30.10.2023 йилдаги ПҚ-349-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимига ўсмир қизларни кенг жалб этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, болаларга психологик ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, шунингдек, Миллий гвардия тасарруфида бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошларини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Миллий гвардиянинг Миллий гвардия тизимида энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали энергетика ресурсларини тежаш даражасини ошириш мақсадида Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия бўлинмалари ва ҳарбий қисмларининг объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини босқичма-босқич ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-349-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 октябрдаги ПҚ-349-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори билан тасдиқланган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳар йилги қабул квотаси умумий қабул квотаси доирасида Миллий гвардия эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4997-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 07/23/349/0810-сон)