26.10.2023 йилдаги 563-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда мамлакатимизда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорига асосан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш амалга ошириб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мобил қурилмаларни рўйхатга олишда шахсга доир маълумотлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва юртимизга ташриф буюрувчи туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мавжуд тизимни янада такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари белгиланмаганлиги сабабли импорт қилувчилар томонидан республика ҳудудига мобил қурилмаларни тижорат мақсадларида божхона тўловларисиз олиб ўтиш ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш, жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кирилишини тартибга солиш, божхона расмийлаштируви шартларини умумэътироф этилган жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш ҳамда халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидентларга тегишли мобил қурилмалар IMEI-кодларининг кулранг рўйхатда бўлиш муддатини 30 календарь кунидан 60 календарь кунига узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-сайт ва мобил иловалар орқали IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилувчилар томонидан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг божхона расмийлаштируви тизимини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 26 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
563-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муқаддимадаги «темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали» сўзлари «темир йўл, авиация ва дарё ўтказиш пунктлари орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) илова 1-илова деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 1-илованинг 15-позицияси «Товарнинг номи» устунидаги «қўл телефони» сўзлари «мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар ва қурилмалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Товарнинг номи

Сони

Даврийлик

1.

Телефон аппарати, шу жумладан, мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар ва қурилмалар

2 дона

чегарани ҳар бир кесиб ўтишда (келишда)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ушбу товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорида белгиланган чекланган нормаларга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур товарлар белгиланган нормадан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кул ранг рўйхат — оқ ёки қора рўйхатларга киритилмаган, аммо мобил алоқа операторининг тармоғида биринчи тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь кунидан кўп бўлмаган муддатга мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхати (норезидентларга тегишли мобил қурилмалар IMEI-кодлари ушбу рўйхатда бўлиши мумкин бўлган муддат 60 календарь кунини ташкил қилади)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мобил қурилмалар — мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар, қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари (платалар)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттизинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўққизинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Импорт қилувчилар томонидан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг Тизимда рўйхатга олиниши «эркин муомалага чиқариш» (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилганидан сўнг уч кун муддатда амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Импорт қилувчилар томонидан олиб кирилган қурилмалар партияси «эркин муомалага чиқариш» (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилмагунча, мазкур қурилмаларнинг IMEI кодлари Тизимда рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-банд «тўлов» сўзидан кейин «10 иш куни ичида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«28. Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан келиб мурожаат қилиш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдирган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали — жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёки Мобил-ID тизими ёрдамида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим операторининг веб-сайти орқали — рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, ЖШШИР ва абонент рақамини киритиш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим операторининг веб-сайти ва мобил иловалар орқали — шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI кодларини киритиш билан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мобил иловалар орқали — шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI кодларини киритиш билан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«29. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун жисмоний шахс қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган Анкетани, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи келиб мурожаат этганда — Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси учун ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анкета ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этилганда жисмоний шахсдан фуқаролик паспорти ва электрон рақамли имзоси талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим операторининг сайтида — абонент рўйхатдан ўтказиладиган мобил қурилманинг IMEI-коди, ариза берувчининг ЖШШИР ва телефон рақамини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Веб-сайт ва мобил иловалар орқали шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI-кодларини киритиш билан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 291-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«291. Жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан қатъи назар, декларация тўлдирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31. Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб киритилган мобил қурилмалар Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат этиш йўли билан, шунингдек, тизим операторининг сайти орқали, мос равишда почта идентификаторининг штрих коди, календарь штемпели бўлган конверт ва жўнатма олувчининг ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 312-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«312. Мобил қурилмалар белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда олиб кирилган ҳолатларда ёки уларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, Тизим томонидан ушбу мобил қурилмаларнинг моделига мувофиқ умумий божхона тўловлари ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўловлари миқдори шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловлари миқдори Божхона қўмитаси маълумотлар базаси билан йўлга қўйилган электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жисмоний шахс томонидан тўланган божхона тўловлари Давлат бюджетига, мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар Тизим операторининг маҳсус ҳисобварағига йўналтирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 381-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«381. Рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ариза берилган кундан бошлаб ўн календарь куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган усуллар, шу жумладан, жисмоний шахснинг телефон рақами ҳисобидаги маблағдан амалга оширилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«43. Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўлов Тизим операторининг махсус ҳисобварағига келиб тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим оператори ўз фаолиятини юритиш харажатлари ва мажбуриятлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг қарор, буйруқ ва фармойишларига асосан давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун (ушбу харажатларга Тизим операторининг инвестиция фаолиятидан олинган даромадлари ҳам жалб қилиниши мумкин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига — Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика телекоммуникация инфратузилмасини, шу жумладан, қишлоқ ва чекка аҳоли пунктлари, туристик ва рекреацион ҳудудларда ривожлантириш лойиҳалари учун»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тақдим қилинган маълумотлари тўғри келмаган, учинчи шахсларнинг маълумотлари тақдим қилинган ҳолларда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тизимда рўйхатга олинган хориждан олиб келинган мобил қурилмалар тўғрисида Божхона қўмитасига ҳар ой якуни бўйича ахборот тақдим этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
492-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«492. Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бузилиши аниқланганда ёки шундай ҳолатлар тўғрисида шахслардан келиб тушган мурожаатларга асосан аввал рўйхатдан ўтказилган IMEI-кодлар бекор қилинади ва амалга оширилган хизматлар учун қабул қилинган тўловлар қайтарилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон)