва бошқа тарқатма тарғибот материалларини тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил мартдан бошлаб доимий равишда

Давлат бюджети, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

14.

Платформа, марказлар ва кафедраларда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларига бағишланган маърузаларни ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрелдан бошлаб доимий равишда

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Каримов),

Туризм қўмитаси

(У. Шадиев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 07/24/19/0042-сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон; 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)