21.12.2023 йилдаги ПҚ-400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва ёш тадбиркорларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари Сурхондарё вилояти ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги (кейинги ўринларда — Ёшлар саноат зоналари) лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш, шу жумладан саноат ипотекаси асосида амалга оширилади. Бунда, ўрнатилган тартибда ажратилган ер майдонларида тадбиркорлик субъектлари томонидан ёш тадбиркорлар учун тайёр ишлаб чиқариш бино-иншоотлари барпо этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саноат ипотекаси асосида қурилиш учун ер майдонлари тегишли бош режаларга мувофиқ электрон онлайн-аукционга қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотларининг асосий параметрлари ва қуриш муддатлари тўғрисидаги шартлар белгиланган ҳолда жойлаштирилади ҳамда ушбу шартлар ер ижара шартномасида кўзда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) саноат ипотекаси асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан барпо этиладиган тайёр ишлаб чиқариш бино-иншоотлари кейинчалик улар томонидан ёш тадбиркорларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси асосида барпо этилган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини ёш тадбиркорлар томонидан харид қилиш бўйича кредитларни молиялаштиришга рухсат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлаб чиқариш бино-иншоотларини харид қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан бериладиган молиявий ресурсларни тижорат банклари томонидан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга тақдим этиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига молиявий ресурсларни Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 11 йил муддатга тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан миллий валютадаги кредитларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда Жамғарма маблағлари ва кредит бўйича фоиз ставкасини мутаносиб равишда пасайтириш, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган молиявий ресурсларнинг энг юқори миқдорини Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун молиялаштириладиган жами инвестиция лойиҳалари доирасида 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зонасида саноат ипотекаси асосида барпо этилган тайёр ишлаб чиқариш бино-иншоотларини харид қилган ёш тадбиркорга Ёшлар саноат зонаси иштирокчиси мақоми берилади ҳамда у билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Кадастр агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда Ёшлар саноат зоналарида яратилган шароит ва ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар юзасидан тақдимотларни ташкил этсин, шунингдек, ёш тадбиркорлар ўртасида ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай бўлган ер майдонлари юзасидан сўровномалар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда тадбиркорлар ўртасида талаб юқорилиги, муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари мавжудлиги, тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилиши ҳолатидан келиб чиқиб, шунингдек, ҳудудларда ёш тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган сўровномалар асосида Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарининг манзилли рўйхатларини қайта кўриб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Кадастр агентлигининг 1-иловага мувофиқ «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига кирувчи Сурхондарё вилояти, Денов тумани ҳудудидаги 21 гектар ер майдонини қисқартириш ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 гектар бўш ер майдонида Ёшлар саноат зонасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17 гектар ер майдонини «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига қўшиш орқали унинг ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Термиз» эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳамда ҳудудий тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарининг тасдиқланган бош режаларига асосан 2024 йилда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш учун 40 млрд сўм маблағларни 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури орқали ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур маблағлар қайта кўриб чиқилган Ёшлар саноат зоналарининг манзилли рўйхатлари бўйича ажратилиши кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Сурхондарё вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциянинг 2024 йилда сақлаш харажатларини Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳридаги «Тинчлик» Ёшлар саноат зонаси тажрибаси асосида 2024 йилда 6 та туман (шаҳар)да, 2025 йилда 8 та туманда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси асосида бино-иншоотлар барпо этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун тайёр лойиҳа портфелларини ташаббускор инвесторларга мунтазам равишда таклиф этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёшлар ишлари агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида ёш тадбиркорларга оид маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизими интеграциялашув платформаси орқали ўзаро интеграциясини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар келажагимиз» жамғармаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда ёш тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларни, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали ўз лойиҳаларини Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарида амалга оширишга жалб этиш ва ушбу ҳудудда яратилган имкониятларни тарғиб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар саноат зоналари бош режаларига асосан амалга ошириладиган муҳандислик-коммуникация, қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, саноат ипотекаси тизимини жорий этиш ва амалга ошириш бўйича тегишли давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар саноат зоналарида ёш тадбиркорлар инвестиция лойиҳалари учун, шу жумладан барпо этилган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини харид қилиш бўйича Жамғарма ҳисобидан белгиланган тартибда кредитлар ажратиб борилишини мониторинг қилиш ва таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш тадбиркорларга Ёшлар саноат зоналарида бизнес лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш тадбиркорлар учун малакали мутахассислар иштирокида семинарлар ташкил этиш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш мақсадида етакчи хорижий экспертларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар саноат зоналарида яратилган шароит ва ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар бўйича мунтазам равишда тарғибот ишларини ташкил этиш, ёш тадбиркорлар лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай ер майдонларини аниқлаш ҳамда ҳудуддаги Ёшлар саноат зоналарининг манзилли рўйхатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5278-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари К.К. Куранбаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-400-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-400-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда «Термиз» эркин иқтисодий зонаси таркибига ўтказилаётган ҳудудлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудудлар ва уларнинг чегаралари

Майдони

(гектар)

Сурхондарё вилояти ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари таркибига ўтказилаётган ҳудуд:

Денов тумани, «Ғалаба» СИУ мавзеси, «Қўзичоқ» МФЙ ҳудудидаги 4,0 гектар ер майдони, қуйидаги чегаралари билан:

1-нуқта: шимолий кенглик 38°14'57.55''N шарқий узоқлик 67°53'33.53''E

2-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.73''N шарқий узоқлик 67°53'27.31''E

3-нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.59''N шарқий узоқлик 67°53'26.66''E

4-нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.18''N шарқий узоқлик 67°53'32.63''E

4,0

«Термиз» эркин иқтисодий зонаси таркибига ўтказилаётган ҳудуд:

Денов тумани, «Ғалаба» СИУ мавзеси, «Қўзичоқ» МФЙ ҳудудидаги 17,0 гектар ер майдони, қуйидаги чегаралари билан:

1-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.58''N шарқий узоқлик 67°53'26.44''E

2-нуқта: шимолий кенглик 38°14'44.41''N шарқий узоқлик 67°53'25.07''E

3-нуқта: шимолий кенглик 38°14'44.90''N шарқий узоқлик 67°53'23.52''E

4-нуқта: шимолий кенглик 38°14'44.09''N шарқий узоқлик 67°53'23.05''E

5-нуқта: шимолий кенглик 38°14'42.09''N шарқий узоқлик 67°53'27.73''E

6-нуқта: шимолий кенглик 38°14'40.70''N шарқий узоқлик 67°53'34.33''E

7-нуқта: шимолий кенглик 38°14'40.72''N шарқий узоқлик 67°53'36.44''E

8-нуқта: шимолий кенглик 38°14'45.74''N шарқий узоқлик 67°53'45.25''E

9-нуқта: шимолий кенглик 38°14'46.24''N шарқий узоқлик 67°53'45.02''E

10-нуқта: шимолий кенглик 38°14'46.24''N шарқий узоқлик 67°53'45.02''E

11-нуқта: шимолий кенглик 38°14'47.52''N шарқий узоқлик 67°53'42.86''E

12-нуқта: шимолий кенглик 38°14'49.93''N шарқий узоқлик 67°53'43.33''E

13-нуқта: шимолий кенглик 38°14'52.96''N шарқий узоқлик 67°53'40.64''E

14-нуқта: шимолий кенглик 38°14'53.90''N шарқий узоқлик 67°53'41.21''E

15-нуқта: шимолий кенглик 38°14'54.38''N шарқий узоқлик 67°53'41.97''E

16-нуқта: шимолий кенглик 38°14'54.19''N шарқий узоқлик 67°53'43.12''E

17-нуқта: шимолий кенглик 38°14'54.42''N шарқий узоқлик 67°53'44.15''E

18-нуқта: шимолий кенглик 38°14'55.09''N шарқий узоқлик 67°53'44.88''E

19-нуқта: шимолий кенглик 38°14'58.50''N шарқий узоқлик 67°53'43.36''E

20-нуқта: шимолий кенглик 38°14'57.55''N шарқий узоқлик 67°53'33.53''E

21 -нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.18''N шарқий узоқлик 67°53'32.63''E

22-нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.59''N шарқий узоқлик 67°53'26.66''E

23-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.73''N шарқий узоқлик 67°53'27.31''E

24-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.73''N шарқий узоқлик 67°53'27.31''E

17,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 21 гектар ер майдони Сурхондарё вилояти, Денов тумани, «Ғалаба» СИУ мавзеси, «Қўзичоқ» МФЙ ҳудудида жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-400-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари, Комиссия раиси

2.

У.Б. Қосимов

Сурхондарё вилояти ҳокими, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Ж.Т. Жўраев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

4.

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

5.

А.З. Саъдуллаев

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари — Ёшлар ишлари агентлиги директори

6.

А.И. Ахмедхаджаев

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

7.

А.М. Бобоев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

8.

А.А. Камалов

Марказий банк раиси ўринбосари

9.

А.А. Акбаржонов

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

10.

Х.Ф. Саттаров

«Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси ижрочи директори

11.

Лавозимига кўра

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-400-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5278-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорга 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхондарё вилояти бўйича» бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

Жами:

428,32

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2023 й., 07/23/400/0953-сон)