13.10.2023 йилдаги 538-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда ушбу соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, жумладан, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда композит усулни қўллаган ҳолда бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳунармандчилик субъектлари «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлишида эскирган, идорага қоғоз шаклда ариза ва ҳужжатларни тақдим этиш тартиби сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг масофавий электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризани композит усулда қабул қилишни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари бўйича ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини «Ҳунарманд» уюшмасига композит усулда юбориш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ҳунарманд» уюшмасига ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчиларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали берилган аризаларини қабул қилиш ва натижасини мазкур тизим орқали юбориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
538-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 538-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII банд қуйидаги мазмундаги «8 — 3» позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

8 — 3

«Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўласизми?

Ҳа

Йўқ

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-изоҳ қуйидаги мазмундаги 4-кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4) «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан якка тартибдаги тадбиркорни «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги хабарнома унинг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 09/23/538/0775-сон)