30.11.2023 йилдаги ПҚ-382-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саудия тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокидаги «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш, электр энергияси сарфини мақбуллаштириш, шунингдек, «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш орқали Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ерларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳаси (келгуси ўринларда — Лойиҳа) доирасида қиймати 70,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган ишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ўтказилган тендер натижаларига кўра 34,6 млн АҚШ доллари, шундан Саудия тараққиёт жамғармасининг 19,82 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 14,78 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари иқтисод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Лойиҳа доирасида иқтисод қилинган 34,6 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобидан қўшимча 9 та насос агрегатларини модернизация қилиш, турли русумдаги 7 та махсус техникаларни ҳамда 4 та земснарядларни харид қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) 2024 йил 1 апрелга қадар Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
насос станциялари орқали чиқарилаётган сув ерга сингиб кетишининг олдини олиш ва электр энергияси ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида насос станцияларига бириктирилган каналларнинг техник носоз қисмларини бетонлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятида пилот лойиҳаси сифатида Қамаши ва Косон туманларидаги насос станцияларига бириктирилган МК-2, Зафаробод ва Қўнғиртоғ каналларининг 26 км қисмини бетонлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2024 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 2025 йилдан бошлаб қурилиш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг Туркманистонга кириш визаларини расмийлаштириш бўйича Сув хўжалиги вазирлигининг мурожаати Туркманистон тарафига белгиланган тартибда етказилишида кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-382-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-382-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2977-сон қарори 1-бандининг «в» кичик бандидаги «2023» рақами «2025» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4170-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» ва «Молия вазирлиги» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 07/23/382/0915-сон)